📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 653 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 843,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 904 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 653 名订阅者。
根据 07 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -901,过去 24 小时变化为 -28,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.95%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.49% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 469 次浏览,首日通常累积 1 754 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 08 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 653
订阅者
-2824 小时
-2187 天
-90130 天
帖子存档
20 655
Хайрли тонг!
Роббим сизларга Шукр этувчи Қалб, Зикр этувчи Тил,
Хайрли Умр,
Дунё ва Охират Гўзаллигини насиб этсин!
Бугунги кунингиз Мазмунли ўтсин!
20 655
❄️Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим
☘❄️Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
❄️☘Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
☘❄️Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
❄️☘Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
☘❄️ Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!!
20 655
❄️ Ассалому алайкум.
❄️ Хайрли тонг.
❄️ ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин!
❄️Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
❄️Гуллар ифори ила шаббода елса.
❄️Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
❄️Ажабмас бирма бир ижобат бўлса 🤲
20 655
📢 OTA-ONALAR VA PEDAGOGLAR DIQQATIGA!
Farzandingiz o‘zgardimi?
Gapga kirmayaptimi, jahli tez chiqadimi yoki o‘ziga yopilib qoldimi?
Bu — o‘smirlik davri. Va uni to‘g‘ri tushunish juda muhim.
🎓 BEPUL VEBINAR:
“O‘smirlik davri psixologiyasi: tushunish, qabul qilish va to‘g‘ri yo‘l topish”
📌 Vebinarda bilib olasiz:
✔️ O‘smirlarning keskin xulqi ortidagi haqiqiy sabablar
✔️ Mojarolarsiz muloqot qilish usullari
✔️ Telefon, do‘stlar va dars muammolariga to‘g‘ri yondashuv
✔️ Ota-ona sifatida eng ko‘p qilinadigan xatolar
✔️ Ishonchli va sog‘lom munosabat qurish sirlari.
https://t.me/psixologdilfuzaeshmurodova
https://t.me/psixologdilfuzaeshmurodova
20 655
#Ҳикоялар
УЙНИНГ ИФФАТИ
Кампир секин хонасидан чиқди. Залдан невараси ва келинининг овози эшитилди:
- Ўғлим, дастурхон тайëр, овқатингни солиб қўйдим, келиб еб ол, совуб қолмасин.
Кампир залга кирди, қишлоқдан олиб келган ëстиғига суяниб, секин ўтирди.
Бувисини кўрган бола: - Буви, келинг бирга овқатланамиз, деди.
Кампир маъноли шаклда уҳ тортиб:
- Уйнинг эркаги келмасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди. Олдин даданг келсин, кейин бирга овқатланамиз иншооллоҳ, деди.
- Эээ бувижон, у замонлар ўтиб кетди. Ҳозир қорни оч бўлган дастурхонга ўтиради. У келгач ўзи еб олади, деди келин.
- Қизим, инсонларнинг одоби, ҳаëси, иффати бўлганидай уйларнинг ҳам иффати ва одоби бор.
Неваранинг сабри чидамай гапга аралашди:
- Бувижон, нима экан бу уйларнинг иффати... Тушунтириб беринг, мен қизиқиб қолдим, деди.
Кампир гапиришни бошлади:
- Биз кичик пайтимизда онамиздан олдин дадамизнинг қаршисида ўзимизни одобли тутишни ўрганардик. Ота-онамиз уйда пайтида оëғимизни узатиб ўтирмасдик, катталар гапираëтган пайтда гапириш учун навбат берилмагунча гапга аралашмасдик. Катталаримиз хонага кирганда дарров ўрнимиздан туриб, уларга ўтириш учун жой берардик. Дадамиз дастурхонга ўтирмагунча дастурхонга қўл узатмасдик.
Дадамиз келиб, “Бисмиллоҳ”ни айтар, “Қани олинглар” дерди. Шундан кейин ҳаммамиз овқат ейишни бошлардик. Овқат еб бўлгач, ака-укалар навбат билан овқат дуосини ўқирдик. Оилавий ейилган овқатдан лаззатли овқат борми бу дунëда? Бу дастурхон одобидир ўғлим.
- Бунчалик босим остида депрессияга тушмасмидингиз бувижон?
- Йўқ, бизнинг замонамизда ҳурмат бўлгани учун севги абадий эди. Севги бор бўлгач депрессияга тушган одам бўлмас эди. Овқатлар лаззатли, уйқулар ором берувчи эди. Биласанми, мен депрессия деган сўзни биринчи марта бу ерда эшитдим. Қишлоғимизда ҳамма “Иброҳим жинни” дейдиган биттаси бор эди. Ҳаттоки у шу даража бахтли одам эдики, буни тушунтириб бера олмайман.
Кеч киргунча болалар билан кўчада ўйнар, қорни оч бўлганда эшикни тақиллатиб, “Опа, оч бўлдим, овқат бер” дерди. Қайси эшикни тақиллатса ҳам бўш қайтмас эди. Сартарош сочини олар, ҳаммомчи ювинтириб қўярди.
Жума кунлари уни намозга олиб кетишарди. Уни ҳеч ким яккаламас эди. Ҳозир ҳеч бир нарсага ҳурмат қолмади. Ҳатто бу шаҳарда уйларга ҳам ҳурмат йўқ. Кеч кирганига қарамасдан ҳеч ким пардаларни туширмайди, уйнинг ичи кўриниб туради, лекин ҳеч ким уялмайди. Биз кун қорая бошлаши билан қалин пардаларни ëпар, кейин чироқ ëқардик. Ҳатто парда ëпиқ ҳолатда ҳам кийим алмаштиришга уялар эдик, олдин чироқни ўчириб, кейин кийим алмаштирардик. Ташқаридан соямиз кўриниши мумкинлигини ўйлаб юзимиз қизариб кетар эди.
Шу пайт келин ўтирган еридан турди, истар-истамас залнинг пардаларини ëпди.
- Уйнинг одоби пардаси ëпилиб ëпилмаганидан билинади, дер эди ота-боболаримиз.
Уйлар катта деворлар билан ўралган ҳовлиларнинг ичида бўлишига қарамасдан ҳеч ким ички кийимларини ўртада осиб қўймас эди, ҳатто уй ичидагилардан уялишарди. Мен кичкиналигимда иштонимни энг олд томондаги ипга осган эканман. Дарров онам келиб “Қизим, бугун даданг ҳовлига чиқди. Сенинг иштонинг осилиб турган эди. Уялганимдан ер ëрилмади ерга кирмадим. Бундан кейин бунақа жойга осма. Энг орқадаги ипга осиб қўй. Устига бир нарсалар ëпиб қўйки, остидаги кўринмасин.
Иффатимиз, одобимиз кетса, имонимиз қолмайди. Мен у пайтда 12 ëшларимда эдим. Онам менга бу гапларни айтаркан уялганимдан ерга кириб кетай дедим. Ҳозир шунақами? Ўтган кун озгина тоза ҳаводан нафас олай деб балконга чиқдим. Рўпарадаги қўшни ипга барча кийимларини осиб қўйган экан, уялганимдан уйга қайтиб кирдим.
Бугун овқатлар ташқарида ейилаяпти, “кўз ҳаққи” бўлаяпти, ҳеч ким буни эътиборга олмаяпти. Бозордан олинган нарсалар ҳар хил чиройли пакетларда уйга олиб келинаяпти, буни олишга қурби етадиганлар бор, қурби етмайдиганлар бор. Кўз ҳаққи бўлади бу ейиладиган овқатларда...
Ёрқиной хожи она тақдим этдилар.
20 655
😔 Чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшесиз.
Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг манфаати учун яшаш жонизга текканми? 😔
Унда бу муаммоларизга Жамила Тохировнадан ни бепул дарсида ечим топинг😍
Илк кушилган 1000 кишига
300 $лик дарсни бепул бераман 🎁
👠Шахсан тавсия қиламан 👇
https://t.me/+ThcHuzqpCKQ2MDIy
20 655
Trenddagi kuz-qishgi Assal kiyimlarni qidirib charchadingizmi?
Unda Muslima Opa Singilarmiz Uchun kanalimizni tavsiya qilamiz.🌹
❤️Uyga kiyishga dvoykalar
❤️Vecherniy ko'ylaklar
❤️Trenddagi etiklar
❤️Qishgi qalin dvoykalar
❤️Sumkalar
❤️Palto, kurtkalar
Dastavkalar Barcha SHaxar va Viloyatlarga bor 3-4 kunda pochta orqali yetkazib beriladi✅ 👇👇👇👇
https://t.me/+PntRIYEwXA83ODMy
https://t.me/+PntRIYEwXA83ODMy
20 655
Муаллим...
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.
Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…
Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…
Гулбаҳор Абдуллоҳ
20 655
Синфдошлар билан сумалак қилганлар тушунади.😁
Дўстим, сен ҳам болаликни соғиндингми?
20 655
Ҳожи она ким..?
Бугун « Меҳрибонлик уйида» ишловчи тарбиячининг таваллуд айёми эди.
Умрининг тенг ярмини кўнгли ярим болажонларга бахш этиб, туққан оналари бера олмаган меҳрни бериб келаётган, ширинсуҳан, фариштасийрат аёлни жуда ҳурмат қиламан. Унга нимадир совға қилмоқчи бўлдим.
Эҳ... Қўлимдан келганидаку, ўзи орзу қилганидек Умра ёки Хаж сафарига жўнатар эдим. Майли, шундай кунлар ҳам келиб қолар. Президентимиз чиқарган янги фармонга асосан, Ҳаж зиёратига маънавий бой, халқ ҳурматини қозонган инсонлар боришлари ҳақида ёзилдику. Етим, аламзада болалар қалбига эзгулик уруғини экаётган Сожида опа каби ҳамюртларимиз энг биринчи навбатда боришларини ният қият қилдим.
«Хозирча имконим даражасидаги совға билан хурсанд қилиш мумкин. Чиройлик кўйлак оламан»,- деб, қатор дўконлардан бирига кирдим .
Хилма-хил либослар кўз қувнатади. Сожида опанинг доим кийиб келгувчи кўйлаги анчагина униққан, таниганимга икки ярим йил бўлдию, қишин -ёзин эгнидан ечмайди.
Кийимилгичдаги бир-биридан ажойиб кўйлаклардан бирини танладим. Сифати кўнглимдагидек, ранги ҳам ёрқин эмас. Бир сўз билан айтганда эллик ёшли аёлга жудаям ярашади.
Либосларни тарифлаб турган опахондан кўйлакнинг нархини сўрадим.
- Ўзи беш юз минг сўмдан сотдим, лекин битта қолгани учун сизга тўрт юзга бераман, олинг!
- Қиммат эмасми? Матоси юмшоққина экану, нархи сал...
Оғзимда гапим чала қолиб, сотувчи эгнидаги кўйлагига ишора қилиб сайраб кетди:
- Мана, ўзим ҳам кийиб олганман. Сал ранги бошқачароқ холос. Тоза турецкийда ўргилай. Туркияники арзон бўлармиди?
Дархақиқат,сотувчи аёл айнан мен танлаган кўйлакдан кийиб олган экан, ўзига жуда ярашган эди.
Кўйлак матосини мақтаётган сотувчининг гапини бош ирғаб маъқуллар эканман, кийимилгичда турган либоснинг нархи, ишлаб чиқарувчининг номи ёзилган қоғозга кўзим тушди. Кўйлак ростдан ҳам Туркиядан келган, аммо унинг нархи....
Хуллас унда аввал «52.50 TL » ёзилган, унинг устидан чизилиб иккинчи нарх « 30TL» нар белгиланганди.
Туркларда буни «индирим» дейилади. Содда қилиб айтганда нархи арзонлаштирилган мол.
52.50 TL- АҚШ пулида 13 доллар, ўзимизнинг сўмда нари борса 105 000 сўм бўлади.
Туширилган нархида эса:
30 TL- 7.5 АҚШ доллари, сўмда 60.000 ёки 62.000 сўм!
Тавба! Ё бу кўйлакларни нархини ошириб, алдаб ташлаб кетишган, ёки қаршимда турган мулойим сотувчи қилт этмай мени алдаётга эди.
Туркияга ўзи бориб, ҳамма молларини саралаб-саралаб олиб келишини мақтангач, хафсалам буткул пир бўлди. У молни «индирим» нархда олгани аниқ.
Ёзганларимни ўқиётган тижоратчилар, мендан хафа бўлманг! Чет мамлакатлардан мол олиб келиш осон эмаслини яхши биламан. Сиз тортаётган азобларни ҳам ўз кўзим билан кўрганман. Аммо шундай бўлсада қиймати 7.5 АҚШ долларига тенг молни 50 АҚШ долларига сотиш инсофданми? Сал кам етти баробар қиммата!!!
Сотувчига турк лирасининг доллар ва сумдаги эквивалентини билишимни айтиб, нархга ишора қилсам, кўзлари қинидан чиқиб дўкондан чиқишимни буюрди.
- Опа, эллик фоиз қўйсангиз ҳам тирикчилигингиз ўтади. Нега одамларни алдайсиз? - дедим чидамай.
У сўзларимни эшитгиси ҳам келмай, бошидаги оппоқ рўмолин кўрсатиб бобиллаб кетди:
- Мен алдаяпманми? Икки март Аллохнинг уйини тавоф қилган Ҳожи она-я? Э, ўргилдим сендака муттаҳамдан. Ҳамма индамай олиб, дуо қилиб кийиб юрибдию, бу хонимча эса...
- Опа, сиз ҳам янглишгандирсиз. Осон хисоблашни ўргатайми? Лирани сўмдаги қийматини чиқариш учун мол нархини тўртга бўлиб, Марказий банк белгилаган бир долларга кўпайтиринг...
- Жўна, пулинг кўтарадиган подарка топ!
Ёнидаги томошага йиғилган дўкондорлар ҳам уни юпатиб, менга ўқрайиб қараб қолишди.
Кўнглим жуда хижил бўлди. Бошқа жойдан чиройли, нархи ҳам чақмайдиган яхши совға олган бўлсам ҳам ҳаёлим ўша Хожи онада эди. Ундан жахлим чиққани йўқ! Фақат жуда ачиндим. У ёнадиган жаханнам оловини тасаввур қилиб қўрқиб кетдим. Аллохнинг уйини тавоф қилганини пеш қилган сотувчи харидорлар хаққидан қўрқмаса ҳам, охират азобидан қўрқса бўлар эди.
20 655
Касаллигим сабаб тўйим бекор қилинди. Бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандим. Ўқишдан қолиб кетмаслик учун институдга бордим. У ердаги бош мавзу эканимни билмасдан.
— Спитмисан ростан? Даб-дурустдан берилган савол, мени гангитиб, кўзларим каттаришига сабаб бўлди.
,,Улар қаердан билди?” деган савол эгаллади ҳаёлимни.
— Бу касаллик жинсий йўл билан юқаркан кўп ҳолда. Ҳали эрга тегмагансан-ку, қандай юқтирдинг?
Сирим очилиб қолганидан титраганча, хонадан чиқишга уриндим. Аммо хонага кирган аёл сабаб бунга эришолмадим. У аёл ҳаммага қарата мен ҳақимда...
ДАВОМИ ДАХШАТ 😱
20 655
Майли, ҳамма ўқимишли бўлолмас.
Фақат, кечагина билиб қолди. Иш эълонлари бериладиган сайтлар бор экан. Тошкентда ҳам иш тўлиб ётибди экан-ку.
