Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 599
المشتركون
+324 ساعات
-17 أيام
+1030 أيام
أرشيف المشاركات
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
#Видео #Маъруза
ҚИЗ ФАРЗАНД БАРАКА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 6-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 3-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:33
⏱БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:54
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:00
⏱ШОМ - 18:52
⏱ХУФТОН - 20:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
1⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.
2⃣. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3⃣. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Жума кунингиз муборак бўлсин!!!
@fitratuz
#бемазҳаблик_иллати
• «Мазҳаб керакмас, мен фақат Қуръон ва Суннатга эргашаман» дейдиган, ёки «Мен мазҳабларнинг рожиҳ (кучли) сўзларига амал қиламан» дейдиган одамни пайпоғига масҳ тортаётганини кўрсанг билгинки у каззоб экан.
• Чунки у ўзи даъво қилганидай Қуръон ва Суннатга эргашган бўлганида эди оёғини ювган, ёки маҳсисига масҳ тортган бўлар эди.
• Мазҳаблар масалаларини рожиҳини олиб амал қиламан деган даъвоси ҳақ бўлганида эди жавробга энг юқори шартларни қўйган мазҳаб сўзига амал қилиб (латта, юпқа пайпоққа эмас) қалин, усти ва ости тери билан қопланган, бир фарсаҳ (6 км) масофага сафар қилса йиртилиб кетмайдиган жавробга масҳ тортган бўлар эди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ФАРЗАНД НЕЪМАТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ОНАМ МЕНИ ТУҒИБОҚ ТАШЛАБ КEТГАН...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#ҲАДИС
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар; маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхонда ўтиришдан ва қорнига ётиб олиб ейишдан”.
Абу Довуд ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Инсоннинг ҳар лаҳзаси дин бўлиши мумкин
Инсоннинг бирор лаҳзаси йўқки, уни у дин қила олмаса. Ихлос ила инсон ўзининг бутун дунёсига диний тус бера олиши мумкин. Башарти, банданинг юриш-туриши, ҳаракатлари илоҳий аҳкомларга мувофиқ бўлса ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан сақланса, бутун дунёси динга айланиб кетади. Фақат бандасига керак бўлган иш шуки, унинг ҳалол ва ҳаром нарсалар борасида илми бўлмаса, ҳеч йўғи, ҳар куни беш дақиқа бўлса ҳам, таълим учун ажратиб, секин-секин ҳалол-ҳаром масалаларини билиб олсин.
Яна бир иш бор: киши ўз хонадонида бир кундан бор-йўғи ўн дақиқани ажратсин ва барча хонадон аҳлини жамлаб, бирорта шундай китобни ўқиб берсинки, у орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, ҳалол ва ҳаром масалаларини, фарз ва вожиблар нелигини ўрганиб-билиб олишсин. Таълимлар охирида ўқиб-ўрганилган нарсаларга амал қилиш тавфиқини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилинг. Шунда сизнинг дунёингиз ҳам динингизга айланиб кетади.
Муҳаммад Тақий Усмоний,
"Дин ва охират фикри" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
НЕГА ҲАНАФИЯ ЭМАС, МОТУРИДИЯ ДЕЙИЛАДИ?
Имом Мотуридий фиқҳда Имом Абу Ҳанифа мазҳабида бўлганидек, эътиқодий қарашлари ҳам у зотнинг ақидага оид асарлари асосида шаклланган. Шунинг учун ҳам баъзи асарларда мотуридийларни ҳанафийлар деб ҳам аталган. Масалан, Ҳасан ибн Абдул Муҳсин Абу Азба “Равзатул баҳия фийма байнал Ашаироти вал Мотуридия” (Ашъарийлар ва Мотуридийлар ўртасидаги гўзал чаманзор” асарида мотуридийларни ҳанафийлар деб атаган.
Шу ўринда модомики Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифага эргашган бўлса, нега ақидада ҳам ҳанафия мазҳабидамиз дейилмасдан, мотуридия мазҳабидамиз дейилади? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга Доктор Али Абдулфаттоҳ Мағрибий “Имому Аҳлис сунна вал жамоа Абу Мансур Мотуридий ва арооуҳул каламия” (Аҳли сунна вал жамоа имоми Абу Мансур Мотуридий ва унинг калом илмидаги қарашлари) асарида батафсил жавоб берган бўлиб, жавобнинг хулосаси қуйидагилардир: “Абу Ҳанифадан кейин у зотнинг даврларида бўлмаган карромия ва ботиния сингари янги фирқалар пайдо бўлган. Бундан ташқари Абу Мансур Мотуридийдан илгари маърифатуллоҳ сингари айрим масалалар эҳтиёж бўлмагани сабабли ҳали таҳқиқ қилинмаган эди.
