cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
585
المشتركون
-224 ساعات
-47 أيام
-1630 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Полиция Европарламентда Россия билан алоқалар бўйича иш доирасида тинтув ўтказди Белгия прокуратураси баёнотида айтилишича, депутат ёрдамчиси Гиём Прадур исми ошкор этилмаган Европарламент депутатларининг руспараст “Европа Овози” нашри билан алоқаларида ўртакашлик қилган. Полиция Россия пропагандасини тарғиб қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича Брюссел ва Страсбургдаги Европарламент биноларида тинтув ўтказди. Парламент ходимининг Брюсселдаги уйи ҳам тинтув қилинди. Тинтув Голландиялик ўнгчи депутат Марсел де Граафнинг ёрдамчиси Гиём Прадурнинг иш жойи ва уйида бўлиб ўтди. Прадур аввалроқ “Германия учун муқобиллик” (AfD) ўнг қанот партияси депутати Максимилиан Кранинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
120Loading...
02
Оқтўбадаги спорт мактаб-интернатида ўқувчининг ўлимидан сўнг беш ходим ишдан бўшатилди Мураббийлардан бирига нисбатан “зиммасидаги маъсулиятга эътиборсизлик билан ёндашиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Оқтўбадаги спорт мактаб-интернатида 14 ёшли Бексултон Абубакирнинг ўлимидан сўнг беш ходим ишдан бўшатилди Абубакир 11 апрель куни олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасида вафот этган эди. Тергов маълумотларга кўра, катта синф ўқувчилари Бексултон Абубакир ўқиган 8-синф ўқувчиларини ётоқхонада калтаклагани ўлимга сабаб бўлган. Икки гумонланувчи ҳибсга олинган. Улардан бири 9-синф ўқувчиси, иккинчиси шу мактаб яқинида жойлашган коллежнинг 21 ёшли ўқувчиси. Гумонланувчилар Бексултон билан битта ётоқхонада яшаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
10Loading...
03
Ўзбекистон четда ўқийдиган талабалари сони бўйича дунёда бешинчи Германиядаги “Статиста” ташкилоти маълумотига ишонилса, Ўзбекистон хорижда таълим олаётган талабалар сони бўйича дунёда бешинчи ўринга чиққан. Рўйхатда хитойлик ва ҳиндистонлик талабалар этакчилик қилмоқда. Ташкилотга кўра, чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 110 мингдан ошади. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
630Loading...
04
ТОШКЕНТ вил. – “Тадбиркорнинг беда ўрилган ерига трактор солинди...” БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман ҳокими топшириғи билан тадбиркорнинг беда ўрилган ерига трактор солинди. Ҳали йиғиб олишга улгурмаган хашакларига қўшиб ҳайдаб ташланяпти. Вилоят ҳокими З.Мирзаев ташрифига шундай қилишибди. Вилоят ҳокими келишига тадбиркорлар зиён кўриши керакми? Ҳурматли Президент Шавкат Миромонович, сиз тадбиркорларнинг ёнини оласиз, аммо туман ва вилоят раҳбарлари тескари иш тутяпти. Босим ва зўравонлик билан адолат бўлмайди...” 📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @Sizdan
600Loading...
05
📌Озодлик дастури 30.05.24 ✅Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда ✅Сирдарёда одамларни босиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди ✅Жиззахда ҳайдовчи жанжалдан кейин “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади ✅Amnesty International ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилгани ҳақида ҳисобот эълон қилди ✅Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди ✅Исроил армияси Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Филаделфия йўлагини назоратга олди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
810Loading...
06
Маҳкум озайди, маҳбус ва жиноятчи кўпайди Ўзбекистонлик юрист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Шавкат Мирзиёевнинг жазони либераллаштириш сиёсати оқибатларидан хавотир изҳор қилмоқда. Расмий рақамларга кўра, айни кунларда Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда. Бу Ислом Каримов давридаги рақамдан икки баробар кам. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, биринчилардан бўлиб бошлаган жазони либераллаштириш сиёсати ортидан қамоқ жазосини тайинлаш ўрнига енгил жазо турларини қўллаш ва қамоқдан шартли равишда озод қилиш ортди. Бундан ташқари, мавжуд қамоқхоналар молиявий таъминоти ҳам қисқариб бораётгани, ҳукуматни маҳкумларни озайтириш ва жазони ижро этиш тизимидаги хизматлар, бўлинмаларни пуллик қилишга ундаётгани айтилмоқда. Аммо, юристларга кўра, қамоқдан чиққан собиқ маҳкумларни тинч ҳаётга адаптация қилувчи, аҳлоқини тузатувчи ёки қайта жиноятчига айланишинг олдини олувчи механизмлар йўқ. Аксинча, жиноятчилардан жабрланганлар ҳаққи тўлиғича тикланмай қолиши ва шу тариқа, ижтимоий адолатсизликнинг кучайиши - криминалларни яна жиноятга қайтармоқда. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
930Loading...
