ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Muslimaat.uz

Muslimaat.uz

前往频道在 Telegram

Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 Muslimaat.uz 的分析概览

频道 Muslimaat.uz (@muslimaatuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 51 573 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 040,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 449 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 51 573 名订阅者。

根据 28 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -172,过去 24 小时变化为 53,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 已认证(Telegram 官方确认)
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 42.92%。内容发布后 24 小时内通常能获得 25.28% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 22 094 次浏览,首日通常累积 13 015 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 205。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot”

凭借高频更新(最新数据采集于 29 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

51 573
订阅者
+5324 小时
-217 天
-17230 天
帖子存档
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌷 — 30 октябрь 2026 — 19 жумадул аввал 1448 Ҳар бир гўзал натижанинг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌷 — 30 октябрь 2026 — 19 жумадул аввал 1448 Ҳар бир гўзал натижанинг ортида сабр, ҳаракат ва меҳнат бор. Яхши муносабат ҳам, мустаҳкам оила ҳам, инсонлар ишончи ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. 🌱Жума куни ўзингизга бир савол беринг: бугун ҳаётимни ва атрофимдагиларнинг ҳаётини яхшилаш учун нима қилдим? Кичик қадамлар ҳам катта ўзгаришларнинг бошланиши бўлиши мумкин... 🤲Аллоҳим, қалбларимизга сабр, ишларимизга сабот, муносабатларимизга самимият ато этгин. Умримизни эзгу амаллар, хонадонларимизни тинчлик ва барака билан зийнатлагин! 😀@Muslimaatuz

🍁 «БИЛАРМИДИНГИЗ?» — ҳар сафар янги мавзу, янги кашфиёт! Атрофимизда биз ҳар куни кўрадиган, аммо ҳамма ҳам билмайдиган қанчадан-қанча қизиқарли сирлар бор. Бу галги сонимизда эса дарахтларнинг қишнинг совуғига қандай чидаши ва баҳоргача қандай тайёргарлик кўриши ҳақида сўз юритамиз. 🎥 Қизиқ бўлса, видеони томоша қилинг ва табиатнинг яна бир сиридан воқиф бўлинг! 😀@Muslimaatuz

❓Кузда касалликлар нима учун кўпроқ учраши мумкин? Мавсумий касалликлар кўпайишини фақат совуқ ҳаво билан изоҳлаш тўғри эмас.
❓Кузда касалликлар нима учун кўпроқ учраши мумкин? Мавсумий касалликлар кўпайишини фақат совуқ ҳаво билан изоҳлаш тўғри эмас. Бу жараёнга бир нечта омил таъсир қилади: ⏺️Ёпиқ жойларда кўпроқ вақт ўтказиш. Мактаб, ишхона ва жамоат жойларида яқин мулоқот респиратор вирусларнинг тарқалишини осонлаштириши мумкин. ⏺️Ҳаво алмашинувининг етарли эмаслиги. Шамоллатиш кам бўлган хоналарда ҳаво орқали тарқаладиган инфекцияларни юқтириш хавфи ошиши мумкин. ⏺️Вирусларнинг мавсумий хусусиятлари. Грипп ва айрим бошқа респиратор вируслар мўътадил иқлимда совуқ ойларда кўпроқ тарқалади. ⏺️Аллергенлар таъсири. Кузги гул чанги, намлик ва моғор айрим одамларда аллергик белгиларни кучайтириши мумкин. Касалликларнинг олдини олиш учун: -қўлларни совун билан мунтазам ювиш; -хоналарни тез-тез шамоллатиш; -йўталганда ва аксирганда оғиз-бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиш; -касаллик белгилари бўлганда бошқаларга юқтирмаслик учун яқин мулоқотни чеклаш; -шифокор назорати билан гриппга қарши мавсумий эмлашни амалга ошириш; -етарлича ухлаш ва мувозанатли овқатланиш; -аллергия қўзғатувчиларини аниқлаш ва улар билан алоқани камайтириш; -антибиотиклар ва бошқа дориларни шифокор тавсиясисиз қабул қилмаслик. 😀@Muslimaatuz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун пайшанба — 29 октябрь 2026 — 18 жумадул аввал 1448 ОНА ҳамма сукут сақлаг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун пайшанба — 29 октябрь 2026 — 18 жумадул аввал 1448 ОНА ҳамма сукут сақлаган жойда фарзандининг дардини эшитадиган, ҳамма умидини узган пайтда ҳам дуодан тўхтамайдиган инсондир. 🤲Аллоҳим, оналаримизнинг умрларига барака, қалбларига хотиржамлик, танларига сиҳат-саломат бергин. Биз, фарзандлари ҳаққига қилган хайрли дуоларини ижобат айлагин. 😀@Muslimaatuz

«Келинимни қулдай ишлатишдан қўрқаман» 👉Мен жуда бахтли аёлман. Чолим билан ўзимиз яшаймиз, ўзимизни ўзимиз уддалаймиз. Келиним ҳам бировнинг фарзанди, уни қулдай ишлатиб зулм қилишдан қўрқаман... «Умр» кўрсатувида Тез кунда... 😀@Muslimaatuz

Кўпчилик дунёни кўзлари билан кўради. Баъзилар эса ҳаётни қалб кўзи билан ҳис қилади… «Ҳиммат» дастурининг навбатдаги меҳмони — филология фанлари доктори, профессор Мунáввара Абду́жабборовна Қурбонова. Кўзлари кўра олмаслиги унинг йўлини мураккаблаштирган бўлиши мумкин, аммо қадамларини тўхтата олмади. У илм, матонат ва кучли ирода билан ўз йўлини топди, орзулари сари дадил қадам ташлади. 🎥 Бу илҳомлантирувчи ҳаёт ҳикоясини «Ҳиммат» дастурида томоша қилинг. 😀@Muslimaatuz

💬 Ҳомила ривожланишига таъсир қилувчи асосий хавф омиллари 🟤Онада мавжуд сурункали касалликлар Ҳомиладорликдан олдин мавжуд
💬 Ҳомила ривожланишига таъсир қилувчи асосий хавф омиллари 🟤Онада мавжуд сурункали касалликлар Ҳомиладорликдан олдин мавжуд бўлган ёки ҳомиладорлик даврида пайдо бўлган айрим касалликлар ҳомила ривожланишига таъсир қилиши мумкин.
Жумладан: -қандли диабет, айниқса қондаги глюкоза миқдори назорат қилинмаганда; -юқори қон босими; -қалқонсимон без касалликларининг айрим турлари; -ортиқча вазн ва семизлик; -айрим аутоиммун касалликлар. Ҳомиладорликдан олдин мавжуд бўлган, етарлича назорат қилинмаган қандли диабет айрим туғма нуқсонлар хавфини ошириши мумкин. Шу сабабли ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин қандли диабетни назоратга олиш ва шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
⚪️Фолий кислотаси етишмаслиги Фолий кислотаси — В9 витаминининг шакли бўлиб, ҳужайраларнинг бўлиниши ва асаб тизимининг ривожланиши учун зарур. Ҳомила ривожланишининг дастлабки ҳафталарида асаб найчаси шаклланади. Кейинчалик ундан бош мия ва орқа мия ривожланади. Фолий кислотаси етишмаслиги асаб найчаси нуқсонлари, жумладан, умуртқа поғонасининг тўлиқ ёпилмаслиги хавфининг ошиши билан боғлиқ. Ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёлларга кунига 400 микрограмм фолий кислотаси қабул қилиши тавсия этилади. Уни ҳомиладорликдан камида бир ой олдин бошлаш ва ҳомиладорликнинг дастлабки даврида қабул қилиш муҳим. Айрим юқори хавфли ҳолатларда бошқа доза керак бўлиши мумкин, бунда шифокор кўрсатмасига амал қилиш зарур. 🟤Инфекцион касалликлар Ҳомиладорлик даврида айрим инфекциялар ҳомилага ўтиши ёки унинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин.
Бундай инфекцияларга қуйидагилар киради: -қизилча; -цитомегаловирус инфекцияси; -токсоплазмоз; -сифилис; Шифокор тавсия қилган текширувлардан ўтиш, зарур эмлашларни ҳомиладорликдан олдин режалаштириш, қўлларни мунтазам ювиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим. Ҳомиладорлик вақтида инфекцияга шубҳа туғилса, ўзбошимчалик билан дори қабул қилмасдан шифокорга кўриниш тавсия этилади.
⚪️Дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш Айрим дори воситалари ҳомиланинг ўсиши ва аъзолари шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хавф дори тури, дозаси ва ҳомиладорликнинг қайси босқичида қабул қилинганига боғлиқ. Айрим препаратлар ҳомила ривожланиши учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай дори қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш, қабул қилинаётган витаминлар ва ўсимлик препаратлари ҳақида ҳам шифокорга айтиш, доимий қабул қилинаётган дорини ўзбошимчалик билан тўхтатмаслик керак. ⚪️Спиртли ичимликлар, тамаки ва бошқа зарарли моддалар Ҳомиладорлик даврида спиртли ичимликлар истеъмоли ҳомиланинг мияси ва бошқа аъзолари ривожланишига зарар етказиши мумкин. Боланинг жисмоний, ақлий ва хулқ-атвор ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Тамаки маҳсулотлари ва никотин ҳам ҳомиладорлик асоратлари, ҳомиланинг ўсиши чекланиши ва муддатидан олдин туғилиш хавфини оширади. Ҳатто бошқаларнинг тамаки тутунидан ҳам имкон қадар сақланиш керак. ⚪️Юқори ҳарорат ва айрим экологик таъсирлар Ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида тана ҳароратининг кескин кўтарилиши айрим нуқсонлар хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, қўрғошин каби оғир металлар, айрим пестицидлар ва бошқа заҳарли моддаларнинг таъсири ҳам ҳомила учун хавф туғдириши мумкин. 😀@Muslimaatuz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун чоршанба — 28 октябрь 2026 — 17 жумадул аввал 1448 Фарзандларимиз насиҳат
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун чоршанба — 28 октябрь 2026 — 17 жумадул аввал 1448 Фарзандларимиз насиҳатларимиздан кўра, ҳаёт тарзимиздан ибрат оладилар. Уларга қолдирадиган энг гўзал меросимиз гўзал ахлоқимиздир. 🤲Аллоҳим, бизларни фарзандларимизга гўзал намуна бўладиган ота-оналардан қилгин. Зурриётларимизни солиҳ, одобли, илмли ва Сенга итоатли бандаларингдан қилгин. 😀@Muslimaatuz

Repost from Bintu Sodiq
Кузнинг гўзаллигидан илҳом олган «Бинту Содиқ», «Муслимаат» ва «Кўмак» жамоалари ижод ва ҳордиқни бир даврада жамлашди. Самимий суҳбатлар, янги ғоялар ва кўтаринки кайфият билан сиз учун ажойиб лойиҳалар тайёрлашди. Бу учрашувнинг илиқлиги тез орада ижодий ишларимизда ҳам акс этади! 🌿 @Ayollarga_Komak 🌸 @MuslimaatUz 🌱 @BintuSodiq

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сешанба — 27 октябрь 2026 — 16 жумадул аввал 1448 Уйни хонадонга айлантир
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сешанба — 27 октябрь 2026 — 16 жумадул аввал 1448 Уйни хонадонга айлантирадиган нарса унинг деворлари эмас, балки унда яшовчи инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатидир. 🤲Аллоҳим, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, қалбларимизни самимият билан тўлдиргин. Оилаларимизни тинчлик, барака ва саодат масканига айлантиргин. 😀@Muslimaatuz

photo content

ГУВОҲЛАРИНГИЗНИ ТЎҒРИЛАНГ! ❓ Бир кун сиз ҳақингизда энг яқинларингиз нима дейишини ўйлаб кўрганмисиз? Хулқи гўзал фарзанд бўл
ГУВОҲЛАРИНГИЗНИ ТЎҒРИЛАНГ! ❓ Бир кун сиз ҳақингизда энг яқинларингиз нима дейишини ўйлаб кўрганмисиз? Хулқи гўзал фарзанд бўлинг! Бир кун ота-онангиз сизни эслаб: «Аллоҳим, фарзандимни раҳматингга ол! У бизни яхшиликка етаклар, гўзал муомаласи ва ширин каломи билан кўнглимизни олар эди», деб дуо қилсин. Суюкли ёр бўлинг! Турмуш ўртоғингиз сизни эслаб: «Роббим, аёлимни раҳматингга ол! У менга вафодор, хонадонимга файз, фарзандларимга меҳрибон, қариндошларимга ҳурматли эди. Қийинчиликда сабр, фаровонликда шукр қилар эди. Қабрини жаннат боғчаларидан бир боғча қилгин», десин. Меҳри дарё она бўлинг! Фарзандларингиз сизни эслаб: «Парвардигоро, меҳрибон онамни раҳматинг билан қуршагин Бизларни ўзидан устун кўрди, орамизга меҳр солди, бир-биримиздан айирмади. Бизларни аҳил қилди. Таълим берди, чиройли тарбия берди. Унга Ўзинг икром кўрсатгин, қабрини нурга тўлдиргин», деб дуо қилишсин. Хушхулқ опа ёки сингил бўлинг! Ака-укаларингиз сизни эслаб: «Аллоҳим, опам (синглим) қалбимизнинг бир парчаси эди. Биз хабар олмасак ҳам, у ҳолимиздан хабар олар, борини биз билан баҳам кўрар эди. Ундан фақат яхши гаплар ва эзгуликлар кўрдик. Унга раҳм қилгин, қабрини жаннат боғчаларидан бир боғча қилгин», деб қолишсин. Шафқатли келин бўлинг! Қайнотангиз сизни эслаб: «Келиним эмас, ўз қизимдек бўлиб қолган эди. Мени тушунар, ўғлимни яхшиликка ундар эди. Аллоҳим, у менга қандай меҳр кўрсатган бўлса, Сен ҳам унга раҳмат ва марҳамат кўрсатгин», деб дуо қилсин. Севимли қайнона бўлинг! Келинингиз сизни эслаб: «Аллоҳим, у мен учун онамдек эди. Кучсизлансам мадад, маҳзун бўлсам тасалли берар эди. Ўғлини мен билан яхши муомала қилишга ундар, набираларини бир-биридан ажратмас эди. Роббим, унга кенг раҳматинг ва караминг билан муомала қилгин», десин. Суюкли қўшни бўлинг! Қўшниларингиз сизни эслаб: «У мусибатимда елкадош, қийналганимда суянчиқ эди. Сиримни сақлар, шаънимни ҳимоя қилар эди. Касаллардан хабар олар, таом улашар, салом-аликни канда қилмас эди. Парвардигор, уни раҳматингга олгин, оқибатини хайрли қилгин», деб қолишсин. Сиз ҳам шундай яшангки, сиздан кейин ҳам хайрли хотира ва самимий дуолар қолсин. «Сиз ҳам саҳобиясиз!» китоби асосида тайёрланди. 😀@Muslimaatuz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 26 октябрь 2026 — 15 жумадул аввал 1448 Оила, албатта, тикансиз
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 26 октябрь 2026 — 15 жумадул аввал 1448 Оила, албатта, тикансиз гул боғчаси эмас. Уйда вақти-вақти билан озор берувчи тиканларга дуч келинади. Араз, тортишиш ва жанжаллар майда-чуйда ва меъёрда бўлса, фойдалидир. Чунки охири келишиладиган жанжаллардан муҳаббатни орттирувчи ва кўпайтирувчи натижалар чиқади. Бу ҳолат таомнинг тузи, гармдориси кабидир. Гармдори аччиқ, аммо меъёрида қўлланса, таомнинг лаззатини оширади. Жанжал қилишни билган эр-хотинлар келишишни ҳам билишлари керак. 🤲Аллоҳим, оилаларимизга меҳр-муҳаббат, қалбларимизга сабр ва ҳикмат ато этгин! Аразларимизни ярашувга, келишмовчиликларимизни ўзаро тушунишга, синовларимизни муҳаббатимизнинг мустаҳкамланишига сабабчи қилгин. 🌸@Muslimaatuz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба — 25 октябрь 2026 — 14 жумадул аввал 1448 Ассалому алайкум ва роҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба — 25 октябрь 2026 — 14 жумадул аввал 1448 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ✍️ Аҳнаф ибн Қайсдан сўрадилар: — Сўз афзалми ёки сукут? — Сукут фақат эгасига фойда беради. Сўзнинг фойдаси бошқаларга ҳам тегади. Суҳбатлар кишиларнинг ақлларини ўстиради. —Эй Абу Баҳр, сиз жуда сабрлисиз, бетоқат бўлмайсиз? — Бесабрлик икки ҳолатнинг энг ёмони бўлиб, кишини мақсадидан узоқлаштиради, ҳасрат ва надомат келтиради... (“Солиҳлар суҳбати” китобидан). 🤲 Аллоҳим, тилимизни хайрли сўзларга, қалбимизни хотиржамликка тўлдиргин. Шошқалоқликдан, бесабрликдан ва надомат келтирадиган қарорлардан асрагин. 😀@Muslimaatuz

