fa
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 42 343 مشترک است و جایگاه 1 452 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 842 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 42 343 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 02 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 5 150 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -253 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 19.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.42% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 8 187 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 717 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 172 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 03 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

42 343
مشترکین
-25324 ساعت
-2 3867 روز
+5 15030 روز
آرشیو پست ها
🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 38-қисм Меҳмонхонага келгач чиптамни қайта бронь қилдим. Электрон почтамни текшириб кўрдим. Ҳеч нарса йўқ эди. Менинг почтамни қаердан топишди экан деб кўп ўйлаган эдим. Терговчи берган хужжатлардаги телефон апаратини аҳволи бунга жавоб бўлди. Бу почта манзилини йиллардан бери ишлатаман. Акамни ҳамма ердан блоклаган эдим. У менга бир марта янги йил откриткаси жўнатган эди. Бу дегани, акамнинг қотили унинг телефонини аввал яхши текширган сўнг синдирган. Ёки ичидан нимадир олиб далилни йўқ қилган. Бошимга кучли оғриқ кирган эди. Шундай бўлсада Улуғбекнинг ўғли учун халқаро болалар фондига бир эмаил ёздим. Кўрган маълумотлар мени ҳайратга солди. Дунёда шунча бола бу касалликдан азият чекар экан. Ва бунинг энг катта сабаби геномутация . Яъни қариндошлар турмуши. Улуғбек ўзининг қариндошига уйланган кўринади. Ҳақиқатдан бир доза дорининг пули шунча. Бу бешафқат дунёда ёмон одамларга келса эди бу ҳасталиклар. 🔦 "Тўйнинг тасвирлари қачон келади?" "Билмадим бир ой ичида қилиб берамиз дейишган" "Сен нимадан бунча хафа эдинг?",-деганимда Нигора менга ўқрайиб қаради. Улуғбек билан учрашувдан сўнг эртаси куни "янгам" Нигорани кўришга бордим. Менга бошқа хил, Улуғбекка бошқа хил гапирганини сабабини билишим керак эди. Унга иложи борича юмшоқроқ муомала қилишга ҳаракат қилардим. Чунки бу қиздан гап олиш муаммо. Унга босим ўтказсам мендан қочиши аниқ. Менинг эса у янги уйга боришим керак. Нигорага яқин бўлиб ундан ва холамдан гап оладиганга ўхшардим. "Боланг неча ойлик?" "Тўрт",-деди мендан хижолат бўлгандек бўлиб. Ўрнимдан туриб унга яқин бордим. Ўзини мендан тортгандек бўлди. Қўлимни қорнига қўйдим. Овозимни бироз маюс қилиб гапирдим. "Уни отаси ўлди... лекин аммаси тирик. Унга яхши қара Нигора. Акамдан қолган ягона ёдгор",-деб юзимни орқага қилиб еримга ўтирдим. Бундай ҳаракатни мендан кутмаган эди. Сал бўлсада юзидаги ифода юмшади. "Мен акамни жуда қаттиқ яхши кўрар эдим...Америкада турли миллат болалари бор. Мени мактабда кўп сиғдиришмас эди. Акам бориб ёнимни оларди ",-деб кўзимдан бир томчи оқди. Болаликдаги Маржона ва Миршодни жуда соғиндим қани эди ҳаммаси бошқача бўлсайди.

#Шубҳа 37-қисм "Акамнинг таклифи жозиб келди, дедингиз. Уйингиз ҳам кетди. Энди нима қиласиз?",-деганимда кўзи тўлди. Менга жавоб бериш ўрнига, телефонини очиб бир нарса қидирди ва экранини менга кўрсатди. "Миршоднинг таклифига кўнишимнинг сабаби мана шу бўлади",-деди. Экранни катталаштириб қараганимда, унда ёш бола чинқираб йиғларди. Бўйинларига бир нималар уланган. Болакайнинг касал эканлиги билиниб турарди. "Ўғлим Ихлос. Ҳали жуда кичик. Бу ёшда болалар ўсиши ва катта бўлиши учун ота -онаси яхши боқишга ҳаракат қилади. Ихлос у ерда оч қолгани учун йиғлаяпти",-деб бир томчи ёш яноғига оқди. "Нега?",-деб ачиниб сўрадим. "Ўғлим олти ойлигида "СМА" ташхиси қўйилган. Бу шундай иллатки, 21 килограммдан вазни ошмаслиги керак", -деганида кўксим оғриб нафас олдим. "Давоси?",-деб зўрға сўрадим. "Давоси деярли йўқ. Бир препарат бор чет элда. Нархи икки миллион доллар. Нафақат мен, балки қариндошларимни бари борини сотганида ҳам у пулни йиға олмаймиз. Миршодни менга Худо юборди, деб қабул қилгандим. Унинг айтган ишидан яхши пул умид қилгандим",-деб боши эгик гапини тугатди. "Уй олиши шарт эдими?",-деб ўзимдан сўрагандек гапирдим. "Нигоранинг оиласи қўймади. Акалари, отаси Миршодни бир марта калтаклашди ҳам. Нигорани ҳомиладорлигини билишгач, унга "груз" (юк) қўйишди. Миршодни аҳволини тушунганим учун ҳеч нарса демадим. Ойбекдан олган пулдан менга ҳам берди. Қарзим бор эди, уларни тўладим. Уйимни эса, ишимиз ўхшаса болам қутилади, деган умид билан бердим", -деди. Кун йўқ-ки, янги бир маълумот эшитмасам. Холамнинг тинмай Нигорани жабрдийда қилиб кўрсатиши, акамнинг бошига келганлардан қўрққаними? "Қолган пуллар қаерда?", -деб жонга тегиб сўрадим. "Билмадим. Очиғи Миршод кимгадир бериб, чет элдан хом -ашё олишни режалаганини биламан, холос. Тўйидан кейин четга чиқиб келиши керак эди",-деб афсуслангандек бошини қимирлатди. Ойбекдан олинган сумма маълум. Бу пулга боланинг дорисини олиб бўлмайди. Улуғбекка акамнинг ўлимидан фойда йўқ. Ўқлар яна Нигора ва оиласига қаратилди. Улар билан яқиндан танишиш вақти келган эди. Улуғбекдан илтимос қилиб акамнинг тўйида олган видеоларини менга жўнатишини сўрадим. У билан ҳали яна кўп учрашишга тўғри келишини билиб, хайрлашдим. Бугунги суҳбатдан сўнг нафақат акам, балки Ихлос деган у кичик болакай учун бир нарса қилишим кераклигини ҳис этардим.

#Шубҳа 36-қисм Қўрқув ва таҳлика инсонни ҳаракатга келтирадиган ва унинг ҳаётига катта таъсир ўтказадиган тамойилдир. Туйғуларни назорат қилишда қийналиб, баъзида хато, баъзан эса ҳушёрликни энг юқори нуқтасига ташир экан. "Буни менга жўнатишларининг сабаби- мени қўрқитиш",-деди Улуғбек мен экранга қарар эканман. Овозида хавотир бор эди. "Қўрқяпсизми?",-деб телефондан кўз узмай сўрадим. "Ўзим учун эмас. Бир ёшу икки ойлик болам учун хавотирдаман",-деб чуқур нафас олди. Телефонни ўчириб, кўзларига қарадим. Касбимда кераги, жуда кўп инсонлар билан мулоқот қилган эдим. Улуғбекнинг нигоҳларида бир дард бор эди. Балкида таҳликадан келган қўрқувдир. "Аёлингиз-чи? Унга бир нарса бўлишидан қўрқмайсизми?",-деганимда бошини эгди. "Бирдан сўраганингизда, хаёлимга илк... фарзандим келди. Албатта, оиламдан хавотирдаман",-деди хўрсиниб. "Хавотир олманг, аёлларга тегилмас экан-ку, "олийжаноб" қотилларимиз",-деб Нигорани назарда тутиб кесатдим. Қошларини уйиб олди. "Нигоранинг гаплари сизга ҳам ғалати келдими? Нега милицияга қўнғироқ қилмадинг, деб сўрадим. Телефоним ёнимда эмас эди, деганди." "Телефони ёнида бўлса, демак ёрдам чақирар экан-да, шундайми?", -деганимда жиддий ифодаси янада кучайди. "Овозларни эшитдим. Қўрқиб яшириндим деди. Мен унинг телефони ёнида бўлмаганига ишонмайман. Ҳозирги пайтда ҳаммани телефони доим олдида. Ҳатто хожатга кирса, ўзи билан олиб киради ",-деб жаҳл қилди. Менинг ақлим эса Нигоранинг, "Ҳаммасини эшитдим, лекин қўрқдим", -деган гапида қолди. "Менга, ҳеч нарсани эшитмадим, деди",-деб ҳайратланиб сўрадим. "Ёлғон айтяпти! Эшитган! Мен ундан сўраганимда шундай деди. Миршод уни оиласи билан келишмай қолганди. Холангиз ва онангизни босимидан мажбур бўлди",-деб мени баттар лол қолдирарди. "Қандай муносабати бор эди?" "Ким билан?" "Акамни, Нигорани оиласи билан." "Маржона, мен сизга очиқ гапираман. Биз эркакларни нафси ақлидан бироз тезроқ ишлайди. Миршод Ўзбекистонга келганида у нафақат Нигора, балки бошқа аёллар учун ҳам тайёр ўлжа бўлган. Ким хоҳламайди, Америка фуқаросидан бирига турмушга чиқишни? У диёрларга кўчиб кетишни? Одамлар уйини, борини сотиб, хавфли йўллар билан бораётган замонда, омад қуши ўз оёғи билан келди",-деб орада бир оғриқли нафас олди. Унинг гаплари менга самимий кела бошлади. Чунки бу гаплари ичдан қайғурган кишидек чиқарди. "Сизга буларни акам айтганми?", -деб сўрадим. "Миршоддан ҳам эшитдим. Нигоранинг гап- сўзларидан ҳам билса бўларди", -деб жавоб берди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка
ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа 📔