07
Қирғизистонда журналист Актилек Капаров озод этилишини талаб қилиб ўзига жароҳат етказди Актилек Капаров, журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходими қаторида январда ҳибсга олинган эди. Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган журналист Актилек Капаров озод этилишини талаб қилиб томирини кесди. У ОАВ учун очиқ мактуб йўллаб, ўзига қўйилган айблар ва иш тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Озодликка Капаровнинг мактубини унинг ҳамкасблари етказди. Журналист ўз мактубида айтишича у беш ойдан бери ҳибсда Temirov Live ва “Айт, Айт деса” лойиҳалари каналларида эълон қилинган видеолавҳа деб сақланмоқда. Бироқ у ўтган йили бу лойҳаларни тарк этганини ва унга ҳамда бошқа ҳамкасбларига нисбатан очилган жиноий иш аслида уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини айтмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
870Loading...
08
Жиззахда ҳайдовчи жанжалдан кейин “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади Жиззах вилояти ИИБ Зарбдор туманида юк машина ҳайдовчиси “КамАЗ”да Spark автомобили ва савдо дўконига шикаст етказгани юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 май куни содир бўлган. Аниқланишича, 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш. Кaмаз русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, 2000 йилда туғилган Ҳ.Р. ва у билан бирга бўлган У.О. лар билан ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Ҳ.Р. Т.Ш.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Спарк русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
770Loading...
09
“Ток билан етти соат қийнашди” – Россияда террорчиларга ёрдам берганликда айбланаётган ўзбек Россияда террорчиларга молиявий ёрдам берганликда айбланаётган 8 нафар ўзбекистонлик қийноқлар ва босим остида қуруқ қоғозларни имзолашга мажбурланаётганлари бўйича шикоят қилмоқдалар. Айбланувчиларнинг бири ҳибсда етти соат давомида ток билан қийноққа солинганини айтиб берди. Муҳожирларга кўра, улар бир неча бор Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига мурожаат қилишган, аммо ҳозиргача дипломатлар уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #MigrantMediaCentralAsia
850Loading...
10
Россиядан депортация қилинаётганлар сони икки баробар кўпайди 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 22 мингга яқин одам Россиядан депортация қилинди. 2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россиядан 22 мингга яқин чет эл фуқароси депортация қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир, деб ёзади "Верстка" нашри ИИВ таҳлилий ҳисоботига таяниб. Махсус муассасаларда 6,8 мингдан ортиқ хорижлик Россиядан чиқариб юборилишини кутмоқда, бу ҳам ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпдир. Чегарада Россияга киритилмаганлар сони ҳам ошди: агар 2023 йилнинг биринчи уч ойида 55 минг хорижлик Россияга киритилмаган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 79 минг нафарга кириш рухсат берилмаган. Хорижликларга берилган вақтинча "прописка" 40,9 фоизга, яшаш учун рухсатномалар эса 20,1 фоизга камайган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
770Loading...
11
Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум 23 май куни ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарга кўра, мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Аммо, "Эзулик" жамияти маълум қилишича, маҳкумнинг онаси ўғли қийноқ оқибатида вафот этганини даъво қилган. У ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, марҳум йигит 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
680Loading...
12
Мансаб суистеъмоли ҳақидаги журналистик суриштирувига Жапаров маъмуриятининг муносабати: Ит ҳурар, карвон ўтар Журналистлар давлат буюртмаси билан амалга оширилаётган қатор йирик қурилиш лойиҳаларини президент Садир Жапаровга яқин одамлар назорат қилаётгани ва фойда топаётганини аниқлаган. Қирғизистон президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлими мудири Дайирбек Урунбеков қатор йирик қурилиш лойиҳаларини Жапаровга яқин одамлар назорат қилаётгани ҳақидаги журналистик суриштирувга "ит ҳурар, карвон ўтар" дея муносабат билдирди. Урунбеков Озодлик нашрига берган изоҳида Temirov Live лойиҳаси, Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш дастури (OCCRP) ҳамда Kloop нашри ҳамкорликда ўтказган журналистик суриштируви туҳмат ва бўҳтон эканлигини айтди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
840Loading...
13
Қозоғистонда йил бошидан терроризм ва экстремизмда 26 киши айбланиб қамалган “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) раиси Эрмек Сагимбаевни қабул қилди, деб хабар берди Оқўрда 29 май куни. Сагимбаев МХК фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Унинг айтишича, йил бошидан иккита терактнинг олди олинди, жумладан ҳорижда ҳам. 26 нафар шахс террорчилик ва экстремистик фаолият учун судланган, яна 22 нафари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Бундан ташқари, мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни олиб киришга уринган 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1350Loading...
14
Туркман фаоли Тожимурот Бекиев Россиядан депортация қилинмоқда Аввалроқ унинг акаси Очилбой Бекиев Туркманистонга депортация қилинган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. 2023 йилдан бери Санкт-Петербург тергов изоляторида сақланаётган туркман фаоли Тожимурот Бекиев хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказилди. Туркманистон Хелсинки жамғармасининг маълумотига кўра, Россия Тожимурот Бекиевни Туркманистонга депортация қилмоқчи. Россия 2023 йил августида унинг акаси Очилбой Бекиевни Туркманистонга депортация қилган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. Ака-ука Туркманистонда диний экстремистик оқимга мансубликда айбланмоқда. Бекиевларнинг яқинлари ва танишларига кўра, диндор ака-уканинг экстремистик оқимларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳуқуқбонлар Тожимурот Бекиев Туркманистонга депортация қилинса, у ҳам узоқ муддатга қамалишидан огоҳлантирмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1280Loading...
15
Сирдарёда одамларни босиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди Сирдарёда Captiva автомобили билан одамларни қасддан уриб юбориш мақсадида қувиб юрган ҳайдовчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси футбол майдонида одамларни босиб кетиш мақсадида уларнинг орқасидан қувиб юргани акс этган видео тарқалган эди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган ҳамда видеодаги “автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган”. Сирдарё ИИБ хабарномасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилгани, видеодаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1290Loading...
16
БП: Наманганда маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат текширилмоқда Наманган вилоятидаги қамоқхонада маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. БП хабарномасида наркотик савдоси учун судланиб, Попдаги қамоқхонада жазо ўтаётган маҳкум 23 май куни ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини осиши натижасида вафот этгани айтилган. Шамсутдиновга кўра, “мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган”. Айни пайтда БП вакили ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини урғулаган. Попда 24 ёшли маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилгани ҳақида аввалроқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1300Loading...
17
Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди Бишкек шаҳрида милиция ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши навбатдаги рейд ўтказиб, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқароларини аниқлашган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Ҳуқуқ-тартиботчиларга кўра, рейд чоғида милиция пойтахт ҳудудида ноқонуний яшаб, ишлаётган 64 нафар хорижликни ШИИБга олиб келган. Уларга қарши Қирғизистон ҳудудида юриш ва ишлаш тартибини бузганлик бўйича жами 48 та баённома тузилган, тартиббузарларга умумий ҳисобда 264 минг сўмлик (3 минг АҚШ доллари атрофида) жарима солинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1210Loading...
18
Исроил армияси Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олди Исроил армияси Ғазо сектор билан Миср чегарасидаги 14 километрлик қалқон ҳудуд бўлмиш Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олган. Бу ҳақда 29 май оқшомида Исроил нашрлари ҳарбийлардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишди. Қалқон ҳудуди томонда исроиллик аскарлар Ғазо ва Миср ўртасидаги 20 та туннель ҳамда АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангчилари томонидан фойдаланилган 80 дан зиёд ерости йўлини топишган. Исроиллик ҳарбийлар бу ерости йўллари орқали Мисрдан Ғазога жиҳодчилар учун қурол-аслаҳа етказиб бериб турилганини иддао қилишмоқда. Исроил Ослодаги келишувдан кейин 1995 йилдан бошлаб Филадельфия йўлагини назорат қила бошлаган ва бу назорат исроиллик ҳарбийларнинг 2005 йили Ғазо секторига бутунлай чиқиб кетгунига қадар давом этган. Ўша пайтда Исроил армияси чегаранинг Миср тарафидан назоратини мисрликларга, Фаластин мухторияти томонидан назоратни эса фаластинликларга топширган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1420Loading...
19
AI: Ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилди Дунёда суд ҳукми билан амалга оширилган қатллар сони ошиб бормоқда, ўтган йили бу кўрсаткич 2015 йилдан буён энг юқори даражада бўлди. Бу ҳақда Amnesty International (Халқаро Амнистия) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 29 май куни эълон қилинган ҳисоботида айтилган. Ҳуқуқ фаоллари 2023 йили дунё бўйлаб жами 1153 та ўлим ҳукми ижро этилганини қайд қилганлар. Бу эса 2022 йилдаги кўрсаткичдан қарийб 30 фоизга кўпдир. Бунга Хитойда амалга оширилган қатллар киритилган эмас, чунки бу мамлакат расмийлари ижро этилган ўлим ҳукми статистикасини келтиришмайди. Улар сони бир неча минг экани айтилади, бу эса Хитойни қатллар сони бўйича дунёда биринчи ўринга олиб чиқади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1560Loading...
