cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
596
المشتركون
+224 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-1930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from OZODLIK KANALI™
Қозоғистонда "Атамекен" тадбиркорлар палатасининг собиқ раҳбари Мирзахметов беш йилга қамалди Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган. Қозоғистонда "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатасининг собиқ раиси Аблай Мирзахметовни беш йилга қамалди. У ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбдор деб топилган, деб хабар бермоқда 13 май куни Остона суди матбуот хизмати. Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамада Мирзахметов ўз айбига иқрор бўлган ва “адолатли жазо” берилишини сўраган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
OzodNazar: Бобур майдонига кўмилганлар… Андижон фожиасини Озодлик мухбирлари эслади 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган фожиага бугун 19 йил тўлди. Шу муносабат билан ўтказилган бугунги суҳбат, кун воқеалари муҳокамасига бағишланган OzodNazarнинг доимий форматидан, фарқланади. Бугунги суҳбат хотиралардир. Фожиа юз берган кунлари Андижонда ишлаган мухбиримиз Садриддин Ашур ва собиқ мухбиримиз Ғафуржон Йўлдошевнинг (Турғунбек) хотираларидир. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
إظهار الكل...
📌Озодлик дастури 14.05.24 ✅Қодиров ўзбек тилини билмаганларга қарши чекловлар таклиф қилмоқда ✅Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси 3 суткага қамалди ✅Битирув оқшомларини кафе ва ресторанларда ўтказиш тақиқланди ✅Саккиз йилга кесилган эронлик режиссёр Европага қочди ✅Қозоғистонда собиқ вазир Бишимбаев 24 йилга қамалди ✅АҚШ Давлат котиби бирдамлик изҳори ўлароқ Киевга келди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қозоғистонда тошқинлар деб эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйига қайтди Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар. Қозоғистонда тошқин ҳудудларидан эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйларига қайтди. Бу ҳақда 14 май куни Бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилган. Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар. Бугунги кунга қадар 55,6 минг нафар эвакуация қилинганлар уйларига қайтган. “5 мингга яқин фуқаро эвакуация пунктларида қолмоқда, 58 мингдан ортиқ киши ўз қариндошларникида қолмоқда”, - деди Бозумбаев. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Лондондаги самарқандликлар: “Палов халқларни бирлаштиради” Самарқандлик Мажидовлар палов билан лондонликлар меҳрини қозонмоқда. Улар бир йил аввал Буюк Британия пойтахти кўчаларида палов сотиш бўйича кичик оилавий бизнес очишган. Ўзбекистонликларнинг муҳожиратдаги ҳаёти қандай кечмоқда, нима учун Британияда бизнес бошлаш осон, лекин юритиш қийин ва сариқ сабзини Лондоннинг қаеридан топса бўлади? Бу ҳақда лавҳамизда томоша қилинг. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #MigrantMediaCentralAsia
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади: - бир ойгача — 5500 сўм миқдорида жарима; - бир ойдан уч ойгача - 10 минг сўм миқдорида жарима; - уч ойдан олти ойгача — 15 минг сўм миқдорида жарима; - олти ойдан бир йилгача - 17500 сўм миқдорида жарима; - бир йилдан ортиқ - 20 минг сўм миқдорида жарима. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси 3 суткага қамалди Москва–Тошкент рейси бўйича учаётган йўловчи самолёт бортида маст ҳолда муштлашган. Россия фуқароси аэропортга етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. У 3 суткага ҳибсга олинди. 13 май куни хорижлик ҳуқуқбузарга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу хабарни Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов тасдиқлади. Обидовнинг маълум қилишича, 12 май куни соат 15:40лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик таъсирида Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистонда ҳарорат 39 даражага кўтарилади Ўзбекистонда 14 май куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37°, баъзи жойларда 38-39° гача бўлади. Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
«Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилади Jurabek Laboratories фармацевтика компанияси "Док-1 Макс" дорисини қабул қилиш оқибатида вафот этган болаларнинг оилаларига 75,6 миллиард сўм миқдорида маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди. Маълум бўлишича, корхонанинг айни кундаги директори,Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган. «Мен зарарли дорилар таъсиридан болалари вафот этиб, жабрланган ота-оналарнинг оғриқли яраларига бироз бўлсада малҳам бўлиши учун ҳамда ўғлим Сардор Кариевнинг қисматини енгиллатишга эришиш учун ҳозирда ўзим раҳбарлик қилаётган Jurabek Laboratories МЧЖнинг иқтисодий салоҳиятини айнан суд ҳукмида жабрланган ота-оналарга ундириб берилиши белгиланган маънавий зарарларни тўлаб беришга йўналтирмоқчиман», — дейилади Мунира Кариеванинг судга берган аризасида. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қодиров ўзбек тилини билмаганларга қарши чекловлар таклиф қилмоқда Ўзбекистонда давлат тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришилиши керак. Бу иддао “Миллий тикланиш” партияси лидери, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодировга тегишли. Сиёсатчи ўз Телеграм-канали орқали ёйинлаган постида “Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт”лиги, “лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас”лигидан баҳс этган. "Миллий тикланиш" лидери бу мулоҳазаларни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг “Россияга ишлашга рус тилини биладиган, мамлакат анъаналарини ҳурмат қиладиган кишилар келиши муҳим”лиги ҳақидаги баёнотига жавобан билдирган. Қодировга кўра, Ўзбекистонда яшаётган ва шу мамлакат фуқароси бўлган барча миллат вакиллари давлат тилини билишлари зарур. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
إظهار الكل...