ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 43 706 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 349 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 738 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 43 706 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 09 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 366، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -31، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 17.77‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 11.98‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 7 749 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 225 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 118.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 10 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

43 706
المشتركون
-3124 ساعات
-5197 أيام
+4 36630 أيام
أرشيف المشاركات
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ "5-IYUL — KATTA CHEGIRMA BILAN START!": "DIQQAT! Nihoyat kutgan kun keldi! 5-IYUL kuni ozish marafo
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ "5-IYUL — KATTA CHEGIRMA BILAN START!": "DIQQAT! Nihoyat kutgan kun keldi! 5-IYUL kuni ozish marafonimiz START oladi!" "Bu safar oddiy marafon emas! Bu — KATTA CHEGIRMALI marafon! Agar anchadan beri ozishni xohlayotgan bo'lsangiz, aynan hozir eng qulay imkoniyat." ❤️OY ❤️❤️ MING ❤️OY ❤️❤️ MING https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 Guruhga kiring

Бахтиёр ака омон юрган эканми, а? Қилган ишидан афсусланяптимикан? Уфф! Нималар бўляпти ўзи? Нималар?" -Ҳа, қизим, нонушта қилмадинг? Бирор еринг оғрияптими ё? -Эрталабки овқат ҳам одамнинг ризқи. Ул-бул еб ол, қизим. -Иштаҳам йўқ. Кейин ерман. Андак ўтиб,-шундай деб қўя қолди ва ўрнидан қўзғолди. Унинг ортидан аясининг ташвиш чулғанган сўзлари етиб келди: Баҳора ошхонадан тўғри ётоғига келди-да, кроватига чўкди. Деворга суяниб, кўзлари беихтиёр жавон устидаги телефонига қадалди. "Фаридага телефон қилсаммикан?"-кўнглига келган дастлабки ўй шу бўлди. Яхши-ёмон кунларида ёнидан жилмай оқибат кўрсатиб келётган қадрдонининг дил сўзларига, юпанчига зориқди шу тоб. Охир ўрнидан туриб, жавонга яқинлашди. Телефонни қўлига олиб Фариданинг рақамларини тера кетди. Сал ўтиб, гўшакнинг нариги тарафидан дугонасининг қўнғироқдек овози жаранглаб келди: -Ҳа, дугонжон, офтоб қайси тарафдан чиқди?-ҳазил билан гап бошлади Фарида. -Ҳазилни қўйсангчи Пари, кўнглимга қил сиғмаяпти ҳозир.