ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 799 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 741,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 799 名订阅者。

根据 03 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 139,过去 24 小时变化为 -10,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.43%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.18% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 333 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 04 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 799
订阅者
-1024 小时
+127
+13930
帖子存档
Президент Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши, бунинг учун тезкор, юқори технологияли, янги жанг шароитларига мос бўлиши керак. Telegram | Instagram | Facebook

Юртнинг кучи бирликда, қадри эса тинчликдадир! Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин! Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Buxoroga parvoz — 500,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Buxoroga 500,000 so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari. Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash. Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz. ✨ Yo‘l kam vaqt olsa, sayohat hayotning bir parchasiga aylanadi. Har bir reysda zamonaviy samolyotlar, g‘amxo‘rlik va ishonch. Biz bilan qoling va mamlakat bo‘ylab Centrum Air qanotlarida parvoz qiling. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Футбол бўйича Ўзбекистон U23 терма жамоаси гуруҳ пешқадами сифатида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ёшларимиз Корея Р
Футбол бўйича Ўзбекистон U23 терма жамоаси гуруҳ пешқадами сифатида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ёшларимиз Корея Республикасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Энди жамоамиз 17 январь куни ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Telegram | Instagram | Facebook

Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳ
+2
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook

❄️ Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingi
❄️ Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin: ▪️ Yillik foiz - 0% dan ▪️ Muddat - 48 oygacha ▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan Shartlar boshlang‘ich to‘lov va tanlangan muddatga qarab farq qilishi mumkin. ✏️ Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi? Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling: +998555005665 🚩Kia Sergeli

❗️Хорижий тил ўқитувчилари диққатига! В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ва судьяларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илхомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Тургуноваларга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Иш ҳужжатларига кўра, А.Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи А.Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган. Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари М.Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсаларда, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқаришган. Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари М.Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Бош прокуратура Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди. Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб
+6
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди. Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди. Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди. Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди Завод негизида МДҲ ва минтақамизда ягона бўлган “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган. Марказ Франциянинг “Airbus” компанияси томонидан расмий сертификациядан ўтказилган бўлиб, ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил этилгани, халқаро стандартлар ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган. Шу ернинг ўзида президентга заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлари тақдимот қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Grozniyga parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Toshkentdan Grozniyga 1.8 mln so'mdan boshlangan narxlarda mun
Toshkentdan Grozniyga parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air Toshkentdan Grozniyga 1.8 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri yo‘nalishlar, zamonaviy Airbus samolyotlari va parvozning aniq shartlari. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling — ishonchli va tushunarli narxlarda. ✨ Yoʻllarda ishonch uglashgan holda shaharlar va odamlarni bog‘laymiz. Ishonch bilan uching. Centrum Air. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қуйидаги вазифа ва имкониятлар белгилаб олинди: ➖ муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади; ➖ "Бир миллион дастурчи" ва "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади; ➖ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ОТМларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади; ➖ муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади; ➖ ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади: ➖ 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади; ➖ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади; ➖ ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади; ➖ 30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади; ➖ маънавий-маърифий тарбия мақсадида жорий йилда ҳарбий қисм ва муассасалар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади; ➖ армияда спортни ривожлантириш давом эттирилади, жумладан, ёшларнинг қизиқишига жавоб берадиган замонавий йўналишлар жорий этилади; ➖ ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда рақамли макон хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги таъкидланди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ҳарби
+2
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Президент нутқининг асосий жиҳатлари: ➖ тез ўзгарувчан минтақавий ва глобал вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлаш зарурлиги тасдиқланди; ➖ мудофаа соҳасида хавф-хатар ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ва проактив ёндашувга ўтиш вазифаси қўйилди; ➖ Қуролли Кучларнинг модернизацияси мобиллик, технологик жиҳозланганлик ва бошқарув самарадорлигини оширишга, рақамли ечимлар ва замонавий технологияларни кенг қўллашга таяниши кераклиги қайд этилди; ➖ мудофаа саноатини янада ривожлантириш, унинг технологик даражаси ва барқарорлигини ошириш, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишлари белгиланди; ➖ армиянинг инсон капиталини ривожлантириш ва ҳарбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, ўқув жараёнини Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети негизида рақамли ва интеллектуал таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди; ➖ ҳарбий-илмий ва инфратузилмавий базани мустаҳкамлаш, муҳандис-техник ва кибермутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш учун шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди, ➖ саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилдаги Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келгани кўрсатиб ўтилди. – Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди. Энди қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади. Ҳозирги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, узоқ масофага юқори аниқликда зарба берувчи воситалар, кибер ва робот технологиялар, сиёсий-иқтисодий босим асосида олиб борилмоқда, – деди давлат раҳбари. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Tel-Avivga parvoz — 3.2 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Tel-Avivga 3.2 mln so'mdan boshl
Samarqanddan Tel-Avivga parvoz — 3.2 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Tel-Avivga 3.2 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi. Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari va qulay onlayn bron qilish. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling. ✨Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati samolyotdayoq boshlansin. Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Мудофаа вазирлиги тизимидаги объектлар билан танишади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача: ➖ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга); ➖ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш; ➖ эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.  Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Bokuga 1.5 mln so'mdan boshlangan nar
Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Bokuga 1.5 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. Qisqa parvoz, qulay yo‘nalishlar va zamonaviy Airbus samolyotlari. Reys haqidagi barcha maʼlumotlar onlayn mavjud, parvoz shartlari — aniq va shaffof. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — oddiy va qulay. ✨ Yaqin yo‘nalishlar yanada yaqinlashadi, agar parvoz yengil va xotirjam o‘tsa. Centrum Air bilan yangi yo‘nalishlarni kashf qiling. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ (2026 йил 10 январь ҳолатига) Telegram | Instagram | Facebook