fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 808 مشترک است و جایگاه 3 732 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 988 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 808 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 06 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 23 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 32 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.33% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.53% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 12 987 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 585 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 07 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 808
مشترکین
+3224 ساعت
+297 روز
+2330 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди Эндиликда уй-жой сотиб ол
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин. Онлайн-карта: dshk.shaffofqurilish.uz Telegram | Instagram | Facebook

“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkent – Guanchjou to'g'ridan-to'g'ri reyslari ⚡Centrum Air Guanchjouga to‘g‘ridan-to‘g‘ri muntazam reyslarni amalga oshira
Toshkent – Guanchjou to'g'ridan-to'g'ri reyslari ⚡Centrum Air Guanchjouga to‘g‘ridan-to‘g‘ri muntazam reyslarni amalga oshiradi! Endi Xitoyning yirik savdo va biznes markaziga uchish yanada qulayroq. Rasmiy reyslar haftasiga bir necha marta amalga oshiriladi. 💰 Oldindan rejalashtirib bron qiling – erta bron qilinganda yanada foydali narxlar mavjud! Narxni bilish #reklama booking.centrum-air.com

Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, "Эмми" мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашинг
Саида МирзиёеваThe Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, "Эмми" мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув ўтказди. Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш: ➖ Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш кўзда тутилган; ➖ Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилди; ➖ халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган "Диснейланд" тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Бошланғич синфлар учун қишки таътил 27 декабрдан бошланади 2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди Қайд этилишича, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида фуқаро ва унинг турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф этилган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келган. Авиакомпания хатоси билан Истанбул–Наманган рейсига сиғмай қолган фуқароларга компенсация ундириб берилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси. Telegram | Instagram | Facebook

Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; 🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

АҚШ грин-карта ўйнаш дастурини тўхтатганини эълон қилди АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилишича, Браун универс
АҚШ грин-карта ўйнаш дастурини тўхтатганини эълон қилди АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилишича, Браун университетидаги отишмада гумонланаётган шахс мамлакат ҳудудига айнан шу дастур орқали кириб келгани сабабли АҚШ грин-карта ўйнаш дастурини тўхтатиб туриш қарорига келган. Telegram | Instagram | Facebook

Хуршед Мустафаев иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Telegram | Instagram | Fa
Хуршед Мустафаев иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

+2
Президент Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини император Нарухито билан учрашувдан бошлади. Япония императори давлатимиз раҳбарини самимий қутлар экан, Ўзбекистон президентининг бу галги ташрифи Ўзбекистон – Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа эканини таъкидлади. Мамлакатимиз етакчиси император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг палаталари раҳбарлари Масаказу Секигучи ва Фукуширо Нукага билан учрашувлар ўтказди. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Oʻrnatish #reklama avo.uz

❗️Президент фармони: ▪️ 2027 йил 1 августдан бошлаб Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади: ➖ Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш; ➖ фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш; ➖ суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш; ➖ ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш. ▪️ 2026 йил 1 январдан Конституциявий судга қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилади. ▪️ Конституциявий суд девони раҳбари, экспертлар гуруҳи раҳбари ва бўлим бошлиқларига Олий суд судьяси, бошқарув ходимларига эса вилоят даражасидаги умумюрисдикция суди судьяси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. ▪️ 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий суд алоҳида бинода жойлаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади 2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади. Бунда: ▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот; ▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

«BookChallenge» ғолиблари тақдирланди SQB ҳамда “Мутолаа” ҳамкорлигида ўтказилган BookChallenge якунланди. Онлайн тест натижа
«BookChallenge» ғолиблари тақдирланди SQB ҳамда “Мутолаа” ҳамкорлигида ўтказилган BookChallenge якунланди.
Онлайн тест натижаларига кўра аниқланган ғолибларга пул мукофотлари ҳамда электрон кутубхонага йиллик обуна топширилди: 1-ўрин — Лобар Шакирова (Навоий) — 15 млн сўм 2-ўрин — Алишер Шокиров (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси) — 10 млн сўм 3-ўрин — Сардор Тожитдинов (Андижон) — 5 млн сўм
Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 340 млн сўмни ташкил этди. Шундан 310 млн сўмлик қисми 4-ўриндан бошлаб 2 000 нафар иштирокчига премиум обуна тарзида тақдим этилди. «BookChallenge» ёшлар орасида мутолаа маданиятини ошириш, билимга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ташаббус сифатида амалга оширилди. Бундай лойиҳалар жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаб, билимга асосланган қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади.

Hatto izi ham iforga to'la Faqat Kerasys Perfume'ga xos oltin nisbat bilan — 48 soat davom etadigan nafis gul ifori Bu — men, Bu — mening iforim KERASYS Lovely romantic / Elegance sensual / Pure charming / Blooming flowery / Glam stylish Kerasys Perfume shampunining 5 xil hidini sinab ko‘ring Batafsil #reklama 16+ uzum.uz

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

The Japan News: «Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда» Япониянинг етакчи инглиз тилидаги нашрларидан бири — Th
The Japan News: «Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда» Япониянинг етакчи инглиз тилидаги нашрларидан бири — The Japan News газетасининг тонгги сонида «Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда ва бу Япония учун нимани англатади?» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашр таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақани бирлаштираётган «локомотив давлат» сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, минтақа етакчиларининг мунтазам учрашувлари, чегаравий келишувлар, инфратузилма лойиҳалари ҳамда савдо интеграцияси жараёнлари алоҳида урғу билан қайд этилган. Шунингдек, мақолада Япония Ўзбекистонни нафақат ишончли стратегик ҳамкор, балки бутун Марказий Осиёга чиқиш учун муҳим «дарвоза» сифатида кўраётгани таъкидланади. Транспорт, энергетика, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик йўналишларида Ўзбекистоннинг марказий ўрни алоҳида кўрсатиб ўтилган. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Президенти Японияга жўнаб кетди Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санае Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон – Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади. Шунингдек, Президент “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook