ar
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 45 495 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 251 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 656 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 45 495 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 23 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 071، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -404، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 16.25‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 12.54‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 7 400 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 710 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 123.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 24 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

45 495
المشتركون
-40424 ساعات
+2 6997 أيام
+4 07130 أيام
أرشيف المشاركات
🌿🌿🌿🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌿🌿🌿 Ozishni xohlaysiz-u, lekin qattiq parhez tutishga qiynalasizmi? 😍 Endi ovqatdan o‘zi
🌿🌿🌿🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌿🌿🌿 Ozishni xohlaysiz-u, lekin qattiq parhez tutishga qiynalasizmi? 😍 Endi ovqatdan o‘zingizni cheklamasdan, to‘g‘ri ovqatlanish yo‘li bilan vazn tashlash imkoniyati bor! ❤️ 🥗 3 mahal va 5 mahal menyu 💚 To‘g‘ri ovqatlanish tartibi Sog‘lom va chiroyli qomat sari birgalikda harakat 🔥 1 oylik — 45 000 so‘m 🔥 2 oylik — 85 000 so‘m 🔥 3 oylik — 130 000 so‘m 🎁 Bayram chegirmasini o‘tkazib yubormang! O‘zingiz uchun bugun qaror qiling ❤️ Guruhimizga qo'shiling pasdagi ko'k yozuv ustiga bosing👇👇👇 https://t.me/Soglom_Joziba https://t.me/Soglom_Joziba https://t.me/Soglom_Joziba

Тойирбой даладан қайтди. Келини пиширган нон кабобни иштаҳа билан еди. Яна товуқларидан хабар олди. Товуқлар дам олишар, ўша сотиб олган товуғи бир четда қўрқиб, мунғайиб дам оларди, бечорани чўқилайвериб тожини қип-қизил қонга бўяшибди, ваҳшийлар, бунчалар шафқатсизлик! Тоҳирбой нафратлангансимон гердайиб ётган товуқларга қаради. "Йўқ, бундай қўйиб бўлмайди. Эртага аниқ товуғимни ўлдириб қўйишади булар. Тоҳирбой янги уйча ясай бошлади. Мана ниҳоят товуқ учун янги уй ясади, товуқни алоҳида кўчирди. Ёнига дон-сув қўйди. Кунлар ўтиб, товуқ яна аввалги ҳолига қайтди. Тожлари қип-қизил бўлиб ял-ял ёнарди! Тоҳир бундан жуда қувонди. --Амакмулло, келинг, чойингизни ичинг,--деди келини. --Ҳозир,--дея жавоб берди Тоҳирбой ва қўл-юзини ювиб кўрпачага ўтирди." Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим"деб энди ошдан бошлаганди, хотини: --Келин, қайнотангизга алоҳида бодринг тўғранг, деб юз марта айтдим сизга. Ҳеч шу гап қулоғингизга кирмади-да! Биласиз помидор емайдилар бу киши! --Ана салатнинг бодринги ҳам бор-ку! Дастурхон бошидан турғизма келинни,--дея олди, холос, Тоҳирбой! --Ҳозир ойижон,--деб келин ошхонага шошилди. Тезда тарелкада бодринг тўғраб келди. Қани энди ош егиси келса, иштаҳаси бўғилди. Аслида қайнонасининг нияти ҳам шу эди-да! Келинини кузатиб, кулиб қўйди. --Келин, олинг ошдан,--деди қайнотаси. --Хўп, негадир ейишим келмаяпти,--деди Ҳилола. --Ҳа, ўчоқ бошида егандирсиз-да! Ана гўшти ҳам камайиб қолибди анча... Ҳилола ялт этиб қайнонасига қаради-ю, лекин ичидан келган йиғидан гапиролмади, гапиришнинг фойдаси йўқлигини ҳам биларди. Қайнота зимдан келинини кузатди, анча ўзини олдириб қўйибди.Кўзлари йиғидан шишиб кетган. Шу ҳафта ўғли ишдан қайтсин, буларни албатта, алоҳида уйга кўчираман. Ахир, у ҳам бировнинг фарзанди. Келинларнинг ҳам озодликда яйраб яшашга ҳаққи бор. Лекин жамиятимизда шундай қайноналар борки, келинига қулга қилган муомалани қилишади. "Қизимдайин қабул қилдим" дейишади-ю, кейин нағмаларини бошлашади. Албатта, ер юзида яхши қайноналар ҳам бор. Келинларини қизларидай яхши кўрадиган, жаннат учун яралган қайноналар ҳам бор. Лекин Ҳилолага унақа яхши қайнона насиб этмади. Қайнонасидан умуман меҳр кўрмади. Онаси оламдан ўтгандан кейин, балким қайнонам онамдек бўлар, деган ниятда эди... Афсус... Орадан ўн йиллар чамаси ўтди. Ва ниҳоят Қодиржон билан Ҳилола алоҳида уйга кўчишди. Шунда ҳам қайнонаси норози эди. Ҳа, нима энди янги уйда келини ўтирсинми? Мазза қилиб яшасинми? Ўғлига эркаланиб гапирсинми? Баланд овозда эркин кулсинми? Чиройли кийиниб ишга бориб келсинми? "Букрини гўр тузатади" деган мақолни халқимиз бекорга айтмаган экан... 25.07.2025. Нодира Яҳёева Шукуровна. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