#ЧИМИЛДИҚ_КЎРМАГАН_ОЖИЗА. Назира опа кўзини очиб ўйланиб ётган қизига қарадию у билан очиқчасига гаплашиб олиши кераклигини ў
#ЧИМИЛДИҚ_КЎРМАГАН_ОЖИЗА. Назира опа кўзини очиб ўйланиб ётган қизига қарадию у билан очиқчасига гаплашиб олиши кераклигини ўйлади. Бўлди хозир сўрайман хаммасини. —Марям менга қара. Бунақа ётганингдан фойда йўқ. Мени юзимни ерга қаратдинг. Сендан буни кутмагандим. Сени эса менга айтганинг рахматинг шу бўлдими? —Айт менга болани отаси ким? Қайси номард ифлос билан бу ишни қилдинг қиз ўлгур. Айт сендан сўраяпман ким болани отаси???? —Ойи боланинг отасини жудаям билгингиз келяптими?Яхши унда эшитинг. У одам сизнинг 😢😢😢😢

Кел учрашамиз Осмоннинг бағридаги булутлар томонда🤩 Бу оламнинг меҳрига елка бўлган кўнгилларда😍 Муҳаббат деб аталмиш маска
Кел учрашамиз Осмоннинг бағридаги булутлар томонда🤩 Бу оламнинг меҳрига елка бўлган кўнгилларда😍 Муҳаббат деб аталмиш масканларнинг боғларида😌 Ер ва осмонни бирлаштирган оқибат гўшасида 😇 Садоқатни таниган манзилларда🤗 Қувончни севган, омадни билган, ишончни ушлаб турган, кўкка бўй чўзиб, ўз кайфиятига, орзусига таянган, виқор билан турган дарахтлар соясида🥰 Ассалому алайкум омонмисиз азизим хайрли кун!

ЯНГИ АСАР -Бокира эмас экан! Дилобар опани қизини тўйни эртаси куни беномус  дея келтириб ташлашди. Мана 2 кундан бери она~болани егани калтак. Қизи Нодира қасам ичиб зор қақшаса ҳам отаси қулоқ солмаяпти. -Улар менга туҳмат қилди. Мен Худони олдида ҳам, сизларни олдингизда ҳам покман,- деди қайта~қайта.    Аммо отаси қулоқ солмай овқат ҳам бермай қамаб қўйди.   Аёл эри ухлаб қолгач, қизига овқат бергани турди. Ошхонана товуш чиқармай бориб, иситмаси овқатни солиб, қизи қамаб қўйилган эски ҳужрага борди. Аммо яқинлашгани сари юраги ёмон бўлиб кетаверди. Чунки эри қулфлаб қўяётган хона эшиги очиқ ва чироғи ёқиғ турарди. Ичкарига ярим тун ким кирган бўлиши мумкин. Аёл шошиб хонага кирди ва қўлидаги коса тушиб кетди. Чунки ярим тун хона қулфини очиб кирган одам....

—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гап
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди. —Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди. Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим. Чунки...

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 185-қисм Азизбек келгач Фурқат шифокор хонасига олиб кирди. Шифокор эса бор гапни яшириб ōтирмади - Қизчада аҳвол оғир, менимча вақти тугаб бораяпти. Бир неча соат олдин қисқа кома холатига тушиб яна ōзига келди... Хуллас... Қизингизни олиб кетишингиз мумкин. Унга бу ер бефойда. Нари бери икки ёки уч кун яшайди. Харна...оила даврасида бōлгани мақул. Азизбекнинг кōзлари олайди. Йōқ у бу дунёга келиб ҳали ҳеч нарсани кōрмаган қизи ōлиши мумкинлигини ōйлаб қōрқмади аксинча, аксинча у ōлса унинг маракаларига қилинадиган сарф ҳаражат кимни бōйнига тушишини ōйлади. Ахир яқинда тōй қиламан деб турибди, азадор бōлса тōй ҳам орқага сурилиб кетадику?! - Азиз энди бу ерда ортиқча вақт йōқотмайлик-деди Фурқат шифохона ховлисига чиқишгач-Малакни олиб уйга кетаверамиз...умрчасини охирги кунлари уйда ōцин... - Фурқатнинг овози бōғилиб томоғига йиғи тиқилиб қолди. Ҳозир ōзи азобланганчалик Азизбекни ҳам азоб чекяпти боласи учун куйиняпти деб ōйлаганди. Аммо укасининг гапидан қандай унга мушт тушурганини билмай қолди - Ака Малакни аммамлар олиб кецин, ōлса ōша ердан чиқараверамиз. Биласиз тōй белгиланган, азадор бōлсак ортга сурилиб кетади... - Ҳайвон! Ит! - Фурқат укасига кетма кет икки мушт тушурди-Ôл бу кунингдан! Боланг ōламан деб турибдику нодон кōнглинга хотин олиш сиғадими?! - Ака сизам мени тушунинг. Гулхаё неча ойлардан бери хотинлик қилмайди, ахир мен эркакман... - Ôл эркак бōлмай нафс қули! - Фурқат яна бир мушт солдида Азизбекни ёқасидан олди - Ҳозир Малакни уйга олиб кетамиз. Болаларни ризқини қийиб кōтарган лекин ҳали улар бирор марта кирмаган янги уйинга олиб кирамиз. Мобода ōлиб қолса... маракаси ҳам ōша уйингда бōлади. Мени биласан жōрам прокурор судя! Агар ғринг этсанг ё харажатдан қочсанг ёки Гулхаёга ва болаларга тилинг биланам озор берсанг ōзингни қаматиб юбориб уйингни Гулхаёга хатлатиб бераман! Уқдингми мени?! - Ҳаа... Бōпти. Мен нима дедим оборсак обораверамиз-деди Азизбек азбаройи акасининг важохатидан қōрқиб.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 184-қисм - Гулхаё ундай деманг, худони қахри келади. Биз фақат дуо қилсак... Гулҳаё овсинини эшитмагандек силтанди - Биламан ōзимдаям хатолар кōп, гунохларим кōп. Лекин биласанку қизим... Малагим бегунох! Ахир у ҳам сенга қанчалар ишонади тили чиқандан буён сенга дуо қилади...ҳеч бōмаса уни дуоларини қабул қил! Ёлвораман Малагим тузалсин! Агар тузалиб чиқса ортиқ юриб кецин демайман, бутун умр сенга сажда қиламан, фақат қизим тузалсин. Менга борлигингни, қулларингни бу қадар хор қилмаслигингни кōрсат!!! . - Гулхаё яратган билан шартлашилмайди! Илтимос ōзингизни тутинг... - Дилдора Гулхаёга қанча тасалли беришга уринсада ōзи ҳам ич ичидан тōкилиб келарди. Ахир у ҳам фарзанд доғи қандайлигини билади. Бир неча ойгина аввал бōйлари бōйига тенг ōғлидан айрилиб жисми жони фироқида ёниб кетдику... - Азиз келмаганми?! - бōғилиб гапирди Элёр. Фурқат четга қаради Азизбек тугул онаси ҳам келмади. - Билмасам. - деб қōйди Фурқат. Бироздан кейин ташқарига чиқиб қōлига телифонини олди - Азиз қайси гōрдасан? - Мактабдаман нимайди? - малолланиб жавоб берди Азизбек. - Малак оғирлашиб қолди кел тез- тез! -Ака...дарсим бор. Ундан кейин сиз бор бōлсангиз менам ōралашиб ōтираманми?... - Овв ҳайвон Малак сени боланг. Агар ōн минутда етиб келмасанг мендан яхшилик кутма! Фурқат ортига ōгрилиб Гулхаёни кōрдию кōзларини олиб қочди. Гулхаё эса хиссиз қараб турарди - Бекор уни чақирдингиз ака... Харажатларни бир илож қилиб ōзим ҳал қилардим. - Мен уни ҳаражат учун чақирмадим. Боласини кōрсин, у учун жон куйдиришни ōргансин дедим... Гулхаё аччиқ кулди. Бола ҳақида қайғуриш?! Ахир бу туйғу Азизбекка буткул ётку. Агар оз бōлсада болалари учун қайғурганда ōша ёмғирли кунда Малакни аҳволини кōра била туриб ташқарида қолдирмасди...

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 183-қисм Малакни обдон текширган шифокор охирги хулосасини айтди - Беморни организмлари етарлича чарчаган. Менимча... Бу охирги кунлари... - Йōқ! Дōхтир эканман деб оғзингизга келганини гапираверманг. Қизим тузалади... Ахир худо бор у бир бандасига бунча синов бермайди!! Шифокор индамади. Гулхаёни хонадан фурқат мажбурлаб олиб чиқди - Ҳали ҳеч нарса бōлгани йōқ Гулхаё ōзингни тут! Дōхтир худо эмас, ҳали тузалади Малак... Фурқат Гулхаёни овутгани билан айтган гапига ōзи ҳам ишонмасди. Ахир Малакнинг ташхиси йиллар аввал анниқ қилиб қōйилган. Организм қанчага бардош берса шунча яшайди! Ва унинг умри шу ергача эди. Гулхаё кōзёшларини тиёлмасди. Онаси ва акаси келганда ҳам ҳеч нарса демади. Бир нуқтага хиссиз термулганча кōзларидан ёши тōкилиб ōтираверди. - Гулхаё яхшимисиз... -Болалар қани янга?! - овсинини кōриб хуши учди Гулхаёни -Мафтунахонга ташлаб келдим, хавотир олманг қараб туради. Қизим ҳам ōша ердаку... Орадан ҳеч қанча вақт ōтмай шифокор ва хамширалар югуриб қолишди. - Нима бōляпти?! - Гулхаё жойида ōтиролмай қолди - нега бунча чопишаяпти?! -Бемор кома холатига ōтиб қолди. Илтимос бизга ҳалал берманг! - Ôтир қизим, Малак ҳали яхши бōлади... Гулхаё онаси тутган қōлини тортиб олди. - Билиб қōй Худойим шу кунгача сенга ишониб келдим, шунча кōргуликларимга ҳам Худойимни бир раҳмати бор деб чидадим... Лекин... Энди чидолмайман. Агар қизим тузалмас экан, уни мендан олиб қōяр экансан... ортиқ сени борлигинга ишонмайман!