👂Сиз ухлаганингизда ҳам қулоғингиз «ухламайди»! Бундан хабарингиз борми? Биз ухлаймиз, кўзларимиз юмилaди, аммо ташқи оламдан келаётган товушлар миямиз томонидан қабул қилиниши ва қайта ишланиши давом этади. Қизиқ, шундай эмасми? 🔎 «Билармидингиз?» рукнининг бу галги сонида инсон организмининг энг мураккаб сезги аъзоларидан бири — қулоқ ҳақидаги қизиқарли маълумотларни билиб олинг! 📹 Видеони томоша қилинг ва қулоғингиз ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотларни кашф этинг!

Repost from N/a
JOZIBALI OVOZ — SIZNING ENG GO‘ZAL TASHRIF QOG‘OZINGIZ! 🎙Ovoz va nutq ustasi, tajribali vokal mutaxassisi Nazokat Narziyeva Samarqanddagi uchrashuvlarini yakunlab, navbatdagi manzil — jonajon Namanganimizga yo‘l oldilar! 👍25–26-oktabr kunlari «Peshqadam maktabi» o’quv markazida maxsus 2 kunlik amaliy vokal darslari bo‘lib o‘tadi. 🔥 Bu darslar faqat qo‘shiq kuylashni istaganlar uchun emas! ⌛To‘g‘ri nafas olish, ovozni boshqarish, nutqni rivojlantirish va o‘z fikrini ishonch bilan ifoda etish — kundalik hayotimizda ham muhim ko‘nikmalardir. ✨Chiroyli va ta’sirchan nutq, yoqimli ovoz ohangi hamda erkin muloqot o‘ziga bo‘lgan ishonchni mustahkamlashga yordam beradi. 🎤 Siz ham o‘z ovozingiz imkoniyatlarini kashf etishga tayyormisiz? 🎙Ovoz ustida ishlash, vokal sirlarini o‘rganish va nutqingizni yanada jozibali qilish uchun ushbu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!
🔴Joylar soni cheklangan! 📥 Ro‘yxatdan o‘tish va batafsil ma’lumot olish uchun: 🔗 @peshqadam_admin_Nam1

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун шанба — 24 октябрь 2026 — 13 жумадул аввал 1448 ✍️ Мансур айтади: "Тўртта
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун шанба — 24 октябрь 2026 — 13 жумадул аввал 1448 ✍️ Мансур айтади: "Тўртта яхшиликнинг учтаси онага қилинади". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу икки кишини кўриб, уларнинг биридан сўради: —Бу одам сенга ким бўлади? — Отам. —Уни исми билан атама, ундан олдин юрма, ундан аввал ўтирма. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу онаси вафот этгунга қадар ҳаж қилмади. 🤲 Аллоҳим, ота-онамизга меҳр-муҳаббат ва ҳурмат кўрсатишни, уларнинг дуосини олишни насиб этгин. Бизларни ота-онасининг розилигини топган, дуоларини олган фарзандлардан қилгин. 😀@muslimaatuz

📚 "Китоб — энг яхши совға" мусобақасининг саволлари 1. Исломда қайси амал энг яхши амаллардан ҳисобланади? 2. “Отлиқ пиёдага
📚 "Китоб — энг яхши совға" мусобақасининг саволлари 1. Исломда қайси амал энг яхши амаллардан ҳисобланади? 2. “Отлиқ пиёдага...” . Салом бериш одоби қай тартибда бўлади? Сиз давом эттиринг. 3. Одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси ким? 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анжаша исмли хушовоз сарбонлари бўлган. У зот унга: «Эй Анжаша, оҳиста юр, биллурларни синдириб қўйма!» деганлар. Бу ерда «биллурлар» деганда кимлар назарда тутилган? 5. Фахр ва керилиш қайси ҳайвон боқувчиларида, сокинлик ва вазминлик эса қайси ҳайвон боқувчиларида бўлади?   ✍️ Саволларимиз Ҳазратимизнинг "Руҳий тарбия" (Хулқланиш) 3-жузи асосида тузилган. 😀@Muslimaatuz