-титроқ овозда деди Баҳора. Куни кеча дугонасини кўтаринки кайфиятда кўрган Фариданинг овози жиддий тортди: -Ёмон туш кўрдим. Тинчим йўқолди. Хавотирланяпман, Пари. Қулоқ сол,-шундай дея Баҳора кеча тунда кўрган тушини батафсил сўзлаб берди. -Ҳмм. Тушга нималар кирмайди дейсан? Доим эрингни ўйлаб юрганинг учун тушингга киргандир-да,-деди Фарида у гапириб бўлгач, қуруққина қилиб. -Шу бир ой ичида биринчи бор тушимга кириши Бахтиёр ака. Кейин уни умуман ўйлаганим ҳам йўқ. Унга нимадир бўлдимикан? Фарида Баҳоранинг ўз эрини илк бор "Бахтиёр акам" деб унинг номини меҳрла тилга олганидан ажабландими ё бу унга эриш туюлдими ё бошқа сабабми гўшакдан ғалати товуш эшитилди. Сўнг қуруққина қилиб деди: -Дугонжон, сенга яна бир илтимосим бор. Фақат йўқ дема... Кейинги кунларда илтимоси кўпайиб борётган Баҳорадан диққати ошди Фариданинг. Гарчи бу унга ёқмаётган бўлса-да, сир бой бермасликка тиришди. -Бажону дил дугонажон. Ёрдам қилсам, сендек қадрдонимга қипман-да. -Шу...-кўнглидагини тилига чиқаришга қийналди Баҳора. -Гапиравер, тортинма.-дадиллик бахш қилди Фарида. -Шу... Бахтиёр ака яхши юрганмикан, а? Аниқлаб бера оласанми? Менга қаерда бўлса ҳам тинч юрса бўлгани... Бошқа ҳеч нарса керакмас. Овоз эшитилмади. Баҳора бир-икки марта қаттиқ товушда тағин "алло" деди. Телефон ўчди. Аммо хиёл ўтмай, телефон куй таратиб юборди. -Узр, антенна йўқолиб қолди, Баҳор. -эркали овоз келди телефоннинг нариги тарафидан. -Майли, ҳаракат қиламан. -Фақат илтимос, бу орамизда қолсин, хўп, Пари?! -Хўп. Телефон ўчди. Баҳора аппаратни тағин жавон устига қўйиб ортига ўгирилганди ҳамки, ўзи томон карахт алфозда турган аясини кўриб, бирдан юзларининг олови чиқиб кетди. Уятдан қип-қизаринганини ўзи сезди. Аясига қарашга ботина олмай кўзларини ундан олиб қочди. 💥Феруза опанинг хонадони. Феруза опа эридан ёш бева қолгач, бошқа турмуш қурмади. Икки ёшар қизи Фаридани олиб ота уйига қайтди. Ота-онаси ҳам мунғайиб қолишганди. Ҳовли унча катта эмас эди. Аммо амал-тақал қилиб, ҳовлининг бир бурчидан бир уй, бир даҳлиз солишиб, Ферузани боласи билан бирга шу ерга кўчиришди. Жувон ёш, қўлида тайинли ҳунари йўқ эди. Ҳунарсиз одамнинг тиланчига айланишини вақтида фаҳмлаган жувон тикувчиликни ўрганди. Онаси "қўй болам, ўзингни қийнама, бир бурда нон бўлса топилар, мен нафақа оляпман, отанг оляпти. Аканг қарашиб турибди. Болангни эсон-омон катта қил. Шу сенга давлат" деди меҳрибонлик билан. Феруза опа онасининг куйиниб гапираётганини тушуниб турарди, аммо қўлдан берганга қуш тўймас деганлардек озга қанота қила олмас эди. "Фаридам катта бўляпти, ҳадемай мактаб ёшига етади. Эҳтиёжимиз ортади, ойижон. Қўйинг, ҳунарли бўлсам, ёмонми, қора қозон қайнайди, чўнтак бир-икки сўм пул кўради"... Кампир "унда билганингни қил, болалигингда ҳам шунақа қайсар эдинг", деб нари кетди. Бироз ўтиб Ферузанинг отаси, кейин онаси бу ёруғ дунёни тарк этишди. "Агар ўшанда ойимнинг гапига кирганимда, аниқ кўчада қоларканман", деди Феруза. Акаси эса ҳовли ўртасидан девор тортиб олди. Бу қанчалар оғир ботмасин, Феруза ўз-ўзини овутди: "Унинг оиласи катта. Яқинда ўғлини уйлантирди. Қудали одам. Битта-яримта келганда уялаёт

💥«ШУМҚАДАМ ёхуд уч кунлик келинчак»

Каникулда фарзандингиз телефон ўйнаб вақт ўтказмайди аксинча мисол ишлаб ПУЛ ишлаб топади! 🤯💸 📱6 ёшдан 11-синфгача фарзандлари бор оналар! Энди фарзандингиз ёзги таътилда, иссиқ кунларда кўчага чиқмасдан туриб, уйда онлайн тарзда математикани ЎРГАНИШИ мумкин 🎁 Видеони охиригача кўринг ва ҲАВОЛА орқали ариза қолдириб, 1 ta bepul dars va 42% чегирмага эга бўлинг: 👉 ҲАВОЛА

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy

роз салқин тортган, ҳаво тозарган эди. У деразага яқин келиб, токчага қўйган сигарет қутидан бир дона олиб, лаблари орасига қисдирди-да, чўнтагидан ўтёққич чиқариб, олов олдирди. Бир зумда сигарет учи чўғланиб, ҳавога тутун ўрлади. "Опаларим мени уйлантирармиш. Ҳм. Ойим ўтганига ҳали бир ой тўлмай, тупроғи совумай, яна тўй тараддудига тушармишлар меҳрибонларим. Раҳмат, сизларга... Йўқ, мен бу ерда қолсам, жинни бўлишим ҳеч гапмас. Ўз айтганидан қолмайдиган ўжар опаларим мени уйлантиришмагунча қўйишмайди..." Бахтиёр сигаретни сўрий-сўрий тугатди. Унинг фильтрини бурчакдаги чиқинди челакка ташлаб, кийимини кулдан тозалади. Сўнг ошхонага ўтди. Газга қўйган чойнак биқирлаб қайнаётган экан. Уни четга суриб, газ оловини ўчирди. Стол устидаги чойнак қопқоғини очиб, гарттак қуруқ кўк чой солди-да, қайноқ чойдан қуйди. Кейин пиёлага уч бор сузиб, чойнинг дамини қайтарган бўлди. Ҳовури тингач, тағин пиёлага чой қуйиб қўйди. Унинг қорни тўқ эди. Дўконни қулфлаб чиққач, шу яқин атрофдаги қаҳвахонага кириб, уч сих кабоб буюртирган эди. Яна газак билан бир пиёла ароқ ҳам. У гоҳ-гоҳида хумори тутганда ичиб турар, шу билан қўзиган асабини босишга ҳаракат қилар ё чарчоғини ёзмоқчи бўларди. Кейин ғамни бир муддат унутишга ҳам "ҳисса" қўшарди бу ароқ деганлари. Аммо ичкилик таъсири тарқалгач, яна ўша ҳол қайталанарди. Мана Бахтиёрнинг қулоқлари остидан ҳамон опаларининг бугунги "ғув-ғув"и акс садо таратиб турганди. "Тўй" сўзини эшитибоқ бошига оғриқ кирганди. Эслаган сайин бу ҳол кучайиб бормоқда эди. У чой ичиб, бу дардисарликнинг таъсирини бир оз камайтирмоқчи эди. Наф бермади. Хонага ўтиб, телевизорни ёқди. Қўлига пультни олиб, каналларни бир-бир тафтиш қилиб чиқди. Кўришга арзигулик кўрсатув, фильм йўқ экан. Ўзини мажбурлаб бўлса ҳам кўзларини телевизор экранига қадаб мўлтираб ўтираверди. Орадан хиёл вақт ўтган эди, ногаҳон телефони куй чалиб юборди. Бахтиёр ҳойнаҳой опаларимдан бирортаси қўнғироқ қилаётгандир-да деб хоҳламай телефонни олиб, мониторига қараган ҳам эди, бирдан ҳушёр тортди. Айни дам Хушнуд сим қоқоаётган экан. У шошиб, телефоннинг яшил тугмачасини босди. -Ассалому алайкум, Хушнуд ака, яхшимисиз?-деди уй эгасининг овози эшитилгач. Икков бир муддат ҳол-аҳволлашишди. Кейин Хушнуд унга ўтган кунги илтимосини эслатди. -Ҳа, ҳа, ёдимда,-деди шошиб Бахтиёржон. -Мен у ердаги танишлар билан гаплашдим. Иш, жой билан таъминлашади. Фақат олдин яна бир бор яхшилаб ўйлаб, бир қарорга келишингиз керак. Менинг назаримда, жаҳл устида бунга иқрор қилганга ўхшаяпсиз. -Йўқ, Хушнуд ака, аллақачон ўйлаб кўрганман. Қарорим қатъий! Бормоқчиман Туркияга.-деди жиддий оҳангда Бахтиёржон. -Унда тараддудни бошлаверинг. Ҳужжатларингизни тахлайверинг. Шу кўйи овоз тинди. Бахтиёр қўл телефонини бир чеккага қўяркан, ҳозиргина лўқиллаб турган боши бирдан енгил тортганини, оғриқ чекинганини ҳис қилди. У мамнун кайфиятда ўрнидан турди. 💥Шукур амаки хонадони. Баҳора кечаси билан алаҳлаб чиқди. Алоқ-чапоқ туш кўрди. Бир гулзор ичида турганмиш. Атрофида турфа анвойи гуллар барқ уриб ўсиб ётганмиш. Қўлида ҳам ранг-баранг гуллар бор эмиш: оқ, қизил, пушти... Бир маҳал бир барно йигит ёнида пайдо бўлибди. Синчиклаб қараса, у эри Бахтиёржон экан. Эри унга бир қучоқ гул тутқазибди. Баҳора гулни олиб, бағрига босибди. Тўйиб-тўйиб ҳидлабди. Тану жони роҳатланибди, яйрабди. Бахтиёр жилмайибди. Аммо бирдан жони оғриб кетибди қизнинг. Баҳора бундай қараса, бир тоа сочи узилиб, ҳавода сузиб юрганмиш. Кейин кутилмаганда шу тола соч қуюнга айланиб, айлана-айлана Бахтиёрни узоқларга олиб кетибди. Қизиқ, қуюн Баҳорага ҳеч қандай зарар ҳам етказмабди. Ақалли унга яқинлашмабди ҳам. Фақат йигитни даст кўтариб, аллақаерга кўтариб кетибди. Бор-йўғи шу. Баҳора уйғонганида терга ғарқ бўлганди. Ўрнидан лоҳас бўлиб турди. Кўрган нохуш тушидан кўнглига ғам оралади. Бахтиёржонни ўйлади. "Тавба. Бахтиёр ака тушимга кирдими? Шу пайтгача ҳеч кирмаганди тушимга. Кейин гул бердими? Бир қучоқ гул. Ранг-баранг. Нега шамол уни аллақаёқларга олиб кетди? Тўхта-тўхта, шамол қаердан келди ўзи? Сочим узилдими? Бир тола соч... Қизиқ. Бу тушнинг хосияти нима экан? Қўрқиб кетяпманки... Ишқилиб,

Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз берди
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар! 1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар? Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 1-дуо... Давоми бу ерда👇

Rasmda nechta uchburchak bor? Toʻgʻri javob 👇
Rasmda nechta uchburchak bor? Toʻgʻri javob 👇

зишга киришди. "Укажон, уйғонганингда менга телефон қил. Сендан алағдаман..." жумласини Бахтиёрнинг рақамларига жўнатди. Шу иш бажарилганига бир дақиқа ҳам бўлмай унинг телефони куй таратиб юборди. Худди шу рақамларнинг ўзидан. Мавлуда шошиб гапира кетди: -Уйғотиб юбордимми? Узр, укажон? Қаердасан ўзи? -Сизми Мавлуда опа? Ҳали ухламагандим. Хижолат бўлманг.-қадрдон овоз келди нариги тарафдан. -Қаерларда ётиб юрибсан,-овози титраб кетди Мавлуданинг.-Биз, опаларинг ҳали тирик бўла туриб, кўча-кўйларда санғиб юрибсанми? Бизникига келганингда отамизга ўхшаб қувиб солармидик ё, а? Нариги тарафдан жавоб бўлмади. -Гапир, Бахтиёр... -Хавотир олманг, опажон. Бир уйда турибман. Ижарада. Эгаси яхши одам экан... -Ижара дейсанми?-жаҳли чиқиб кетди Мавлуданинг.-Эсингни еб қўйибсан. Тайёр уйинг бўла туриб... Менга қара. Эртага уйга келиб кет. Майлими? -Опа, эртага маърака йўқку? Отамнинг уйига эса бормайман энди. -Мен сенга уйимга келиб кет деяпман. Меникига... -Уфф! Нимага? Гапингиз бўлса, мана телефонда айтаверинг. -Йўқ, ўзингни кўришим керак. -Опа, ахир... -Агар келмасанг, мен билан ҳам гапирма, опа дема бошқа...-аразлагудек бўлиб деди Мавлуда. Бахтиёржон ноилож қолди, шекилли, охир розилик берди. Мавлуда хотиржам тортиб, укаси билан яна бироз гаплашди-да, сўнг унга яхши тун тилаб, ўзи ҳам уйқуга ётди. 💥Ижара уй. Хушвақт ака хонадони. Бахтиёржон ҳозиргина Мавлуда опасининг олдидан келган эди. Кеча ярим оқшом телефон қилиб, йиғи-сиғи қилганида, раҳми келганди. Мана ҳозир бекор борибман дея афсусланди. Борса, Мавлуда опасининг ўзи эмас, ҳамма опалари ўтириб, уни кутиб ўтиришган экан. Кейин Бахтиёржонни ўртага олиб, бири у ёғидан, иккинчиси бу ғидан турткилайверди. -Отамнинг ёлғиз ўзи уйда... -Отамнинг битта гапига аччиқ қилиб кетиб қолдингми? -Отам ҳайдаса, ижарага кўчиб ўтасанми, мана биз опаларинг борку? Худога шукр, кўнглимиз ҳам кенг, уйимиз ҳам... -Одамларнинг олдида уятга қўйдинг... Бирортаси "Бахтиёржон ука, айб фақат сенда эмас, бизда ҳам айб бор, хомлик қилиб қўйдик, ўйламай иш қилдик", демади. Эҳтимол бу уларнинг бирортасининг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Акс ҳолда ҳеч бўлмаганда шунга шаъма қилишган бўларди. Бахтиёржон опаларига бас кела олмади. Уларнинг маломатига қолиб кетди. Бири қўйиб, бошқаси талай кетса-я... Кейин муддаога ўтишди. Нозима опаси бошлади: -Бахтиёр ука, ҳаётинг ҳозир ит ётиш мирза туриш. Қачонгача бундай яшайсан? Ўртоқларингдан, маҳалла-кўйдан, қариндошлардан уялмайсанми? Афтингни ўгирма, гапирсам жоним ачиганидан гапиряпан. Фойдангни кўзлаб гапиряпман. Гап шу анави шумқадамнинг жавобини бериб қўя қол. Ярашган тақдирингда ҳам барибир эл бўлмайди бизга. Бахтиёр иш бу даражагача боради деб ўйламаганди. Опаларининг асл мақсади шу экан - уни ҳали чимилдиққа кирмаган келинчакдан айириш экан. Шу мақсадда чақиришган экан. Бахтиёр Нозима опасининг қарорига нима деб жавоб беришини билмади. Ўзи эса бир қарорга келмаган эди. Ажрашишни эса хаёлига-да келтирмаган эди. Бахтиёрнинг иккиланаётганини кўриб, бошқа опалари Нозима опани қўллаб-қувватлай кетишди: -Опам тўғри айтди. Шумқадам келиннинг хосияти йўқ, ука. Остона ҳатлаб кирибоқ барчамиз мусибат остида қолдик. Бу ёқда отамиз биз билан чаппа бўлиб қолди. -Тинчимиз йўқолди. Еб-ичганимиз татимай қолди. -Мана шу касофатнинг касрига қолиб, кўчада қолдинг... Сўнгги нуқтани Мавлуда қўйди. -Бошқасига уйлантирамиз сени. Онаси ўпмаганига, ука. Ҳеч кутилмаган гап. Бахтиёр гангиб қолди. У нима дейишни ҳам билмади. Яна бир муддат ўтирса, миясини қоқиб, қўлига беришни фаҳмлаган йигит ўрнидан шарт туриб кетди. -Ҳа, ука, қаёққа?-ҳайрон қолди Мавлуда. Бахтиёр индамади. Эшиккача борди-да, сўнг опалари томонга бурилиб, шу гапни айтди: -Мен ортиқ у уйда яшамайман. Сенлар эса ойимнинг тупроғи совимай туриб, яна тўйдан гапиряпсизлар? Раҳмат сизларга! Бахтиёр улардан жавоб кутмай шошиб чиқиб кетди. Ортидан опаларининг жавраб қолгани эшитилди -Яхшиликка бўлган раҳматинг шуми? -Биз бунинг тақдирини ўйласак, бу нима деяпти? -Нодон! -Садқаи яхшилик кетсин, қўйинглар бошқа гапирманглар... ...Бахтиёр сигарет хумори тутию, балконга ўтди. Дераза дарчаси очиқ қолган экан. Ичкари би

Қўғирчоқ сабаб ерга кўмилган икки бегуноҳ бола‼️ 5 йил кутилган биринчи фарзандимни суннат тўй қилдим. Ҳамма совға салом олиб
Қўғирчоқ сабаб ерга кўмилган икки бегуноҳ бола‼️ 5 йил кутилган биринчи фарзандимни суннат тўй қилдим. Ҳамма совға салом олиб келаркан овсиним олиб келган бир қўғирчоқ боламга жуда ёқиб тушди. Хонасига олиб кириб ёстиғини ёнига қўйди. Орадан 1 ой ўтди боламни ерга қўйдик. Ўлим сабабини эса врачлар ҳам тушунтириб бераолмади. Ўғлимдан эсталик бўлсин деб қўғирчоғини синглимни 4 ёшли қизига бердим. 1 ойдан кейин тўсатдан синглимни ҳам қизи оламдан ўтди. Жанозада ёш қизчани олиб чиқишар экан уйни чеккасида ётган қўғирчоққа кўзим тушди. Пичоқни олиб қўғирчоқни ичини очиб кўрганимда юрагим сустлашиб ҳушимдан кеттим. Бир пайтлар овсиним совға қилган қўғирчоқнинг ичидан... Давоми... 👇

Hammadan shubhalanib chiqyapsizlarmi????

Repost from N/a
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻri
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻrish va xavfsiz pul oʻtkazmalarini amalga oshirishni istaysizmi? Yechim — Magfi Marketplace! 🤑Kanallarni ishonchli sotib oling, oʻz kanalingizni hoziroq joylashtiring va tezda soting! 🔗 Kanal Sotib Olish / Kanalni Sotish! #reklama · Marketplace

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 10.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 224 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 144-қисм "Мен сен билан орзуйимдаги шаҳарда бир умр хотирамизда қоладиган онлар яшамоқчи эдим. Бор- йўқ мақсадим шу эди." "Акамни Америкадан танийсизми?", -деганимда, қошлари чимирилди. "Нега ундай қараяпсан? Мен Миршодни барда, Латофат билан келганида танидим", -деди жиддий оҳангда. "Уч йил олдин Америкага нима мақсадда келгандингиз?", -деб навбатдаги саволимни бердим. "Маржона! Мен тадбиркор одамман. Жуда кўп давлатларга иш билан бораман. Америкага ҳам иш учун келгандим. У ерда бир ака билан бирга ишлаймиз", -деб жавоб берди. Гаплари рост бўлишини жуда хоҳлардим. "Сен мендан шубҳа қиляпсан. Йилига Америкага қанчадан-қанча ўзбек бориб келади. Уларнинг ҳар бири акангни қотили бўладими?", -деб менинг жим бўлганимга гапини давом этди. "Уларни ҳеч бири акам билан яқин муддатда Ўзбекистонга қайтмаган. Шубҳаланиш, айблаш эмас. Бу ҳуқуқий бир жараён", -дедим доналаб. Ойбекнинг иши логистика эди. Америкада логистика ишини қуриб, Ўзбекистондан юритиб турган жуда кўп фирмалар бор. Унинг гапларини рост ёки ёлғонлигини текширишни ягона усули, Америкадаги солиқ тизимидан қараб кўриш. Буни ўзимга режалаб қўйдим. "Сен мени ўша жараёнингда айблаб бўлибсан. Ўзига яраша феълим бор, тўғри. Лекин одам ўлдириш учун ичида инсоний сифат қолмаган бўлиши керак. Жаҳли чиққанида гапирган ҳамма ҳам бориб одам ўлдиради, дегани эмас", -деб оҳанги борган сари маъюслашди. Кўркак қафасим ўртасига оғир юк мингандек бўлди. Юрагим негадир ғаш. Худди атрофимдаги деворлар борган сари торайиб, мени қисиб келаётгандек бўларди. Ойбек орамиздаги суҳбатдан сўнг кўзларини юмиб олди. Ростдан ҳам уйқиси келгандир ёки ўзини шу усул билан олиб қочди. Йигирма тўрт соат ўтмай, илк тортишувимизни ҳам қилиб олдик. Қолди яна шунча соат. Хонада сиқилиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ташқарига чиқдим. Касалхона ҳовлиси худди боғистондек эди. Ўриндиқларнинг бирида ўтириб атрофни кузата бошладим. Кўзим ногиронлар аравачасида ўтирган бир қари аёл ва уни ёнидаги ёшроғига тушди. Мен ўтирган томонга қараб келишаётган эди. Қари аёл нималардир деб инжиқланарди. Қўлидаги нарсасини ерга ташлади. Ёш аёл у нарсани оламан деганида, аравачадаги кампир ўзини ҳам ерга отмоқчи бўлди. Фақат ҳаракати ўтирган ўриндиғини ҳам ўзи билан судраганди. Тезкорлик билан ёрдамга чопдим. "Мама!", -деб ёш аёл ҳам хавотирга тушди. У билан бирга қари бемор аёлни ерига ўтирғиздик. Қизини қўллари билан урарди. Мен нима бўлганига тушунмай қараб қолдим.

#Шубҳа 143-қисм "Қорним оч, бошқа нарсаси йўқми?" "Бошқа нарса мумкин эмас", -деб қўлимдаги қошиқни Ойбекнинг оғзига тутдим. "Шўрвадан ҳам кўра, сенинг юзинг нега бунақа осиқ?", -деб сўради. "Яхши бўлинг, кейин гаплашамиз", -деб емаса- емасин, дегандек ундан узоқлашмоқчи бўлдим. "Нима бўлди, Маржона? Қўрқдингми? Мен яхшиман", -дерди худди ҳеч айби йўқ кишидек. Ойбекни бир неча соат ўтиб кейин кўра олдим. Наркоз таъсиридан чиқариб, сўнг оддий палатага олишган эди. Беморнинг ётоғидан ташқари кичикроқ бир диван касалнинг яқини учун бор эди. Ойбекнинг ранги сўлиб, юзидан дориларнинг кучи озайганини билса бўлар эди. Уни бу аҳволда сўроққа тутгим келмади. "Маржона, бир- биримиздан бошқа кимимиз бор бегона юртда. Ҳозир ўлиб кетган бўлишим ҳам мумкин эди. Айт, нима бўлганини?" -деб зўрға овози чиқди. "Ваҳима қилманг, оддий кўричак бўлдингиз", -деганимда, ёлғондан лабини бурди. "Қийнама мени, жоним. Айт, нега хафа бўлдинг?", -деб ҳоли жонимга қўймагач, очиқ бўлишга қарор қилдим. "Нью Йоркми? Лос Анжелесми?", -деганимда, энди жим ютинди. Нимани назарда тутганимни биттада билди. "Маржона, мен..." "Нега?", -деб кўзим тўлди. Бу жаҳл эмас, шунчаки алданганимни алами эди. Сокин эдим. Қаерда, қай аҳволда эканимизни билардим. Балки ишонарли сабаби бордир. Бироқ ҳаммаси янги бўлган пайтда ўзимни бошқача ҳис этгандим. Ойбек энг бошда акамнинг қотили рўйхатида бор эди. Фақат вақт ўтиши билан бу тушунчадан узоқлашган эдим. Аммо у бир ҳаракати билан мени яна шубҳа гирдобига солиб қўйган эди. "Сенга Америкага визам бор. Лекин сен билан Парижни айланмоқчиман, келасанми, десам, келар эдингми?", -деб хижолат оҳангида сўради. "Келардим", -дедим ҳеч иккиланмай. Чунки меҳрга зор эдим, келардим. Мени гапимдан сўнг кўзларини олиб қочди. Бошини эгиб гапирди. "Мен эса келишингдан умидим йўқ эди. Хайрлашишдан қочганинг каби, мени рад этиб, келмайсан, деб ўйладим." "Булар баҳона эмас. У паспортни кўрганимда менинг аҳволимни тасаввур қила олмайсиз. Менинг ҳаётимда “кўп” деган сўз деярли йўқ. Инсонларга ишончим кўп эмас, яқинларим, дўстим, яхши хотираларим...жуда оз. Алдовдан бошланган мусобатлар узоққа бормайди, биласиз-а?", -деб кўзимдан оққан ёшни артдим.