20
"Кўчада тутиб олиб, урушга жўнатишди". Украинада асирга тушган қирғизистонлик ҳикояси Youtube’да Украинада асирга тушган Қирғизистон фуқаросининг видеоси тарқалди. Унда ўзини қирғиз фуқароси деб танитган одам Россияга ўғлини кўриш учун борганида полиция кўчада тутиб олиб, мажбуран урушга жўнатганини айтади. “Пленные СВО” (“МҲА асирлари”) ютуб-каналида ёйинланган видеодаги одамнинг исми, ўз сўзларига кўра, Алишер Турсунов; ёши 57 да, ўзбек ва рус тилларида гапиради, Ўшда туғилган ва Қирғизистон фуқароси. Видео қачон ва қаерда олингани ҳозирча номаълум. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2120Loading...
21
Путин Ўзбекистонни “ёнида ушлаб қолмоқчи” Владимир Путин, Тошкентдаги чиқишида, НАТОнинг Европадаги аъзолари Украинага Россия ичкарисида зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилиб, ўт билан ўйнашаётгани ҳақида огоҳлантирди. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида 27 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳужжатларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 миллиард долларлик келишувлар хақида гап бориши айтилди. Расмий хабарларга кўра, Украинага босқини боис, Ғарб сакнциялар остида қолган Россиянинг 30 га яқин ҳудуд раҳбари ҳамда 300 етакчи саноат корхонаси ва бизнес вакиллари Ўзбекистон билан янги ёки янгиланган ҳамкорлик ҳақида келишувга эришди. Бу эса, экспертларга кўра, Москва Марказий Осиёни ўз ёнида иттифоқчи сифатида сақлаб қолишга зўр бериб уринаётгани ифодасидир. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2210Loading...
22
Арманистонда Россиянинг “Биринчи канал”и ёйини тўхтатилди Арманистонда Россиянинг “Биринчи канал”и ёйини тўхтатиб қўйилган. Armenpress агентлигининг юқори технологияли саноат вазири Мхитар Айрапетян сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, телеканал ёйинининг тўхтатилиши қарз масаласи билан боғлиқ. Айрапетянга кўра, “Биринчи канал”нинг хориждаги юридик шахси бўлган 1st Channel World Network икки ярим ойдан буён йиғилган қарзларини тўламай, “шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажармаган”, шунинг учун ҳам унинг жамоатчилик мультиплексидаги ёйини вақтинча тўхтатилган. Март ойида Арманистон расмийлари мультиплексда кремлпараст бошловчи Владимир Соловьёв муаллифлигида “РТР-Планета” телеканалида чиқадиган иккита дастур ёйинини тақиқлаб қўйган эди. Мазкур қарор “минтақада қайд этилган доимий ҳуқуқбузарликлар асосида” қабул қилингани айтилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2230Loading...
23
Тошкентда “Бахти Ташкентский” ва шериклари устидан суд бошланди Тошкентнинг Шайхонтоҳур туман судида 29 май куни жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда унинг икки ўғли дохил яна 36 кишига оид маҳкама жараёни бошланди. Суд маълумотларидан келиб чиқилса, Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” бандлари (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” бандлари (Фирибгарлик), 228-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ҳамда шу модданинг 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми “а” ва “б” бандлари (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари (Безорилик) бўйича айбланмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2110Loading...
24
Шимолий Корея Жанубийга 150 та ахлат тўла ҳаво шарларни учирди 26 май куни Пхенян Жанубий Кореяни “варақалар ва бошқа ахлатни тарқатаётганига” жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирган эди. Шимолий Корея Жанубий Корея тараф чиқинди солинган 150 дан ортиқ ҳаво шарини учирди. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб Жанубий Кореянинг "Ёнҳап" агентлиги хабар бермоқда. Аввалига ҳаво шарларида тарғибот варақалари бўлганлиги айтилган эди, бироқ маҳаллий ОАВ ҳаво шарлари ахлат ва чиқинди билан тўлдирилганини ёзишмоқда. Агентлик тарқатган суратларда оқ халталар боғланган ҳаво шарларини кўрса бўлади. Хабарларга кўра, халталардан бадбўй ҳид келмоқда. Ҳукумат аллақачон чегара ҳудудлари аҳолисини эҳтиёт бўлишга чақирган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2050Loading...
25
Оқтўбадаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди Ёшлар ўртасидаги оммавий жанжал ортидан тўрт киши ҳибсга олган. Уларга нисбатан қотиллик ва безорилик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳридаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. 28 майга ўтар кечаси икки гуруҳ ёшлар ўртасида отишма ва пичоқбозлик содир бўлган. Жанжал оқибатида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 9 нафар йигит ўқ ва пичоқ жароҳатлари билан вилоят шифохонасига тушган. Улардан бири вафот этди. “Тунги соат иккиларда клиникага 18 ёшли ўсмирни клиник ўлим ҳолатида олиб келишди. Унга 30 дақиқа давомида реанимация чоралари қўлланди. Бироқ, бемор ҳушига келмасдан вафот этди. У кўплаб пичоқ ва ўқ жароҳатларидан ўлган”, деди шифохона травматологи Жасулан Урумбоев. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2040Loading...
26
"Ҳеч кимни айбламайман". Зеленский марказий осиёлик журналистлар саволларига жавоб берди Украина президенти Владимир Зеленский Харковда Марказий Осиё журналистлари учун брифинг ўтказди. Хусусан, минтақа давлатлари раҳбарларининг сиёсати ва уларни тинчлик саммитига таклиф этиш ҳақида ўз фикрини билдирди. Брифинг Россия вайрон қилган Харков биноларидан бирида бўлиб ўтди. Украина президенти ҳозирги геосиёсий вазият ва Марказий Осиё давлатларининг роли ҳақида гапирди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1820Loading...
27
Қирғиз парламенти уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2100Loading...
28
📌Озодлик дастури 29.05.24 ✅Куздан бери АҚШ чегарасида қарийб 3 минг ўзбекистонлик ушланди ✅Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади ✅Турк расмийлари рухсатномали ўзбек блогерини депортация қилмоқда ✅Ўзбекистон четда ўқийдиган талабалари сони бўйича дунёда бешинчи ✅Тожикистонда "миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар" тақиқланди ✅Қирғиз парламенти уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади ✅Москвада бир кунда тутилган 50 киши мажбуран армияга йўлланди ✅Исроил қўшинлари Рафаҳ шаҳри марказида ҳаракатланмоқда 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
2020Loading...
29
Тожикистонда "миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар" тақиқланди Тожикистон парламенти гўё миллий маданиятга мос бўлмаган кийимларни тақиқлаб, бўйсунмайдиганларга жарима белгилади. “Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” деб аталувчи қонунга тегишли ўзгартиришлар жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмасдан, ими-жимида қабул қилинган. Шу билан, мулозимлар назарида “миллийликка ёт” бўлган кийим-кечакларни мамлакатга олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиб юриш расман ман этилди. Бироқ қонун матнидаги “миллий маданиятга ёт” деган сўзлардан бирон нимани англаш қийин. Ҳукумат узоқ йиллардан бери аёлларнинг мусулмонча кийинишига қарши кураш олиб бораётгани учун, кўпчилик бу ерда сатр (ниқоб) ва ҳижоб назарда тутилганига шубҳа қилмайди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2120Loading...
30
Деҳқон-ўртакаш-экспортчи. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари анъанавий бозорларни бой бермоқда Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказда мева-сабзавот бозорини ўрганувчи EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий портали Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни экспорт қилиш шартлари ёмонлашганини қайд этди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2024-йил 14-майдан бошлаб ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин бўлган сабзавот ва меваларнинг тавсия этилган нархларини минимал нархларга ўзгартиради. Нашрнинг ёзишича, эндиликда Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини мутахассисларнинг бозор конъюнктураси ҳақидаги тасаввуридан келиб чиқиб белгилаган нархлардан пастроқ нархларда олиб чиқиш тақиқланади. Энг қизиғи шундаки, нарх ҳар бир маҳсулот учун сифат тоифалари, навлари ва бошқалар бўйича градацияларсиз белгиланади, нашр қайдича, бу мева ва сабзавотлар учун мутлақо бемаъниликдир. Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси раҳбари Ёрқинжон Маликов ҳам маҳаллий нашрларга берган интервюсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасида қатор муаммолар борлигини тан олган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2120Loading...
