SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
前往频道在 Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
显示更多5 517
订阅者
-724 小时
-877 天
-36330 天
帖子存档
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
25 феврал куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Кўк пиёзнинг фойдали хусусиятлари
Кўк пиёз инсон организми учун йил давомида зарур бўлган сабзавот ҳисобланади. Айниқса, эрта баҳорда инсон организми унинг таркибида бўлган микроэлементлар ва провитаминларга катта эҳтиёж ҳис қилади. Бизнинг наздимизда, кўк пиёз оддий
бир сабзавот, аммо бу оқ ва яшил рангли сабзавот кўп фойдали хусусиятларга эга.
Кўк пиёзнинг фойдали хусусиятлари вирусли инфекцион касалликлардан сақловчи фитонцидлардан иборат. Фитонцидлар бу бактериаларни йўқотадиган учувчан моддалар. Кўк пиёздан тайёрланган салат сизни грипп ва ўткир респиратор касалликлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, кўк пиёз барглари ўзида қон катакчалари вужудга келишида зарур бўлган хлорофиллни мужассам қилади.
Янги кўк пиёз иштаҳани очади ва таомни кўркам қилади. Кўк пиёз овқатни яхши ҳазм бўлишини таъминлайди. Кўк пиёз инсон организми учун зарур бўлган микроэлементлар ва протеинлар, шунингдек, провитамин А ва РР, С витаминларни ўз ичига олган.
Кўк пиёз авитаминозда, қувватсизликда, бош айланишда ва баҳорги толиқишда жуда фойдали. Шу билан бирга, у цинк, кальций ва фосфорга бой. Цинк соч тўкилиш, тирноқ синишини олдини олади ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди, кальций билан фосфор эса тишларни соғлом бўлишида ёрдам беради.
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Кулгу саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
🔻 Артериал босимни оддий табассум билан 10 мил.сим. устунигача тушириш мумкин.
🔺Соғлом одам кулганда 40 га яқин мускул ишлайди.
🔺Психиатрияда кулгуга қараб ҳам депрессия ёки шизофрения даражасини аниқлаш мумкин.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади
📌 Иш берувчиларга қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик, шу жумладан, бустер доза билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш мажбурияти юклатилди.
📌 Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер доза билан эмланмаганлиги аниқланганда, улар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.
📌 Ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда, иш берувчи томонидан унинг вақтинча ишдан четлаштирилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қатъий назоратга олади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди — ССВ
Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жойларда:
📌жамоат транспортида,
📌йирик савдо дўконларида,
📌таълим муассасаларида,
📌давлат ва нодавлат идораларида,
📌масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
☀️24-феврал куни Наманганда ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади
❇️ Денгиз карамида кўп миқдорда темир, натрий, кальций, магний, маннит каби моддалар бор. Айниқса, мия фаолияти учун муҳим фосфор, юракка қувват бўлувчи калий ҳамда қалқонсимон без функцияси учун зарур йод моддаси анча мўл.
❇️ Мазкур денгиз маҳсулоти таркибига кирган ўсимлик толалари ошқозон ҳазм фаолияти учун ижобий таъсирга эга. Альги-натлар эса организмдаги турли токсинларни ҳайдаб чиқариб, касаллик чақирувчи бактериялар билан курашади. Шу билан бирга, ортиқча холестеринни парчалаб, ёшга доир ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган атеросклерознинг олдини олади.
©️Манба:«Шифо-инфо»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Айни кунларда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги жорий этган янги тартибга биноан Мадинаи мунавварадаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларига аёл зиёратчиларнинг аксарияти киритилмаяпти.
Саудия томонига кўра, шу йилнинг февраль ойи бошларида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилгани сабабли, сиғим имкониятларидан келиб чиққан ҳолда аёллар учун Равзаи шарифни зиёрат қилиш жадвал асосида, ҳар куни 2 маротаба (соат 08:00-12:00 ва 16:00-24:00)да амалга оширилиб, оралиқ масофани сақлаш шарти билан ҳар 30 дақиқада фақатгина 500 нафар аёл (шундан 200 нафари маҳаллий ахоли)га зиёрат учун рухсат берилган. Чекловдан олдин бир вақтнинг ўзида 1500 нафар аёлга рухсат берилган эди.
