ar
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 41 941 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 425 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 808 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 41 941 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 19 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 3 214، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -197، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 17.18‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.50‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 7 228 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 681 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 110.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 20 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

41 941
المشتركون
-19724 ساعات
+3 7117 أيام
+3 21430 أيام
أرشيف المشاركات
👱‍♀ Доктор мен кўрқябман эрим ташқарида турибди чақирворинг қўрқябман.. 🤷‍♂️ Қўрқманг синглим мен доктор гиппократ қасамини
👱‍♀ Доктор мен кўрқябман эрим ташқарида турибди чақирворинг қўрқябман.. 🤷‍♂️ Қўрқманг синглим мен доктор гиппократ қасамини ичканман деса... 👱‍♀ Аёл айтибди ...👇 😁🤣

💥Қотил қизнинг қисмати. қўйган Абдусамад "шуни қовуриб тез-тез олиб кириб тур" деб кириб кетди, ўзлари эса ичкарига икки яшик ароқ яна алламбалоларни олиб кириб кетишди. Зумда хона ичи тутунга тўлди, бу нашанинг тутуни бўлиб, ичкарида бу билан бирга қимор ўйини ҳам бўлаётган эди. Аммо Мавжуда ичкарига эътибор бермас, эри чиқиб қовурилган гўштни олиб кириб кетаётган эди, аммо охирида уйдан туриб чақиргач, Мавжуда қўлида лаган билан ичкарига қадам қўйди, тутун ҳидига йўталиб-йўталиб қовурилган гўштни ўртага қўйдида чиқиб кетди. Айнан шу пайтда кўзлари қонга тўлган тўрт нафар маҳлуқсифатлар бир-бирларига маъноли қараб қўйди. Қимор ўйини авжига чиқди, келишиб олган тўрт одам кайфи ошиб қолган Абдусамадни ўртага олишди, қучоқ-қучоқ пуллар, уй, машина ҳам қўлдан кетди. - Ўйин тугади жўралар, энди ҳайдамайман-у, аммо тарқалиш керак, ҳамма нарсамни ўз уйимда тортиб олдинглар-ей, ҳечқиси йўқ мени Самадбой деб қўйишибди, чепуха ҳамма мол дунё, - деб алжирай бошлади боши бир томонга қийшайиб-қийшайиб Абдусамад. - Эй жўра, нима ҳеч нарсанг қолмадими тиккани, яна бирор нима тик, балки ютқизганларингни қайтариб ютиб оларсан, - деди қиморбозларнинг бири. - Ана жаа бўлмаса, хотинни тик, сен учун хотин камми? - деди яна бири ва хохолаб кулди улар. - Тиксам тикавераман, ҳозир сенлардан ҳамма нарсамни қайтариб оламан, - деб қўлига карталарни тўплай бошлади Абдусамад. - Демак Абдусамад довга хотинини тикди, шундайми? - деб унинг қўлидан карталарни олиб аралаштира бошлади бошқа бир қиморбоз. - Тикдим, хотинимни довга тикдим, - деб юборди Абдусамад. Ўйин давом этди, режага кўра Абдусамаддан ютиб олинган пуллар "ютқизилди" ва қайтариб берилди, ўйин яна давом этди, пуллар яна "ютиб олинди" ва охирида нариги хонада чарчаб ухлаб қолган, бу ерда бўлаётган воқеалардан хабари йўқ Мавжуда ҳам қўлдан кетди... Абдусамад "ана хотиним нариги хонада" деб ўзи боши қийшайиб ўтирган жойида ухлаб қолди. Мавжуда устида оғирлик хис этди, ачқимтир хид ҳам уфуриб турибди, у кўзларини очмади, эрининг доимги аҳволи ҳам шу эди, аммо хонада яна одам борлиги сезиб қолди ва кўзларини очди-ю, қўрқиб кетди, унинг устида соқоллари ўсган, кўзлари қип-қизил рангда бўлган бегона эркак хансираб нафас олар, ютоқиб-ютоқиб унинг бўйинларидан, сийналаридан ўпар эди. Мавжуда бор кучини тўплаб уни итариб юборишга уринди, аммо бу девсифат одам олдида кичкина жуссаси билан буни эплай олмади, у бақирмоқчи бўлди, баркашдек кафти билан унинг оғзини ҳам беркитиб олган қиморбоз бунга йўл қўймади. Улар тўрт киши эди, улар навбатма-навбат Мавжудани хўрлашди, ўзларининг иркит, жирканч ишларини амалга оширишиб, ҳимоясиз ожизани аяб ўтиришмади, эридан бошқа эркакни тасаввур ҳам қилиб кўрмаган келинчак барзангиларнинг ифлос қучоғида қолиб кетди, эр эса қўшни хонада гиёҳванд модда таъсирида еттинчи осмонларда учиб, ухлаб ётар эди.

Likelar soniga qarab yana bir qism qoʼshiladi

Yoqsa Agar hikoya davom etamiz!!! Fikr bildirib ketinglar

Мавжуданинг ҳаваслари келди, ичида "қани эди мен ҳам шу ерларга келин бўлсам", деган ўй ўтди. Бу пайтда Абдусамад синглисининг курсдошлари орасида чиройи, латофати ва одоби билан ажралиб турган Мавжудани онасига кўрсатаётган "бўлажак келинингиз", деб ҳазил қилаётган эди. Ўша пайтда фаришталар омин деган эканми, хуллас бир йил ўтиб Мавжуда Тошкентдан Сурхондарёга келин бўлиб кетди. Яна бир йил қолган ўқиш шундайлигича қолди. Тўйдан кейин шаҳарлик келин бўлмиш Мавжуда ҳамманинг меҳрини қозона бошлади, ҳаммага бирдай меҳрибон келинни бошқалар ҳам қариндошлар, қўшнилар ҳам илиқ қарши олишди. Мавжуда қишлоқ ҳаётига тез кўникиб кетди, лекин келин бўлиб тушган уйида у ўйлаганчалик юмуш ва ишлар кўп эмас эди, қишлоқ бойларидан ҳисобланган Абдусамадларнинг оиласида ҳамма шаройитлар етарли бўлиб, шаҳарлик бойларнинг уйларидан ўтса ўтар асло орқада қолмас эди. Абдусамаднинг укаси ҳам уйлангани сабаб, отаси Абдусамадни ва унинг акасини қишлоқ четидан ер олиб данғиллама уйни тез фурсатда солди-да, алоҳида қилиб чиқариб юборди. Энди Мавжуда кенг, катта бир ҳовлининг бекаси, эгаси, маликаси эди. Фақат эри уйга жуда кеч келар, айрим пайтлари келмас ва ҳатто икки-уч кунлаб йўқ бўлиб кетар, кўпроқ маст ҳолатда бўлар, оппоқ 06 жигулиси салонида сочилиб ётган пуллар билан қайтар эди. Хотинининг саволларига Абдусамад "сенга нима етмаяпти, айт, истаганингни қил, яша, истасанг уйинга бориб кел соғинган бўлсанг, аммо мени ишларимга аралашма, тумшуғингни тиқма" деб қатъий жавоб берар эди. Эрини бу аҳволидан барибир ташвишланаётган, тунлари асосан ёлғиз қолаётган ёш келинчак қайнонасидан умид қилиб, дардини ёрди ва пушаймон бўлди. "Бизда аёллар, айниқса ёш келинлар эрларди ишига аралашмайди, бизни эр йигитлар кўча одами, улар мана кўча одами бўлиб жарақ-жарақ пулларни топиб келаётгани учун сиз-у биз етти қават кўрпачада ўтирибмиз, сиз қаторилар эрсиз юрибди ҳали, сиз эса катта бир уйни хўжайинисиз шукур қилинг келинпошша" деб гапни узиб берди қайнона ҳам. "Демак оила шундай экан" ёки "бу ерда бу оилада шундай экан" деб тушунган Мавжуда аста-секин ҳамма ҳаммасига кўникиб мослашиб кетди. Уларнинг ҳаёти жуда ажойиб эди, фақат Мавжуда эрнинг меҳрига, ширин сўзларига муҳтож эканини ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши эди, фақат бир муаммо орадан икки йил ўтсада уларда фарзанд йўқ эди. Айб ўзимда деб Мавжуда сиқилар, тунлари йиғлаб чиқар эди, шифокорга кўринай деса эри унамас, "Худо беради" деб қуруққина жавоб берар эди. Аммо Мавжуда Абдусамадга иккинчи хотин бўлиб тушганини, биринчи хотинидан ҳам икки йил фарзанд бўлмай ажрашганини билмас, бугунги кунда эса бошқа жазманлари билан Абдусамад ўзини синаб бўлганини, айб ўзида эканини, хуллас текширишлари натижасига кўра "бепушт" эканини Мавжуда умуман билмас хабарсиз эди. Шўрликкина келинчак ҳамма айбни ўзида деб билиб ич-этини еб юрар ва шу тақлид азобли кунларини ўтказар, ўзини катта бир қасрда асирадек ҳис қилиб яшар эди. Шундай тунларнинг бирида вақт ярим тундан ўтиб, Абдусамад уйга ўзининг машинасида тўрт нафар ошналарини бошлаб келди. Эрининг буйруғи билан уйқусидан уйғонган Мавжуда елиб-югуриб хизмат қилди. Машина багажидан янги сўйилган қўйни олиб ошхонага осиб

💥Қотил қизнинг қисмати. иш Гулнора Мавжуданинг курсдоши ва ётоқхонадаги ҳамхонаси эди. Абдусамад тез-тез синглисини кўргани келиб турар у шаҳарга қишлоқдан гўшт олиб келиб топширар, ёш бўлсада пултопар кўча боласи эди. У Мавжудани бир кўришда севиб қолди шекилли энди тез-тез бу ерга келар, келганда ҳам совға-саломлар билан қучоғи тўлиб келар, синглисига пул берса Мавжудага ҳам қўярда қўймай бир сиқим пулни "ишлатасиз" деб сумкачасига солиб қўяр эди, у қизларни кинога таклиф қилар, музқаймоқ билан сийлар, истироҳат боғларига айлантиришга олиб боришдан зерикмас эди. Қизлар иккинчи курс пайти Гулнора тўй бўладиган бўлди, яқин дугона сифатида ва бошқа курсдошлар билан биргаликда Мавжуда ҳам унинг тўйига Сурхондарёга борди. Тўй ажойиб ўтди, Мавжуда қишлоқ тўйларида биринчи марта бўлиши эди, у ажойиб удумлар, урф-одатларни кўриб, самимий одамларнинг тўйда елиб-югуриб хизмат қилишлари, бир-бирларига бўлган меҳрибончиликлари, тўйдаги ўзларига ярашган рақслар, ҳазилларни кўриб

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 175-қисм Тоҳиров Дилёра олиб кетилган шифохонага Гулизар билан бирга борди. Холатни аниқ билмаганлари учун Салтанат опага хабар беришмади. - Қиз қайта стресга тушиб қолган. Мия қаттиқ қōрқув ва ваҳима натижасида комага тушиб қолган. Мийя ōз ōзидан химояланиш режимига ōтиб қолган, шу сабаб ҳалиям титроқ тутиши тōхтамаяпти. - Қанча вақтда ōзига келади, аҳволи у қадар жиддий эмасми?! - хавотирланди Гулизар. - Йōқ, аҳволи мōтадил. Кома холати ҳам узоқ давом этмайди менимча. Мия хотиржамликни илğай бошласа ōзига тезроқ келади...лекин бу икки уч кун вақт ҳам олиши мумкин. Чунки Дилёра аввал бошдан кечирганлари тасирига тушиб қолган. Хаддан зиёд шайтонлаб қолган... Гулизар ойнаванд хонада апаратларга уланган холда хушсиз ётган қизни кузатди. - Бехҳорагина...бир бошингга мунча жафо бōлмаса... - Ҳаммаси яхши бōлади. Хавотирланма... Салтанат опага ҳам хабар бериб қōй-деди Тоҳиров хотинини ōриндиққа ōтказиб. - Мухиддинга нима бōлади энди?! -Тергов ишлари бошланган. Аммо суд ҳукм учун Дилёрани хушига келишини кутади. - Шу иккиси бирга бахтли бōлишини жуда хохлагандим! - кōзлари ёшланди Гулизарни. - Насиб қилгани бōлади. Ростдан тақдирлари бир бōлса уларни ҳеч нарса айиролмайди.

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 174-қисм Тоҳиров эшитган хабаридан ёқа ушлаб қолди. Мухиддин бир қизга тажовузда айбланиб қамалганмиш... Тоҳиров Мухиддин айни пайтда вақтинчалик ушлаб турилган махкамага борди. Анча тортишувлар билан у билан учрашувга эришди - Нималар қилиб юрибсан сен бола?! Мухиддин базōр бошини кōтарди. Унинг юз кōзи деярли таниб бōлмас холда бежаб ташланганди. Дилёра хушини йōқотгач тез ёрдам чақиеиб икки қиз шифохонага у билан бирга кетди қолган йигитлар эса Мухиддиннинг гапини ҳам эшитиб ōтирмай кōплашиб тепалаб ташлашди. Энг кōп қōрққан корхона раҳмари бōлди. Полициячиларни чақириб унгача ҳам Мухиддинга бир икки мушт тушурди - Номард экансан!!.... Мухиддин Тоҳировга оğриқдан юмилиб кетаётган кōзларини зōрğа очиб қаради - Мен Дилёрага...ҳеч нарса қилмадим. Гаплашмоқчийдим холос.... - Хали сен Дилёрага тажовуз қилишда айбланяпсанми?! - Айтдимку...ҳеч нима қилмадим. Гапимни охиригача эшитмай қочиб кетмасин деб...эшикни қулфладим холос... Тохиров афсус билан бош чайқади - Шуни бекор қилибсанда. Ахир унда ваҳима хуружи борку... Уфф майли энди шу ерда тура тур. Мен шифохона билан боğланиб Дилёрани аҳволини билайчи? - Илтимос...менга ҳам хабар беринг....аҳволи яхшилигини билай... - Сен ōзингни ōйла! Óзи яқинда қамоқдан чиққансан бундан ташқар олдинги айбловинг ҳам жуда енгил эмас. Устига бу қōшилса...мен сенга ёрдам беролмайман! - Майли...ёрдам берманг. Фақат Дилёра яхши бōлса бōлди...

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 173-қисм -Илтимос икки оğиз гапимни эшитинг Дилёра... Дилёранинг кōзлари қотиб қолди, у Мухиддин қōлларини тез тез қимирлатиб нимадир деяётганини кōрар аммо овози қулоğига кирмасди. Эшик қулф... Дилёранинг миясида фақат эшик қулфлиги қочишга нажот йōли йōқлиги айланарди. - Биласизми мен сизни ōшандан бери яхши кōраман.... Эшон... Дилёранинг қулоқларига Мухиддининг узуқ юлуқ гапилари киргандек бōлди. Аниқроğи эшон деган сōзни тушуниб қолди. Эшон...эшон шу ердами?! Дилёранинг мияси фавқулотда стрес хосил қилди. Унда айни дамда вахима хуружи бошланганди. Қизнинг қотиб қолганини энди тушунган йигит хавотирланиб қолди - Дилёра сизга нима бōлди? - деди қōлидан ушлаб ва...катта хато қилди. Дилёра бор овозда қичқириб шайтонлаб қолди - Қōйиб юбор.... Тегма менга... Қоч.... Қоч.. Мухиддин нима қилишни билмай довдираб қолди, Дилёра эса жони борича ōзини эшикка урди - Тегма менга... - дерди у фақат ҳириллаб. Нариги томондан деярли бутун ишчи гурух ёğилиб келди кимдир эшикни бузиб кириб нима қиларини билмай тинмай Дилёрани тунчлантиришга уринаётган Мухиддинга ташланди яна кимдир шайтонлаб қолган Дилёрага биринчи ёрдам кōрсатди....

📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

🌙 Диний билимингизни синаб кўринг Аллоҳ таоло ўзидан 4 нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
🌙 Диний билимингизни синаб кўринг Аллоҳ таоло ўзидан 4 нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган? Нима деб ўйлайсиз, шу 4 та нарса нима бўлиши мумкин? Тўғри жавоб👇👇

​​❤️@Kuynavobot orqali yuklab olindi🚀 📥

Уйга эри келди эшикни очган хотини кўзи йиғидан тўхтамасди бу уйда нима бўлди уйига келган меҳмон ким фожеа қандай якун топади...😨😨 Бу оилани қисмати нима бўлди 😱👇

ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ Кекса устоз шогирдига деди: - Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер! Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди. - Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтилганидек қилгач, устоз кўк рангдаги буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди: - Мен уларга эътибор қилмадим... Устоз деди: - Унда кўзларингни очиб қара! Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди! - Олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўзим юмуқ ҳолда кўк ранглиларини санашимни талаб қилдингиз... - хафа бўлди шогирд. Кекса устоз табассум қилди: - Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди. - Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми? - Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни эътироф этмаслигимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижаси. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бўлади, деб ишонсанг, уни излайсан ва топасан.   Нигора НЕЪМАТ қизи

