fa
Feedback
АZAN UZZ

АZAN UZZ

رفتن به کانال در Telegram

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام АZAN UZZ

کانال АZAN UZZ (@azan_uzz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 45 595 مشترک است و جایگاه 1 285 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 678 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 45 595 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 04 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 3 720 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -99 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 10.85% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 6.75% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 4 971 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 3 092 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 23 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS1...

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 05 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

45 595
مشترکین
-9924 ساعت
+2 8857 روز
+3 72030 روز
آرشیو پست ها
АZAN UZZ
45 562
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ Сана: 2026 йил 6-июль, душанба Ҳижрий: 1448 йил 21-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ Сана: 2026 йил 6-июль, душанба Ҳижрий: 1448 йил 21-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:42 Бомдод: 03:02✅ Қуёш: 04:55         Ишроқ: 05:08* Зуҳо: 08:27*         Пешин: 12:27         Аср: 17:40         Шом: 20:00 Аввобийн: Шом намозидан кейин* Хуфтон: 22:05         Таҳажжуд: 00:28**Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.         @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
Аллоҳ ирода қилган нарсада яхшилик бор Қизни олдиндан кўрмай уйланди, гўшангада кўрса қиз кўримсиз, устига устак қоп-қора эди. Ўша тунни у бошқа хонада ўтказди. Эртасига ҳам, индинига ҳам у келинни олдига кирмади. Гап нимада эканлигини сезган келин куёвнинг олдига ўзи борди ва: Эй Молик! Ажабмас, СИЗ ёқтирмаган нарсада яхшилик яширинган бўлса, деди. Бу гапдан кейин Моликнинг келинга яқинлашмасликка узри қолмади. Улар бир неча тунни бирга ўтказдилар. Лекин, Моликнинг ҳа деганда келинга нисбатан кўнгли исийвермади. Ҳолат бундай давом этиши мумкин эмаслигини билган Молик уйдан бош олиб чиқиб кетди. Аммо, бу сафар у роса йигирма йил йўқ бўлиб кетди. Молик аёлининг ҳомиладор бўлганлигидан бехабар эди. Орадан йигирма йил ўтиб Молик уйига қайтди. Аввал у масжидга кириб намоз ўқимоқчи бўлди. Масжидда бир навқирон йигит одамларга илм бераётган экан. Йигитнинг илми Моликни ром қилди. Унинг исмини сўраган эди, исми Анас дейишди. Кимнинг ўғли?-деб сўради. Унинг отаси йигирма йил аввал уйидан чиқиб кетган Молик деган киши, дейишди. Дарсдан кейин Молик йигит билан унинг уйига бормоқчи эканлигини айтди. Аммо уйига етиб боришгач, йигитга: уйга кириб онангга: эшик олдида бир киши турибди, у ажабмас СИЗ ёқтирмаган нарсада яхшилик яширинган бўлса, деб айтди дегин, деди. Онасига кириб шу гапни айтиши билан онаси: эшикни очавер, у сенинг отанг Молик бўлади, деди. Аёл ўтган йигирма йил давомида ўғлига бирор марта унинг отаси ҳақида ёмон гап айтмаган эди. Ота-ўғил қучоқ очиб қайноқ меҳр ва соғинч ила кўришдилар. Ҳамма яхшилик Аллоҳ ирода қилган нарсададир. وَعَسٰۤى اَنۡ تَكۡرَهُوۡا شَيۡـــًٔا وَّهُوَ خَيۡرٌ لَّـکُمۡ‌ۚ "Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса" (Бақара сураси, 216-оят). فَاِنۡ كَرِهۡتُمُوۡهُنَّ فَعَسٰۤى اَنۡ تَكۡرَهُوۡا شَيۡــًٔـا وَّيَجۡعَلَ اللّٰهُ فِيۡهِ خَيۡرًا كَثِيۡرًا "Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса". (Нисо сураси, 19-оят) @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
​​ТАРҚАТИНГ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари 1.Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бў
​​ТАРҚАТИНГ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари 1.Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади 2.Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар 3.Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади 4.Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади 5.Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади 6.Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади 7 Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади 8 Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади 9 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар 10 Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
    ҲАЛОВАТ 60 #Муаллиф. #Дилором_Қосимова. —Қараб тур ҳали ҳаммасига жавоб берасан. Кичик жодугар.     Дилфуза ойна орқали, кўкарган кўзига боқаркан. Қўйиб берса, Шодиёрани  аламидан чиққунча урса.        Шодиёра, Дилфузани урганини Собирга чақиб бергач, Дилфуза насибасини олди. Қизи олдида бир тийин эканини эшитгач, алам қилди. —Келин кечки овқатга уннамайсизми? —Ким учун? Мени урган ўғлингиз учунми? Ёки Нозима келини деб мени ҳамон ёмон кўрадиган эрингизгами? Балки мени урдирган набирангизгами? —Жуда гиначи экансизда. Ҳўп ўзингизчи?  Эмизикли аёлсиз. Бир суюқ таом тайёрлаб ичсангиз, сут бўлади болага. Сал гапга боди-боди қилиб, гап тахлашни биласиз ҳолос. —Яхши қилибман. Бир  мени қорним  борми? Агар шундай бўлса, бир ўзим учун овқат қилиб ўтирмайман.      Дилфуза чимирилиб гапирди-да, сал олдин чиққан хонасига кириб кетди.      Муаззам ая бироз серрайиб қолди. Кейин ноилож, ошхонага ўтиб, картошка-пиёзга қўл чўзди. Реаксия қолдиринг. Давоми бор T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
ҲАЛОВАТ 59 #Муаллиф. #Дилором_Қосимова. —Сиз йиғламанг келин. Ҳали кўзи очилади. Унгача кеч бўлмаса бўлди.  Сиз ҳам шугина домга осонгина рози бўлиб қўя қолдингизми? Дилфуз у ерга бориб эгалик қилиб оладику.  Шуни ўйламабсизда. —У пайтда фақат укамга юк бўлиб қолаётганим кўзимга кўринганди ҳолос. Майли пешонада борини кўрамиз. —Келинг олиб чиқишиб юбораман. —Шарт эмасди. —Шунча юкни ўзингизга кўтаргизиб 3-қаватга чиқариб юборсам уят бўлар. —Учинчи қаватда яшашимизни сиз қаердан биласиз?    Ҳайрон сўради Нозима. —Аввал ҳам келганманда.  -Ғулом Нозимани олдига тушиб падез томон йўл олди.   -Яна қачон деб ўйланманг. Собир билан келгандик.     Нозима индамади. Эшик тагида юкларни қолдирган Ғуломга раҳмат айтиб эшикни ёпди. Яхши бозорлик қилиб келгунча Гулдиёр сингилларини ўйнатиб, олиб ўтирибди экан.     Бироз нафас ростлагач, кечки овқатга уннади.

АZAN UZZ
45 562
    XАЛОВАТ 58 #Муаллиф. #Дилором_Қосимова.    —Сиз унга қаттиқ гапирмаганмидингиз?    Чимирилиб турган келинига жиддий қаради Муаззам ая. —Ме...мен нимага қаттиқ гапираман.     Кўзлари ўйнади Дилфузани. —Шодиёра бекордан бундай қилмасдида.... —Агар Шодиёрага нимадир деган, нимадур қилган бўлсанг, аяб ўтирмайман сени.   Собир онасини гапини илиб кетиб, Дилфузага синчков қаради. *             *             * —Келин ўтиринг, ташлаб қўяман. Юкингиз кўп экан. —Йўғэ автобус келиб қолар ҳозир. —Ҳаво салқин, соатлик автобусни кутиб турасизми? Ўтиринг бегона эмасмизку.       Нозима иккиланибгина Ғуломни машинасига ўтирди. —Охири домга кўчибсизда. —Шундай бўлиб қолди. —Дўстимга ҳам ҳайронман. Тўртта боласига илингани шу бир хонали дом бўлдими? Кимларни ортидан юрибди.... —Инсоф бериб қолар.  -Нозима кўнгли бўшаб кетди. Қўшни аёл эри Дилфуза яшаган пайт, сетка-сетка ҳаражат ташиганини айтиб, Нозимага ачинганди. Уйда қуруқ жой қолмай, сўраб чиққанига ҳам пушаймон бўлганди. Ахир дили оғригани қолгандику.

АZAN UZZ
45 562
САВОЛ ЖАВОБЛАР МАЙЙИТНИ ЎПИШ МУМКИНМИ? САВОЛ: Маййитни ўпиш мумкинми? Яқинда шундай ҳолатга гувоҳ бўлиб қолдим. Бир отахон вафот этганида фарзандлари ўпиб, видолашишди. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандлар марҳум ота-онасини, ота-она ҳам марҳум ўғил ё қизини ушлаши, ўпиши жоиз.    Шунингдек, эркак эркак маййитни ва аёл аёл маййитни ўпиши жоиз.    Лекин эр вафот этган хотинини ушлаши ва ўпиши жоиз эмас. Чунки хотиннинг ўлими сабабли эр ва хотин ўртасидаги никоҳ тугайди.    Аммо эр вафот этганда хотини уни ушлаши ва ўпиши дуруст бўлади, чунки то идда тугамагунча улар ўртасида никоҳ боғланиши сақланиб туради.  Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
​​​​​​АЁЛЛАРГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ — Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг! — Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! — Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин! — Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин! — Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг! — Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг! — Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг! — Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир». — Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг. — Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг. — Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир. — Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг. — Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг! — Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг! — Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган. — Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг. — Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг. Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин! Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👇👇👇➖ @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
ҚУНУТ ДУОСИ (ЁД ОЛИШИНГИЗ УЧУН) 👇👇👇 @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
photo content

АZAN UZZ
45 562
ФИРЪАВН УЧУН ҚАБРДАГИ СЎРОҚ-САВОЛИ ВА АЗОБ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? #ақида 2152-САВОЛ: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади. Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди. Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади. Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади. Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган: “Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон. Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун. Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок. Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда. Нечук қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”. Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
48 Al-Fath.mp330.19 MB

АZAN UZZ
45 562
Repost from АZAN UZZ
Bunday azonni kutishmagandi 👁 150 👍 21 📥 26.09.2022 👤 SafoMediaUz 🕒 04:27 АЗОН ДУОСИ   Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Azonni eshitganinglarda muazzin nima desa, o'shani aytinglar», dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari. Azonning hammasini eshitib bo'lganidan keyin Rasulullohga salovot aytib, ortidan mana bu duoni o'qiydi: Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Kim azonni eshitgan paytida👇👇 اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ «Allohumma robba hazihid da'vatit tammah vassolatil qoimah, ati Muhammadanil vasiylata val faziylah vab'as'hu maqomam mahmudanillaziy va'adtah», deb aytsa, Qiyomat kuni unga shafoat bo'ladi”, dedilar.✨ (Ma'nosi:👇👇 Ey bu komil duoning va qoim bo'lgan namozning egasi - Allohim, Muhammadga vasila va fazilat ber, u zotni va'da qilganing maqtovli maqomda tiriltir), deb so'ngra xohlaganicha dunyoviy va uxroviy duolarni qilaveradi.) Abu Dovud rivoyatlari. ** Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ! ☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿

АZAN UZZ
45 562
Ассаламу алайкум Азизларим! Я к ш а н б а дам олиш к у н и н г и з х а й р л и в а ф а й з л и ў т с и н!!! Кун давомида сизг
Ассаламу алайкум Азизларим! Я к ш а н б а   дам олиш к у н и н г и з х а й р л и   в а  ф а й з л и  ў т с и н!!! Кун давомида сизга к ў т а р и н г и кайфият  в а БАХТ     ➖о м а д ё р    б ў л с и н  !!! АЛЛОҲИМ  Хонадонизга  тинчлик хотиржамлик  файз  барака  ато этсин ➖➖➖➖       Ҳайрли  kун Сизга Яхшилар❗️ 🌼🩵🌸 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅ @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
      Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракаткух Азизларим Қадрдонларим ЯКШАНБА дам олиш  тонгни биргаликда қарши олиш бахти муборак бўлсин!!! Яхши  инсонларни  беғубор куни нашидаси билан  сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин!!! Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб кун нурафшон этсин. Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин. 🌤ХАЙРЛИ КУН СИЗГА ЯХШИЛАР ! 🌼☘🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ Сана: 2026 йил 5-июль, якшанба Ҳижрий: 1448 йил 20-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ Сана: 2026 йил 5-июль, якшанба Ҳижрий: 1448 йил 20-муҳаррам Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:42 Бомдод: 03:02✅ Қуёш: 04:55         Ишроқ: 05:08* Зуҳо: 08:27*         Пешин: 12:27         Аср: 17:40         Шом: 20:00 Аввобийн: Шом намозидан кейин* Хуфтон: 22:05         Таҳажжуд: 00:28**Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.         @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
sticker.webp0.39 KB