SABRLIGIM Muallif: Nurfariz Qurbonova

Уйга боргач, ота-онаси оилани шарманда қилдинг, деб тикув машинкасининг қайиши билан уришди, урганда хам оғзини овози чиқмаслиги учун рўмол билан боғлаб қўйиб уришди. Бечора Гули оғриқни ҳис қилмаслик учун рўмолни маҳкамроқ тишларди. Баданидаги қолган излардан Гули мактабга боролмаслиги аниқ эди, онаси шифохонага бориб, касаллиги тўғрисидаги маълумотнома олиб келиб мактабга топширди. Гули бир хафталик уй қамоғига маҳкум этилди, камига бир дунё уй ишлари ёзилган рўйхат билан. Гули доим синфдошларига қараб хавас қиларди, улар оналари олиб берган кийим, соч тўғноғичларини кўрсатиб мақтанарди, у бўлса оддийгина она мехрига зорлигидан ўксинар эди шўрлик. Гули 18 ёшга тўлганда унинг номусига тегишди….бозордан уйга қайтаётганда, тўрт, беш йигит уни гаражнинг ортига олиб ўтиб… Уйга кийимлари йиртилган, бир аҳволда кириб келган Гулини кўрган ота-она яна унга ўшқиришни бошлади. Барча ҳужжатларини қўлига тутқазиб уларга бундай “фоҳиша” қиз керак эмаслигини айтиб уйдан ҳайдаб солишди. Бир аҳволда, йиғлаб каерга боришни билмай тентираб кетаётган Гулини қўшниси кўриб уйга киргизди, ювинтириб, бошқа кийимлар берди ва унга пойтахтга кетишни маслахат бериб қўлига озгина пул тутқазди. Гули йўл-йўлакай такси тўхтатиб Тошкентга етиб олди, Оллохнинг асрагани шу бўлса керакки, ҳар қалай ҳеч ким унга тегинмади. Ёз фасли бўлганлиги учун у бир неча кун истироҳат боғида тунаб юрди. Қорни очиққанидан бозорга бориб сотувчилардан мева сўраб, еб қорнини тўқлаб юрди. Унинг бундай аҳволда юрганига эътибор берган бир аёл охири сўради: “Ҳей, қизим, қаерда яшайсан? Неча кундан бери кузатаман, қани бу ёққа кел-чи” – деди. Гули унинг ёнига борди, бошидан ўтказган кунларини, хўрликларини йиғлаб-йиғлаб гапириб берди. Барчасини сабр билан эшитган меҳрибон аёл Гулини овутди, қорнини тўйғазди ва укасига қўнғироқ қилиб, ўзи бошқараётган кафега ишга олишини илтимос қилди. Аёлнинг укаси Гулини кафе ошхонасига идиш-товоқ ювувчи қилиб ишга олди, кейинчалик ўша кафедаги ошпаз йигитга турмушга чиқди.

Davomi👇👇👇👇

БИР ЙИГИТНИ ҚИССАСИ ҲАҚИДА Одамларга фойдаси теккан яхшилиги ҳалоллиги билан ном қозониб келган йигит нега бу аҳволга тушиб қолди... Охиригача кўрамиз аслида эса 👇

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга �
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

📝хикояватакдир. Ҳаёт — боши ва якуни бор синовли дунё. Сиз эса бу дунёда ўз бахтини орзулар ва ҳаётий тажрибалар орқали қурган азиз кузатувчисиз. Бугунги ҳикоямиз бир кичик қизалоқ, аниқроғи, машаққатларга қарамай ўз бахтини топган бир аёлнинг ибратли қисмати ҳақида... ... “Мен оилавий муҳити бузилган оилада катта бўлдим. Кўп йиллар ўзимни ёмон қиз фарзандман, деб ҳисоблардим”, – дея ўз ҳикоясини бошлади. Гули (исми ўзгартирилган) 32 ёшда. Оилали, турмуш ўртоғининнг оиласи билан яхши муносабатда, лекин ўз оиласи билан алоқани бутунлай узган ва бунга етарлича сабаблар бор эди. “Мана, кўринг” – дейди у дазмолдан куйган елкаларини кўрсатиб. “Неча ёшда эдим аниқ эслолмайман, дазмол қилаётган онамнинг атрофида сакраб, болаларча саволларимни бераверишим онамни жонига тегди шекилли, иссиқ дазмолни елкамга босиб индамай кўзларимга қараб турди. Унинг кўзларидаги менга нисбатан совуқ нафрат хали-хануз кўз ўнгимдан кетмайди. У мендан, мени борлигимдан нафратланарди!”. Гулининг онаси унинг отасини ушлаб қолиш учунгина Гулига ҳомиладор бўлган, аммо ота барибир уни ташлаб кетади. Шу сабаб Гули она учун ўз вазифасини адо этолмаган бир буюм сингари эди, яна камига у ейман, ичаман дейди, эътибор талаб қилиши эса бош оғриқ эди, ҳолос. – Бир куни, – дейди Гули, – кўчада сайр қилиб юриб, музқаймоқ еётган болаларни кўриб менинг хам музқаймоқ егим келди ва онамга “Музқаймоқ олиб беринг” дедим. Шу пайт онам ердан бир тош олиб “Ма, ол, е” – деди. Мен – буни емайман, бу тошку дедим. Шунда онам ўша тошни оғзимга тиқиштириб, тишларимга тош билан урди.Халигача тушунмайман, нима учун? Қайси айбим учун? Музқаймоқ егим келгани учун шунчалик ҳўрланаманми? Менимча онам мени жазолаш учун атайлаб сабаб қидирарди. Гули отасининг кетиб қолишида ўзини айбдор санарди, чунки бир неча марта онасини “Сен мени хаётимни расво қилдинг” деб ўшқирганларидан шу хулосага келишдан бошқа иложи йуқ эди. Баъзида ўзини асранди, “Болалар уйидан” олингандек хис қиларди. Бу кунлар хали ҳолва экан, укаси туғилгач Гулини бошига бундан-да азобли кунлар тушди. Ўгай отам – деб эслайди Гули: “Ўгай отам биз билан яшашни бошлаган пайтлари, менга жудаям меҳрибон эди, доим менга ширинликлар, кийимлар олиб келиб эркалатар, кўнглимга қарар эди, бундан онам уйда жанжал кўтариб, “Бундай совғаларга арзимаслигимни” айтарди. Шундай кунларнинг бирида, ўгай отам менга чиройли “Барби” қўғирчоғини олиб келди, уни кўрган онам роса жанжал кўтарди “Шу қўғирчоқ ўрнига, уйга гўшт олиб келсангиз бўлардику”, -деб қўлимдаги қўғирчоққа чанг солди, қўғирчоқнинг боши ва қўл-оёқларини юлиб олиб, бузиб ташлади. Вақт ўтиши билан ўгай отанинг хам Гулига муносабати ўзгарди, кайфияти ёмон бўлса ҳам аламини Гулидан оладиган бўлди. Ҳар бир арзимаган хатоси учун “Гилам савалагич” билан саваларди. Бечора Гули қўл ва оёқларидаги калтак изларини беркитиш учун қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар енглари узун кофта ва қалин колготки кийиб юришга мажбур эди, ҳаттоки жисмоний тарбия дарсларида хам кийимларини алмаштирмасликка ҳаракат қилар эди. Ваҳоланки синфдошлари кунда, кун ора Гулини калтак азобидан бақирган овозларини эшитар, унга раҳмлари келиш ўрнига мактабда мазах қилишарди. Мактабда ҳам дардини ҳеч кимга айтолмасди, айтса ота–онаси бунданда ёмон ахволга солишлари аниқ эди. Шунинг учун у барча хўрликларга чидашга мажбур эди. Гули 10 ёшга тўлганда унинг укаси туғилди. Ота-онаси болани атрофида парвона, унга ўйинчоқлар олиб келиб меҳрибончилик қилишарди. Гули укасини таглигини алмаштирарди, унга бўтқа тайёрларди, тагликларни дазмолларди, уй ишлари, овқат тайёрлаш, буларнинг барчаси Гулининг зиммасига тушди. Тахминан 12-13 ёшларида Гули уйидан қочиб кетди. “Бундай яшагандан кўра бирор машина остида қолиб ўлганим яхши эмасми ёки ташландиқ худудларга борсам бирортаси ўлдириб қўя қолгани яхши эмасми?” деган ўй-ҳаёллар билан ҳиёбоннинг энг хилват жойига бориб ўриндиқда ухлаб қолибди. Кимдир ИИБ ходимларига хабар берган шекилли, уни идорага олиб бориб, ота–онасини чақириб қўлларига тутқазиб юбришди, ҳатто улар ҳам Гулининг нима сабабдан бу аҳволда ётганига қизиқишмади.