Мебель усталари, ҳисобчилар, ошпазлар, яна бир неча хил ходимлар қидириляпти экан. Хурсанд бўлиб, уйдагиларга энди гап очганди, қайнонаси яна койиб берди:
— Ҳа, келин, ўғлини узоққа юбориш осон эмасканми? А? Кўрдингизми, ман неча йил чидадим? Сизам чидайсиз энди. Россияга бориб меҳнат қилса, ҳеч нарса қилмайди. Тамом. Гапни айлантирманг, — қайнотасига қараб, — кўринг, энди ўғлини ҳунар ўргансин, касб ўргансин, деб баҳона қилиб, ўғлимни пулини совурмоқчи.
Қайнотаси эса: — э бошимни қотирмасанг-чи, билганингни қилларинг, — деб ғудранганча у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилди, — иккалангам аёл бўла туриб, бир-бирингни тушунмасанг, ман нима қилай. Мани аралаштирма, ўзинг келиш.
Бугун эса қизига келган совчига розилик беришмоқчи. Йигит ҳеч қаерда ишламаскан. Отасини топиши яхши эмиш. Бутун оилага, етти пуштигача етадиган бойлиги бор эмиш...
Додини кимга айтсин, а? Уни эшитгувчи, тинглагувчи кимдир борми? Эрига қўнғироқ қилса, шунча йил ота-онамнинг айтганини қилиб, кам бўлмадим. Улар нима дейишса — шу, деди. Яна уни фаросатсизликда айблади. Узоқда меҳнат қилаётган одамни бўлар-бўлмасга безовта қилавериш керакмас экан.
Тун ярмида судралганча кириб келган 22 йиллик ётоғида бугун ўзини бегонадек ҳис қилди. Бирдан кўзи ёстиғига тушди. 18 ёшида онаси билан сотиб олишган ўша қадрдон ёстиққа.
22 йилдан буён дардларини тинглаб келган, уни бағрида эркалаб кўз ёшларини ютиб келган ўша ёстиққа. Унга юзларини босганча, овоз чиқармай, унсиз йиғлади.
Ёлғиз дардкаши шу эди. Бағрига босиб, кўз ёшларини ютишдан бошқасига ярамайдиган дардкаши. Маслаҳат бера олмайдиган, йўл кўрсата олмайдиган дардкаши...
Gavhar Nasrulloh
Тамом...
20 655
Ўзбек аёли...
Тунги 12 да аранг судралиб, ётоқхонага кираркан, бугун дод деб бақиргиси келди.
Йўқ, дод сололмади. Қалбида болалигидан қон-қонига сингдирилган "нима деб ўйлашади", деган сўроқ янградию, дарди кўз ёш бўлиб тўкила бошлади.
Ҳаёти эса кўз ўнгидан кинолентадек, лип-лип ўта бошлади.
Эндигина 18 га кирганди. Орзулари бир жаҳон эди. Мактабда ўқитувчилари мақтовидан осмонларда учганлари-чи.
Қандай режалар қилганди-я... Ҳа, майли. Асосийси, яхши инсонга турмушга чиқди. Шундай бўлса-да, янги оилада анчагина қийналди.
Саҳардан супур-сидир, келди-кетди, уч маҳал овқат(баъзан икки қозонда, икки хил) — ҳаммаси уни ниҳоятда чарчатар. Камига, катта томорқадаги экин-тикин, чопиқ ишларига ҳам қарашиши керак эди.
Ҳеч бўлмаса, кечки овқатдан сўнг, идишларни ювиб, ошхонани тозалагач, бироз хонасида дам ололганда ҳам алам қилмасди. Йўқ, бундай қилса, қайнонасига ёқмасди. Бир-икки шундай ҳолат кузатилганда, қайнонаси ҳаммани ичида қаттиқ койиди: "Юзингиз йўқ экан, келин. Уялмайсизми эрта кунда ётоғингизга кириб олишга? Нима бизни ёқтирмаяпсизми? Ҳа, мундоқ оилага қўшилмайдими одам? Кеча қайнингиз кеч келди. Сиз ётоғингизга кириб олгансиз. Ўзим кечки овқатини иситиб келдим. Ё чақириб юришим керакмиди сизни? Ҳушёр бўлмайдими одам деган?"
Шу-шу, эртароқ кирса 11, бўлмаса тунги 12-1 гача ётоғига кирмай ўтирадиган бўлди.
Орзулари кўмилди, мақсадлари унутилди. Кетма-кет туғилган фарзандлари эса кўмилган орзуларига қуйилган сувдай, уларни яна яшнатиб юборди.
Барча билганларимни уларга ўргатаман, деди ўзича. Мен қилолмаган ишларни улар амалга оширсин — ният қилди у.
Мен уй ишларини қилиб, фарзандларимни қўллаб-қувватлаш учун яралган эканман-да — ишонтирди ўзини.
Бироқ, болалари билан бошлаган дарслари ҳам ҳеч кимга ёқмади.
Инглиз тилидан биргаликда шуғулланиш учун болалари билан саҳар вақтини белгилашганди. Бомдоддан кейин бемалол дарс қиламиз, деб ўйлашганди.
Йўқ. "Кап-катта қизини олиб, китоб титкилаб ўтирганини-чи буни — жавради бир куни қайнонаси, дарс қилишни бошлашганига бир ҳафта бўлганида, — бу нима деган гап, а? Эртага қизиям ўзига ўхшаб, эпсиз бўлади. Кўча супур уни ўрнига, ҳовлига сув сеп"
— Буви, ахир кеча кечки пайт супурдик-ку ҳамма жойни. Топ-тоза турибди, қаранг — деди набираси ялинган оҳангда.
— Супурган бўлсанг, яна супур. Гап қайтарма. Қиз бола "хўп" дейишни билиши керак. Битта аълочи онангмиди? Қара ана аҳволини. На олим бўлмади, на уй ишини қойиллатиб бажаролмайди. Шу ниятда ўғил ўстирганмидим? Ана, телевизорда кўрсатилаётган келинларни кўр. Пиширган нарсаларини қара. Ҳавасинг келади-я, ҳавасинг келади. Аянгга айтсам, шумшаяди. Ўзи икки хилдан таом тайёрлаб, қийналаётган эмишлар. Ўргилдим. Ҳа масаллиқ бўлса, маза қилиб ўн хил таом пишириб ташламайдими. Ана, қўшни келин, меҳнат қилиб, масаллиғиниям ўзи сотволяпти, ношукр. Йиғиштир, китоб-митобингни. Бугун-эрта каникулинг бошлансин. Ўзим сени яхши пишириқ курсига олиб бораман. Ўқиб олим бўлмайсан, барибир. Эркак кишига пазанда аёл ёқади...
Эҳҳ, қачон дарс қиламан деса, қайнонаси нимадир сабаб топиб, дарсни тўхтатарди. Мана энди шу қизгинасига совчилар келяпти. Ўқитувчилари бир неча марта қўнғироқ қилиб, қизингизда иқтидор бор, ўқитинг, деб айтди.
Ўғли эса томорқа ишлари, мол-қўй билан катта бўлди. Иш кўпайса, мактабга юборишмасди. Ҳалиям кечмас, ўқимаса ҳам, ҳеч бўлмаса, бирор ҳунар ўргансин, деса, дадасидан ўтиб қаёққа борарди, мактабни тугатиб олсин, буниям Россияга чақиради дадаси, айтамиз, дейишди.
Эри ҳар икки-уч йилда бир келиб-кетиб, болаларини энг ширин дамларини ҳам кўролмади. Топганига қайнисига уй солиб, чиқаришди. Қайнсинглисини узатишди. Ҳовлини у ер-бу ерини ўзгартирган бўлишди. Набира-ўғилларни тўй қилишди. Қизларга сеп йиғишди.
Шундай қилиб, 22 йил умри ўтибди-я. Ахир дунёга шунинг учун келганмиди. Сеп йиғиш, уй қуриш, тўй қилиш. Ҳеч бўлмаса, фарзандлари бошқачароқ яшагандаям, майли эди.
Давоми 10:30 да
20 655
Аччиқ хақиқат...
Онамнинг бир кўзи ожиз эди. Бир кўз билан кўрарди.
Шунинг учун уни ёмон кўрардим. Чунки онамнинг кўрлигидан уялардим.
Тирикчилик учун онам мактабда ошпазлик қиларди. Бошланғич синфда ўқирдим ўша кезларди. Бир куни онам мени кўргани синфимизга келди. Унга кўзим тушган заҳоти уятдан ерга кириб кетгулик бўлдим. Қайси юз билан менга кўринди экан? Онамга нафрат билан бир қарадим-да, синфдан қочиб чиқдим. Эртаси куни бир синфдошим устимдан кулди: “Онанг бир кўз!” Уятдан ўлгиларим келди. Онамни мактабдан йўқолишини истадим. Ўша куни онамнинг ёнига бориб:
— Мени болаларга масхара қилдириб қўйганингиздан кўра ўлганингиз яхши эмасми?- дедим.
Онам жавоб бермай, ерга тикилди. Гапларимни бир сония ҳам ўйламадим. Чунки қаттиқ ғазаб ва нафратда эдим.
Унинг изтироблари мени қизиқтирмасди.
Онам билан бир уйда яшашни истамадим. Шунинг учун кўп ҳаракат қилдим ва Сингапурга ўқишга кирдим. Кейин уйландим. Ўзим уй олдим. Фарзандларим бўлди. Бир кун онам мени кўргани келди. Неча йилдирки мени кўрмаган эди, ҳатто невараларини ҳам танимасди, табиийки.
Эшикка яқинлашганида болаларим уни кўриб кулиб юборишди. Онамга:
— Уйимга келиб болаларимни қўрқитишга қандай ҳаддингиз сиғди? Тез бу ердан кетинг!- деб бақирдим. Бунга жавобан онам паст товушда:
— Айбга буюрманг, янглиш манзилга келдим, чоғи?- деди ва кўздан ғойиб бўлди.
Бир куни мактабни тугатиб кетган собиқ ўқувчилар йиғилишаётгани сабабидан таклифнома олдим. Рафиқамга иш бўйича сафарга чиқаётганимни баҳона қилиб, йиғилишга кетдим. Тадбирдан кейин қизиқиш важидан эски уйимизга кирдим. Онам бироз хаста экан.
Негадир шу пайтга қадар ҳис этмаганим – ўкинч туйдим қалбимда. Шўрлик онам мени кўриб соппа-соғ одамдек ўрнидан “даст” этиб турди. Айланиб-ўргилиб бурчакда турган эски сандиғидан ширинликлар олиб, дастурхон ёзди. Мен уялаётганмидим ёхуд раҳмим келса-да, ҳануз онамнинг бир кўзлигидан ирганаётганмидим, хуллас аллақандай бегоналик бор эди ўртамизда.
— Сени кўрмай ўлиб кетаман, деб ўйлагандим,- дея гап бошлади онам, бир кўзидан ёш оқиб.- Дийдоринг армоним бўладими, дея ҳар куни сенга мактублар битардим. Шукур, бугун эшигимдан ўзинг кириб келдинг...
Онам шундай дея менга таом тайёрлаш учун ошхонага ўтиб кетди. Ўрнимдан туриб болалигим ўтган уйнинг уёқ-буёғини кўздан кечира бошладим. Кўзим онамнинг ёстиғи тагидан кўриниб турган қоғоз тахламига тушди. Назаримда улар менга ёзилгна хатлар эди. қизиқиш устунлик қилиб, бир хат жилдни очиб ичидаги хатни ўқишга тутиндим:
“Энг севикли ўғлим, ҳамиша сени ўйлайман, сени соғинаман,- дея бошлаганди мактуб.- Сингапурга бориб болаларингни қўрқитганим учун хижолатдаман. Собиқ ўқувчилар йиғилиши тадбирига келишингни эшитиб жуда ҳам севиндим.
Аммо сени кўриш учун ётоқдан қўзғала оламанми-йўқми, билмайман. Улғайганингда сенинг уялишинга сабаб бўлганимдан афсусдаман. Биласанми, болам, кичкиналигингда фалокат юз бериб, бир кўзингни йўқотдинг. Она бўла туриб сени бир кўз билан улғайишинга жимгина қараб туролмасдим. Бунга тоқатим етмасди, зотан. Шунинг учун сенга ўз кўзимни бердим. Бу кўз билан менинг ўрнимда кўради, деб сен билан шу қадар ғурурланиб юрдимки, асти қўявер, болам. Сени яхши кўриб, дуоларида бахтингни, умрингни сўраб қолувчи онанг...
Мен адо бўлгандим. Адойи тамом эдим. Оёқларимдан мадор қочди. Қандай қилиб ошхонага ўтганимни, онамни бағримга босганимни билмай қолдим. “Мени кечиринг, онажон” дедиму ўзимни онамнинг оёқлари остига ташладим. Инсонманми мен ҳам?!..
Турк тилидан Умида таржимаcи
20 655
Аёлнинг макри азимдир...
Бир аёлнинг хожаси бошқа бир аёлга уйланибди. Аёл бундан хабар топгач, ўзини ҳеч нарса билмагандек тутиб юраверибди.
Хожасига бўлган муомаласи ҳам илгаригидан афзал экан.
Хуллас, 16 йилдан бери ҳурсандчиликда яшаб, ҳаётидан рози бўлиб келибди.
"Қандай қилиб дейсизми?"
Унда ҳикояни давомини ўқинг..
16 йилдан сўнг, Аллоҳнинг иродаси ила умр йўлдоши вафот этибди.
Мотам тугагач, хожасининг қариндош-уруғлари бир мавзуни айтиш мақсадида аёлнинг уйида йиғилишибди. Аммо қандай қилиб айтишни билишмас эмиш.
Аёл ҳам уларга боқиб, барини тшуниб турар ва бунга ҳеч ҳам парво қилмас эмиш.
Шунда қайнонаси гап бошлабди:
- Қизим, шу бир муҳим мавзу ҳақида сизни огоҳ этиб қўймоқчи эдик. Фақат дод-вой солмасдан, вазиятни тўғри қабул қиласиз деган умиддамиз.
Аёл дебди:
- Ойижон, гапингизни давом эттирмасангиз ҳам бўлаверади.
Ўғлингиз бошқа аёлга уйланганидан менинг ҳам хабарим бор.
Қайнонаси ҳайратга тушиб дебди:
- Ҳудди ҳеч нарса бўлмагандек, шу пайтгача индамай, сабр қилиб келдингизми, қизим?
- Қўлимдан нима ҳам келар эди.
Агар уруш-жанжал кўтарганимда, тунларни ва харажатларни иккимиз билан бўлишиб, шу пайтгача тақсимлаб келган бўлар эди.
Ва ҳар гал у билан урушиб қолсам, мени ташлаб унинг олдига кетиб қолган бўлар эди ва ҳ.з.
Лекин мен... ўзимни билмасликка олдим.
Бунинг эвазига у ҳар тун ёнимда бўлиб, мени билиб қолишимдан чўчиб яшади.
Пулларим ҳам кўпайиб қолган эди. Кетма-кет келган ҳадяларни айтмайсизми..
У эса ризоим талабида бўлиб, залолатда юрар ва ҳар бир лаҳзада мени билиб қолишимдан қўрқар эди.
Шундай қилиб, у аёлга уйланганидан сўнг 16 йил у билан бирга маликалардек тинч ва осуда ҳаёт кечирдим. У эса мендан қўрқиб яшади.
20 655
Бахт ўзи нима?
Эрта тонгда турсангиз, қадам ташлаб юрсангиз.
Ёруғ дунёни кўролсангиз, мана шунинг ўзи бахт.
Яқинларга юбориб қўйинг.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
