ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 111 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 277,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 438

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 111 名订阅者。

根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -826,过去 24 小时变化为 -352,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.50%。内容发布后 24 小时内通常能获得 20.39% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 32 523 次浏览,首日通常累积 24 111 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 111
订阅者
-35224 小时
-7067
-82630
帖子存档
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЙИҒЛАБ КЕЛДИНГ ДУНЁГА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“БИР КЕЧАДА ЙЎҚОТИЛАДИГАН НАРСАЛАРГА УМРИНГИЗНИ ТИКМАНГ” Ёлғон, ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк ва унвон-мансаблар ортидан қувманг: булар ўн йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади, аммо бир кечада мусодара қилиниши, олиб қўйилиши  мумкин. Кулфатдан қўрқманг ва бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Бирибир бир кам дунёда яшаймиз. Совқотмаётган, очлик ич-ичингизни тирнамаётган бўлса шунинг ўзи етарли... Умуртқа суягингиз синмаган бўлса, икки оёқ, икки қўлингиз ишласа, кўзларингиз кўриб, қулоқларингиз эшитса – яна кимга ва нимага ҳасад қилишингиз мумкин? Бошқаларга ҳасад қилсак,  энг аввало ўз-ўзимизни еб адойи тамом қиламиз. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва ким сизни ўзига яқин олса ва яхши кўрса ўшаларнинг қадрига етинг. Уларни хафа қилманг, уришманг. Ҳеч ким билан жанжаллашиб ажрашиб кетманг. Ахир айнан худди шу жанжал сизнинг бу ҳаётдаги энг охирги ишингиз бўлиши ва одамлар хотирасида бир умр шу тахлит қолишингиз мумкин. Александр Солженицын, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат #Астағфируллох Ўзимизни Андижонда аёл операция қилиниб, унинг ичидан ушбу нарсани олиб ташлашди Шифокорлар аввалига бу нарса нима эканлигини тушуна олишмади сўнгра шу аён бўлдики... 👉ТЎЛИҚ ЖАВОБ

​​​​​​#Таскин Такаббурга "оёғи оғримасин" деб ўз оёғингиздагини ечиб берсангиз,  у буни умуман бошқача тушунади. "Унинг оёқ кийимини кийиб беришим - унга чексиз фахр келтирса керак!"  деб ўйлайди... Афсус,  "ялангоёқ" лигидан ўзининг қалби "яланг" лигини ўзи хам тушунмайди... Кўрнамакнинг йўлларидан тошларни тозалаб,  чақир тиканакларини "оёғига кирмасин" деб юлиб, тозалаб берсангиз,  у ҳам буни англаб етмайди. Момиқ тупроқ чангиса сув сепиб қўймаганингиз учун сизни ёмон кўришда давом этаверади. Баҳилга у тикилиб турган неъматни ўзингиз емай унга тутсангиз,  у хам буни нотўғри тушунади! Гўёки,  яхшисини эмас,  нуқсонлисини,  айниганини, чириганини унга бериб ўзингизни ҳаммага "сахий"  кўрсатган риёкордек туюласиз. Таъмагирга борингизни берсангиз ҳам кам, томоғингиздан ҳозир ўтаётганига  эга чиқишни истайди... Савол: сизни нега Аллоҳ таоло бундай одамларга рўпара қилиб имтиҳон этяпти?! Жавоб: чунки у кутяпти!  Сиз бу қумурсқамижоз, чаёнмижоз,  илон ва газанда одамлардан эмас, унинг Раҳматидан "умидвор" лардан эканлигингизни кўрсатишингиз керак.  Сиз кавушингизни такаббурга беринг,  дўзахга ҳам кийиб борса-борсин... Сиз ҳар кимнинг йўлидан озорларни олаверинг,  кўрмаётганингиз билан бир кунда- минг Ҳизр ўтади бу йўлдан... Бераверинг-сийлаи раҳм ўлмасин,  таъмагирларга эса парво қилманг. Сизнинг мудом "Олувчи" эмас-"Берувчи"лик касбини қилаётган- қўлнинг эгаси бўлганингиз ўзи бир улуғ Бахтдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​​​#Таскин Такаббурга "оёғи оғримасин" деб ўз оёғингиздагини ечиб берсангиз,  у буни умуман бошқача тушунади. "Унинг оёқ кийимини кийиб беришим - унга чексиз фахр келтирса керак!"  деб ўйлайди... Афсус,  "ялангоёқ" лигидан ўзининг қалби "яланг" лигини ўзи хам тушунмайди... Кўрнамакнинг йўлларидан тошларни тозалаб,  чақир тиканакларини "оёғига кирмасин" деб юлиб, тозалаб берсангиз,  у ҳам буни англаб етмайди. Момиқ тупроқ чангиса сув сепиб қўймаганингиз учун сизни ёмон кўришда давом этаверади. Баҳилга у тикилиб турган неъматни ўзингиз емай унга тутсангиз,  у хам буни нотўғри тушунади! Гўёки,  яхшисини эмас,  нуқсонлисини,  айниганини, чириганини унга бериб ўзингизни ҳаммага "сахий"  кўрсатган риёкордек туюласиз. Таъмагирга борингизни берсангиз ҳам кам, томоғингиздан ҳозир ўтаётганига  эга чиқишни истайди... Савол: сизни нега Аллоҳ таоло бундай одамларга рўпара қилиб имтиҳон этяпти?! Жавоб: чунки у кутяпти!  Сиз бу қумурсқамижоз, чаёнмижоз,  илон ва газанда одамлардан эмас, унинг Раҳматидан "умидвор" лардан эканлигингизни кўрсатишингиз керак.  Сиз кавушингизни такаббурга беринг,  дўзахга ҳам кийиб борса-борсин... Сиз ҳар кимнинг йўлидан озорларни олаверинг,  кўрмаётганингиз билан бир кунда- минг Ҳизр ўтади бу йўлдан... Бераверинг-сийлаи раҳм ўлмасин,  таъмагирларга эса парво қилманг. Сизнинг мудом "Олувчи" эмас-"Берувчи"лик касбини қилаётган- қўлнинг эгаси бўлганингиз ўзи бир улуғ Бахтдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДИҚҚАТ АЖОЙИБ САВОЛ Дарахтда нечта одам юзини топдингиз Зеҳнингизни бир ишлатиб кўриб, фикрни жамланг аниқ жавобини топинг👇🏻

#Хикоя БАХТЛИ БЎЛИШ СИРИ ёки ҲАЁТИЙ ВОҚЕА Биз бахтлимиз, лекин буни хаммамиз хам билмаймиз, сезмаймиз... 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари

​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти. 🌹 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин! 🌹 Умид билан яшанг! Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин! 🌹 Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин! 🌹 Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Шанба тонгги барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл. Хотин: — Розиман дадаси, розиман! Эр: — Айниқса бир воқеани сен
Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл. Хотин: — Розиман дадаси, розиман!  Эр: — Айниқса бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам борку? Ўша билан юрардим — деса.  Хотини:  — Биламан дадаси, биламан! Шунинг учунам...👇

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин!  Хайрли тун азизлар Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

НЕГА ЯРАЛДИК ? 🎙️ Бинту Мухтор – Менга маслаҳат беринг- деди. – Кимдир сиз ҳақингизда Аллоҳга шикоят қилишидан эҳтиёт бўлинг - дея жавоб берди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

НЕГА ЯРАЛДИК ? 🎙️ Бинту Мухтор – Менга маслаҳат беринг- деди. – Кимдир сиз ҳақингизда Аллоҳга шикоят қилишидан эҳтиёт бўлинг - дея жавоб берди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

12 ёшли қиз 7-қаватдан сакраб ўзини ўлдирди. Жаноза вақтида дугонасининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди‼️ 28 се
12 ёшли қиз 7-қаватдан сакраб ўзини ўлдирди. Жаноза вақтида дугонасининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди‼️ 28 сентябрь куни мактабимизда ўқийдиган 6-синф ўқувчиси ўзини ўлдирди. Дастлаб ҳеч ким қиз нега ўзини ўлдирганини тушунмади. Лекин тазия куни қизнинг дугонасини ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди. Махалла имоми қизнинг гапларини эшитиб, дод деганча хушидан кетди.  Мархумнинг дугонасини айтишича, қиз унга тунда телефон қилиб… Давоми👇

Икки ховли. Икки хил ховли. Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни. Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди. Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ. Иккисида икки хил хаёт. Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош. Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади. Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади. Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди. "Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди. Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди. Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз. Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди. Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса. Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди. Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди. Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди. Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди. Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди. Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди. Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди. Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди. Иқбол Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA