ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 599
订阅者
+324 小时
-17
+1030
帖子存档
#siyrat #muftiy_minbari 📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Азиз қадрдоним! Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин. Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин. Ҳурмат ила, Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 1-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:32 ⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:53 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:00 ⏱ШОМ - 18:55 ⏱ХУФТОН - 20:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ 📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда. 🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти). ❓Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади. 🌙 Мавлид нима дегани? Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади. Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. 🌙 Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим. ☪️ Салавот нима дегани? “Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади. Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти). 🌙 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор? Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). 🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар. ✅ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). ☝️ Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти). 🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад. Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ 📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли
+8
🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ 📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.
🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай хайрли тадбирлар кўплаб эҳтиёжманд оилалар мушкулини осон қилиб, фарзандларини кўнглини шод этиши баробарида илм олишлари учун жуда катта кўмак бўлди. 🌙 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларида бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган (Алақ, 1-5). 🌙 Шунингдек, барчамизга маълум бўлган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). 💬 Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир. Айниқса, кимки моддий ёрдамга муҳтож ўқувчига ҳомийлик қилса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти). 🌙 Азизлар, қўли очиқ кишилар илм олувчи ёшлардан хабар олиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаб турсалар, ажр устига ажр бўлади. Маълумки, илм ривожи учун сарфланган маблағлар куни келиб, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида икки дунё саодатига омил бўлади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #Маъруза КАСБ ҲУНАР ИНСОННИ ХОР ҚИЛМАЙДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳ
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳим менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда ҳаётим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жоним бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин", - дер эдилар». Имом муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 30-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:30 ⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:52 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:00 ⏱ШОМ - 18:57 ⏱ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#Видео #Маъруза ИЛМ АТО ЭТИЛГАН ЗОТЛАР ДАРАЖАЛАРИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ,
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Чунки уламолар қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар фақат қўй, эчки, қорамол ва туя эканини бир овоздан айтишган. Ундан бошқа ҳайвон ёки паррандалар қурбонликка ярамайди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан бирортаси қурбонлик учун от сўйгани маълум ва машҳур эмас. “Фатовои Оламгирия” китобида ҳам фақатгина уч турдаги ҳайвонларни қурбонлик учун сўйиш мумкин экани айтилган: أما جنسه فهو أن يكون من الأجناس الثلاثة: الغنم أو الإبل أو البقر، ويدخل في كل جنس نوعه، والذكر والأنثى منه والمعز نوع من الغنم والجاموس نوع من البقر “Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг жинсига келсак, уч турли ҳайвон қурбонликка ярайди: қўй, туя ва қорамол. Буларнинг барча тури, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ярайди. Эчки қўйнинг бир тури, қўтос эса қорамолнинг бир тури ҳисобланади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#bugunning_muhim_mavzusi №9 💬 МАЗҲАБЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ҚАТЪИЙ ҲАҚИҚАТ 🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси. Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда: 📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD) ➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi 📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

❗️"Салафийлик оқими ва унинг келиб чиқиши" (1-қисм) 🎙Устоз Ҳикматуллоҳ домла Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#muftiy_minbari 📹 ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ! 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#bugunning_muhim_mavzusi №8 📚Мазҳаб Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва иноятидир 🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси ▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда: 📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD) ➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi 📷 facebbok 📸 instagram 🎞️ youtube

#VIDEOLAR 🎞Hamjihatlik haqida 🔰Shayx Ramazon Butiy 🔷Manba: “Ziyo” media markazi Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing! Ziyo.uz | Telegram | Instagram | Youtube

#muftiy_minbari 📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорла
#Ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz