fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 112 300 مشترک است و جایگاه 296 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 466 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 112 300 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -272 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -260 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.09% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 19.51% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 479 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 21 946 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

112 294
مشترکین
-26024 ساعت
-2 0107 روز
-27230 روز
آرشیو پست ها
ЧИЛЛА БОР НАРСАМИ❓ 😞Ўлган одамни уйида чилла, келин куёвларни чилласи янги туғилган чақалоқни чилласи дейишади. Мисол учун вафот этган одамни уйига чақалоқ кирмасин у уйда овқат қилинмасин, у уйда телевизор ёқилмасин, келин куёв шомдан кейин кўчага чиқмасин мумкинмас бошқа-бошқа жуда кўп нарсалар бор жамиятимизда. Бу нарсалар бор нарсаларми? Динда борми бу нарса.. Жуда кўпчилик сўради шу саволни Жавоби бу ерда👈

ҲАЁТ НИМА? — Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан. — Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар — Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон? Табассум қилиб дедилар: — Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми? — Йўқ, билмайман. — У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ. — Улар нима, бобожон? — Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади. — Азонсиз намоз-чи, бобожон? Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва: — Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кам дунёларда яшаяпмизда Гоҳи юракларга қувончлар тўлиб, Гоҳида кўзларга аччиқ ёш тўлиб, Ташвиш деб минг ўлиб, минг бор тирилиб, Бир кам дунёларда яшаяпмизда. Умр ўтгувчидир, мисоли бир шам, Тугамайди унда асло ташвиш, ғам, Атадик номини доимо бир кам, Бир кам дунёларда яшаяпмизда. Кимдадир ота йўқ, кимдадир она, Меҳрга зор қанча, кўнгли ғамҳона, Туғишган жигарлар бўлиб бегона, Бир кам дунёларда яшаяпмизда. Ошиқ аҳлига ҳам ҳеч қойилмасман, Севгисин ҳор қилар, ҳеч тойилмасдан, Ёлғон ваъдалардан ҳеч тийилмасдан Бир кам дунёларда яшаяпмизда. Дўст деганинг бир кун душманга сотса Ғанимга айланиб сенга тош отса, Ёмонга ёлвориб кўзларинг қотса, Бир кам дунёларда яшаяпмизда. Не бўлса ҳам берган Аллоҳга шукур, Камимиз тўлдирар, бағишлар ҳузур, Тирикмиз қалбларда иймон бутундир, Бир кам дунёларда яшаяпмизда. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

. ХИТОЙ ФАЙЛАСУФИ КОНФУЦИЙ ИҚТИБОСЛАРИ — Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг эрта уйғонишдадур. — Келажак учун к
. ХИТОЙ ФАЙЛАСУФИ КОНФУЦИЙ ИҚТИБОСЛАРИ — Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг эрта уйғонишдадур. — Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган. — Жаҳл чиққанда, ақл таслим бўлур. — Эшитдим – унутдим. Кўрдим – эслаб қолдим. Бажардим – тушундим. — Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим. — Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📆 Туғилган санангиз тасодиф эмас. Ҳар бир рақам ҳаётингизга таъсир кўрсатади. Ўзингиз ҳақингизда билмаган нарсаларни очишга тайёрмисиз? Туғилган санангизни танланг ва жавобларни кўринг, қойил қолишингиз аниқ             👇     1,  10,  19,  28   👈     9,  18,  27,  16    👈     3,  12,  21,  30    👈    2,  11,   20,  29   👈     5,  14,  13,  7      👈     4,  13,  22,  31    👈     6,  5,  24,  25      👈     8,  17,  26          👈

Бу 1000 грамм оғирликдаги темир қуймаси. Унинг хомашё қиймати тахминан $100 долларни ташкил қилади. Агар сиз ундан отлар учун
Бу 1000 грамм оғирликдаги темир қуймаси. Унинг хомашё қиймати тахминан $100 долларни ташкил қилади. Агар сиз ундан отлар учун тақа ясасангиз, нарх $250 долларгача ошади. Агар сиз уни тикув игналарига айлантирсангиз, унинг қиймати тахминан $70.000 долларгача кўтарилади. Агар сиз ундан соат пружиналари ва шестерёнкаларини ясасангиз, ушбу бир парча темир тахминан $6 миллион доллар қийматга эга бўлади. Аммо агар сиз ундан ўта юқори аниқликка эга бўлган (прецизион) лазер қисмларини ясасангиз (масалан, литография учун), унинг нархи $15 миллион долларгача ортади. Сизнинг қадр-қимматингиз нафақат нимадан яратилганлигингизга, балки, энг аввало, ўз қобилиятларингизни қандай қилиб энг яхши фойда олиш учун ишлата билганлигингизга боғлиқ. Ўз билим, кўникма ва маҳоратингизни оширинг ва қўшимча қийматга эга бўлинг! Бозоргир бўлинг! Нодир Рамазонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🧠✨ ПСИХОЛОГИК ТЕСТ — СИЗ ҲАҚИҚАТДА ҚАНДАЙ ИНСОНСИЗ? 👉 Ушбу расмга биринчи қараганда нимани кўрдингиз? 👇 ЭНДИ САМИМИЙ ЖАВОБ: 1️⃣-ҚУЛОҚ 2⃣- ОДАМ 3⃣-НОТАЛАР Жавоблар

#Хайрли_кун Инсонга шунча ақл-идрок имкон ва ихтиёр берган Аллоҳга хамду санолар бўлсин! Қаранг-ки, инсон истаса қуруқ новдадан ҳам гўзаллик яратиб, яшнатади. Истаса меҳри ила дилларга қувонч ва бахтлар улашади... Ҳар бандага гўзал амаллари ила қалбларга қувонч ва бахтиёрлик улашиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИЖАРА Кўнглингизни ижарага бериб туринг, Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин. Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб, Умидимла безаб қўяй остонасин Ҳасратларга тўла диллар келиб майли, Насияга қувончимдан олиб кетсин. Бир кам дунё армонлари армон бўлиб, Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин! Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин, Киприкларим найзасига ғамни илай. Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан, Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай. Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан, Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин. Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб, Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин! Кўнглингизни ижарага бериб туринг, Орзуларим сира тинчлик бермаяпти. Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай, Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти. Кўнглингизни ижарага бериб туринг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Айтишларича: Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Тонгги ният воожиб дейдилар: Аллоҳ сизу бизни шукрли забон, қаноатли нафсдан айирмасин ва дуоларида бизларни ҳам эсловчи дўстларга ҳамроҳ қилсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

. ЁМҒИР.... 🎙Бахтиёр Фидоий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. ✅🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КЕЧАГИНА ТЎЙ БЎЛГАН ЭДИ... КЕЛИН  -  КУЁВ ИС ГАЗИДАН ҲАЛОК БЎЛДИ 😱 📹Охиригача кўринг 👇

⚡️ ТЕЗКОР ЯНГИЛИК ! 58 Ёшимда кўрликдан халос бўлдим - хеч қандай "қиммат" операциаларсиз✅ ⌛ Факат битта восита мавжуд бўлиб,
⚡️ ТЕЗКОР ЯНГИЛИК ! 58 Ёшимда кўрликдан халос бўлдим - хеч қандай "қиммат" операциаларсиз✅ ⌛ Факат битта восита мавжуд бўлиб, у кўриш қобилиятини ёшликдагидек қайтаради, атиги 1 ой ичида ✅ Бутун умрга 💯
🔖БАТАФСИЛ 👇👇👇
https://dexxpress.uz/kristal-5 https://dexxpress.uz/kristal-5
ҲОЗИРОҚ
👆
УСТИГА БОСИНГ ВА СИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
👩‍⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Дуоларимиз такрор, Тилакларимиз ўша-ўша... Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!    Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БИР МУДДАТ ОРТИМГА ТАШЛАСАМ НАЗАР... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди. ⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан. Боғбон жавоб берибди: ⸺ Уч тилла танга. ⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз? ⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман. ⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак? ⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим. ⸺ Яъни? ⸺ Яъни, мен бир тилла тангани ота-онам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт! Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан. Сиз-чи, қадрдон? Қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Манашу саволга ҳечким тўғри жавоб топа олмаяпти экан, сиз уриниб кўрингчи 🤔 Ушбу ҳафта кунларида хато бор. Бу қандай хато?          👇 1. Душанба 2. Сешанба  3. Чоршанба 4. Пайшанба 5. Жума 6. Шанба 7. Якшанба

КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА... ✍️Нилуфар Темур қизи 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA