ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 277 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 277,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 434

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 277 名订阅者。

根据 26 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -888,过去 24 小时变化为 -345,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.49%。内容发布后 24 小时内通常能获得 20.52% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 32 616 次浏览,首日通常累积 24 343 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 27 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 277
订阅者
-34524 小时
-8067
-88830
帖子存档
🗯Бахт нима ўзи!? Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт 🗯Тақдирчи у нима? Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб 🗯Ота она уларчи? Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг 🗯Опа сингил ака ука ким? Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан 🗯Дунёчи!? Дунё табассум 🗯Ҳаётчи!? Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг! ХАЙРЛИ КУН, БАХТЛИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🇺🇿 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27
🇺🇿 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат Конститутциямизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва хуш кайфият хамроҳ бўлсин. Дўстларингизни табрикланг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🇺🇿 Азиз Юртдошлар! Бугун 8 - декабрь -  Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси куни. 🇺🇿 1992 йил 8-декабр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир. 🇺🇿 Юртимизга фаровонлик, ҳалқимизга соғлиқ ва хуш кайфият хамроҳ бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тонгларга  гўзал  дуои саломлари ила файз бахш этган Қадрдонларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин!  Хафта давомида омад ва хуш кайфият ҳамрохингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Ҳайрли тонг, қадрдон! Аллоҳ ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига етказсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ДИҚҚАТ 🔊АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️ Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди Бу рецептн
#ДИҚҚАТ 🔊АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️ Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди. Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇 Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг 👇👇👇👇👇 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 ✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг! Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ👩‍⚕️

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОТАМ ҚУРГАН УЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир танишим ҳикоя қилади: «Биласан, етимликда ўсганман. Торгина ҳовлимни эпақага келтиролмай эсим кетди. Ишдан эртароқ қайтиб, ғишт қуйишни одат қилдим. Улфатларга қўшилмайман. Тадбир-мадбирга бормайман. Биргина орзуйим ⸺ қиш тушгунча ҳовлига ошхона қуриб олиш... Дам олиш кунларининг бирида бир ўзим нақд 500 та ғишт қўйибман! Ишимнинг унумидан хурсанд бўлиб, ювинаётган эдим, бошимдан сув қуйиб турган 8 ёшли ўғлим: ⸺ Дада, ўйламанг, ҳали бу ерларни ўзим созлайман! ⸺ деб қолди. Ўғлимнинг катталарга ўхшаб гапиришидан завқим келди. ⸺ Хўш, масалан, нималар қиласан, болам?⸺дедим кулиб. ⸺Мана бу уйимизни, деворларни... Ҳамма-ҳаммасини трактор билан сурдириб, текислайман-да, ўрнига кааатта қилиб икки қаватли уй қурдираман... ...Ўша куни кечқурун томоғимдан овқат ўтмади. Кечаси билан мижжа қоқмай чиқдим, нуқул устимдан трактор бостириб келаётгандай бўлаверди. Эрталаб бориб ўзимнинг кеча тинкам қуриб қуйган ғиштларимга мунғайибгина қарар эканман, кўзларимдан икки томчи ёш думалаб тушди...» Азизлар, янги уй.., бино.., ва муносабатларни қурганда огоҳ бўлайлик... Байрам АЛИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ОЛМА (Бўлган воқеа) Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик. Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан... Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар. Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?" "Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб. Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди. Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман. "Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..." Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган. Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади. Зулфия Махмуд. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​📝ФИДОКОР ОПА Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди.   Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди. Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ... Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади. - Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим. - Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа эди, Сизга уйланмоқчиман. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга маҳр бўлақолсин, агар рози бўлсангиз. Бўлмаса менинг номимдан сизга ҳадя бўлақолсин. Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар. ХУЛОСА: Аллоҳ таоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди: “Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз”. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЁЛИНГИЗГНИЗНИ қайси ойда туғилганлигига қараб феъл-атворини билиб олинг. ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАН. 🌸👉Январь. Февраль. 👈🌸 🌸👉Март. Апрел. 👈🌸 🌸👉Май. Июн. 👈🌸 🌸👉Июл. Август. 👈🌸 🌸👉Сентиябр Октябр. 👈🌸 🌸👉Ноябр. Декабрь. 👈🌸 Жуфтингиз💞 қайси ойда туғилганлигига қараб феъл-атворини билиб олинг.

#Гўзал_тавсия ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ! Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг! Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик! “Ҳикматлар чашмаси”дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тавба БИР ИНСОН ВАФОТ ЭТИБДИ, ВА ҲЕЧ КИМ СУБҲАНАЛЛОҲ СЎЗИНИ БЕРМАБДИ ШУНДА... 😢 Оҳиригача кўринг👇

БИР БИРИНГИЗНИ СЕВИНГ... 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КЎНГИЛ ИМОРАТИ Кўнглимга меҳрдан солдим иморат, Деворлари севги, ишқдан иборат, Устунлари Вафо, Садоқат эрур, Тўсинлари Бахтдан, Нафосат эрур. Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган, Зинаси Ишончдан, маҳкам қурилган. Эшиги зиёдан, нақшларга тўлди, Пойдевори эса Муҳаббат бўлди. Томига ҳисларим чимдек босилган, Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган. Остонаси Сабр, ҳовлиси Қадр, Келинг, бу кошона сизга мунтазир... 😊 Кунингиз хайрли бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...