#Шубҳа 142-қисм Ақлдан сўроқлар кетмасдан, қалбга ишонч жойлашмас. Ишонч ҳақида машҳурларнинг гапи жуда кўп. Шулардан энг оммалашгани бу Уилям Шекспирнинг гапи: "Ишонч руҳ кабидир, тарк этган танага асло қайтмас", -деганди. Ҳаётда инсондан бошқа ҳаммага ишониш мумкин экан. Дарахтга ишонсангиз биласиз-ки, олма дарахти сизга олмадан бошқа мева бермас. Ҳайвонда ҳам бор шу хусусият. Арслон арслонлигини қилар, маймундек ўйин қилмас. Аммо одамзотда манфаатига кўра ҳар қилиқ мужассам бўлаверар экан. Қўлимда ушлаб турган паспортда бир неча давлат визалари қаторида, Америкага берилган 10 йиллик виза ҳам турарди. Ойбекнинг тадбиркорлик фаолияти ва бошқа давлатларнинг ҳам бизнес ва мултивизалари борлиги сабабли узоқ муддатлисидан берилганга ўхшайди. Сал вароқлаганимда, биринчи марта бир йиллик берилган бўлиб, вақтида кириш ва чиқиш қилганини кўрдим. Бу навбатдаги виза олиш учун катта аҳамиятга эга эди. "Мадам, ҳужжатни берасизми?", -деганида, виза саҳифасига яна қайтиб, берилган санасига қарадим. Бундан уч йил аввал олган экан. Ҳамда акамнинг Ўзбекистонга келишидан олдин. Тезда телефонимни чиқариб расмга олдим. Паспортни касалхона ходимига узатдим. У ишловларни бошлар экан, мен Ойбекнинг менга ёлғон гапирганини сабабини билмоқчи бўлдим. "Нега?" Америкага кела олар экан, мени нега бу ерга чақиртирди экан? "Тўловни амалиётдан сўнг, касалхонадан чиқишда қиласизлар", -деб ҳужжатни менга узатди. "Уни кўрсам бўладими?", -деб яна бир бор сўрадим. "Амалиётдан чиққач ёнида қолишингизга рухсат берилади. Ҳозир мақсад, беморнинг саломатлиги", -деб тушунтириш берди. Касалхона йўлагида, Ойбекнинг нарсалари қўлимда, ўз гумонларим ва қўрқувларим билан бирга қолдим. Латофат билан гаплашганимни эсладим. У менга, акам билан Ойбекни қизлар, яъни у ва дугонаси таништирганини айтганди. Балкида Ойбек ундан аввал танишгандир? Тезда паспортнинг чегарадан ўтишдаги муҳрига қарадим. Акамнинг Америкада бўлган вақтларига тўғри келган. Икки ярим ой бўлиб қайтган. Орадан ўн бир кун ўтиб, акам Ўзбекистонга борган. Аллоҳим, ёлвораман, бу бир тасодиф бўлсин. Қўлим қалтираб Ойбекнинг телефонини олдим. Экрани кодлик эди. Қўлимдан ҳеч нарса келмай, фақат кутиш қолди. Ёшим камолга етмаган бўлсада, оз-моз инсонларни танийман, деган фикрда эдим. Ойбекнинг феълини ва менга қарашларида бир сохталик йўқ деб ҳисоблаган эдим. Оҳ, энди эса юрагим ўртасига бир қора чандиқ ўрнашиб олгандек бўляпти.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Men bilan maksimum 10 kilo ozishga tayyormisiz 💃 Sizda ortiqcha vazndan qutilish imkoni paydo boʻldi va siz supper skitkada
Men bilan maksimum 10 kilo ozishga tayyormisiz 💃 Sizda ortiqcha vazndan qutilish imkoni paydo boʻldi va siz supper skitkada bu imkoniyatdan foydalanishingiz mumkin qanday deysizmi?
Hozirda marafonimizga chegirma ketmoqda Atiga 😶 1 oy uchun 😊😊 ming soʻm 😶 2 oy uchun 😊😊 ming soʻm
☝️ Faqatgina bu skitka birinchi toʻlov qilgan 15 kishiga amal qiladi soʻng narxlar oʻzgaradi Bu marafonda siz 4 kilodan 12 kilogacha sogʻlom ozasiz 😶 START: 😊😊 iyul
‼️ Siz hozir boshlamasangiz keyin kech boʻlishi mumkin sogʻligingizga befarq boʻlmang
Bizning manzil https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy