ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 805 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 739,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 988

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 805 名订阅者。

根据 04 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 98,过去 24 小时变化为 -25,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.42%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.75% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 037 次浏览,首日通常累积 9 732 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 05 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 805
订阅者
-2524 小时
+327
+9830
帖子存档
Шавкат Мирзиёев 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф Японияда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Токио шаҳрида Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи, Парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон Президенти, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир доирасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор тараққиёт, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Абдуғани Сангинов ишдан олинди Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.
Абдуғани Сангинов ишдан олинди Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. Манбага кўра, Б.Сидиқов бошқа ишга ўт
Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. Манбага кўра, Б.Сидиқов бошқа ишга ўтказилган. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган ТОП-7 мамлакатлар қаторига кирди Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан эъло
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган ТОП-7 мамлакатлар қаторига кирди Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган ТОП-7 давлатлар қаторига кирди. Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошиб, Ўзбекистоннинг глобал туризм маконидаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

🏙DreamLand Parkent – shahar ritmida, ammo siz munosib bo‘lgan qulaylik bilan. 🔥Chegirma –35% gacha 🔥 Maxsus narx 2 xonali
🏙DreamLand Parkent – shahar ritmida, ammo siz munosib bo‘lgan qulaylik bilan. 🔥Chegirma –35% gacha 🔥 Maxsus narx 2 xonali xonadonga - 52.6 m²: 815 mln soʻm o‘rniga - 529 mln soʻm 📍 Manzil: Yashnobod tumani, Parkent ko‘chasi, 327Б ❗️Oxirgi 30 ta xonadonga 🔥–35% gacha chegirma. Batafsil ma’lumot uchun: 📲1390 ☎️ +998781290418 Biz ijtimoiy tarmoqlarda: 🌐 Сайт | 📸 Instagram | 📢 Telegram Читать на русском языке⬅️

Toshkentdan Buxoroga parvoz — 301,000 so'mdan! ❤️ Buyuk Ipak yo‘lining durdonasi bo‘lgan Buxoroni o‘zingiz uchun kashf eting, bu yerda qadimiy madrasalar va gumbazli maqbaralar tarix nafasini saqlaydi, eski shaharning tor ko‘chalari esa asrlar osha shoshilmasdan sayr qilishga chorlaydi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Buxoroga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 301.000 so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Эрдоған туркий давлатлар бўйича қарашларини эълон қилди. У ўз нутқида Чўлпон шеърини ёдга олди 15 декабрь куни Туркия ҳукуматидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси ташкил қилган “Турк дунёси истиқболи” номли ҳужжат тақдимотида Президент Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар билан бирлашиш зарурати ҳақида гапирди. У ўз нутқида Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан иқтибос келтирди.
“1930-йилларда, истило ва зулм чидаб бўлмас даражага етганида, Ўзбекистоннинг жасур ўғли Сулаймон Чўлпон кейинчалик отиб ўлдирилишидан олдин ёзилган шеърида шундай деб ҳайқирган эди: Гўзал Туркистон, сенга не бўлди? Саҳар вақтида гулларинг сўлди. Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд, Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод? Ҳа, бизнинг сўнгги икки асримиз нафақат миллатимиз, балки бутун туркий дунё учун қийинчиликлар, машаққатлар, азоб-уқубатлар ва ишғолларга тўла бўлди. Маданий жўғрофиямизнинг кўплаб минтақаларида ўша ерларнинг қадимги ўзига хосликлари, тиллари ва диний қадриятлари тақиқланган, халқлар парчаланиб кетган эди. Биз том маънода парчаланиш даврини бошдан кечирдик”, - деди Туркия президенти.
Эрдоған раислик қилувчи “Адолат ва тараққиёт” партияси тайёрлаган ушбу ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда туркий миллатлар орасидаги сиёсий ва дипломатик ҳамкорликлар, иқтисодий бирлашув, савдо, энергетика ва транспорт масалалари, маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, мудофаа ва минтақавий хавфсизлик каби жиҳатлар бўйича Туркиянинг қарашлари ўрин олган. Telegram | Instagram | Facebook

Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — tez, qulay va ishonchli. 💰 1,1 mln so'mdan boshlab ✅ Muntazam reyslar ✅ Quvlay bron qilish va parvoz "Bron qilish" tugmasini bosing va sayohatingizni rejalashtiring. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Тошкент шаҳрида: ➖халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади. ➖Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади. ➖«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. ➖2026 йилдан Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб,
❗️ Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди. Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган. Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади. Telegram | Instagram | Facebook

Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади. Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

37 гектарда 1 миллиард долларлик “Учтепа сити” лойиҳаси бошланади. Унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар барпо этилади. Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади. Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент иқтисодиёти охирги тўққиз йилда 2,5 баробар ўсиб, жорий йил 27 миллиард долларга етади. Аҳоли жон бошига даромад эса 4,4 минг доллардан 8,6 минг долларга кўпайди. Натижада камбағаллик даражаси йил бошидаги 7,3 фоиздан 1 фоизга, ишсизлик эса 4,5 фоиздан 3,5 фоизга пасаяди. Яъни Тошкент шаҳрида камбағаллик ва ишсизлик табиий даражага тушади. Telegram | Instagram | Facebook

Алишер Султанов Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook
Алишер Султанов Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, 100 МВт қувватга эга когенерация станцияси фаолияти билан танишди. Лойиҳага Хитойнинг "CNTIC" компанияси билан ҳамкорликда $65 миллион тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган. Станция бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради. Пойтахтнинг 5 та туманидаги 1846 та объект (шу жумладан 1400 та аҳоли хонадони) узлуксиз иссиқлик билан, 292 минг хонадон эса электр энергияси билан таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади Президент фармонига кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади: ▪️ конституциявий ва миллий даража; ▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси; ▪️ ҳудудий даража; ▪️ туман (шаҳар) даражаси; ▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси. 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда: ▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; ▪️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади; ▪️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; ▪️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади 2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Telegram | Instagram | Facebook