АZAN UZZ
45 562
"Лаа илаха иллаллохул маликул ҳаққул мубийн" 100 марта. Охирида "Мухаммадур Расулуллоҳ ас-содиқул ваъдул амийн"🤲🏻 Яқинларга  ҳам  улашинг! 👇👇👇 @AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
XАЛОВАТ 57. #Муаллиф. #Дилором_Қосимова. —Йўқми? —Йўқ ойи йўқ! Маҳаллада ҳаммадан сўраб чиқдим.     Кўчадан қайтган, Собир асабий ҳовлини айлана бошлади. Тун аллақачон қорайган. Ба маҳалда бир ҳавотирга минг ҳавотир қўшилади. —Қаерда экан қиз тушмагур.... балки яна томга беркиниб олдимикан?     Муаззам аяни ҳаёлига бирдан ўтган галги қилиғи келиб жонланди. Собир сўзсиз нарвон таърафга югурди. Буви адашмаган экан. Шодиёра томда сомон прислар орасида ухлаб қолган экан. —Анча совуқ-қотибди. Тез устига қалин кўрпача олиб кел.     Буюрди Дилфузага. —Шодиёрани шундай одати борми? Ҳаммани ҳавотирга қўйиб  беркиниб оладиган.      Чуқур нафас олиб, бироз  чимирилиб деди. —Одат эмас. Аввал бир мартагина шундай қилганди. Ойиси урганда.     Муаззам ая  ўтган кунларни ўйлан ҳўрсинди. Қандай келини бор эди. Тўртта бола билан ҳам ҳамма ёқни чинни-чироқ қилиб ўтирарди. Бунисичи? Битта бола билан кунни пешин қиладики, бир сарамжонлик йўқ. Ой нурида сал кўринаётган ҳовлига назар ташлади. Қандайдур файзсиздек. Реакция босиб кетишни унутманг🌹🌹давоми бор🌹🌹 T.me/AZAN_UZZ

АZAN UZZ
45 562
     ҲАЛОВАТ 56 #Муаллиф. #Дилором_Қосимова. —Шодиёра қани?      Кечга яқин қайтган Собир сўради. —Ўйнагани чиқиб кетганди. —Ойи тез қайт демадингизми?     Дилфузадан жавоб олгач, онасига юзланди Собир. —Мен чиққанини ҳам кўрмадим ўғлим. Келиндан эшитдим. —Сизга айтмай чиқиб кетмасдику, шом маҳали бўлгапти. Бу пайтда қаерда ўйнаётган бўлиши мумкин?     Дилфузани кўзлари ўйнаб қолди. Бошида "бора" деб қўл силтагани билан, қайнонаси сўрагач ёлғон гапирди. Бир баҳона қилиб, кўчани қараб ҳам келди. Аммо Шодиёра йўқ. —....сенга гапирдим. Ҳаёлинг қаерда.      Собир елкасига турткач, ҳаёлини қувди. —Узр чарчабман шекилли. Нима дегандингиз? —Сенга аниқ ким билан ўйнашини айтмаганмиди? —Йўўқ менга айтмайди. Аслида мени бир тийинга ҳам олмайди. —Мен сендан қизимни сўрадим. "Арз-додинг борми?" демадим! —Билмайман мен...      Дилфуза гапни қисқа қилди. Аммо титроқ босди. Шодиёра айтгандек, дадаси уни бошқача яхши кўради. "Қаерда экан бу куйдирги дардисар?"      Ҳавотир билан чиқиб кетаётган Собирни ортидан қараб ўйланиб қолди.