Sirdaryo.uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali •https://gov.uz/oz/sirdaryo •fb.com/sirdaryohokimligi •instagram.com/sirdaryohokimligi Murojaat uchun: @eot0105 Telefon: (67) 236-81-18 Pochta: info@sirdaryo.uz Guliston shahar, I.Karimov-60
إظهار المزيد9 652
المشتركون
-524 ساعات
-677 أيام
-30030 أيام
أرشيف المشاركات
9 649
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmonlari bilan:
Dilnozaxon Sobir qizi Kattaxonova O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari – Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari lavozimidan ozod etildi;
Zulayxo Baxriddinovna Maxkamova boshqa ishga o‘tishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari – Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi lavozimidan ozod etildi.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
Каттахонова Дилнозахон Собир кизи назначена на должность заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан – председателя Комитета семьи и женщин и в связи с этим освобождена от должности первого заместителя директора Агентства по делам молодежи Республики Узбекистан;
Махкамова Зулайхо Бахриддиновна в связи с переходом на другую работу освобождена от должности заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан – председателя Комитета семьи и женщин.
Facebook|Instagram|X
9 649
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan Muzaffar Murotovich Kamilov O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha departamentining boshlig‘i lavozimidan ozod etildi.
—
Указом Президента Республики Узбекистан Камилов Музаффар Муротович назначен на должность советника Президента Республики Узбекистан по религиозно-просветительским вопросам и в связи с этим освобожден от должности начальника Департамента по религиозно-просветительским вопросам Администрации Президента Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|X
9 649
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmonlari bilan:
Sardor Uktamovich Umurzakov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi direktori lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining strategik rivojlanish bo‘yicha maslahatchisi lavozimidan ozod etildi;
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining strategik rivojlanish bo‘yicha maslahatchisi lavozimi tugatildi;
Abdulla Mamasaatovich Abduqodirov boshqa ishga o‘tishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi direktori vazifasini bajaruvchisi lavozimidan ozod etildi.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
Умурзаков Сардор Уктамович назначен на должность директора Агентства стратегического развития и реформ при Президенте Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности советника Президента Республики Узбекистан по стратегическому развитию;
должность советника Президента Республики Узбекистан по стратегическому развитию упразднена;
Абдукодиров Абдулла Мамасаатович в связи с переходом на другую работу освобожден от должности исполняющего обязанности директора Агентства стратегического развития и реформ при Президенте Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|X
9 649
🏥 Нафас сиқиши фақат касалликдан эмас, шароитдан ҳам экан...
Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази вилоят раҳбари Эркинжон Турдимовнинг кутилмаган ва жиддий ўрганиш объектига айланди. Аммо бу галги ташриф тиббиёт маскани учун силлиқ ҳисоботлар эмас, ҳаққоний ва қаттиқ эътирозлар билан бошланди.
Гап инсон саломатлиги, айниқса, ўпка ва нафас йўллари касалликлари билан курашаётган беморлар тақдири ҳақида кетганда, масъулиятсизликка асло йўл қўйиб бўлмайди.
Хўш, вилоят раҳбарини нималар ғазаблантирди ва қандай топшириқлар берилди?
❌ Аҳвол қониқарсиз, эътирозлар кўп: Марказ фаолияти замон талабларидан анча орқада қолгани, беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитлар мутлақо қониқарсиз эканлиги кескин танқид қилинди. Тўкилиб турган деворлар ва эскирган муҳит нафақат тушкунлик кайфиятини уйғотади, балки даволаниш самарадорлигига ҳам тўсиқ бўлади.
🦠 Касалликнинг хослиги — алоҳида ёндашувни талаб этади! Фтизиатрия (сил) ва пулмонология - бу шунчаки оддий йўтал эмас. Бу ердаги инфекцияларнинг ўзига хослиги, юқувчанлик даражаси юқорилиги сабабли беморларни ажратиш, уларни тўғри диверсификация қилиш ҳаётий заруратдир. Ҳозирги ҳолатда эса ушбу нозик жиҳатлар инобатга олинмаган.
Кескин чоралар ва янгиланишлар режаси белгиланди:
1️⃣ Капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш: Марказ биноси таъмирланади. Ҳудуд ям-яшил, тоза ва беморлар нафас олиши учун қулай бўлган чин маънодаги сиҳатгоҳ қиёфасига келтирилади.
2️⃣ Пулмонология учун АЛОҲИДА янги бино: Инфекциялар бир-бирига аралашиб кетмаслиги, ўпка касалликларига чалинган беморларга хавфсиз ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида янги бино қурилади.
