Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 799 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 741,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 799 名订阅者。
根据 03 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 139,过去 24 小时变化为 -10,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.43%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.18% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 333 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 04 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 799
订阅者
-1024 小时
+127 天
+13930 天
帖子存档
70 790
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar
Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 790
Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаб, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди.
“Янги концепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим”, – деди давлат раҳбари.
Ишларни самарали ташкил қилиш учун элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100-200 минг доллардан маблағ берилиши белгиланди. Дипломатларимизнинг хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат" фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Президент раислигидаги йиғилишдан:
➖ Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.
➖ Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди.
➖ Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
➖ Янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 трлн долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
➖ Мутасаддиларга польшалик ҳамкасблари билан Брест чегара пунктида Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак очиш масаласида келишувга эришиш топширилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Шавкат Мирзиёев:
“Ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу — инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир”.
Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори У.Хусаинов IFADнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан учрашди.
Учрашувда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат хизматчилари ва талабалар учун IFADнинг Римдаги бош офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонасида стажировка ташкил этиш, шунингдек, Ховос туманида “ақлли қишлоқлар” пилот лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида “яшил белбоғ” барпо этиш, Бухоро ва Наманган вилоятларида сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун грантлар жалб қилиш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.Томонлар қишлоқ хўжалиги, инновациялар ва экологик барқарорлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Президент раислигидаги йиғилишда:
Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.
“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди.
Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.
“Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент.
Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.
“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди.
Telegram | Instagram | Facebook
Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.
“Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент.
Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди.
70 790
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Ўзбекистонда байрактар дронларидан янги махсус бўлинма тузилган – ДХХ раиси
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.
Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan!
❤️ Centrum Air Samarqanddan Moskvaga 1 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi.
To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda.
✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz.
Ishonch bilan uching. Centrum Air.
Bandlash
#reklama
booking.centrum-air.com
70 790
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди
15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.
Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланмаШунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.
Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз.Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–4-сон, 12.01.2026 й.) қабул қилинди.Фармонга кўра, енгил саноат корхоналарида 2026 йил 1 январдан қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади. 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда пахта тайёрлаш пунктларига мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади. 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар: ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилишда ҚҚСдан озод қилинади; ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади; ▪️ чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун назарда тутилган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 790
“Ноқонуний бино қурилишига ким рухсат берган?”
Қурилиш соҳасида назорат ва жавобгарлик масалалари яна бир бор кун тартибига чиқди. Айрим ҳолатларда назорат органлари томонидан объект қурилиши жараёнида ўз вақтида текширувлар амалга оширилаётмагани, бино тўлиқ барпо этилгандан сўнг эса ҳужжатлардаги камчиликлар аниқланаётгани қайд этилмоқда.
Бундай вазиятларда қурувчиларга нисбатан оғир жавобгарлик чоралари қўлланилиши адолат ва мутаносиблик тамойиллари юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.
Мазкур масала “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати томонидан кўтарилиб, қурилиш соҳасида профилактик назоратни кучайтириш, масъулиятни фақат тадбиркорлар эмас, балки назорат органлари фаолияти нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш зарурлиги таъкидланган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Toshkentdan Qozonga parvoz — 2,3 mln so'mdan!
❤️ Centrum Air Toshkentdan Qozonga 2,3 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi.
To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda.
✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz.
Ishonch bilan uching. Centrum Air.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 790
2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.
Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 790
❗️Хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
“Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар” рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3755-сон, 13.01.2025 й.).Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича QR-кодли тиббий маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 790
Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — 3.1 mln so'mdan!
❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Tel-Avivga 3.1 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi.
Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari
va qulay onlayn bron qilish.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling.
✨Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati
samolyotdayoq boshlansin.
Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 790
70 790
Ташқи ишлар вазирлиги:
Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.
Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +982122299780, +982122832025
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