Шунингдек, Абу Ҳанифа даврида Аллоҳ таолонинг сифатлари тўғрисидаги ҳамда тавҳидни исбот қилиш ва унда ақлнинг тутган ўрни қай даражада экани ҳақидаги масалалар батафсил баён қилинмаган эди. Бир сўз билан айтганда калом илми тўлиқ шаклланиб улгурмаган эди. Қолаверса калом илми Абу Мансур Мотуридийдан илгари Аҳли сунна вал жамоа уламолари наздларида мақбул илм саналмас, балки ман қилинган илм ҳисобланар эди. Абу Мансур Мотуридийнинг таҳқиқлари туфайли бу илм мақбул илмга айланди. Демак, Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифанинг тутган йўлларини фақатгина шарҳлаб бериш билан кифояланган эмас, балки алоҳида ўзига хос янги йўлга асос солган олимдир. Шунга кўра ҳанафия мазҳабида фиқҳда Абу Ҳанифага, ақидада Мотуридийга мурожаат қилинади”.
Абдулқодир Абдур Раҳим
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
Ҳанафийлик дунё бўйича энг кўп тарқалган мазҳаб, Бунинг боиси нима?
Донёр домла Икромов
Тошкент тумани бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 5-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 2-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:32
⏱БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:53
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:00
⏱ШОМ - 18:54
⏱ХУФТОН - 20:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Zangiota_tumani
#OAV
#taqdimot
"Yangi O‘zbekiston fidoyisi" deb nomlangan uslubiy qoʻllanma taqdimoti o‘tkazildi.🔰Yurtboshimiz bu yilgi hojilarimizga tabrik yoʻllaganlarida ularga ulkan mas'uliyatni ham eslatib o'tgan edilar. Yaʼni, Oʻzbekistonga qaytgach hojilar jamiyatimizdagi mehr-oqibat muhitni mustahkamlash, jaholatga qarshi ma'rifat bilan kurashish, yoshlar tarbiyasi va oilalar totuvligida ibrat bo'lishlari lozim deb ta'kidlaganlar. ♻️Ana shu mas'uliyat ijrosini tizimli yo‘lga qo‘yish maqsadida targ‘ibotchi hojilar uchun Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi tomonidan O‘zbekiston Musulmonlar idorasi bilan hamkorlikda "Yangi O‘zbekiston fidoyisi" nomli uslubiy qo‘llanma yaratildi. ♻️Zangiota ziyoratgohida bir guruh hojilar va mahalla fuqarolari ishtirokida kitob taqdimotiga bag‘ishlangan davra suhbati tashkil etildi va targ‘ibotchi hojilariga ushbu qo‘llanma tuhfa qilindi. Kanalga ulanish👇 @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УШБУ ИДИШЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Мен мусофирдаман. Бу ер мусулмон юрти эмас. Уларнинг гўшт пиширадиган керамика металидан таёрланган махсус идиши бор. Ундан мусулмон бўлмаган шахслар фойдаланади. Бу идишлар овқат қолдиқларини умуман ўзида ушлаб қолмайди. Биз шу идишни геллар билан ювиб, фойдалансак бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғайридинлар ишлатадиган идишлардан фойдаланишнинг зарари йўқ. Улар овқат пишириб еганларидан кейин яхшилаб ювиб ташлаб, овқат пиширсангиз бўлади. Чунки улар баъзида бизнинг динимизда рухсат берилмаган маҳсулотлардан овқат тайёрлашади ва натижада идиш нопок ҳолга келади. Темир, пластмасса, чинни ёки сиз айтгандек керамика каби ўзига нажосатни шиммайдиган идишлар бўлса, уларни сув билан ювилса, пок бўлади. Тахта, сопол каби нажосат шимадиган идиш бўлса, уларни уч марта ювиб, қуритиш орқали покланади.
“Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
قال محمد - رحمه الله تعالى - ويكره الأكل والشرب في أواني المشركين قبل الغسل ومع هذا لو أكل أو شرب فيها قبل الغسل جاز ولا يكون آكلا ولا شاربا حراما وهذا إذا لم يعلم بنجاسة الأواني فأما إذا علم فإنه لا يجوز أن يشرب ويأكل منها قبل الغسل
“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: Мушрикларнинг идишларида уларни ювишдан олдин еб-ичиш макруҳ саналади. Шундай бўлсада, еб ёки ичиб қўйган бўлса, жоиз бўлаверади. Ҳаром нарсани еган ёки ичган бўлиб қолмайди. Бу ҳукм уларнинг идишининг нажосат эканини билмаган ҳолатга тегишли. Агар бундай идишнинг нажосат эканини билса, ювишдан аввал ундан ейиш ёки ичиш мумкин эмас”.
Демак, яхшилаб ювиб юборгандан кейин овқат пишириб ейишда монелик йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ОЗИГА ҚАНОАТ ҚИЛМАГАН КИШИ КЎПИГА ҲАМ ҚАНОАТ ҚИЛМАЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирингиз мол-дунё ва ҳусн-жамолда юқоридаги кишига қараса, ўзидан паст бўлган кишига ҳам қарасин», дейилган. (Яъни, аввалгини кўриб ўксиган бўлса, кейингини кўриб шукр қилади.)
Имом Бухорий ривояти
@fitratuz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
