Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 863 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 737,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 976 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 863 名订阅者。
根据 13 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 19,过去 24 小时变化为 27,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.41%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.87% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 836 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 14 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 863
订阅者
+2724 小时
+667 天
+1930 天
帖子存档
70 854
Har oyning 15-sanasi M Cosmetic’da foydali xaridlar kuni
Faqat oyda bir kun — barcha oq narxli mahsulotlarga 20% chegirma!
Sevimli kosmetika, atirlar, parvarish va uy uchun vositalarni arzonroq narxda xarid qilish uchun ajoyib imkoniyat.
📅 Aksiya har oyning 15-kuni o‘tkaziladi
Qo‘ldan boy bermang — chegirmalar uchun bizga tashrif buyuring va xaridlaringizni yanada yoqimli qiling! ❤️
Sizni kutamiz!
Batafsil
#reklama 16+
70 854
70 854
❗️Ҳокимликлар ходимларининг фаолияти самарадорлиги баҳолаб борилади — Президент Фармони
Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мадаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг намунавий тартибини тасдиқлайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Ҳокимликлар бошқарув ходимлари учун устамларни ким томонидан белгиланиши маълум бўлди
Президент Фармонига кўра, ҳокимликларнинг бошқарув ходимлари учун устама ва мукофот миқдорлари:
➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ходимлари учун унинг биринчи раҳбари томонидан;
➖ туман (шаҳар) ҳокимлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари учун Бош вазир томонидан белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Ҳокимликлар ходимларининг маҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Президент Фармонига кўра:
➖ бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;
➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;
➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;
➖ ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Farzandingizni gijja va parazitlardan halos qiling!
Qorin og'rig'i, ishtahasizlik, tanadagi oq dog'lar, allergiya, o'sishda orqada qolish
Bularning sababi gijja va parazitlar bo'lishi mumkin!
Eng muhimi jigar uchun bezarar!
Tabiiy yo‘l bilan farzandingizni parazitlardan tozalang.
Rikki tabiiy, jigar uchun xavfsiz va samarali yechim!
Bolalar salomatligini himoya qilib, o'sishiga yordam beradi.
Endi farzandingiz uchun sog‘lom hayot sari bir qadam yaqinroq!
Eslatib o'tamiz, konsultatsiya mutlaqo bepul!
Batafsil
#reklama 16+
forms.gle
70 854
❗️Ҳокимликлар ходимларининг маҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Президентнинг 07.08.2025 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-129-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
➖ лавозим маоши;
➖ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
➖ малака (мартаба) даражалари учун тўловлар;
➖ мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари.
❗️ Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар ва бонус тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисодий таснифи бўйича ҳар бири учун алоҳида харажат турида режалаштирилади.
Бонус тўловлари учун харажатлар сметасида бир йил учун штатлар жадвалидаги бир ойлик лавозим маошидан ошмаган миқдорида маблағлар режалаштирилади.Telegram | Instagram | Facebook
70 854
"Plus Poygasi" — avtomobil yutib olish imkoniyati!
O‘zbekistonning mashhur 10-ta blogeri Plus uchun musobaqaga kirdi — va ularning har biri g‘oliblikni orzu qilmoqda. Sevimli blogeringizni qo‘llab-quvvatlang: uning havolasi orqali Yandex Plus'ga ulanib, uchta avtomobilidan birini yutib olish imkoniyatiga ega bo‘ling.
Yandex Plus — bu bir obuna uchun Kinopoisk, Yandex Music, Yandex Books va keshbek ballari. Barcha tafsilotlar quyidagi havola orqali: poygasi.uz
Batafsil
#reklama 16+
plus.yandex.uz
70 854
❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик!
Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️ Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди.
“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади.
Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.
Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади.
Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак).
Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.
Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди.
Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Эндиликда, “Янги Ўзбекистон” университетининг баҳолаш тизими бошқа олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади.
➖Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб амалга оширилади.
➖Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади.
➖Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради.
➖Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Битирувчиларни иш билан таъминлашда — янги тизим
Олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.
Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади. Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.
Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.
Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.
Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.
Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.
“Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, — деди давлат раҳбари.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:
➖ бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;
➖ бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда
Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Президент ҳузурида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.
Ҳозирда Агентликнинг вазифа ва фаолият йўналишларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу жараёнда мутахассислар, давлат хизматчилари ва жамоатчилик вакилларининг фикр-мулоҳазалари муҳим ҳисобланади.
❗️Соҳани янада такомиллаштиришга оид таклифларингизни махсус бот орқали юборишингиз мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️"Перевод" учун ариза топширганлар диққатига!
Ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган ва аризаси тасдиқланган талабгорлар тўловни бугун, 8 август куни соат 17:00 гача амалга ошириши керак.
Барча талабгорларга my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетларини мунтазам текшириб бориш тавсия этилади.
❗️Эслатма: Янги ариза топшириш ёки мавжуд аризани таҳрирлаш имконияти мавжуд эмас.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони
Фармонга кўра:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 854
❗️Президент фармонига мувофиқ:
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