31
Тожикистонда сел босган қишлоқ аҳолиси ҳукуматдан ёрдам кутмоқда Тожикистоннинг Фархор туманида 25 май куни содир бўлган сел Сурхоб қишлоғини деярли бутунлай ювиб кетди. Тожикистоннинг Фархор туманида 25 май куни содир бўлган сел Сурхоб қишлоғини деярли бутунлай ювиб кетди. Сел эрта тонгда содир бўлгани учун одамлар деярли ҳеч нарсасини қутқара олмади. Маҳаллий турғун Қурбонгул Алихонованинг айтишича, у фақат ҳужжатларни олишга улгурган. "Эрталаб ёмғир ёға бошлади, кейин сел тушди - ҳаммаси ярим соат ичида содир бўлди. Ҳужжатларни олишга улгурдим, холос” дейди Қурбонгул Алихонова. Қишлоқ аҳолиси қишлоқ четидаги тоғ ёнбағрида бошпана топган, бироқ сел аксар уйларни яроқсиз ҳолга келтирган. Йўллар ҳам ювилиб кетилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2070Loading...
32
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади Таиланд ҳукумати бир қатор мамлакатлардан келган сайёҳлар учун виза талаблари бекор этилишини маълум қилди. Мамлакат жами 36 давлат учун визани бекор қиляпти. Камбожа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш шулар жумласидан. Эндиликда мазкур мамлакатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар қиролликда амалдаги 30 кун ўрнига 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Шу билан, ҳукумат вакили Чай Вачароннинг сўзларига кўра, мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага етказилади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1980Loading...
33
Ўзбекистонда АЭС қурилиши: "Йўқ, йўқ ва яна йўқ!" Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин? ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1960Loading...
34
“Ҳақиқий ўзаро дўстлик”. Путин Ўзбекистонда қолиб кетди Кремл матбуот хизмати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни уйида меҳмон қилганини маълум қилди. Расмий хабарга кўра, шунинг учун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга борган Путин режадагидан ортиқча бир кунга қолиб кетган. Ташриф давомида томонлар, биргаликда кичик АЭСлар қуриш, шунингдек Россиянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик қўшма сармоя фондига 400 миллион доллар киритишига келишилган. Бу Гаага халқаро суди томонидан ҳибс учун ордер берилганидан буён Путиннинг Ўзбекистонга илк ташрифи. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2060Loading...
35
Исроил қўшинлари Рафаҳ шаҳри марказида ҳаракатланмоқда Исроил қўшинлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб боришган, дея хабар қилишди NBC ва Reuters журналистлари гувоҳлар сўзларига таянган ҳолда. Исроил армияси (ЦАХАЛ) Рафаҳ маркази томон юрилаётганига оид маълумотларни изоҳсиз қолдирган ҳолда, шаҳарда амалиёт давом этаётганини маълум қилган. Хабарномада исроиллик ҳарбийлар тунда Миср билан Ғазо сектори ўртасидаги чегарада қалқон ҳудуди бўлиб хизмат қилувчи Филадельфия йўлагида ҳаракатланишгани айтилган. Рафаҳликлар тунда исроилликлар “шаҳарни танклардан ўққа тутиб, ҳаво зарбалари берганлари”ни айтишган. Исроил армияси шаҳарда “террор ҳадафлари борлигини кўрсатувчи разведка маълумотларига асосланган ҳолда тезкор тадбирлар” ўтказилганини билдиришган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2060Loading...
36
Москвада бир кунда тутилган 50 киши мажбуран армияга йўлланди Россия пойтахти Москва шаҳрида полиция бир кун ичида армиядаги хизмати кечиктирилган элликдан зиёд чақирилувчини қўлга олган. Телефонлари ва шахсий ашёлари олиб қўйилган бу кишилар аввал йиғув пунктига қамаб қўйилган, кейин эса тунда Москва вилоятидаги ҳарбий қисмга олиб чиқиб кетилди, дейилган “Медиазона” нашрининг журналистик суриштирувида. Қўлга олинганларнинг яқинларига кўра, армиядан қонуний йўллар билан қолишга уринган чақирилувчиларни оммавий тутиб кетиш амалиёти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 24 май куни ўтказилган. Яшаб турган уйида ёки кўчада қўлга олинганлар ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлар сифатида Угреш кўчасидаги йиғув пунктига олиб борилган. Оқшомга яқин у ерга ўнлаб оилалар боришган. Иддаога кўра, уларнинг қўлларида яқинларининг ҳарбий хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки армия хизмати кечиктирилиши ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлган, бироқ ҳарбий комиссариатнинг йиғув пункти раҳбарияти одамларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2100Loading...
