Ойнинг ун беши- 19-қисм
Бу нима деганинг, бетамиз,-деб
унинг устига важоҳат билан
бостириб кела бошлади.-
-Ўз онангга шундай дейишга
қандай тилинг борди?! Тилингни
суғуриб оламан!!
-Сенинг беҳаёлигингни билардим-
у, аммо бу даражага борасан, деб
сира ўйламаган эдим,-деб шу
пайтгача индамай турган Шарофат
унинг йўлини тўсди.- Шаҳодат
тўғри айтди .Сен ҳақиқатдан ҳам
илонсан, чаёнсан. Ўз
болаларингнинг ҳаётини
заҳарладинг! Ҳатто энг йиртқич
ҳайвон ҳам ўз боласини асраб-
авайлайди. Ҳимоя қилади. Сен эса
ўзинг йиртқичларга «ем» қилдинг.
-Сизнинг ишингиз бўлмасин,-деди
Фароғат бунга жавобан
ўдағайлаб.- Болалар меники,
истаганимни қиламан.
-Бекорларни айтибсан. Сенинг
болаларинг бўлса, менга ҳам
бегона эмас, жигарларим бўлади.
Уларни хўрлаб, оёқости
қилишингга йўл қўймайман,-деди
Шарофат.
Юмшоқ табиатли холасининг
бундай важоҳатга кириши
Шаҳодат учун мутлақо
кутилмаган ҳол эди. Шовқинни
эшитиб чиқиб келган Назар гап
нимадалигини дарров тушинди. /
азабланаётгани сезилиб турсада
осойишталик билан деди:
-Яхшиямки аёл кишисиз. Бўлмаса
Самандарга нисбатан қилган
ишингиз учун сизни соғ қўймаган
бўлардим. Яхшиликча кетинг бу
ердан. Нопок қадамингиз билан бу
покиза хонадонни булғаманг.
-Сиз аралашманг! Нима ҳаққингиз
бор, бировларнинг ишига
тумшуғингизни тиқишга?- деб
Фароғат энди захрини унга сочди.
-Ҳаққи борлиги учун
аралашаяпди. Қайним тўғри
айтаяпти. Кет бу ердан! Сен
беномуснинг юзингни ҳам
кўришни хоҳлакмайман! Йўқол! -
деб Шарофат дарвозани кўрсатди.
-Нима?! Мени ҳайдаяпсизларми?-
деди Фароғат жазаваси тутиб.-
Кетаман ҳалиям. Бу исқирт
уйингизда туришга тоқатим йўқ.
Бу уй эмас, мол боқиладиган
қўра. Лекин қизимни олиб
кетаман!
Унинг бу беандишалиги,
хонадонини ҳақоратлаши
Шарофатнинг ғазабини
алангалатиб юборди.
-Мол боқиладиган қўра бўлса ҳам
ҳалол-пок. Сенга ўхшаганлар йўқ.
Бу ердан йўқол, йўқол деяпман
сенга!!
-Нега безрайиб турибсан, юр
кетдик! Бундай жойларди яшаш
сенга муносиб эмас,-деб Фароғат
Шаҳодатнинг қўлидан ушлаб
тортқилай бошлади.
-Бормайман, дедим-ку,
бормайман,-деб Шаҳодат қўлини
тортиб олиб чопганича уйга кириб
кетди.
Фароғат энди қизини олиб кета
олмаслигига кўзи етиб
шаллақилик қила бошлади.
- Мен ҳали сенларга кўрсатиб
қўяман! Қизимни мендан бездириб
тортиб олганларинг учун тегишли
жойларга шикоят қиламан. Қонун
бировнинг боласини бошқа биров
тортиб олишиги йўл қўйиб
қўймайди. Судга бераман! Бу
ишларингга ҳали пушаймон
бўласизлар! Менинг кимлигимни,
нималарга қодир эканлигимни
билиб оласизлар!
-Ҳақиқатдан ҳам сени яхши
билмас эканман. Билганимда
Самандар билан Шаҳодатнинг
бошларига бу кунларни
солишингга йўл қўймаган
бўлардим,-деди Шарофат.-
Кимлигингни, нималарга
қодирлигингни эса жуда яхши
билиб олдим.
-Майли, истаган жойингизга бориб
шикоят қилинг, судга беринг.
Қўлингиздан келганини қилинг.
Аслида сизнинг ўзингизни суд
қилиш керак. Вояга етмаган қизга
қўшмачилик қилганингиз учун
жазолаш керак,-деди Назар ҳам
асабийлашиб.
Фароғат қарғанганича чиқиб
кетди. Шундан кейин қадамини
ҳам босмади. Унинг бирор жойга
шикоят қилишга ботинолмагани
аниқ эди...
Эркин уйғониб бошини кўтарди.
Қаерга келиб қолдим, дегандай
хонага кўз югуртириб чиқди. Бир
нима эсига тушди, шекилли,
чопқилаганича чиқиб кетди.
Шаҳодат қалбида кечаётган ҳис-
туйғулари туфайли яна анча вақт
ўйланиб ётди. Уни шу пайтгача
қийнаб келаётган нарса Самандар
акасининг келажаги ҳақидаги
қайғуриши эди.
“Наҳотки энди барча
кўнгилсизлклар ортда қолди?
Самандар акам учун ҳам,мен учун
ҳам яхши кунлар етиб келди.
Албатта бунга ишониш қийин,
аммо бу аниқ. Энди ҳеч ким
Самандар акамга ёмонлик
қилолмайди. Йўлига тўғаноқ
бўломайди. Ахир энди ҳимоячиси
бўлган дадам бор. Ҳар қандай
бало-қазоларга кўксини қалқон
қилади»…
Ҳовлидан эшитилаётган
овозлардан бирдан сергак тортди.
Шошиб у ёқ, буёғини тўғирлади.
Бошидан тушиб қолган рўмолини
ўраб, ҳовлига чиқди. Сўрида
Искандар билан Зулайҳо нима
ҳақдадир гаплашиб ўтирардилар.
Эркин уларнинг ўртасидан жой
олганди.
-Қизим, яхши дам олдингми?- деб
сўради Искандар унга кўзи
тушиши билан.
-Ухлаб қолибман,-деб Шаҳодат
уялинқираб ерга қаради.
-Жуда яхшида,- деди Зулайҳо
Эркинни елкасини силаб қўяран.-
Ҳозир кун узоқ. Туш пай