Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 805 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 739,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 988 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 805 名订阅者。
根据 04 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 98,过去 24 小时变化为 -25,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.42%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.75% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 037 次浏览,首日通常累积 9 732 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 05 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 805
订阅者
-2524 小时
+327 天
+9830 天
帖子存档
70 855
❗️Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Президент фармонига кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:
▪️ конституциявий ва миллий даража;
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
▪️ ҳудудий даража;
▪️ туман (шаҳар) даражаси;
▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
▪️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
▪️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
▪️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️Ис газидан эҳтиёт бўлинг!
Кунлар совуши муносабати билан ФВВ иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда:
▪️ иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;
▪️ газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;
▪️ махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг;
▪️ иситиш печи эшигини очиқ ҳолда қолдирманг.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Samarqanddan Sochigacha parvoz — 840,000 so'mdan!
❤️ Sochi quyosh, dengiz va tog‘ manzaralari bilan o‘ziga chorlaydi. Sayohatingizni osonlashtiring: to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar va qulay ulanishlarni tanlang, bir daqiqada onlayn band qiling va tariflarimiz byudjetingizni hisobga oladi.
Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda.
✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda.
Bugunoq Sochiga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang.
💰 Chipta narxlari — 840,000 so‘mdan.
Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling!
Bandlash
#reklama
booking.centrum-air.com
70 855
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:
➖ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
➖ ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
➖ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
➖ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади
Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.
“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
+1
Elmurod Haqnazarov - "Djigar" nomli konsert dasturi
"hambi"da eksklyuziv — Elmurod Haqnazarovning yangi 2025 yilning "Djigar" nomli konsert dasturi
Siz ham ushbu muhitni his qiling:
Uchta yangi obraz
Yangicha material
O‘tkir hazillar
hambi ilovasini yuklab oling va hoziroq tomosha qiling!
Oʻzbekiston va Rossiya hududida tomosha qilish mumkin.
Batafsil
#reklama 16+
m.hambi.uz
70 855
+3
Зўравонликка қарши кураш қонун билан чекланиб қолмаслиги керак
Саида Мирзиёева аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масаласига бағишланган учрашув ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган илк давлат ҳисобланади. Шунингдек, болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган.
Бироқ, Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, қабул қилинган қонунлар билан чекланиб қолмаслик зарур. Зўравонлик ҳолатларига нисбатан тезкор ва самарали чора кўриш тизимини ишлаб чиқиш муҳим.
“Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.”, — дея қайд этди у.
Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни бу мулоқотдан тегишли хулосалар чиқаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фақат сўзда эмас, амалий ҳаракатларда намоён бўлиши лозим.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш – “дуал листинг” амалиётига рухсат бериш, шунингдек, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.
Маҳаллий инвесторларни капитал бозорига фаол жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Бунда маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан туриб валюта маблағларини жалб қилиш имкониятлари яратилиши қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️Президент фармони:
2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;
▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади — Президент қарори
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
+2
Кеча АҚШ билан Австралияда отишмалар кузатилди
АҚШнинг Провиденс шаҳридаги Браун университетида имтиҳонлар пайтида содир бўлган отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши оғир яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳам бўлган.
Сиднейдаги пляжда эса икки киши одамларни ўққа тутган. Камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 40 нафардан ортиқ одам яраланган. Бу ҳодиса теракт деб баҳоланмоқда.
Ушбу ҳужум ижрочиларидан бирини оддий фуқаро Аҳмед аль-Аҳмед қуролсизлантирган ва яраланган. Ҳозирда у шифохонада қолмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
🏙DreamLand Parkent – shahar ritmida, ammo siz munosib bo‘lgan qulaylik bilan.
🔥Chegirma –35% gacha
🔥 Maxsus narx 2 xonali xonadonga - 52.6 m²:
815 mln soʻm o‘rniga - 529 mln soʻm
📍 Manzil: Yashnobod tumani, Parkent ko‘chasi, 327Б
❗️Oxirgi 30 ta xonadonga 🔥–35% gacha chegirma.
Batafsil ma’lumot uchun: 📲1390
☎️ +998781290418
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🌐 Сайт | 📸 Instagram | 📢 Telegram
Читать на русском языке⬅️
70 855
bAIram+ tarifi bilan cheksiz muloqot
⚡Cheksiz Instagram va Facebook, 100 GB internet va cheksiz qo‘ng‘iroqlar. bAIram+ bilan doimo aloqada.
Batafsil
16+
#reklama 16+
beeline.uz
70 855
70 855
+3
Президент Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари – Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медаль (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, 6-ўринни эгаллашган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
❗️Президент фармони:
2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.
1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
“Рақамли назорат” платформаси ишга туширилади
“Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (Инспекция) қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди: ➖ ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш; ➖ оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш; ➖болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш. Қарор билан, Инспекцияга фаолиятини тугатилган АОКАнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича функциялари ўтказилиши муносабати билан қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 855
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар мажбурий бўлади
Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади. Тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлишини назарда тутувчи биринчи босқич белгиланади — ССВ
Telegram | Instagram | Facebook
70 855
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm
❤️ Dubay sizni kutmoqda!
💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab!
Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling!
👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang!
Bandlash
#reklama
booking.centrum-air.com
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
