ГАН ?!! деб беттар уради.
Қўни қўшнилар дарвозисидан мўралашиб
ТАВБА ҚИЛДИМ ШУНАҚАНГГИ БЕМЕҲР ОНА ҲАМ БЎЛАДИМИ...? деб кўйлакларини ёқасини тишлашар эди. ..
Албатта онани бу ишларидан ота бехабар қоларди доим. Болалар дадасига айтса яна эртаси онасини қўлига қолишади. Дадасини эса онасини додлатиб уришини умуман хохлашмайдику улар. Онаси дод солиб бақиргани уялмаса бу болалар орият қилишарди. Дадаси уйдалигида шўҳлик қилишса секин олдиларига бориб
ДАДАНГ ИШГА КЕТГАНДА ГАПЛАШАМАН СЕНЛАР БИЛАН деб дўқ қиларди.
Бир куни дадаси оёғида туролмайдиган даражада ичиб келди. Кўчада ким биландир уришганми авзойи бузуқ эди. Уст боши ҳам бир аҳволда. Шом маҳал эди. Кўчадан оёқлари чалишиб кириб келаётган эрни кўрган хотин
жаврашини бошлади...
ЯНА САССИБ ИЧИБ КЕЛИБДИ. .. ... ......
Ҳолбуки бу гаплар эрга ёқмайди. Яна авзойи бузуқ пайт,,,, Хотинини сочидан тортиб бошига муштлай бошлади. Хотин лўличилик қилиб
овозини борича ҳовлида дод солди. Аксига олиб қўшниси ёши улуғ аёл ҳам уйида йўқ эди.
Хотинни доди етти махаллага эшитилдиёв....
Эртаси куни Раъно мактабга борганида қўшни маҳалладаги синфдош қизи уни олдига келиб
РАЪНОШ КЕЧА ДАДАНГ ОНАНГНИ РОСА УРДИ А?
ОНАНГ ВОЙ ДОООД ДЕБ БАҚИРГАНИНИ ЭШИТДИК.... деди. Эрталабгача қўрқувдан чала ухлаб , эрталаб чой ҳам ичмай мактабга келган Раъно ерга қараб кўзлари ёшланди . Жудаям номус қилди. Ўша дугонаси ХАФА БЎЛМА ЎРТОҚЖОН МЕНИ ҲАМ ОТАМ ИЧИБ КЕЛИБ ОНАМНИ УРДИ КЕЧА , ЛЕКИН ОНАМ ОТАМ УРГАНИДА ДОДЛАМАЙДИ.... ИНДАМАЙ ЙИҒЛАЙДИ.... деб Раънони қучоқлаб олди.
Раъно тўлиб турган эканми кўзларидан дув дув ёш оқиб пиққиллар бурнини тортди.
Шу синфдош дугонасини отаси билан Раънони дадаси қалин дўст , улфат эди. Кечаги кун ҳам икковлари бирга улфатчилик қилишган.
Раъно тушликдан сўнг мактабдан қайтганида
акалари мактабдан келишиб далага ўт ўргани кетишганди. Онаси аразлаб Бувисини уйига кетган. Дадаси эса лабини чеккасига сигарет қистириб велосипедини тўнтариб ўнглаётганди.
- Ҳа келдими қизим ? - деди дадаси меҳрибонлик қилиб.
- Ассалому Алайкум дадажон. Ҳа келдим...
деди Раъно секингина дадасига.
- Валейкум , кийимларингни олмаштириб чойингни ич...
- Ҳўп бўлади....
- Ошхонадаги банкадаги совуқ чойни менга олиб келиб бер аввал....
- Хўп хозир дадажон....
Раъно сумкасини сўрига қўйиб ошхонадан совуқ чой олиб келиб дадасига тутказди.
Қўллари қора мой бўлдан ота кечқурунги мостликдан кейин тинмай сувсаб чанқар эди.
Раъно дадасига қараб узоқ тикилди. Бир литр совуқ чойни бир кўтаришда ичган ота қизига
«рахмат » деб лабини билагига атрди.
Раъно кийимларини алмаштириб чой ичди , лекин иштаҳаси йўқ... кечқурунги "уруш"дан кейин ҳамма оч қоринга ухлаган эди.
Ака укалари қоринларини ҳафа қилмайдику шу қиз бола таъсирчан бўларканми ,, қизлар кун бўйи ҳам ҳеч нарса емаганди.,,,
Раъно секингина дадасини олдига келиб ўтирди.
- 17 ключни овор,,,
- Мана,,,
- Қани педални айлантирчи ,,,
- Ҳўп,,,,
Икковлари велосипедни тузатишга киришиб кетишди.
- Дадоо , ойим қанилар? Анча вақт ўтиб кўзлари пирпираб дадасига мўлтираб қаради Раъно.
- Энасиникига кетди...
- Хм,,,,
Раъно онасини бувисиникига кичик синглисини олиб аразлаб кетиб қолганини билди ва хўрсиниб қўйди.
- Қизим ,,,,,,,, дадаси сигаретини тутунини узоқ ичига тортиб гап бошлади. - Биласанку онангни оғзи ёмон. Урмай десанг ўзига ўзи калтак талаб қилади. Лўличилик қилиб урмасимдан олдин дод солади ори йўқ. Асабим бузилиб дод деган сари ураман кейин .
Сенларни мен йўғимда урадими у?
- Йўқ урмайди.... Раъно хозир онаси хақидаги ҳақиқатни айтгиси келдди, лекин дадаси ичиб келса ёдига тушиб яна онасини уришидан қўрқди.
- Алдама !
- Урмайдилар рост,,, Раъно дадасидан кўзини олиб қочди.
- Мени билмайди деб ўйлайдида онанг. Мен ҳаммасини эшитаман , лекин ҳеч шу ишларни ўз кўзим билан кўрмаяпман. Синфдошинг
Отабекни онаси кўриб дадасига айтибди.
Отабекни дадаси эса мени дўстим биласан. Ҳамма дўстлар ичиб ўтирганимизда менга
онангни сенларни кўчада уришларини айтди.
Дўстларимни олдида изза қилиб ХОТИНИНГНИ ЙИҒИШТИРВОЛ ДЎСТ , ЯХШИЯМ ЎГАЙМАС БОЛЛАРИНГ. МЕНИ ХОТИНИМ БОЛЛАРИМН