✒️Ношукур қайнона. Якшанба куни... Тоҳир ака саҳар уйғониб бозорга йўл олди. Бир айланиб келсин. Бу хотиннинг ғиди-ғидисидан жуда безор бўлиб кетди ўзи ҳам... Секингина кийиниб оёқ учида ташқарига чиқаётган эди "эҳ, палакат!" қайси бири бакалашкани уйнинг ўртасига қўйибди. --Ҳа, яна қаёққа?,--деди хотини ўшқириб. "Эрталабдан бошлайди-я!",--деди Тоҳирбой ичида ўйланиб, ҳозир гапирса, яна баттар шанғиллайди... Яқин кунларда ўғлини уйлантиришади. Хотини қанақа қайнона бўлади, буни тасаввурига ҳеч сиғдиролмайди... Шуларни ўйлаб Тоҳир бозорга келиб қолганини ҳам сезмай қолди. Аввал мол бозорни айланди. Ўҳўўў, нархлар жуда ҳам кўтарилиб кетибди. Ундан кейин қушлар бозорини айланди. Булбулларнинг шўх сайроғи юрагидаги ғуборларни ювиб кетгандек бўлди. Парранда бозорини айланаётиб," Кел, уйга битта товуқ олиб борай "деб ўйлади. Аслида уйларида товуқлар кўп, яхши-да, ҳарна рўзғорга ёрдам. Тухумларини болалар ҳар эрталаб қовуриб ейишади. Бир семизгина товуқни савдолашиб сотиб олди. Уйга қайтгач, товуқни катакка қўйиб юборди, уларга дон берди. --Ҳа, яна товуқ кўтариб келдингизми?,--деди хотини Тоҳирни узоқдан кўриб. --Ношукурсан, хотин! Ношукурсан! Товуқ--етти хазинанинг бири! Тонг саҳардан шанғиллаганча, шу товуқларга дон берсанг бўлмайдими? --Э, шу товуқларингиздан безор бўлдим! Шулар ўлмади, ман қутулмадим... Хотини яна нималардир деганча молхонага кириб кетди. Афтидан сигирни соғмоқчими... Бир вақт молхонадан челакнинг тарақлагани ва хотинининг" "Э, санам ўлмадинг, ман қутулмадим",--деган овози келди. Хотинининг тўнғиллаган овози сигирга ҳам ёқмади, шекилли... Орадан кунлар ўтди. Тоҳирбой ўғлини уйлантирди. Тўй ажойиб ўтди. Ўғли Қодиржон " яхши кўрган қизимни оламан "охири қанча курашлардан кейин, ўзининг севгани Ҳилолага уйланди. Албатта, бу кураш онаси билан эди-да! Отаси-ку, умуман қаршилик қилгани йўқ! Ҳилола яхши оилада тарбия кўрган, одобли қиз, лекин Қодиржоннинг онасига негадир ёқмади. Кунлар шу зайлда ўтаверди. Тоҳирбой товуқларидан хабар олди, дон-сув берди. Товуқлар ҳали ҳам сўнгги марта олиб келган дўмбоққина, семизроқ товуқни қабул қилишмас, ҳар замонда уни чўқилаб қўйишарди." Эҳ, шу товуқни ҳеч қабул қилишмади-да, бечора анча озибди",--деб ўйлади Тоҳирбой. --Шуниям куйдирдиз-а, келин. Бирон бир ишни бажариб билмайсиз. Онангиз сизга нимани ўргатган ўзи, фақат ўқиганмисиз нима-да!--деб хотини атайлабдан ҳаммага эшиттириб, бақириб гапирарди. --Кечиринг, ойижон, бирданига бўлди, узр, ойижон!--келинчакнинг қалтираган овози эшитилди. --Ўв, хотин, пастроқ гапир, қўшнилар эшитишади,--деди Тоҳирбой --Э, сиз аралашманг, бошида айтгандим, шуни келин қилмайлик деб! "Ўқиганман" деб гердайиб юради. --Келинимиз унақа эмас, хотин! Билмаганини ўргат, айбини яшир, кейинги сафар такрорламайди. Ўзинг қанақа келин бўлгансан! Раҳматли онам бир умр қозон-товоғини санга топширмади. --Ман сизга аралашманг дедим. Бошидан қаттиқ олишим керак. Ўзидан кетади бу келин дегани. --Хотин, сан келинга меҳр берсанггина, у ҳам сенга меҳр беради-да. Санга гапириш бефойда, билганингни қил,--деди-да, Тоҳирбой даласига чиқиб кетди. Ҳар куни шу аҳвол, уйида бир яйраб ўтиролмайди. Хотинининг уриш-жанжалидан қочиб, пахта даласига боради. Ошна-оғайнилари билан дарахт соясида суҳбатлашади, кўнглининг чигилини ёзади... Оилада эркак бош бўлмаганидан кейин аҳвол шу-да. Оилани эркак бошқариши керак. Аёл ҳукмронлик қилган уйда, ҳар куни жанжал бўлади. Жамиятда аёл хоҳ ҳоким бўлсин, хоҳ раҳбар бўлсин, уйига келганида вазирдай эрининг ёнида турсин. Эри қабул қилган қарорларни ҳурмат қилсин! Аслида, Ҳилола ёмон келин эмас. Тарбияли, зиёли оила фарзанди. Иккита университетни ўқиб тугатди. Мактабда намунали ўқитувчилардан ҳисобланади. Лекин 10 та университетни битирса ҳам қайнонасининг олдида бир тийинлик қадри йуқ... Ҳилола уйига кириб йиғлади, ўксиб-ўксиб йиғлади, чуқур-чуқур йиғлади... Сўнг юзларини ювиб, яна ҳеч нарса бўлмагандай, ишларини қилиб юраверди. Қайнонасининг даккиларидан на кечаси уйқусида ҳаловат бор, на кундузи... ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