Ҳаммаси уйимиздан сариқ соч толасини топиб олганимдан бошланди..Мен таниган биргина қизнинг сариқ соч толаси болиб..У қошними
Ҳаммаси уйимиздан сариқ соч толасини топиб олганимдан бошланди..Мен таниган биргина қизнинг сариқ соч толаси болиб..У қошнимизнинг 8 яшарлик қизалоги эди..Аммо у бизнинг ётоқхонамизда нима қилсин ? Тунов куни ҳамма ерни милиция босди..Қизалоқ ёқолганмуш..Ҳамма оёққа турди..Аксига олиб эрим ҳам оша куни уйда ёқ эди. Кейин бундай толани яна бир бор эримнинг киймида кориб , негадир шубхам ортди..Эрим кечаси 2 да ётоқхонамиздам секин юриб чиқди..Мен ҳам аста унинг изидан кузатганимни биламан , эрим подвалга тушарди.. Подвалда корган манзарамдан шокка тушдим..Қошни қизалоқ қоллари осилганча..Дахшат !

ўқ. Иш юзасидан шаҳарга борган кезлари Комилни учратиш, уни бир бор узоқдан бўлсада кўриш учун шаҳар кезади. Аммо, тақдирнинг кўнгил билан мутлақо иши йўқ. Гулнора ишдан қайтганда онаси йиғлаб ўтирарди. «Оналар шундайки, ҳатто ўзинг ўзинга ачинмай, ўз ҳолингга куйинмай, ўз аҳволингни ўйламай қўйсанг ҳам, онанг сенга ачинаверади, онанг сен учун куйинаверади, онанг бахтинг учун курашаверади». - Жон қизим, Гулноранинг онаси мулойимлик билан гап бошлади. У бугун ҳам келди. Жуда яхши йигитга ўхшайди. Ўзинг билан учрашиб гаплашмоқчи. Ҳатто суратини ҳам ташлаб кетди. Шу одам менга мақул. Илтимос турмушга чиқмасанг ҳам бир учрашиб кўр?! - Ойи мен барибир турмушга чиқмайман, кескин жавоб берди Гулнора. - Нима қиласан, бир умр ёлғиз ўтасанми? Сен тенгиларни қатор-қатор боласи бор. Ахир сени ўйлайман жон қизим. Сен ҳам турмуш қуриб, она бўлсанг, дейман. Гулноранинг онаси ортиқ гапира олмади, фақат қизнинг юзларига турмулганча дили эзилиб йиғларди. Гулнора онасини бу ҳолини кўриб юпатиш мақсадида: - Майли ойи сиз айтганча бўла қолсин, учрашиб кўраман, - деди. Онаси шоша-пиша кўз ёшларини рўмоли билан артганча кўрпача тагидан суратни олиб Гулнорага тутди. Гулнора истар-истамас суратга разм солди. Разм солди-ю, юраги тўхтаб қолай деди. Суратдаги ўша унинг ҳаётидаги ягона севгиси Комил эди. Гулнора ҳўнграб йиғлаб юборди. - Розиман. Мен розиман, - деди у баланд овозда йиғлаганча. Бу ҳолни тушунмаган онаси: - Нимага розисан қизим? - Учрашувга розиман. Ўша инсонга турмушга чиқишга ҳам розиман, розиман. Гулнора суратни маҳкам бағрига босганча хонаси томон кетаркан, ортидан онасининг овози эшитилди: - Ҳа айтганча, қизим сенга айтган эдимку, унинг ширингина қизчаси бор экан деб, буни қараки, унинг ҳам исми Гулнора экан! © Оқил Тўрақул

Мен туҳмат сабаб, ўзим хоҳламаган инсонга мажбуран турмушга чиқдим. Эримни уйи қишлоқ жойда. Ҳовли четидаги эски молхонаси қа
Мен туҳмат сабаб, ўзим хоҳламаган инсонга мажбуран турмушга чиқдим. Эримни уйи қишлоқ жойда. Ҳовли четидаги эски молхонаси қандайдир қўрқинчли эди. Айниқса тунда ғалати овозлар эшитиларди ўша таърафдан. Қўпол ва қўрс эрим у таърафга ўтмаслигимни буюрганди. Бир кун тунда ташқарига чиққандим, шу таърафдан ғалати овозлар келаётган экан. Қўрқув ва қизиқиш орасида, қизиқиш устун келди. Қўрқув билан молхонага яқин келганим сайин. Овозлар баландроқ ва ваҳималироқ эшитила бошлади. Оёқ-қўлим титраганча ичкарига кирдим ва чинқириб юбордим. Чунки эрим у ерда... ДАВОМИ ДАХШАТ😨😨😨

