SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
前往频道在 Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
显示更多5 517
订阅者
-724 小时
-877 天
-36330 天
帖子存档
❓Оёқ ва қўллар совуқ бўлишининг сабаби нима?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
🔴 Инсон танаси биринчи навбатда қайси органларни сақлашни жуда яхши билади, шунинг учун ҳам мия ва юракка қон ва кислород етказиб беришга кўпроқ аҳамият беради, аммо оёқ-қўлларнинг озиқланиши иккинчи даражага ўтиб қолади. Агар қўл-оёқларнинг музлаши кузатилса, демак, тананинг барча кучлари бошқа асоратлар борлигига қаратилган.
✔️ Анемия
✔️ Гипотиреоз
✔️ Периферик артериялар касалликлари
✔️ Рейно феномени
✔️ II турдаги диабет
✔️ Буйраклар касаллиги
✔️ Темир моддаси етишмовчилиги
✔️ Б12 витаминининг етишмаслиги
✔️ Асаб анорексияси
✔️ Периферик невропатия
✔️ Уйқусизлик
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️ Бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Энергетика вазирлиги
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
#Эртага 20 феврал куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⚡️Кеча юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200дан пасайди. Бу 5 январдан буён энг паст кўрсаткич — ССВ
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Зайтун ёғи қайси касалликларга даво бўлади?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
🫒 Зайтун ёғи ва меваси бугунги кунда соғлом таомланишнинг энг асосий элемннтларидан бири ҳисобланади. Зайтуннинг энг аҳамиятли жиҳати куннинг ҳар қандай қисмида ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Зайтун маҳсулотлари:
🔻Юрак фаолиятини мустаҳкамлаб, қон томирлар эластиклигини оширади.
🔻Кўриш ўткирлигига ижобий таъсир кўрсатади.
🔻Жигарни тозалайди.
🔻Ичаклар фаолиятини яхшилайди.
🔻Иммунитетни мустаҳкамлайди.
🔻 Оғиз бўшлиғи касалликларининг олдини олади.
🔻 Аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини камайтиради.
🔻 Организмни токсинлардан тозалайди.
🔘Нонушта вақтида зайтун истеъмол қилиш моддалар алмашинувини яхшилаб, кун давомида тетик қилади. Салатлар учун зайтун ёғидан фойдаланиш эса овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Наманган шаҳрида 1 мартдан бошлаб автобусда йўловчи ташиш хизмати 1500 сўм этиб белгиланди
Наманган вилояти ҳокимининг "Наманган шаҳрида йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида"ги қарорига кўра, Наманган шаҳрида 2022 йил 1 мартдан бошлаб автобусда йўловчилар ташиш транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш хизмати (йўл кира хақи)нинг янги тариф даражаси 1500 (бир минг беш юз) сўм этиб белгиланди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⚡️Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 18-20° даражагача етади
Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди.
20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7° илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17° илиқ, жанубда 18-20° илиққача етади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Нега узоқ йўлда кўнгил айнийди?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Узоқ йўл вақтида кўпчилик инсонларда, айниқса болаларда кўнгил айниши кузатилади. Тиббиётда ушбу ҳолат кинетоз деб номланиб, бу ҳолат касаллик ҳисобланмайди. Ҳаракатланиш вақтида тез-тез чайқалиш кузатилиши содир бўлади. Бу эса мия фаолиятига таъсир кўрсатади.
☑️ Бу ҳолатнинг олдини олиш учун:
🍔 Йўлга чиқишдан олдин овқатланмаслик.
😴 Иложи бўлса, кўпроқ ухлаш.
🔻 Кўпроқ сув ичиш.
🔻 С витамини ичиш ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
🔻 Тоза ҳаводан тез-тез чуқур нафас олиш.
🔻 Ноқулай ва жуда қалин кийинмаслик.
🔻 Ҳаракатланиш вақтида тўйиб овқатланмаслик, ёғли ва ширинликлар, спиртли ичимликлар, энергетиклар истеъмол қилмаслик лозим.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ўзбекистон аҳолиси Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади
Наврўз муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 4 кун дам олади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Президент фармонига кўра:
Эндиликда ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади. Даслабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Бунда ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади.
Доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она(ота)ларга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилмоқда.
Манба
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
#Эртага Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Дубайда ҳайдовчилик гувоҳномангиз бўлмаса, ҳеч ким сизга машина сотмайди – Зафар Ҳошимов
Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ўзининг Facebook саҳифасида Бирлашган Араб Амирликларида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш тартиби ҳақида пост жойлади.
“Анча йиллар, тахминан 10 йилча олдин, болаларим Дубайдаги Америка мактабида ўқиётганларида, мен у ердан машина сотиб олишга қарор қилдим. Аммо Дубайда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, ҳеч ким сизга машина ҳам сотмайди, рўйхатдан ҳам ўтказиб бермайди.
Қолаверса, ўзбек ёки бошқа хориж давлатларининг «права»лари ҳам машина сотиб олиш учун ўтмайди. Айнан Дубайнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш керак эди”, деб ёзади у.
Ҳошимовнинг сўзларига кўра, Дубай ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув курсисиз олиш мумкин эмас.
“Камида 40 соат назарий дарс ва 40 соат машина ҳайдаш. Ўқиш нархлари арзон эмас. Бирорта дарсни ўтказиб юборишнинг ҳам имконияти йўқ. Қўшимчасига, бир кунда 4 соатдан ортиқ назарий ва шунча вақт давомида ҳайдаш машқларида қатнашишингиз мумкин эмас.
У ерда ҳайдовчиликка қайта ўқиш учун ишдан таътил олишимга тўғри келди. Шундай қилиб, қарийб 3 ҳафталик интенсив ўқишдан сўнг имтиҳон топшириш вақти келди.
Имтиҳон икки қисмдан иборат эди: назария (вазиятларга қараб муқобил жавоблари бор компьютер тести) ва машинани бошқариш (фигуралар, парковка ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш)”, дейди у.
Унинг маълумот беришича, Дубайда имтиҳонлар жуда қатъий назоратда ўтказилади.
«Мендан олдин топширган бир талаба машина ойналарини созламасдан, хавфсизлик камарини тақмасдан туриб машинани ўт олдиргани учун имтиҳондан ўта олмади.
Ўша пайтгача менда деярли 25 йиллик машина ҳайдаш тажрибаси борлигига қарамай, биринчи уринишдаёқ имтиҳондан ўтишим учун жиддий ҳаракат қилишимга тўғри келганди.
Дубайда биринчи уринишда имтиҳон топширганларнинг кўпи билан учдан бири ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши мумкин. Имтиҳондан ўта олмаганлар яна қайта тўловни амалга оширишлари ва ўқув курсини қайта ўқишлари керак бўлади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, шахсий машинамни сотиб олиб, Дубай магистраллари ва кўчаларининг қийин ва гавжум чорраҳаларидан ўта бошлаганимда, имтиҳонларга нима учун бунчалик жиддий ёндашиш кераклигини тушунгандим.
Барчага хавфсиз саёҳатлар тилайман”, деб фикрини якунлайди Зафар Ҳошимов.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Тонгда оғизда аччиқ таъм пайдо бўлишининг Сабаби нима?
✍️ Шифокор Шаҳзод Шоҳюсупов:
☀️ Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъмни ҳис қилиш бирор сурункали хасталикнинг мавжудлиги ёки баъзи касалликлардан дарак беради. Ўт пуфаги, жигар, ўт йўли ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳам оғизда аччиқ таъм ҳосил бўлади.
🍛 Агар оғиздаги аччиқлик вақти-вақти билан содир бўлиб турса, бунга аччиқ ва нордон озиқ-овқатлар, дори ёки ичимликлар сабаб бўлиши ҳам мумкин. Агар бу ҳолат доимий равишда такрорланиб турса, албатта, шифокорга кўриниш керак бўлади.
✅ Оғиздаги аччиқ таъм билан бирга тил оқ караш билан қопланган бўлса, бундай инсонларда жигар муаммолари бор деб айтиш мумкин. Агар караш сарғимтир, яшил рангда бўлса, у ҳолда эътибор ўт пуфагига қаратилиши керак.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️17 феврал куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади
Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Тиш эмали қорайишининг олдини олиш мумкинми?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
🔴 Тишлар оппоқ ва ёрқин бўлганида, албатта, уларни шундай сақлаб қолиш истагида бўласиз. Доимий равишда оқартириш воситаларидан фойдаланган ҳолда буни амалга ошириш мумкин, аммо баъзи нарсалардан қочиш ёки уларни чеклаш керак. «Қора рўйхат»нинг айрим вакиллари:
⛔️Тўқ рангли газланган ва алкогольсиз ичимликлар;
🫖 Қора чой;
☕️ Қаҳва;
🍊 Цитрус мевалар;
💊 Дориларни суиистеъмол қилиш;
💊 Баъзи дорилар;
🍅Томатли соус;
🚭 Сигарет.
🔴 Эслаб қолинг! Тишларингизни чиройли ва соғлом сақлашнинг энг яхши усули — мунтазам равишда чўтка ва тиш учун ипдан фойдаланишдир. Бу эмалдаги доғлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек карашни тезда йўқотади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Наманган вилоятига прокурор тайинланди.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланибди.
@NAMANGANTODAY
ТУРП ШАМОЛЛАШНИ ОЛАДИ
Менда шамоллаш асоратлари сезилиши билан аёлим қуйидаги табиий ва фойдали малҳамни тайёрлаб беради.
🔹 Турп қайнатилади. Ва шу сув кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ошқошиқдан ичиб турилса, шамоллашни бартараф қилади ва балғам кўчириш хусусиятига эга.
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар ҳаёти катта хавф остида бўлиши барчага яхши маълум. Бунда энг оғири қандай давр бўлади?
- Туғруқдан кейин мослашув даври - энг оғир давр. Муддатдан эрта туғилган чақалоқлар ота-оналари учун туғруқдан кейин узоқ муддат чақалоқ ҳолати ноаниқ бўлиб туради. Бундай чақалоқларнинг анатомик жиҳатдан барча организм аъзолари тўғри шаклланган бўлади, лекин функционал жиҳатдан она организмидан ташқаридаги мослашув жараёни жуда қийин ўтади.
Териси ўта юпқа ва тез шикастланувчан бўлиб, ўзининг ҳимоя вазифасини бажара олмайди, вирус ва бактериялардан ҳимоя қила олмайди. Тери ости қавати ўта кам ривожланган бўлиб, чақалоқлар ўта озғин кўринишда бўлади. Ўпкалар етилмаган, организмни кислород билан таъминлай олмайди. Юрак-қон томир системаси ўта нозик, турли зўриқишларга чидамсиз бўлади.
Шу билан бирга овқат ҳазм қилиш тизими ҳам ўта мўрт бўлгани учун энтерал озиқлантиришда қийинчиликлар туғилади. Марказий нерв тизими травмага ва гипоксияга ўта сезувчан бўлиб, қон ивиш хусусияти етилмаганлиги учун мияга қон қуюлиши кўп кузатилади ва бу оғир асоратларга олиб келади.
35 ҳафтагача туғилган болаларда кўп рефлекслар бўлмайди, ҳаттоки сўриш ва ютиш рефлекслари. Муддатидан эрта туғилган чақалоқларда эрта мослашув даври қийин ўтади. Ушбу даврда бир зумда чақалоқ холати яхши ёки ёмон томонга ўзгариши мумкин. Ушбу ўзгаришлар энг зўр парвариш ва даволаш шароитида ҳам юзага келади.
БАТАФСИЛ ➡️ https://www.youtube.com/watch?v=esIXQj4gB5w
#Эртага Намангана ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
@NAMANGANTODAY
❓Тез вазн ташлашга нима сабаб бўлади?
✍️ Шифокор Ахбор Аъзамов:
❗️Ҳеч қандай сабабларсиз вазн йўқотиш жиддий касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Организм умумий тана вазнининг 5 фоиздан кўпини йўқотса, бу тез вазн ташлаш ҳисобланади.
♻️ Ҳеч қандай белгиларсиз сезиларли даражада вазн йўқотишга асосий сабаб - йўғон ичак саратонидир.
🔆 Вазн йўқотишнинг яна қуйидаги сабаблари бўлиши мумкин:
- Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги
- Холецистит
- Ошқозон яраси
- Крон касаллиги
- Ярали колит
- Қандли диабет
- Юрак етишмовчилиги
- Паркинсон касаллиги
- Кучли депрессия
- ОИТС
- Сил касаллиги
- Қалқонсимон без касалликлари
🔷 Бундай ҳолатда асосий касалликни аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