🔥OʼGAY ONA🔥 asari siz azizlar uchun sotuvda Hikoya narxi 10.000 soʻm. TOʼLIQ TUGALLANGAN HIKOYA! Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 26 — Дилдор, ўғлинг телефонини олмаяпти, ўзинг қарарсан. Мани муҳим мажлисим бор. Жамшид ўғлига телефон қилиб тушолмагач қайта Дилдорага телефон қилди. — Бу бола қаерда қолди? Кун ҳам кеч бўлди. Устозлариям дарс тугаган заҳоти кетди дейишди. Қаерда бўлиши мумкин? Қаерда? Бошини ушлаб диванга ўтирди. Майли яна бир соат кутайчи, келмаса қидиргани чиқаман. — Маҳлиё, чиқ овқатланамиз дея ошхонага кириб кетди. Энди чой дамлаган эди бегона рақамдан қўнғироқ бўлди — Эшитаман ким бу? — Сиз Камол Жамшидовнинг онаси бўласизми? — Ҳа, ҳа шундай, тинчликми? — Ўғлингиз машина ҳайдаб, машинани бошқара олмай аварияга учраган. Ҳозир марказий шифохонадамиз. — Нима? Қандай машина ҳайдайди? Машинаси йўқ-ку. — Ёнида шериклари ҳам бўлган. Тезроқ келишингизни сўраб қоламан. — Маҳлиё эшикни ҳеч кимга очмай ўтир, уканг, уканг шифохонада экан. Дилдора шошиб чиқиб кетди. Йўлда кетаркан юраги эзиларди — Аллоҳим шу боламга зиён етмасин. Ўзинг жонини сақла дея нола қиларди. Жамшидга телефон қилар олмасди. Бир неча бор қилинган қўнғироқдан кейин жавоб берди — Нима дейсан? Тинчлигимга қўясанми? — Камол, Камол авария бўлибди, ҳозир марказий шифохонада экан. — Нима? Жамшид қучиб ётган қизни ҳам қўйиб ўрнидан турди. — Ҳозир бораман. — Қаерга кетяпсиз? Нозиккина қиз йўлини кесди. — Ҳозир сендан-да муҳим ишим бор, йўлимдан қоч дея итариб чиқиб кетди. — Нима бўлибди? — Машина ҳайдаб авария бўлибди, дўстлари билан бирга. Битта ўғлимизнинг аҳволи оғир эмиш. — Кимнинг машинаси? Нимага ҳайдайди? Ўртада пул ташлаб олибдилар қанчадир соатга. Сизга айтдим қаранг дедим, назоратга олинг дедим. — Э бўлди кўп гапирма. Шифокор чиқсин-чи яна гаплашамиз. Бу ер бўлмаса бошқа шифохонага олиб борамиз. — Камолнинг ота-онаси сизмисизлар? Ярим соат вақт ўтгач шифокор чиқиб келди. — Ҳа биз тинчликми ўғлим яхшими? — Ўғлингиз яхши. Фақат анча вақт шифохонада бизнинг назоратда бўлиши лозим.  Сизларга керакли дориларни ёзиб бераман. Ҳаммасини олиб келишингиз зарур. — Хўп, беринг дориларни. Жамшид шифокорнинг ортидан кетди.

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 25 Бир соат ўтгач София устахонага кирди. Машинасига қараб кўнгли кўтарилди — Аллоҳга шукр, ўзидек бўлибди. — Раҳмат, сизга. Машинасини ҳайдаб уйига кетди. — Зулфиқор бу қиз ким? Софиядан кейин машинасини олгани келган Зулфиқорни уста саволга тутди. — Қўшни қиз, билмасдан машинасини уриб олибман, шундан таъмирлатгани олиб келгандим. Тинчликми, ака? — Тинчлик, тинчлик шунчаки сўрадим. Машинанг тайёр бўлди. Олиб кетавер. — Раҳмат ака, жонингиз соғ бўлсин. Ишлари тугагани сабаб тўғри уйига ҳайдади, маҳалласида турган машинага қараб кулиб қўйганча уйи ёнида тўхтатди. — Ойи, ада сизларни соғиндим. Машинадан тушмасдан суратларини қўлига олди. Йўқлигингизга ўзимни кўниктира олмаяпман. Сингилларимни ҳам сезиб юрибман. Аранг кулишади, бахтлидек кўрсатишади. — Лекин сизларга сўз бераман икки синглимни ҳам бахтли қиламан. Расмларни ўз жойига қўйиб машинадан тушди. 🍃🍃🍃 — Нимга қўнғироқ қилдингиз? Дилдора ойнадан ташқарига қараб қўйди. Жамшид келиб қолмасин дея — Гаплашиб олишимиз керак! — Шунча йилдан кейинми? Нимани гаплашасиз? — Муҳим гапим бор, кўп гапирма, ишхонанг ёнидаги кафеда эртага кўришамиз. Дилдора гапиришга оғиз жуфтламасидан қўнғироқ ўчирилди. — Шунча йилдан кейин нимага чақиряпти? Дилдора хаёлга ботди. Шундан кейин ҳатто юзимга ҳам қарамаганди... энди нимага чақиряпти? Нима масалада гаплашмоқчи. Хаёлларини қўнғироқ овози бузди. — Ассалому алайкум, дадаси. — Эй Дилдор бугун уйга бормайман. Ишларим чиқиб қолди. Эртага кечқурун бораман. Огоҳлантириб қўйдим. — Дадаси, ўғлингизга телефон қилинг, мен қилсам олмаяпти, нимагадир кўнглим ғаш. — Хўп, бўпти қиламан. Дарров қўнғироқни ўчирди. — Балки Маҳлиёга ҳақиқатни айтарман деди қизининг чақалоқлигида тушган расмига қараб.

