Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 682
订阅者
无数据24 小时
-47 天
+1930 天
帖子存档
#Видео
ОТА ҚАДРДОНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAСиз ўзи кимга эргашасиз?
Сохта салафийлар "Саҳобалар ақидаси" дейишади, ҳолбуки саҳобалардан битта ҳарф нақл қилишмайди. Балки Ибн Таймия ва Ибн Абдулваҳҳобдан нақл қилишади.
Қизиғи шуки:
Мен ҳижрий 194 йилда туғилиб 256 йилда вафот этган Имом Бухорийнинг "Аллоҳ таоло кулди..." деган ҳадисни (Имом Байҳақий "Асмо ва сифот"да нақл қилганидек) "Кулишнинг маъноси — меҳрибонликдир" дея таъвил қилганлигини зикр қилган эдим.
Битта "салафий" келиб:
"Бу саҳобалар ва салафларнинг мазҳабимас, балки салафларнинг мазҳаби зоҳирига кўра қабул қилишдир, Ибн Таймийя айтади: ..." деб ёзибди.
Яхшилар! Салаф ким? Иккинчи ҳижрий асрда таваллуд топган Имом Бухорийми ё еттинчи асрда туғилиб саккизинчи асрда вафот топган Ибн Таймиями?
©️Шайх Сайф Ал-Асрий ҳафизаҳуллоҳ
Муҳаммад Аюб Фахриддин таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, - деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, -огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсаларку», деб умид қилдик».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
@fitratuz
#bugunning_muhim_mavzusi № 22
💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Булар Аллоҳ учун, мен учунчи?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирардилар. Шу пайт бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг олдиларига савол сўраб келди.
Саҳобалар бадавийлар савол сўрашса жуда хурсанд бўлиб кетардилар. Чунки бадавийлар саҳобалар тортинган саволларни беришдан асло уялмасдилар.
Аъробий: “Ё Аллоҳнинг Расули, менга яхшиликни ўргатинг”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан ушлаб туриб: “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айт” дедилар.
Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадавийнинг қўлидан ушлаб сўзладилар. Бирор кимса билан гаплашаётганда суҳбатдошнинг қўлидан ушлаб ёки елкасига қўлни қўйиб сўзлаш жуда таъсирли услуб саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саволга жавоб беришга шошилмадилар, балки олдин бадавийнинг қўлидан тутиб, кейин жавоб бердилар.
Бироз ўтиб, ҳалиги бадавий бир тафаккур қилиб яна қайтиб келдида: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” булар Аллоҳ учун, мен учунчи?” деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: “Агар “Субҳаналлоҳ” десанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” дейди, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтсанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” деб айтади, “Лаа илаҳа иллаллоҳу” десанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” дейди, “Аллоҳу акбар” деб айтсанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” деб айтади. Агар “Аллоҳуммағфирлий” деб айтсанг, Аллоҳ “кечирдим” дейди, “варҳамний” десанг, Аллоҳ “раҳм қилдим” дейди, “варзуқний” деб айтсанг, Аллоҳ “ризқлантирдим” деб жавоб беради”, дедилар.
Аъробий бармоқлари билан етти нарсани санадида, сўнг яна ортига қайтиб кетди.
Яна бошқа ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг севимлиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”;
“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ушбу зикрларни айниқса бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунига қадар 100 маротабадан айтишнинг ажру мукофоти ниҳоятда катта. Улкан савобларга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга эриштиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиги “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” эканининг хабар беринг”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Ушбу тўрт зикр “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтишга кўп билан бор йўғи 10 сония (секунд) кетади. Аммо Аллоҳ таоло бу зикрлар сабабли ризқингизни қанчалик кенг қилади. Кўпчилик ризқ деганда, фақатгина моддий бойликни тушунади. Аммо намозингизни адо этишингиз, уйга соғ-омон қайтиб боришингиз ва аҳли аёлингиз сизни хурсанд ҳолда кутиб олиши, Қуръони каримдан бир оят бўлса ҳам ўқий олишингиз, ҳатто ушбу видеолавҳани кўришингиз ҳам Аллоҳ берган ризқдир.
“Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳуммағфирлий варҳамний варзуқний”....
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
САВОБИ УЛУҒ АМАЛЛАРДАМ БИРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#мазҳаб
“Кўплаб мазҳаблар орасидан айнан тўрт мазҳаб сақланиб қолиши худди Қуръони каримнинг етти қироатидан фақат биттаси қолганига ўхшайди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим етти хил лаҳжада нозил бўлган. Кейинчалик ислом дини атрофга кенг ёйилиб, мусулмонларнинг сони ортиб борди ва қироат борасида улар ўртасида баъзи ихтилофлар келиб чиққач, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу мусҳафни етти қироатдан фақат биттасининг лаҳжасида ёздиришга қарор қилди. Оқибатда бугун ер юзи мусулмонлари Қуръонни фақат битта мусҳафдан яъни, Усмон мусҳафида ёзилган хатидан ўқийдиган бўлди. Демак, кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган”.
📚Аллома Ибн Ражаб (ваф. 795/1393) раҳимаҳуллоҳнинг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” асаридан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
“БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ?
CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган:
" اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ...
“Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МЎЪТАДИЛ МЎМИНЛАР
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир кундошим бор. Агар ўзимни унинг олдида эрим бермаган нарса ила тўқ қилиб кўрсатсам, менга гуноҳ бўладими?» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Берилмаган нарса ила ўзини тўқ қилиб кўрсатувчи киши икки ёлғон либосини киювчига ўхшайди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бунинг маъноси қуйидагичадир: масалан, киши ўзи илм ва зуҳд аҳли бўлмасдан кишиларни алдаб уларнинг либосларини кийиб юради. Ёки бадавлат бўлмай, зодагонлар либосини кийиб юради. Бу либос билан улар эришган мақомларга етишни хоҳлайди. Бу ҳадисда эса одамнинг ичи билан усти бир хил бўлишига тарғиб қилинмоқда.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@diyonatli
#видео
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ: ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ
🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Бир оят сабабли Исломни қабул қилган профессор
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Доктор Атсуши Камал Окуда Токиодаги Кеё университетида сиёсий тизимлардан дарс беради. Доктор Окуда Қуръони каримнинг бир ояти сабабли Исломни қабул қилди. Мусулмон бўлгунига қадар ўз ҳаёти ҳақида бундай деди:
“Исломдан олдин ҳаётим жуда тартибсиз эди. Мусулмон бўлганимдан кейин яратилишимизнинг асл ҳақиқатини англадим. Аллоҳ таоло мени ҳидоятига бошлагани ҳаётимдаги энг бахтли кундир”.Доктор Атсуши Камал ҳаёт ҳақиқатини излаб кўплаб динларни ўрганди, лекин улар унинг саволларига жавоб бера олмас, бундан унинг ҳафсаласи пир бўларди. Кунларнинг бирида бир мусулмон олимнинг мақоласини ўқиб қолади. Мақоладаги инсониятнинг келиб чиқиши ҳақидаги оятлар Окуданинг эътибори тортади, чунки у ҳеч қачон бунга ўхшаш маълумотларни ўқимаган эди. Доктор Атсуши Камал Окуданинг Исломни қабул қилишига ушбу оят сабаб бўлганди: “Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик” (Ҳижр сураси, 26-оят). Доктор Окуда Ислом тенгликни тарғиб қилувчи дин эканини тушуниб етади. Ислом динини яхшироқ ўрганади ва ниҳоят Исломни қабул қилади. Бугунги кунда доктор Атсуши Японияда Ислом динини ёйишга хизмат қилмоқда. Исломни қабул қилиш Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъмати эканини ҳамиша таъкидлаб келади. Доктор Окуда: “Аллоҳ таоло менга Исломни берди ва буни бошқалар билан баҳам кўришни ўзимнинг бурчим деб биламан” дея кўп бора такрорлайди ва ушбу оятни эслатади: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд, тақво қилсангиз” (Анъом сураси, 153-оят). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli
#Видео
УЧ НАРСА ИНСОННИ ҲАЛОКАТГА УЧРАТАДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#сохта_салафийларга_раддия
Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуддин Ибн Қудома Ал-Ҳанбалий ўзларининг "Ал-Муғний" китобларида (1/449) бу борада шундай деганлар: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсангиз, кафтларингизнинг ичи билан (яъни кафтларингиз ичини осмонга қилиб) дуо қилинг. Усти билан дуо қилманг (яъни дуода кафтларингиз устини тепага қаратманг) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларингизни юзингизга суртинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари)”.
Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ
CАВОЛ: Аёл киши талоқдан кейин идда ўтирганда эри вафот этиб қолса, иддасига таъсир қиладими ёки эри вафот этгани учун қайтадан идда бошлайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолат аёл кишининг қандай талоқ олганига қараб уч хил кўринишда бўлади.
А) Аёл ражъий талоқдан кейин иддада ўтирганда эр вафот этса, аёл иддаси вафот иддасига ўзгариб қолади. Шунда бу аёл эрининг вафот этган кунидан бошлаб, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради.
Б) Агар боин ёки уч талоқдан кейин иддада ўтирганда эри вафот этса ҳамда эр мазкур талоқни соғлом вақтида айтгандан кейин вафот этса, аёлнинг талоқ учун ўтирган иддаси бекор бўлмайди, балки талоқ иддасида давом этади.
В) Агар эр ўлим тўшагида ётган вақтида боин ёки уч талоқ берган, аёл шунинг иддасида ўтирганда эр вафот этса, талоқ ва ўлим иддасидан қай бири узоққа чўзилса, шунинг иддасини ўтиради. Яъни эри ўлганидан кейин тўрт ойу ўн кунгача уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ойу ўн кундан кўпроққа чўзиладиган бўлса, талоқ иддасини ўтиради.
Бунинг тафсилоти “Бадоеъус саноеъ” китобида баён қилинган:
إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثُمَّ مَاتَ فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى عِدَّةِ الْوَفَاةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ ، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ عِدَّةَ الْوَفَاةِ وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ، فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ ، حَتَّى أَنَّهَا لَوْ لَمْ تَرَ فِي مُدَّةِ الْأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ، وَالْعَشْرِ ثَلَاثَ حِيَضٍ تَسْتَكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ
“Эр аёлини талоқ қилиб вафот этди. Агар ражъий талоқ қилган бўлса, аёлнинг иддаси вафот иддасига ўзгариб, талоқ иддаси бекор бўлади. Ўлим иддаси учун янгидан идда бошлайди.
Агар эр соғлом вақтида боин ёки уч талоқ қилган ва шу сабабли аёл мерос олмайдиган бўлса, иддаси ўзгармайди.
Эр касаллик пайти (боин ёки уч) талоқ қилиб кейин идда тугамасдан вафот этса, аёл мерос олади ва тўрт ойу ўн кун идда ўтиради (бу муддатда уч ҳайз ҳам ўтган бўлиши керак). Тўрт ойу ўн кун ичида уч марта ҳайз кўрмаса, иддани ҳайз билан тўлиқ қилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
КЎЧАНИНГ ҲАҚҚИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