37
Куздан бери АҚШ чегарасида қарийб 3 минг ўзбекистонлик ушланди Ўтган йилнинг 1 октябридан шу кунга қадар АҚШнинг жанубий чегарасидан 57 минг 200 нафар ноқонуний мигрант ўтиб, Калифорния штатигача етиб олишга уринган. Уларнинг 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу ҳақда Fox News телеканали АҚШ Чегара-божхона хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Хизмат қайдича, ҳибсга олинганларнинг 27,5 минг нафари хитойлик, 8,9 минг нафари ҳиндистонлик, 7,8 минг нафари туркиялик, 4,4 минг нафари мавританиялик, 3 мингга яқини вьетнамлик, 5,6 минг нафари эса гвинеяликдир. Мигрантларнинг айримлари Fox News’га АҚШга яхши ҳаёт истагида келганини айтишган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2120Loading...
38
Турк расмийлари рухсатномали ўзбек блогерини депортация қилмоқда Туркияда тўрт йилдан буён ишлаш рухсатномаси билан яшаб ва ишлаб келаётган ўзбекистонлик тадбиркор ва блогер Бекназар Раҳматов 28 май куни Туркияга киритилмади. Бу ҳақда блогернинг ўзи Озодликка маълум қилди. Сешанба кунги рейс билан Тошкентдан учиб келган Раҳматов, ўзининг айтишича, Истанбул аэропортида тўрт нафар маҳаллий хавфсизлик ходими томонидан чақириб олинган. Тадбиркор 200 нафар одам ичидан бир ўзи чақириб олинганидан унинг Туркия ҳудудига қўймаслик учун алоҳида тараддуд кўрилган, дея тахмин қилмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2240Loading...
39
Қозоғистонда ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари порахўрликда гумонланмоқда Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги хизмати (ЁХХ) раиси порахўрликда гумонланмоқда. Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати маълум қилишича, ЁХХ раиси билан бир қаторда ЁХХ Чимкент шаҳри ва Жетису вилояти бошқарма раҳбарларига нисбатан тергов ишлари якунланган ва судга оширилган. Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда. Улар ўтган йилнинг июль ойида қўлга олинган эди, бошқа маълумотлар “терговга ҳалақит қилмаслик мақсадида” ошкор этилмаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2530Loading...
40
Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни миграция ва хавфсизлик деб бекор қилган Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан кўплаб мамлакатларда тожикистонликларга муносабат ўзгарди. Туркия тожикистонликларга нисбатан визасиз тизимни бекор қилишига ноқонуний миграция ва хавфсизлик масалалари сабаб бўлган. Буни Озодлик радиоси билан суҳбатда Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Умут Аджар тасдиқлади. “Албатта, Анқара ушбу қарорни қабул қилишида бу икки масала асосий ўрин тутган эди. Туркия, Эрон, ЕИ ва Москвада содир этилган терактларга Тожикистон фуқаролари алоқадорлиги бутун дунёда бўлгани каби, Туркияда ҳам муайян ҳавотирларни уйғотган", деди элчи суҳбат давомида. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилувчи фармонни имзолаган эди. Бу чора тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги теракт билан боғлиқ деб тахмин қилинган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2400Loading...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Полиция Европарламентда Россия билан алоқалар бўйича иш доирасида тинтув ўтказди Белгия прокуратураси баёнотида айтилишича, депутат ёрдамчиси Гиём Прадур исми ошкор этилмаган Европарламент депутатларининг руспараст “Европа Овози” нашри билан алоқаларида ўртакашлик қилган. Полиция Россия пропагандасини тарғиб қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича Брюссел ва Страсбургдаги Европарламент биноларида тинтув ўтказди. Парламент ходимининг Брюсселдаги уйи ҳам тинтув қилинди. Тинтув Голландиялик ўнгчи депутат Марсел де Граафнинг ёрдамчиси Гиём Прадурнинг иш жойи ва уйида бўлиб ўтди. Прадур аввалроқ “Германия учун муқобиллик” (AfD) ўнг қанот партияси депутати Максимилиан Кранинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Оқтўбадаги спорт мактаб-интернатида ўқувчининг ўлимидан сўнг беш ходим ишдан бўшатилди Мураббийлардан бирига нисбатан “зиммасидаги маъсулиятга эътиборсизлик билан ёндашиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Оқтўбадаги спорт мактаб-интернатида 14 ёшли Бексултон Абубакирнинг ўлимидан сўнг беш ходим ишдан бўшатилди Абубакир 11 апрель куни олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасида вафот этган эди. Тергов маълумотларга кўра, катта синф ўқувчилари Бексултон Абубакир ўқиган 8-синф ўқувчиларини ётоқхонада калтаклагани ўлимга сабаб бўлган. Икки гумонланувчи ҳибсга олинган. Улардан бири 9-синф ўқувчиси, иккинчиси шу мактаб яқинида жойлашган коллежнинг 21 ёшли ўқувчиси. Гумонланувчилар Бексултон билан битта ётоқхонада яшаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
25:34
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон четда ўқийдиган талабалари сони бўйича дунёда бешинчи Германиядаги “Статиста” ташкилоти маълумотига ишонилса, Ўзбекистон хорижда таълим олаётган талабалар сони бўйича дунёда бешинчи ўринга чиққан. Рўйхатда хитойлик ва ҳиндистонлик талабалар этакчилик қилмоқда. Ташкилотга кўра, чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 110 мингдан ошади. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
01:37
Video unavailableShow in Telegram
ТОШКЕНТ вил. – “Тадбиркорнинг беда ўрилган ерига трактор солинди...” БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман ҳокими топшириғи билан тадбиркорнинг беда ўрилган ерига трактор солинди. Ҳали йиғиб олишга улгурмаган хашакларига қўшиб ҳайдаб ташланяпти. Вилоят ҳокими З.Мирзаев ташрифига шундай қилишибди. Вилоят ҳокими келишига тадбиркорлар зиён кўриши керакми? Ҳурматли Президент Шавкат Миромонович, сиз тадбиркорларнинг ёнини оласиз, аммо туман ва вилоят раҳбарлари тескари иш тутяпти. Босим ва зўравонлик билан адолат бўлмайди...” 📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @Sizdan
إظهار الكل...
👍 1
📌Озодлик дастури 30.05.24 ✅Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда ✅Сирдарёда одамларни босиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди ✅Жиззахда ҳайдовчи жанжалдан кейин “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади ✅Amnesty International ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилгани ҳақида ҳисобот эълон қилди ✅Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди ✅Исроил армияси Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Филаделфия йўлагини назоратга олди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
22:13
Video unavailableShow in Telegram
Маҳкум озайди, маҳбус ва жиноятчи кўпайди Ўзбекистонлик юрист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Шавкат Мирзиёевнинг жазони либераллаштириш сиёсати оқибатларидан хавотир изҳор қилмоқда. Расмий рақамларга кўра, айни кунларда Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда. Бу Ислом Каримов давридаги рақамдан икки баробар кам. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, биринчилардан бўлиб бошлаган жазони либераллаштириш сиёсати ортидан қамоқ жазосини тайинлаш ўрнига енгил жазо турларини қўллаш ва қамоқдан шартли равишда озод қилиш ортди. Бундан ташқари, мавжуд қамоқхоналар молиявий таъминоти ҳам қисқариб бораётгани, ҳукуматни маҳкумларни озайтириш ва жазони ижро этиш тизимидаги хизматлар, бўлинмаларни пуллик қилишга ундаётгани айтилмоқда. Аммо, юристларга кўра, қамоқдан чиққан собиқ маҳкумларни тинч ҳаётга адаптация қилувчи, аҳлоқини тузатувчи ёки қайта жиноятчига айланишинг олдини олувчи механизмлар йўқ. Аксинча, жиноятчилардан жабрланганлар ҳаққи тўлиғича тикланмай қолиши ва шу тариқа, ижтимоий адолатсизликнинг кучайиши - криминалларни яна жиноятга қайтармоқда. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Қирғизистонда журналист Актилек Капаров озод этилишини талаб қилиб ўзига жароҳат етказди Актилек Капаров, журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходими қаторида январда ҳибсга олинган эди. Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган журналист Актилек Капаров озод этилишини талаб қилиб томирини кесди. У ОАВ учун очиқ мактуб йўллаб, ўзига қўйилган айблар ва иш тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Озодликка Капаровнинг мактубини унинг ҳамкасблари етказди. Журналист ўз мактубида айтишича у беш ойдан бери ҳибсда Temirov Live ва “Айт, Айт деса” лойиҳалари каналларида эълон қилинган видеолавҳа деб сақланмоқда. Бироқ у ўтган йили бу лойҳаларни тарк этганини ва унга ҳамда бошқа ҳамкасбларига нисбатан очилган жиноий иш аслида уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини айтмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззахда ҳайдовчи жанжалдан кейин “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади Жиззах вилояти ИИБ Зарбдор туманида юк машина ҳайдовчиси “КамАЗ”да Spark автомобили ва савдо дўконига шикаст етказгани юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 май куни содир бўлган. Аниқланишича, 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш. Кaмаз русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, 2000 йилда туғилган Ҳ.Р. ва у билан бирга бўлган У.О. лар билан ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Ҳ.Р. Т.Ш.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Спарк русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
08:47