Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 595
订阅者
-124 小时
-17 天
+1030 天
帖子存档
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат биродарларимиз олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда, улар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. (Камига) садақа бериб ҳаж ва умра ибодатларини бажариб, жиҳодларда ҳам иштирок этишади», дейишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа, ўргатинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб айтинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслим ривоятларида эса қуйидагилар билан зиёда қилинган: «Озгина фурсатдан кейин яна камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат кишилар ҳам (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқдаку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазлу карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», деб айтдилар».
Фойда: Аллоҳнинг бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганда ҳаддидан ошмай, шукр қилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО БЎЛУВЧИ НАМОЗ
Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, тақводорларнинг завқи ва солиҳларнинг одати бўлган бу намозни кўпчилик эътибордан четда қолдиради.
Кимки ушбу намозни ўқиса мусибат ва ташвишлардан, ғам-ғуссалардан қутилади, қашшоқлик кўрмайди, ҳар бир дардига шифо топади. Охиратда эса Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва мағфирати ила Жаннатига киритур: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?” (Нисо сураси, 122-оят).
Савол: Бу қандай намоз? У қандай адо этилади?
Шайх Маҳмуд Убайдий айтади: “Бу тунги намоз бўлиб, у фарз намозлардан кейинги энг яхши намозлардан бири ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: “Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон сураси, 64-оят).
Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар” (Зориёт сураси, 15-17-оятлар).
Шунинг учун ушбу намозни тарк этмаслик ва эътибордан четда қолдирмаслик керак”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдин ўтган солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбат, ёмонликларга каффорот, гуноҳлардан қайтарувчидир”, дедилар.Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “У жисмдан дардни кетказувчидир” деганлар. Агар ушбу мақолани ўқиб бўлсангиз, Аллоҳ таолони зикр қилинг (Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи) ва яқинларингиз билан баҳам кўринг. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ВИЛОЯТ ҲОЖИЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:05
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ
“Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”.
“Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган:
ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك
“Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ОЖИЗАЛАРНИ ЗИНОДА ТУҲМАТ ҚИЛИШ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан салом бергандан кейин «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла ийяҳ, лаҳун ниъмату вал фазлу ва лаҳус санаул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун», деб айтар эдилар.
Mаъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам».
Ибн Зубайр: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам ҳар намоз кетидан таҳлил айтар эдилар», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
75-Al-Qiyama surasi
@diyonatli
Repost from N/a
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
75-Al-Qiyama surasi
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 24-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:05
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
+9
ВИЛОЯТ ҲОЖИЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
Бу йил Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд киши Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этди. Улар орасида Тошкент вилояти ҳожилари ҳам бор.
Тошкентдан Мадинаи мунаввар шаҳрига келган зиёратчилар Равзаи шарифни зиёрат қилишди. "Қубо" масжиди, Уҳуд шаҳидлари қабристонига борган юртдошларимиз бир олам таассурот билан қайтишди.
Эгниларига оппоқ эҳромларни кийиб "Зулҳулайфа"га ошиққан зиёратчилар у ерга етиб боргач, икки ракат намоз ўқиб, ниятлар қилиб, "Лаббайкаллоҳумма лаббайк..." дея талбия айтганча Маккаи мукаррамага келишди. Умра амалларини бажаришиб, эҳромдан чиқишиб, меҳмонхонада ҳаж кунларини кутишди.
Зулҳижжанинг еттинчи куни кечки пайт ҳамма Мино водийсига кўчишди. Сўнгра Арафа куни тонг саҳар Арафотда жамланишди. Кейин Муздалифага келишди.
Қурбон ҳайитин куни барча зиёратчилар яна Мино водийсидига чодирларга қайтиб, Катта ъақабага тоишш отишди. Қурбонликлар сўйилгани эълон қилингач, ҳамма сочларини олиб эҳромдан чиқди.
Тавофи ифоза қилингач, яна Мино водийсига қайтиб, Зулҳижжанинг 11 ва 12 кунлари заволдан сўнг учала шайтонга тош отилди.
Шу билан ҳаж арконлари тугаб, барча ҳожилар меҳмонхоналарга жойлашди. Ватанга қайтиш арафасида ҳажнинг вожиб амали бўлган Видолашув тавофини адо этган ҳожилар бирин-кетин юртга қайтишмоқда.
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки карвони она-Ватанимизга соғ-саломат етиб келишди.
Уларни Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва бошқалар кутиб олишди.
Ватанга қайтган ҳар бир ҳожи муқаддас заминда Аллоҳ таолога берган ваъдаси "Лаббайкаллоҳумма лаббайк"ка бутун умр содиқ қолиши зарур. Эндиликда улар маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг маърифатли бўлиб улғайишига ҳисса қўшиш, бир сўз билан айтганда, қаерда хайрли иш бўлса, ҳожилар ўша ерда ҳозир бўлиши керак.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЭРКАКЛАРНИ ОИЛАГА РАҲБАР ҚИЛИБ ҚЎЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
(ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:
( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء
“ва улар ила яхшиликда яшанг”.
Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади:
( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة
“Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”.
Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир.
Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак.
Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ТИЖОРАТГА ЁЛҒОН АРАЛАШТИРМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЭРКАКЛАРГА НИКОҲИ САБАБИДАН БАРАКА БЕРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар, «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
Mаъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 23-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:05
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