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 3 KUNDA 3 KILO OZISH CHALLENGE! Tarozi sizdan xafa bo‘lib qolganmi? 😅 Har safar ustiga chiqs
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 3 KUNDA 3 KILO OZISH CHALLENGE! Tarozi sizdan xafa bo‘lib qolganmi? 😅 Har safar ustiga chiqsangiz: — “Yana senmi?” deb qarayotgandek tuyuladimi? 😂 Unda siz uchun ajoyib yangilik bor! 🎉 🎁 MUTLAQO BEPUL 3 kunlik ozish dasturi!
Bu 3 kun ichida: ✅ To‘g‘ri ovqatlanishni o‘rganasiz ✅ Metabolizmni faollashtirasiz ✅ Shishlardan xalos bo‘lasiz ✅ Santimetrlar kamayganini ko‘rasiz ✅ Natijangizni har kuni kuzatib borasiz
👇 Qatnashishni xohlovchilar bepul kanalaga ulanib oling👇🏻👇🏻 https://t.me/+ae595EVKTGI3OGRi https://t.me/+ae595EVKTGI3OGRi https://t.me/+ae595EVKTGI3OGRi

💰Бир миллиардердан қандай қилиб бойиб кетганини сўрашибди. У эса шундай деб жавоб берибди: «Мен ўт-ўланлар орасидан яхши бир олма топиб олдим. Уни ювдим, кейин эса икки баравар қимматга сотдим. Тушган пулга иккита олма олдим. Уларни ҳам ювиб, ялтиратдим, кейин қимматроққа сотдим. Сўнг тўртта олма олдим. Кейин у тўрттасини ҳам қимматроққа сотиб, саккизта олма олдим... Шу тариқа муваффақият сари йўл бошладим. Мен меҳнаткаш ва тиришқоқ эдим. Кейин эса амаким менга миллиардлик мерос қолдирди. Шундай қилиб бойиб кетдим! Шунинг учун ҳаммасини олмадан бошлашни маслаҳат бераман», деган экан. Бу майда-чуйда, машаққатли ҳаракатларнинг беҳудалиги ҳақидаги кулгили анекдот эди. Ахир, фақат олма сотиб миллион топиш учун миллион йил керак бўлади. Лекин бу анекдотнинг яширин маъноси ҳам бор. Балким, агар ўша одам олмалар билан овора бўлмаганида, мерос ҳам олмасмиди? Ёки уни йўқотармиди? Балким, тиришқоқлик ва меҳнатини ҳисобга олишгандир? Ахир, бўлажак бой қўл қовуштириб ўтирмаган-ку. У ҳаракат қилди. Уринди. Топган олмасини еб қўймай, сотди. Меҳнат қилди: ювди, сотадиган жой топди, савдо қилди... Бу — мақсад, ният ва интилиш, фаол ҳаракат демакдир. Балким, амакиси жиянининг тиришқоқлигини кўриб, меросни унга қолдиришга қарор қилгандир? Ёки тақдир худди эртаклардагидай ғайратли йигитга меҳр билан қарагандир? Омад тасодифдек кўринади. Аммо тасодифнинг ҳам қонунияти бор. Бу ҳақда Демокрит шундай деган эди: дунёдаги ҳар бир нарсанинг ўз сабаби мавжуд. Кичикдан бошлаб, меҳнаткашлик ва сабр-тоқат кўрсатадиган одамларнинг тўкин ҳаёт кечириш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳатто бир куни бойиб кетиши ҳам мумкин. Омад одатда бекорчиларни излаб келмайди. Дангаса ва фақат нолиб юрадиганларга эса у ҳеч қачон йўлиқмаган. Шунинг учун қўл қовуштириб ўтириб, шикоят қилиш фойдасиз. Қўлдан келадиган ишдан бошлаш керак. Балким, миллиардга эга бўлмасмиз, аммо ўз аҳволимизни яхшилаб оламиз. Анекдотларда ҳам уни англай оладиган ва ундан фойдалана биладиган одам учун ҳикмат бор. Худди ўтлар орасидан топилган олмадек… Сарвар Раҳимий тайёрлади.