es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 863 suscriptores, ocupando la posición 3 737 en la categoría Noticias y medios y el puesto 976 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 863 suscriptores.

Según los últimos datos del 13 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 19, y en las últimas 24 horas de 27, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.41%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.87% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 13 052 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 836 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 14 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 863
Suscriptores
+2724 horas
+667 días
+1930 días
Archivo de publicaciones
Har oyning 15-sanasi M Cosmetic’da foydali xaridlar kuni Faqat oyda bir kun — barcha oq narxli mahsulotlarga 20% chegirma! Se
Har oyning 15-sanasi M Cosmetic’da foydali xaridlar kuni Faqat oyda bir kun — barcha oq narxli mahsulotlarga 20% chegirma! Sevimli kosmetika, atirlar, parvarish va uy uchun vositalarni arzonroq narxda xarid qilish uchun ajoyib imkoniyat. 📅 Aksiya har oyning 15-kuni o‘tkaziladi Qo‘ldan boy bermang — chegirmalar uchun bizga tashrif buyuring va xaridlaringizni yanada yoqimli qiling! ❤️ Sizni kutamiz! Batafsil #reklama 16+

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча т
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча тўловлар миқдорлари Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳокимликлар ходимларининг фаолияти самарадорлиги баҳолаб бориладиПрезидент Фармони Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мадаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг намунавий тартибини тасдиқлайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳокимликлар бошқарув ходимлари учун устамларни ким томонидан белгиланиши маълум бўлди Президент Фармонига кўра, ҳокимликларнинг бошқарув ходимлари учун устама ва мукофот миқдорлари: ➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ходимлари учун унинг биринчи раҳбари томонидан; ➖ туман (шаҳар) ҳокимлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан; ➖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари учун Бош вазир томонидан белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳокимликлар ходимларининг маҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади Президент Фармонига кўра:бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади; ➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади; ➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Farzandingizni gijja va parazitlardan halos qiling! Qorin og'rig'i, ishtahasizlik, tanadagi oq dog'lar, allergiya, o'sishda o
Farzandingizni gijja va parazitlardan halos qiling! Qorin og'rig'i, ishtahasizlik, tanadagi oq dog'lar, allergiya, o'sishda orqada qolish Bularning sababi gijja va parazitlar bo'lishi mumkin! Eng muhimi jigar uchun bezarar! Tabiiy yo‘l bilan farzandingizni parazitlardan tozalang. Rikki tabiiy, jigar uchun xavfsiz va samarali yechim! Bolalar salomatligini himoya qilib, o'sishiga yordam beradi. Endi farzandingiz uchun sog‘lom hayot sari bir qadam yaqinroq! Eslatib o'tamiz, konsultatsiya mutlaqo bepul! Batafsil #reklama 16+ forms.gle

❗️Ҳокимликлар ходимларининг маҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади Президентнинг 07.08.2025 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-129-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади: ➖ лавозим маоши; ➖ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар; ➖ малака (мартаба) даражалари учун тўловлар; ➖ мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари. ❗️ Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар ва бонус тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисодий таснифи бўйича ҳар бири учун алоҳида харажат турида режалаштирилади.
Бонус тўловлари учун харажатлар сметасида бир йил учун штатлар жадвалидаги бир ойлик лавозим маошидан ошмаган миқдорида маблағлар режалаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook

"Plus Poygasi" — avtomobil yutib olish imkoniyati! O‘zbekistonning mashhur 10-ta blogeri Plus uchun musobaqaga kirdi — va ula
"Plus Poygasi" — avtomobil yutib olish imkoniyati! O‘zbekistonning mashhur 10-ta blogeri Plus uchun musobaqaga kirdi — va ularning har biri g‘oliblikni orzu qilmoqda. Sevimli blogeringizni qo‘llab-quvvatlang: uning havolasi orqali Yandex Plus'ga ulanib, uchta avtomobilidan birini yutib olish imkoniyatiga ega bo‘ling. Yandex Plus — bu bir obuna uchun Kinopoisk, Yandex Music, Yandex Books va keshbek ballari. Barcha tafsilotlar quyidagi havola orqali: poygasi.uz Batafsil #reklama 16+ plus.yandex.uz

❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик! Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди. “Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади. Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади. Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади. Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак). Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади. Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди. Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда, “Янги Ўзбекистон” университетининг баҳолаш тизими бошқа олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади. ➖Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб амалга оширилади. ➖Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади. ➖Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради. ➖Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Битирувчиларни иш билан таъминлашда — янги тизим Олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди. Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади. Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади. Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради. Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади. Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш,
Йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари. Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади. “Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, — деди давлат раҳбари. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади: ➖ бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик; ➖ бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш. Telegram | Instagram | Facebook

Бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Президент ҳузурида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди. Ҳозирда Агентликнинг вазифа ва фаолият йўналишларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу жараёнда мутахассислар, давлат хизматчилари ва жамоатчилик вакилларининг фикр-мулоҳазалари муҳим ҳисобланади. ❗️Соҳани янада такомиллаштиришга оид таклифларингизни махсус бот орқали юборишингиз мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️"Перевод" учун ариза топширганлар диққатига! Ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган ва аризаси тасдиқланган талабгорлар тўловни бугун, 8 август куни соат 17:00 гача амалга ошириши керак. Барча талабгорларга my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетларини мунтазам текшириб бориш тавсия этилади. ❗️Эслатма: Янги ариза топшириш ёки мавжуд аризани таҳрирлаш имконияти мавжуд эмас. Telegram | Instagram | Facebook

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони Фармонга кўра: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади. 2025 йил 1 сентябрдан: ➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга; ➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга; I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига мувофиқ: 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook