SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
前往频道在 Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
显示更多5 569
订阅者
-724 小时
-917 天
-35730 天
帖子存档
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
🍃Ялпиз - ошқозон оғриғини енгиллаштиради
💥 Ошқозон оғриғидан азоб чекасизми? Бир чашка ялпиз чойи тезда енгилликни таъминлайди. Ўсимлик таркибидаги ментол аччиқ моддалари туфайли антиспазматик, оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга.
✔️Кўнгил айнишидан азият чекадиганлар кунига икки стакандан кўп ичмасликлари керак. Акс ҳолда, унинг таркибидаги ментол ошқозон шиллиқ қаватини кераксиз равишда безовта қилади.
🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»
❓Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Тожиддин Мустафоев,
онколог:
— Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин.
🏖Бундан ташқари, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас.
🧩Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма — меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериш эҳтимоли юқори.
👨🏻⚕️Холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта онколог мутахассисга бориш лозим.
🧏🏻♂️ Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади.
⚠️Онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур.
⭕️ Агар хол оддий шамоллаш ёки яллиғланиш туфайли пайдо бўлса, у ҳолда бемор керакли шифокор ҳузурига юборилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQgҚуритилган олманинг ажойиб фойдалари🍎
- диуретик таъсирга эга;
- қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади;
- жигар тўқимасини фойдали микроелементлар билан тўйдиради;
- ичак перисталтикасини рағбатлантиради;
- метаболизмни тезлаштиради;
- сийдик тизими ва жигар фаолиятини нормаллантиради
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?
🫀Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.
ССВ Матбуот хизмати бу касалликнинг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволлар билан тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Аброловга мурожаат қилди.
🩺 — Юракнинг туғма нуқсонлари оғир касаллик, — дейди шифокор. — Улар янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради.
👨👩👦 Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор. Улар қуйидагилардан иборат: стресс, онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал факторлар ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.
🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.
👦 Касалликка чалинган болаларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.
👩⚕️ Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQgОвқатланишдан олдин бир қошиқ асал истеъмол қилинг
Нонуштадан ўн дақиқа олдин, бир чой қошиқ асал истеъмол қилинг ва сув ичинг. Асал табиий ва янги бўлиши керак.
Нега эрталаб бир қошиқ асал ейиш керак?
Асал витамин ва минераллар манбаи ҳисобланади. Унинг таркибида кўп миқдорда фруктоза ва глюкоза мавжуд бўлиб, улар танага энергия беради, мия фаолиятини яхшилайди ва самарадорликни оширади. Иммунитетни оширади.
🔎 Манаба
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Нега қўллар титрайди?
⚡️ Титроқ физиологик бўлиши мумкин: масалан, жисмоний машқлар пайтида, юқори ҳарорат, чекиш, чой ва қаҳвани ортиқча истеъмол қилиш натижасида.
🔸Баъзи дори-дармонларни - нейролептиклар, антиепилептик препаратлар, антидепрессантларни қабул қилишда қўлларда физиологик титроқ пайдо бўлиши мумкин.
🔍 Манба
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
❓Товуқ ёки курка: қайси гўшт фойдалироқ?
✍️ Шифокор Акбар Мустафоев:
🐓 Курка гўшти товуқ гўштидан кўра соғломроқ, чунки у камроқ ёғ, калория ва кўпроқ протеинни ўз ичига олади. Ушбу қушнинг гўшти Б3 витаминига бой бўлиб, у қондаги холестерин даражасини назорат қилишга ёрдам беради ва асаб тизимининг фаолиятини яхшилайди.
🦃 Куркада иммунитет тизимини қўллаб-қувватловчи антиоксидант бўлган селен мавжуд.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
🧀 Пишлоқ - организм учун муҳим бўлган энергия манбаи
✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:
🥣100 грамм пишлоқда 25 грамм оқсил бўлади, улар эса, мушаклар учун "қурилиш материали" ҳисобланади, иммунитетни оширади, ўсиш, ривожланиш ва ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёнларида иштирок этади.
🍽Пишлоқда ёғлар кўплигини унутмаслик керак, шу жумладан тўйинган ёғлар ҳам. Шунинг учун уни парҳез маҳсулоти деб бўлмайди ва озишга қарор қилганлар, қоидага кўра, ундан воз кечишади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
🤰Кесарча кесиш амалиёти орқали фарзандли бўлган аксарият аёллар кейинчалик табиий туғуруқнинг имкони йўқ, деб ўйлайди.
❓Хўш, аслида ҳам шундайми?
Мазкур саволга Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева жавоб берди.
🔬 — Йўқ, бу нотўғри. Боиси, дунё тиббиётида тўпланган тажрибага кўра, оператив усул орқали фарзанд кўрган аёлларнинг аксариятида кейинчалик табиий туғуруқ меъёрий кечиши тасдиқланган, — дейди шифокор.
🩺 — Агар аёлда биринчи кесарча кесиш операцияси ўтказилган бўлса, она ва ҳомила саломатлиги учун ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмаса, табиий йўл билан туғиш мумкин. Аммо бачадонда 1 та чандиқ бўлган аёл табиий йўл орқали туғаётганда, ҳомила ва онанинг ҳолати мониторинг қилиниши ва шошилинч акушерлик ёрдамга тайёр бўлиш лозим.
👶 Яна шуни таъкидлаш керакки, жарроҳлик йўли орқали фарзанд кўргандан кейинги ҳомиладорлик икки йилдан сўнг бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки, айни шу муддат она саломатлигининг тикланиши ва гўдакнинг соғлом дунёга келиши учун жуда муҳим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg📍Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик
✍ Шифокор Ҳабиба Умарова:
✔️ Кўк чойга бир бўлак лимон ва бир чой қошиқ асал солинг. Бу ичимлик сизни жонлантиради. Шу билан бирга, у асабий тарангликни енгиллаштиради.
✔️ Имтиҳонлар, муҳим суҳбатлар ва ҳоказолар олдидан жуда яхши ёрдам беради.
👨⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Мутахассис: Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг
Шаҳноза Зуфарова,
Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори:
🔬 — Магний — саломатлик учун ўта муҳим микроэлимент. У организмда энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Қолаверса, юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтириши, томирларда қон ивишининг олдини олиши билан аҳамиятли.
🩺 Бу модда танқислиги кучли стресс, руҳий тушкунлик, бош айланиши ва оғриғи, сабабсиз ваҳима, сурункали чарчоқ, уйқу бузилиши, хотира сусайиши, меъда-ичак спазми, юрак уришининг тезлашиши, қон босими ошиши ёки тушиши, мушаклар тортишиши сингари белгилар билан намоён бўлади.
💊 Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг. Ҳомиладорлик ва бошқа ҳолатларда бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Ушбу масса озиқ-овқат истеъмоли орқали олинади.
🍚 🫘 Ёнғоқ, гуруч, балиқ, жигар, пишлоқ, гречиха ёрмаси, кунжут, қовоқ, маккажўхори, бошоқли ва дуккаклилар, мева-сабзавотлар микроэлементнинг асосий манбаидир.
🍔 🥤 Бироқ сўнгги вақтларда "фасд-фуд", газли ичимликлар, шакар ва тузга бой ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар овқатланиш рационимиздан кенг ўрин эгаллаётгани туфайли организм етарли миқдорда магнийдан баҳраманд бўлмаяпти.
🍺 Шунингдек, спиртли ичимликларига ружу қўйиш, чекиш каби зарарли иллатлар ҳам магний танқислигини келтириб чиқармоқда.
🔎 Магний етишмаслиги бириктирувчи ҳужайраларнинг кучсизланиши сингари оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор томонидан махсус дори препаратлари тавсия қилинади.
🚫 Аммо баъзи инсонлар магний танқислиги кузатилса, ўз билганича дори воситаларини ичишади. Тўғри, таркибида магний сақловчи препаратларнинг организмга ножўя таъсири аниқланмаган.
‼️Бироқ шифокор кўригидан ўтмай туриб, дори-дармонларда истеъмол қилиш салбий асоратларга олиб келиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg📍Хонаки геран ўсимлиги организмга қандай таъсир кўрсатади?
✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:
🔰Кўпчиликнинг уйида ўсадиган хонаки геран ўсимлиги уйингизга ажиб табиий манзара ва гўзаллик берибгина қолмай, ноёб дориворлик хусусиятга ҳам эгадир.
🌺 Геран гули таркибидаги эфир мойлари балғамни суюлтириб, уни бронх йўлларидан осон чиқишига ёрдам беради, шунинг учун геран сурункали нафас йўллари касалликлари билан оғриган одамлар учун фойдалидир.
🌺 Шунингдек, геран таркибидаги эфир мойлари антибактериал ва вирусга қарши таъсирга эга бўлиб, хона ҳавосини дезинфекция қилади ва ЎРВИ нинг олдини олади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
❗️ЖССТ прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Мутахассислар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада!
♻️ Юртимизда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатига старт берилиши замирида ана шу устувор мақсад мужассам. Бу эзгу ташаббусга маҳалла, спорт, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар кенг жалб этилиши эса саъй-ҳаракатлар самарадорлигини янада ошириши, шубҳасиз.
❓Хўш, ушбу умуммиллий ҳаракат орқали қандай натижалар кутилмоқда? ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзгидромет директори, бугун Ўзбекистон бўйлаб соат 20:00-23:00 вақтида жала ёмғир кузатилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.
Фақат Нукус, Урганч, Андижон шаҳарларида жала ёмғирлар кузатилмаслиги прогноз қилинди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Иммунитетни кўтариш учун кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
✅ Сельдерей, кашнич, укроп, петрушка, салат барги кабилар бактерияларга қарши курашади ёки уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи фаол моддалар — фитонцидлар ва ўсимлик клетчаткаси миқдори жуда кўп.
✅ Янги пиёз ва саримсоқ саломатликни мустаҳкамлайдиган ва иммунитетни кўтаришга ёрдам берадиган бебаҳо маҳсулотлар саналади.
❗️Агар ҳар куни пиёз истеъмол қилинса, тез орада иммунитет кўтарилади. Организм эса замбуруғ, бактерия ёки вирус билан зарарланишдан ҳимояланади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