Кечиккан Бахт (ҳикоя) - Ахир қизим ўттиз ёшга кирдинг. Нима қилибди аввал уйланган бўлса? Хотини туғриқ пайти вафот этган экан. Ширингина қизчаси бор экан. Бир мартагина учрашиб кўр? Ахир қанчадан-қанча совчиларни қайтармадинг. Билиб олган гапинг шу, эрга тегмайман. Агар отанг тирик бўлганда ҳозир бу кунларни кўрармидим. Гулноранинг онаси шундай деганча йиғлай кетди. Гулнора онасини кўнгилини oғритмаслик учун "майли ўйлаб кўраман" дедида, ҳар кунгидек истар-истамас ишга йўл олди. Гулнора автобус ойнасига бошини қўйганча кўчадаги одамларни, жуфт бўлиб юрган севишганларни кузатар экан, беихтиёр ўзининг аччиқ қисмати, бевафо муҳаббати Комил, ва у билан ўтказган севгининг ширин онлари кўз ўнгида жонланиб, димоғи ачишади, соғинч, алам ёши қуйилиб келади. Гулноранинг турмушга чиқмаслиги, эркакларга бўлган нафратига ҳам аслида ўша бир вақтлар борини бағишлаб севгани Комил сабабчи. Гулнора шаҳарга ўқишга борган илк йиллари Комил билан тасодифан танишиб қолган. Гулнора ўша вақтларда ҳусн-малоҳатда тенги йўқ қиз эди. Комил қиз олдига, олийгоҳга ҳар кун келарди. Гулнора нақт бир йил Комилни дилизҳорларини рад этиб юрди. Ўқишни иккинчи йили бошланган илк кунда Комил қўлида бир даста қизил атиргул билан Гулноранинг яна қаршисидан чиқди. Аҳдидан қайтмайдиган бу қайсар йигитга секин-аста Гулнорани ҳам ишқи тушиб қолди. Ўқишнинг учинчи йили бошланганда улар бамисоли Лайли Мажнун эди. Комил ҳар кун олийгоҳга келар, улар баъзида тун яримигача шаҳар кезишар, Гулнора гўёки бошқа оламга тушиб қолгандек ўзини бахтли ҳис қилар, Комилни бутун борлиғи билан севиб қолишга улгурганди. Ўқишнинг тўртинчи йилининг бошларида Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, Гулнора учун дунё тор бўлиб қолди. Уни суянчи, ишонган тоғи отаси энди йўқ эди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Ўша куни Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил қизни юпатар, сочларини силар, маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирар, ҳатто аҳлоқ чегараларини бузиб ўтарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қўллари, бўсалари ёқар, у бу орқали барча дардларини унутгандек бўларди. Гулнора бу сафар ўзини тўхтата олмади... ​​​​Орадан чамаси бир соат вақт ўтди. Гулнора қўллари билан юзини ёпиб олганча «шарманда» деб йиғлар, Комил эса уни овутишга уринарди. Камол Гулноранинг ўқиши тугаши билан совчи юборишга ваъда берди. Гулнора ҳам умрини охиригача Комилдан бошқасини демасликка, икки дунё бир бўлса ҳам ундан воз кечмасликка онд ичди. Гулнора ўқишни тугатиб уйга қайтди. Ўша белгиланган кун келди. Гулнора ўз суюклисининг совчиларини кутарди. Аммо, Комил тарафдан ҳеч ким келмади. Орадан бироз вақт ўтиб Комилнинг ўзи келди-ю, Гулнорага уйлана олмаслигини айтди. Қиз музлади. Бу гапдан кейин бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Комил унга севмаслигини ҳам айтди. Гулнорага энг оғир ботгани ҳам шу бўлди. Унинг ўзи Комилни жондан ортиқ кўрарди. Шунчалик севардики, ҳатто бир оғиз ҳам ёмон сўз айта олмади. У ҳаммасига ўзим айбдорман деди-ю, жондан ортиқ кўргани, аллақачон бутун ҳаётига айланиб улгурган инсонига жимгина бахт тилай олди холос. «Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди». Кеча Гулнорадан бахтиёр инсон йўқ эди, бугун эса ундан бахтсизроғи. У анча вақт ўзига кела олмади. Хонасига қамалиб олгунча куну-тун йиғларди. Бироз вақт ўтгандан кейин Комилнинг онаси қаттиқ бетоб бўлганини ва унга «бошқа бир қизга уйланмасанг рози эмасман» деганини билган Гулнора Комилга ҳам осон бўлмаганини тушунди. Ҳатто, уни оқлай бошлади. "Инсон бошқа бир инсонни қаттиқ севиб қолса, уни энг жирканч қилмишларини ҳам кечирар, уни кимдир қораласа тинмай оқлашга уринаверар экан». Гулнора ҳам Комилни кечирди. Бироқ унга нисбатан севгиси кучайса-кучайдики сўнгани йўқ. Мана неча йиллардан буён Комилни ўйламаган бир куни й

