fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 799 مشترک است و جایگاه 3 741 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 987 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 799 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 03 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 139 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -10 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.43% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.18% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 13 052 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 333 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 04 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 799
مشترکین
-1024 ساعت
+127 روز
+13930 روز
آرشیو پست ها
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаб, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди. “Янги концепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим”, – деди давлат раҳбари. Ишларни самарали ташкил қилиш учун элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100-200 минг доллардан маблағ берилиши белгиланди. Дипломатларимизнинг хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат" фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Президент раислигидаги йиғилишдан: ➖ Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди. ➖ Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди. ➖ Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. ➖ Янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 трлн долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. ➖ Мутасаддиларга польшалик ҳамкасблари билан Брест чегара пунктида Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак очиш масаласида келишувга эришиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев: “Ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу — инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир”. Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вило
Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори У.Хусаинов IFADнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан учрашди. Учрашувда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат хизматчилари ва талабалар учун IFADнинг Римдаги бош офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонасида стажировка ташкил этиш, шунингдек, Ховос туманида “ақлли қишлоқлар” пилот лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида “яшил белбоғ” барпо этиш, Бухоро ва Наманган вилоятларида сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун грантлар жалб қилиш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, инновациялар ва экологик барқарорлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Telegram | Instagram | Facebook

Президент раислигидаги йиғилишда: Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди. “Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди. Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди. “Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент. Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди. “Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди. Telegram | Instagram | Facebook Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди. “Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент. Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда байрактар дронларидан янги махсус бўлинма тузилган – ДХХ раиси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.
Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.
Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Samarqanddan Moskvaga 1 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda. ✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz. Ishonch bilan uching. Centrum Air. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш та
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди. Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.
Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–4-сон, 12.01.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, енгил саноат корхоналарида 2026 йил 1 январдан қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади. 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда пахта тайёрлаш пунктларига мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади. 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар: ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилишда ҚҚСдан озод қилинади; ▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади; ▪️ чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун назарда тутилган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

“Ноқонуний бино қурилишига ким рухсат берган?” Қурилиш соҳасида назорат ва жавобгарлик масалалари яна бир бор кун тартибига чиқди. Айрим ҳолатларда назорат органлари томонидан объект қурилиши жараёнида ўз вақтида текширувлар амалга оширилаётмагани, бино тўлиқ барпо этилгандан сўнг эса ҳужжатлардаги камчиликлар аниқланаётгани қайд этилмоқда. Бундай вазиятларда қурувчиларга нисбатан оғир жавобгарлик чоралари қўлланилиши адолат ва мутаносиблик тамойиллари юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда. Мазкур масала “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати томонидан кўтарилиб, қурилиш соҳасида профилактик назоратни кучайтириш, масъулиятни фақат тадбиркорлар эмас, балки назорат органлари фаолияти нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш зарурлиги таъкидланган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Qozonga parvoz — 2,3 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Toshkentdan Qozonga 2,3 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntaza
Toshkentdan Qozonga parvoz — 2,3 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Toshkentdan Qozonga 2,3 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda. ✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz. Ishonch bilan uching. Centrum Air. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин. Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати тасдиқланди “Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини
❗️Хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
“Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар” рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3755-сон, 13.01.2025 й.).
Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича QR-кодли тиббий маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — 3.1 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Tel-Avivga 3.1 mln so'mdan boshlan
Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — 3.1 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Tel-Avivga 3.1 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi. Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari va qulay onlayn bron qilish. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling. ✨Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati samolyotdayoq boshlansin. Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Куч тузилмалари раҳбарияти ва шахсий таркиби Мустақиллик монументига гул қўйди. Telegram | Instagram | Facebook
+5
Куч тузилмалари раҳбарияти ва шахсий таркиби Мустақиллик монументига гул қўйди. Telegram | Instagram | Facebook

Ташқи ишлар вазирлиги: Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган. Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз. Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +982122299780, +982122832025 Telegram | Instagram | Facebook