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 24 Устахонага келишгач икки машинани ҳам кўрсатишди. Уста икки машинага қараб туриб — Кўп, шикастланмаган-ку. — Қанча кетади, шуни айтинг, София тоқацизланди. — Иккисига 900 минг атрофида кетади. — Иккисини тузатишга умумий 900 кетадия? София хурсанд бўлиб кетди. — Сиз ҳозир бошқача нарх айтган эдингиз-ку. — Мен уста бўлмасам қаердан биламан. Зулфиқор екла қисди. — Ака қанчада иккисини ҳам янгидек қилиб берасиз? — Бир соатда. — Мана пули, иккисини ҳам янгидек қилиб беринг, биринчи шу қизнинг машинасини тузатиб беринг. — Ҳа, хўп уста пулни олиб кириб кетди. — Нима қилдингиз? — Арзимаган ишга сендан пул оламанми? Бир соатда тайёр бўлади ҳайдаб кетаверасан. — Зулфиқор ака, бунақаси кетмайди, сиздан қарз бўлиб қоламан-ку. — Қарз эмассан, бегона инсон келиб яхшилик қилди деб ўйла. Дуо қил, шу болагаям яхши қиз учрасин деб -деди кулганча. — Менинг ишларим бор, ҳижолат бўлмай бемалол машинани бир соатдан кейин ҳайдаб олиб кетавергин. — Раҳмат. София Зулфиқорнинг ортидан қараб қолди. Ҳали ҳам шундай яхши инсонлар боракан деди ўзига ўзи. 🍃🍃🍃 Қизининг хонасидан чиқиб юрганига Дилдора ҳайрон бўлди. — Қизим, тинчликми? — Тинчлик, ойижон. Юзини беркитди. — Менга қара, юзингга нима қилди? Жамшид қаттиқ ушлагани сабаб ўша жойи қизариб қолганди. — Билмасам, нима қилибди юзимга? — Ойижон бир нарсани сўрайман фақат ростини айтасизми? — Нимани? — Ҳақиқатни айтинг. Нега мен ногиронман, мега акам билан опам биз билан эмас. Нега сиз Жамшид амакининг хиёнатларини билсангиз-да, жим юрасиз. Нимага? — Сенга ҳаммасини айтганман, қизим. Бошқа ҳақиқат йўқ. Дилдора кўзини олиб қочди. — Қачон вақти келади айтишингизни? — Маҳлиё ҳеч қандай ҳақиқат йўқ, дедим сенга! Бор ишларингни қил, бўлмаса дарсингни қил. Дилдора бироз жеркиб гапирди. Маҳлиё кириб кетгач стулга ўтириб қолди. Кўзларидан дувуллаб ёш тўкилди. — Қандай айтаман сенга, ногирон бўлишингга мен сабабчиман деб қандай айтаман -деди кўксига урганча...

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠

🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🔴 https://t.me/+UI1kL98NSQEwNTQy 🔴 https://t.me/+UI1kL98NSQEwNTQy

#премьера Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Бунча тез ҳовлиқиб ўтиб кетди Ёз, Оловли оташлар бўлдиларми бас. Наҳот ёмғирлардан келмоқда овоз, Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Кечагина Баҳор, олам гул эди, Ёзни кўриб қолдим узоқдан, элас. Ёмғирпўш остига беркиниб энди, Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Ёзнинг режалари амалга ошмай, Сайру-саёҳатга тугамай ҳавас. Ҳазонлар базмини бошлашга шошмай, Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Гўзал суратларни гулханда ёқиб, Бир оз келмайтур деб айтиб ҳам бўлмас. Хижрон фасли деган тамғасин тақиб, Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Кеча эмасмиди, куртаклар бўртиб, Кетиб-келавериб андиша қилмас. Юрагим эшигин оҳиста чертиб, Куз келиб қолдими, Ишонгим келмас... Малика Тавфиқ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

📆🍂🍁 Сентябрь ойи келди, Сентябрь ойида туғилган инсонлар ҳақида... Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз! Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

1-сентябр — Мустақиллик куни муборак бўлсин! Азиз ватандошлар, сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги била
1-сентябр — Мустақиллик куни муборак бўлсин! Азиз ватандошлар, сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбдан табриклаймиз! Юртимизга тинчлик ва барқарорлик, халқимизга соғлиқ ва фаровонлик тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин! 🇺🇿 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

СУЯК-БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГАНИДАН ЮРОЛМАЙ ҚОЛГАНДИМ Бу эса бўғимларни тузата оладиган ягона восита экан артроз; коксартроз;
СУЯК-БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГАНИДАН ЮРОЛМАЙ ҚОЛГАНДИМ Бу эса бўғимларни тузата оладиган ягона восита экан артроз; коксартроз; гонартроз; остеоартроз; остеохондроз; остеохондрит; остеопороз; мениск травмаси. УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШГА ТАБИИЙ МАЛХСУЛОТ НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ 👇👇👇👇👇 https://tabobat.org/soil/?r=12 ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.

Menimcha yakunladik

رسالة فيديو00:52

Biz bir yutmelik ekan🤣🤣🤣

Bizda bayram avjiga chiqyapti. Xursandchiligimni ulashib turaman endi

رسالة فيديو00:27

Tayyorgarlik avjida. Bugun bizni qishloq uxlamaydi. Karnaychilarimiz 12 boʼlishini poylab turibdi😁😁😁😁