🔥СУНИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ «0» ДАН ЎРГАНИНГ! 💁🏻‍♀Мен сизга шундай 🎥Bидеолар ясашни «0» дан бошлаб ўзим ўргатаман☝️ 💻Компютер бўлиши шарт эмас❌ 📲Телефон орқали ясашни ўргатаман✅ 👇Курсда сиз: ✅Суний интеллект билан ишлашни 🎨Чиройли расмлар яратишни 🎬AI орқали видео қилишни 🐣Мультфильм ясаш, гапиртириш 💰AI орқали даромад қилиш йўлларини ўрганасиз! 👇Тез шошилинг🚀 @FARIDA_KURSLARI @FARIDA_KURSLARI 😍Курс ҳақида батафсил маълумот олиш учун личкамга ёзинг👇 https://telegram.me/joinchat/oqr8W_EnxV9lZWYy

💥Қотил қизнинг қисмати. Қимор ўйини авжига чиқди, келишиб олган тўрт одам кайфи ошиб қолган Абдусамадни ўртага олишди, қучоқ-қучоқ пуллар, уй, машина ҳам қўлдан кетди. - Ўйин тугади жўралар, энди ҳайдамайман-у, аммо тарқалиш керак, ҳамма нарсамни ўз уйимда тортиб олдинглар-ей, ҳечқиси йўқ мени Самадбой деб қўйишибди, чепуха ҳамма мол дунё, - деб алжирай бошлади боши бир томонга қийшайиб-қийшайиб Абдусамад. - Эй жўра, нима ҳеч нарсанг қолмадими тиккани, яна бирор нима тик, балки ютқизганларингни қайтариб ютиб оларсан, - деди қиморбозларнинг бири. - Ана жаа бўлмаса, хотинни тик, сен учун хотин камми? - деди яна бири ва хохолаб кулди улар. - Тиксам тикавераман, ҳозир сенлардан ҳамма нарсамни қайтариб оламан, - деб қўлига карталарни тўплай бошлади Абдусамад. - Демак Абдусамад довга хотинини тикди, шундайми? - деб унинг қўлидан карталарни олиб аралаштира бошлади бошқа бир қиморбоз. - Тикдим, хотинимни довга тикдим, - деб юборди Абдусамад. Ўйин давом этди, режага кўра Абдусамаддан ютиб олинган пуллар "ютқизилди" ва қайтариб берилди, ўйин яна давом этди, пуллар яна "ютиб олинди" ва охирида нариги хонада чарчаб ухлаб қолган, бу ерда бўлаётган воқеалардан хабари йўқ Мавжуда ҳам қўлдан кетди... Абдусамад "ана хотиним нариги хонада" деб ўзи боши қийшайиб ўтирган жойида ухлаб қолди. Мавжуда устида оғирлик хис этди, ачқимтир хид ҳам уфуриб турибди, у кўзларини очмади, эрининг доимги аҳволи ҳам шу эди, аммо хонада яна одам борлиги сезиб қолди ва кўзларини очди-ю, қўрқиб кетди, унинг устида соқоллари ўсган, кўзлари қип-қизил рангда бўлган бегона эркак хансираб нафас олар, ютоқиб-ютоқиб унинг бўйинларидан, сийналаридан ўпар эди. Мавжуда бор кучини тўплаб уни итариб юборишга уринди, аммо бу девсифат одам олдида кичкина жуссаси билан буни эплай олмади, у бақирмоқчи бўлди, баркашдек кафти билан унинг оғзини ҳам беркитиб олган қиморбоз бунга йўл қўймади. BUGUN OQSHOM MOYCHECHAK KANALIDA YANGI HIKOYA!!!