Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 863 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 737,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 976 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 863 名订阅者。
根据 13 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 19,过去 24 小时变化为 27,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.41%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.87% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 836 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 14 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 863
订阅者
+2724 小时
+667 天
+1930 天
帖子存档
70 855
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!
✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.
AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰
Oʻrnatish
#reklama
avo.uz
70 855
❗️Ҳукумат қарорига кўра:
2025 йил 1 августдан айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади.
Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
➖ Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм);
➖Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм).
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:
➖ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;
➖ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;
➖ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️Ҳукумат қарори билан, реновация асосида эски уйлар ўрнида пастки қаватларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар ва нотурар жой биноларини барпо этиш учун инфратузилмани яратиш драйвер лойиҳалар тоифасига киритилди.
Драйвер лойиҳа деганда ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни, ўзгаришни ёки ҳаракатлантирувчи омилни юзага келтирадиган саноат, хизматлар кўрсатиш соҳалари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳалар тушунилиши қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
“Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танлови эълон қилинади
Видеороликлар 60 сониядан ошмаган бўлиши шарт. Танловда иштирокчиларнинг ёши чекланмайди.Ғолиблар “Энг яхши видеоролик”, “Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик”, “Энг кўп овоз йиғган видеоролик” ва “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияларида аниқланади.
Танловнинг мукофот жамғармаси 170 миллион сўмни ташкил этади.❗️Видеоконтентлар телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига 25 августга қадар юборилиши лозим. Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta
Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨
Kartaning imkoniyatlari:
✅ Yetkazib berish: bepul
✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar
✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz
Batafsil
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 855
❗️Ҳайвонларни идентификация қилишга оид қонун қабул қилинди
Қонун билан, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ҳамда рўйхатга олиши белгиланди.Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органига айланди. Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланди: ⁃ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ⁃ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ⁃ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ⁃ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.Telegram | Instagram | Facebook
70 855
#Тезкор
Ойлик 20.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун Тошкент шаҳрида янги иш ўринлари очилди!👇
ТОШКЕНТДА ИШ 👈
Ётоқ жой, тушлик билан таъминланадиганлари ҳам бор, кириб кўринг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
ТОШКЕНТДА ИШ
Каналга кўшилиб олиш имкониятидан фойдаланиб олинг⚡️ Кейин топа олмайсиз…
70 855
+2
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ. Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аеропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Market Yandex Go marketpleysida sotishni boshlang
Yaqinda kuz — odamlar ko‘p xarid qiladigan mavsum. Tovar sotish uchun Market Yandex Go‘ga chiqing — platforma xaridorlarga o‘z hisobidan chegirmalar berib, ish boshlashingizga yordam beradi.
Registratsiya
#reklama
partner.market.yandex.uz
70 855
❗️Президент фармонига кўра:
Хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.
Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;
➖ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;
➖ «Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;
➖ Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;
➖ Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;
➖ Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;
➖ Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
➖ Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
HONOR 400 — сизнинг ижодий илҳом манбайингиз.
Янги HONOR 400 Сериаялари билан ҳар бир лаҳза – ёдда қоладиган ҳикояга айланади.
200МП AI камера энг нозик тафсилотларгача сақлаб қолади.
AI Super Zoom билан узоқни яқин қиласиз, сифатда эса йўқотиш йўқ.
AI Image to Video функсияси суратларни жонлантиради — улар сиз ҳақингизда ҳикоя қилади.
Saytga kirish
#reklama 16+
honor.com
70 855
Самарқандда тайинловлар:
➖Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бу лавозимга тайинлангунга қадар Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.
➖Наврўз Раҳмонов Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу вазифага тайинланишидан олдин вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири сифатида фаолият кўрсатган.
➖Ботир Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. У бугун Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
➖Хуршидбек Самиев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.
➖Жамшид Ўроқов Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида иш бошлади. У аввал вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинчалик республика Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
70 855
70 855
Самарқандда тайинловлар
➖ Шунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Шу пайтгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Туманнинг аввалги ҳокими И.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
➖ Бехзод Рахматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Туманнинг аввалги ҳокими Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
➖ Дилмурод Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Туманнинг аввалги ҳокими Б.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;
➖ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;
➖ «Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;
➖ Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;
➖ Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;
➖ Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;
➖ Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
➖ Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Ўзбекистон Европа муҳим хомашё альянсига қўшилди
Технологик металлар комбинати (TMK) ERMA (European Raw Materials Alliance)’га расман аъзо бўлди. Бу қадам Ўзбекистоннинг критик хомашёлар бўйича глобал бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди.
ERMA — Европанинг яшил энергетика, юқори технология ва саноат хавфсизлиги учун зарур бўлган литий, вольфрам, молибден ва нодир ер элементларини ишончли манбалардан таъминлашга қаратилган тузилма.
Альянсга аъзолик TMK учун янги имкониятлар эшигини очади. Европа грантлари, инвестициялари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик имкониятлари кенгаяди.
Бунда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки халқаро сифат стандартлари ва технологик ҳамкорликка йўл очилади.
TMK маҳсулотлари халқаро бозорда янада рақобатбардош бўлади. Лойиҳалар Европа талабларига мос равишда ривожлантирилади.
Ўзбекистон учун бу нафақат иқтисодий имконият, балки стратегик аҳамиятга эга бўлган қадам.