Айни вақтда карантин чекловлари ҳамда навбат юқорилиги сабабли кўп давлатларнинг аёл зиёратчилари, шу жумладан ўзбекистонлик аёллар учун ҳам Равзаи шарифни зиёрат қилиш вақтинча имконсиз бўлмоқда.
❗️ Аллоҳ насиб этса, жорий йил март ойидан бошлаб карантин чекловлари юмшатилиб, Равзаи шариф қабул сиғими босқичма-босқич кўпайтирилиши кутилмоқда.
Ушбу масалада енгиллик қилиш мақсадида, Ўзбекистон Ҳаж ва Умра вазирлигига бевосита хат йўллаган. Ушбу жараёнларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси диққат билан кузатиб бориб, умрачиларга зиёратларини тўлиқ амалга ошириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
🦠Коронавирус чекинмоқда: 138 кишида касаллик аниқланди, 1 нафар бемор вафот этди
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⚡️Жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли ёғингарчилик кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчилардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Оч қоринга истеъмол қилиб бўлмайдиган маҳсулотларни биласизми?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
☕️ Қаҳва
🥞 Ширинликлар
🌶 Аччиқ маҳсулотлар
🍧 Йогурт ва музқаймоқ
🍻 Спиртли ичимликлар
🍱 Ярим тайёр овқатлар
🥙 Ўта тузли таомлар
🥪 Қаттиқ маҳсулотлар
🥫 Консерва маҳсулотлари
🍐 Мевалар
🍅 Кўп миқдорда помидор
🥤 Газли ичимликлар
🍋 Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари
🔻Сақич
✅ Ушбу маҳсулотлар оч қоринга истеъмол қилинганда ошқозон ва ҳазм тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан илиқ сув ичиш ва овқатланишни суюқ таомлар ёки енгил салатлар истеъмол қилишдан бошлаш лозим.
☑️ Чой севувчилар учун чойни овқатдан 20 дақиқа ўтгач ичиш тавсия этилади. Меваларни эса овқатдан 30-40 дақиқа ўтгач истеъмол қилиш лозим.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
«Саид Насимхон тўра» жомеъ масжиди имом хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов йўллардаги автоҳалокатлар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш хусусида ўз мулоҳазаларини баён этди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
#Эртага Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Таомни кўп еб қўйганда (бўкиб қолганда) биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
🗣 Шикоятлари: кўнгил айниши, безовталик, ошқозон соҳасида оғирлик ва оғриқ ҳисси.
✔️ Нима қилиш керак?
📍Ошқозонни овқатдан халос қилиш:
▪️ юмшоқ танглайдаги тилчани босиб, рефлектор равишда қайд қилишни чақириш.
▪️ сорбент (актив кўмир, лактофильтрум) аралаштирилган сувдан 1-2 литр ичириш йўли билан қайд қилишни чақириш.
📍 Фермент препаратлар ичириш.
📍 Оҳиста сайр қилдириш. Сайр вақтида сақич чайнаш кўпроқ фойда беради.
⭕️ Мумкин эмас: югуриш, жисмоний меҳнат қилиш.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️Ҳафта ўртасида республика бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда - Ўзгидромет
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Ўзбекистонлик олимлар коронавирусни олдини олишга мўлжалланган сут яратишди
COVID-19’га антикорлари бўлган сут ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган сигир ва эчкилардан олинди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Қандай ҳолатларда икки қўлда қон босими икки хил бўлади?
✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
⚜️ Артериал қон босимини ўлчаганда, иккала қўллардаги фарқ 10 мм.сим.устунигача бўлса, ташвишланишга ҳожат йўқ. Орадаги фарқ қанчалик юқори бўлса, касаллик хавфи шунчалик баланд бўлади.
♻️ Қон босими орасидаги фарқ оғир жисмоний меҳнат, спорт туфайли, ўсмирлик ва кексалик пайтида кузатилади.
🔆 Агар 10 мм. сим. устунидан юқори бўлса, қон томирлар ўтказувчанлигида муаммо (атеросклероз, аневризма, тромбоз, тромбоэмболия) борлигини билдиради.
Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов:
➖ Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади.
➖ Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатлари бор. Энди бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади.
➖ Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади.
➖ Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
21 февраль куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