☝️ Хулоса қатъий: Одамлар шифохонага дард устига дард орттириш учун эмас, шифо топиш ва тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш учун келиши керак. Марказ раҳбарияти ва масъуллар учун "уйғониш" вақти келди. Ишлар ижроси қаттиқ назоратда.
9 649
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Prezidentimizning Minsk shahriga tashrifi: O‘zbekiston-Belarus munosabatlarida strategik sheriklik sari tarixiy qadam tashlandi.
—
Визит Президента нашей страны в Минск: сделан исторический шаг к стратегическому партнерству между Узбекистаном и Беларусью.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
9 649
Сирдарё вилояти ҳокимлиги мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади!
https://vacancy.gov.uz/hrm-vacancy-detail/121499
Вакансия эълон қилинган сана: 09.07.2026
Вакансия ёпилган сана: 13.07.2026
9 649
Repost from Siyosiy ma'rifat
#25_son
Hurmatli davlat xizmatchilari, siyosiy ma'rifat soatining navbatdagi sonini taqdim etmoqdamiz.
Unda siyosiy-ijtimoiy xabarlar, qonunchilikdagi yangiliklar, davlat xizmatchisining ma’naviy-ma’rifiy dunyoqarashini boyitishga xizmat qiladigan ma’lumotlar o‘rin olgan.
🌍Biz bilan kuzatib boring!
🕊Telegram | 📸Instagram
9 649
Repost from N/a
+6
🚀 SIRDARYODA STARTAPLAR UCHUN «PITCH DAY» O‘TKAZILDI: 19 TA LOYIHA AMALIYOTGA YO‘NALTIRILDI!
Sirdaryo viloyatida yoshlarning innovatsion g‘oyalarini tizimli qo‘llab-quvvatlash, ularning startap loyihalarini hayotga tatbiq etish maqsadida navbatdagi «Pitch Day» (loyihalar taqdimoti) bo‘lib o‘tdi.Ushbu nufuzli taqdimotda viloyatimizning shahar va tumanlaridan tashrif buyurgan iqtidorli yoshlar, jumladan, yaqinda o‘tkazilgan «AI Hackathon» tanlovi ishtirokchilari o‘zlarining istiqbolli raqamli yechimlari bilan ishtirok etdilar.
Uchrashuv davomida eng dolzarb sohalar qamrab olindi va sog‘liqni saqlash, ta’lim, kiberxavfsizlik va tadbirkorlik yo‘nalishlarida umumiy 22 ta loyixalar ko‘rib chiqildi, shundan 19 ta loyiha tegishli boshqarma va tashkilotlarga mas’ul sifatida biriktirilib, amaliyotga joriy qilish uchun ijroga qaratildi.
Eng istiqbolli deb topilgan 3 ta loyiha egalari o‘z faoliyatlarini kengaytirishlari uchun zamonaviy shinam ofis va yuqori quvvatli kompyuter jamlanmalari bilan ta’minlandi.
🏛 Viloyatimizda yosh startapchilar va AT (IT) sohasi vakillari uchun yaratilayotgan bunday imkoniyatlar yoshlarning o‘z salohiyatlarini namoyon etishlari hamdan «Raqamli Sirdaryo» istiqbolini belgilashda muhim poydevor bo‘lib xizmat qilmoqda.
Biz yoshlarning har bir raqamli tashabbusini oxirigacha qo‘llab-quvvatlashda va ularni yirik loyihalar darajasiga olib chiqishda davom etamiz!
Kanalga obuna bo‘ling va bizdan uzoqlashmang!
9 649
Mustaqilligimizning 35 yilligi: Yagona Vatan, yagona xalq boʻlib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!
9 649
Bugun, 10-iyul
☀️ +40°...+25°, Ochiq havo
Hozir: ☀️ +25°, ↗️ 3 m/s
Tong: ☀️ +31°
Kun: ☀️ +39°
Oqshom: ☀️ +37°
Namlik: 20%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3.8 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 05:03
Quyosh botishi: 19:56
9 649
🎞 Эркинжон Турдимов Янгиердаги "Фазилат" маҳалласи ободончилигини танқид қилди
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Янгиер шаҳрининг «Фазилат» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги аҳволни кўздан кечирди.
Асосан икки қаватли уйлардан иборат бу маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, одамлар учун муносиб шароит яратилмагани бўйича шаҳар маъмурияти ва масъул раҳбарларнинг фаолияти қаттиқ эътирозга сабаб бўлди.
Вилоят ҳокими маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган асл муаммоларни эшитди. Юзага келган вазиятни тезкорлик билан тузатиш мақсадида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Эндиликда қисқа фурсатда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
▪️маҳалла ҳудуди тўлиқ тартибга келтирилиб, ободонлаштирилади;
▪️янги пиёдалар йўлакчалари (тротуарлар) қурилади;
▪️дарахт ва кўчатларни парваришлаш учун тизимли суғориш тармоғи ташкил этилади;
▪️ички йўллар таъмирланади.
Ишларнинг бориши ва сифати қатъий назоратга олинди.
9 649
Repost from Hudud Inform
❗️ Собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилишдан олдин коррупцияга қарши хулоса олиш тартиби тасдиқландиАдлия вазирлиги собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3894, 08.07.2026 й.). ✅ Мазкур ҳужжат “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. 📌 Эслатиб ўтамиз, ушбу Қонунда давлат органи ёки ташкилотида ишлаган ходим ишдан бўшаганидан кейин 2 йил давомида уни ўзи назорат қилган ташкилотга ишга олишдан олдин аввалги иш жойининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан мажбурий хулоса олиниши белгиланган. 📝 Бунда, назорат остида бўлган ташкилот собиқ давлат хизматчисини ишга қабул қилмоқчи бўлса, кадрлар бўлими 1 иш куни ичида ички назорат бўлинмасига мурожаат қилади. 📙 Ички назорат бўлинмаси 3 хил хулоса беради: 🔹 ижобий — ишга қабул қилиш мумкин; 🔹 чекловли ижобий — айрим чекловлар билан ишга қабул қилинади; 🔹 салбий — ишга қабул қилиш рад этилади. ⛔️ Ушбу хулоса олинмаган ёки салбий хулоса берилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш тақиқланади. 📕 Чекловли ижобий хулоса берилганда, ходимга қуйидаги чоралар белгиланади: 🔸 3 ой давомида аввал назорат қилган ташкилот бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок эта олмайди; 🔸 манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифалари қайта тақсимланади; 🔸 фаолияти ички назорат бўлинмаси томонидан мониторинг қилинади. 📁 Агар собиқ давлат хизматчиси ички назорат бўлинмасининг хулосасидан норози бўлса, у юқори турувчи ташкилотга ёки Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
9 649
Repost from Hudud Inform
#Расман #Тезкор
🚗 Ўзбекистонда эски машиналарни мажбурий утилизация қилиш ва компенсация тўлаш банди қонун лойиҳасидан чиқарилди
❗️Қонун лойиҳасидан 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили БҲМнинг 30 баробари миқдорида экологик тўлов ундириш банди бутунлай чиқариб ташланадиган бўлди.
Янги тартиб “trade-in” тизими га кўра:
🔹Aҳолига эски автомобили бозор нархида баҳоланиб, эвазига пули нақд тўланади ёки янги машина учун бошланғич тўлов ўрнига ўтувчи ваучер берилади.
🔹Носоз машиналар жойига бориб баҳоланади.
🔹Ваучер орқали расмий дилерлардан янги машина олганда, қолган суммани 2 йилдан 7 йилгача ФОИЗСИЗ бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
❌🚗 Самарқанд эски автомобилларни таъқиқлашни бошлайди. Шаҳар МДҲдаги энг экологик тоза шаҳарга айланиши кутилмоқда!
2030-йилга келиб, Самарқанд шаҳри майдонида яшил ҳудудларни 30% гача оширишни режалаштирмоқда. Таксилар ва автобуслар тўлиқ электр энергияси билан ҳаракатланади ва шаҳар марказига шахсий автомобилларнинг кириши аста-секин чекланади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
9 649
Repost from E-AUKSION SIRDARYO
Sirdaryo viloyatidan 26 ta Davlat mulki obyektlari hamda aktivlarini "E-AUKSION" elektron savdo platformasi orqali sotib oling!
➤ Oqoltin tumanidan 2 ta (ko'rish)
➤ Boyovut tumanidan 2 ta (ko’rish)
➤ Sayxunobod tumanidan 4 ta (ko'rish)
➤ Guliston tumanidan 4 ta (ko'rish)
➤ Sirdaryo tumanidan 6 ta (ko'rish)
➤ Xovos tumanidan 3 ta (ko'rish)
➤ Guliston shahridan 4 tа (ko'rish)
➤ Yangiyer shahridan 1 tа (ko'rish)
e-auksion.uz elektron savdo platformasi orqali shaffof auksion va tanlovlarda ishtirok eting va mulk egasiga aylaning!
👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
9 649
🎞 Маҳалла - давлат ва халқ ўртасидаги кўприк: Ҳокимлик соатида қайси масалалар ўртага ташланди?
9 649
Repost from Prezident Xalq qabulxonasi | Rasmiy
+4
Sirdaryo murojaatlar bilan ishlashda faol
Prezident Xalq qabulxonasi tomonidan Sirdaryo viloyatida murojaatlar bo‘yicha yarim yillik yakunlariga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazildi.
Viloyat aholisidan ushbu davrda jami 17 mingta murojaat tushgan bo‘lib, o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 2 foizga oshgan. Murojaatlarni ijobiy hal etish ko‘rsatkichi – 56 foiz.
Viloyatda murojaatlarni hal qilishda tizimli yondashuv yo‘lga qo‘yilgani, sayyor va shaxsiy qabullar to‘liq o‘tkazilayotgani, shtablar faoliyatiga alohida e’tibor berilayotgani qayd etildi.
Shu bilan bir qatorda mavjud muammo va kamchiliklar barcha sohalar kesimida tahlil qilinib, mutasaddilarning hisoboti tinglandi.
Shuningdek, Qarshi tajribasi asosida murojaatlardagi (ayniqsa takroriy va jamoaviy) tizimli muammolarni tegishli tashkilotlar bilan birgalikda chuqur tahlil qilish hamda ularni bartaraf etish, viloyat va tumanlar darajasida hal etiladigan masalalar bo‘yicha tezkor choralar ko‘rish haqida qo‘shimcha ko‘rsatmalar berildi.
Yig‘ilishda tashkiliy masala ko‘rildi. Prezident Xalq qabulxonasi boshlig‘i Sirdaryo Xalq qabulxonasi mudiri o‘rinbosari etib tayinlangan Dilshunos Abdullayevani yig‘ilish ishtirokchilariga tanishtirdi.
Hududlardagi o‘rganish ishlari davom etmoqda.
📱 Telegram
📱 Facebook
📱 Instagram
9 649
Repost from Prezident Xalq qabulxonasi | Rasmiy
Sirdaryo murojaatlar bilan ishlashda faol
Prezident Xalq qabulxonasi tomonidan Sirdaryo viloyatida murojaatlar bo‘yicha yarim yillik yakunlariga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazildi.
Viloyat aholisidan ushbu davrda jami 17 mingta murojaat tushgan bo‘lib, o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 2 foizga oshgan. Murojaatlarni ijobiy hal etish ko‘rsatkichi – 56 foiz.
Viloyatda murojaatlarni hal qilishda tizimli yondashuv yo‘lga qo‘yilgani, sayyor va shaxsiy qabullar to‘liq o‘tkazilayotgani, shtablar faoliyatiga alohida e’tibor berilayotgani qayd etildi.
Shu bilan bir qatorda mavjud muammo va kamchiliklar barcha sohalar kesimida tahlil qilinib, mutasaddilarning hisoboti tinglandi.
Shuningdek, Qarshi tajribasi asosida murojaatlardagi (ayniqsa takroriy va jamoaviy) tizimli muammolarni tegishli tashkilotlar bilan birgalikda chuqur tahlil qilish hamda ularni bartaraf etish, viloyat va tumanlar darajasida hal etiladigan masalalar bo‘yicha tezkor choralar ko‘rish haqida qo‘shimcha ko‘rsatmalar berildi.
Yig‘ilishda tashkiliy masala ko‘rildi. Prezident Xalq qabulxonasi boshlig‘i Sirdaryo Xalq qabulxonasi mudiri o‘rinbosari etib tayinlangan Dilshunos Abdullayevani yig‘ilish ishtirokchilariga tanishtirdi.
Hududlardagi o‘rganish ishlari davom etmoqda.
📱 Telegram
📱 Facebook
📱 Instagram
9 649
Repost from Prezident Xalq qabulxonasi | Rasmiy
Tayinlov
📄 Abdullayeva Dilshunos Adxamovna Sirdaryo viloyati Xalq qabulxonasi mudiri o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.
🟦 D.Abdullayeva Farg‘ona viloyati O‘zbekiston tumanida tug‘ilgan. 2004-yilda Guliston davlat universitetini tamomlagan. Mutaxassisligi – filolog.
📊 U faoliyati davomida ta'lim, siyosiy partiyalar tizimlarida bir qator mas’ul lavozimlarida ishlagan.
✅ Mazkur tayinlovga qadar “Yuksalish” harakati Sirdaryo viloyati hududiy bo‘linmasi rahbari sifatida faoliyat olib borgan.
❗️ Izoh: Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar kengashi raisi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimlari bir vaqtning o‘zida hududiy xalq qabulxonalari mudirlari hisoblanadi.
📱 Telegram
📱 Facebook
📱 Instagram
