O`zbekiston fermerlari kengashi
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали https://t.me/info_uzfk
إظهار المزيد1 189
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+177 أيام
+3930 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ташаббуслари: амалий ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт сари
ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ўтказилган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида нутқи аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Депутатлар Президентимиз Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурганини қайд этишди.
Қайд этилганидек, Президентимиз Эркин савдо зонасининг тўлиқ ишлаши учун техник тўсиқларни бартараф этиш, сертификатларни ўзаро тан олиш ва давлат харидларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби муҳим ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни кучайтиришга оид ташаббуслар минтақамиз учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Фракция аъзолари энергетика ва экологик хавфсизлик ҳам давлатимиз раҳбари илгари сурган устувор йўналишлардан бир бўлганига эътибор қаратишди. Узоқ муддатли энергетик прогноз ишлаб чиқиш, гидроэнергетика, иссиқлик генерацияси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини самарали уйғунлаштириш, ресурслардан тежамкор фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича МДҲ концепциясини ишлаб чиқиш таклифи давлатлараро иқтисодий интеграцияни янада кучайтириши, кибержиноятчиликка қарши курашиш учун МДҲ Қўшма алоқа марказини ташкил этиш ташаббуси эса жиноятчиликка қарши курашишда мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиради.
Умуман олганда, ЎзЛиДеП аъзолари Ўзбекистоннинг таклифлари МДҲ доирасида савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги ва рақамли хавфсизлик каби аниқ йўналишларда ҳамкорликни янада кучайтиришини қайд этишди. Келгуси йили МДҲга раисликни қабул қиладиган Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ҳисса қўшишига ишонч билдиришди.
@a_xaitov
Repost from QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Paxta dalalarida qizg‘in palla: hosilning 3.4 million tonnasi yig‘ib olindi
🌱 Paxta dalalarida mehnat sur’ati tobora jadallashmoqda. Fermerlar, mexanizatorlar va terimchilar uchun mas’uliyatli pallada har bir kun, har bir soatning qadri katta. Dalalarda yetishtirilgan hosilni nest-nobud qilmay yig‘ib olish, belgilangan shartnomaviy majburiyatlarni o‘z vaqtida bajarish yo‘lida terim ishlari izchil davom etmoqda.
✅ 2026 yil 12-oktyabr holatiga ko‘ra, mamlakatimizda 3,4 million tonna paxta xomashyosi yig‘ib olindi. Bu joriy yil hosili uchun belgilangan 4,5 million tonnalik shartnomaviy ko‘rsatkichning 76 foiziga teng.
🌲 Ayni paytda paxta dalalarida zamonaviy texnikalar imkoniyatlaridan keng foydalanilmoqda. Bugungi kungacha 848 ming tonna paxta qo‘l terimi orqali yig‘ib olingan bo‘lsa, 2,6 million tonna hosil yuqori unumli paxta terish mashinalari yordamida yig‘ib olindi. Ya’ni, umumiy terim hajmining 75 foizi mexanizatsiyalashgan terim hissasiga to‘g‘ri kelmoqda.
🚨 Shuni alohida ta’kidlash kerakki, qo‘l terimi orqali yig‘ilgan paxtaning 174 ming tonnasi paxta dalalarning chetlarini mexanizatsiyaga tayyorlash, ya’ni terim mashinalariga qayrilib olishi uchun sharoit yaratish maqsadida amalga oshirilgan bo‘lsa, fermerlar va agroklasterlarning ishchilari tomonidan 674 ming tonna paxta terim mashinalari kira olmaydigan kichik konturlardan terib olingan (kelgusida bu konturlarni ham kengaytirish ko‘zda tutilgan).
🔤 Bu ko‘rsatkichlar paxtachilikda zamonaviy texnika va mexanizatsiyaning ahamiyati tobora ortib borayotganini ko‘rsatadi. Chunki hosilni o‘z vaqtida yig‘ib olish nafaqat fermerning iqtisodiy manfaatlari, balki yetishtirilgan mahsulotni sifatli saqlash va qayta ishlash jarayonlari uchun ham muhimdir.
🚜 Terim mavsumida jami 3 mingga yaqin yuqori unumli paxta terish mashinasi ishga jalb etilgan bo‘lib, bugungi kunda ularning barchasi dalalarda faoliyat olib bormoqda. Shundan, joriy yil fermer xo‘jaliklari va agroklasterlarga lizing asosida 1 mingdan ziyod zamonaviy paxta terish mashinalari yetkazib berildi.
🌿 Bu esa terim jarayonlarini mexanizatsiyalash, texnik imkoniyatlarni kengaytirish va hosilni qisqa muddatlarda yig‘ib olishga xizmat qilmoqda.
🔗 Kunlik natijalar ham terim sur’ati yuqori ekanini ko‘rsatmoqda. Xususan, 12-oktyabr kuni paxta terish mashinalari yordamida 147 ming tonna paxta xomashyosi terib olindi. Bir kunda bitta paxta terish mashinasiga o‘rtacha 50 tonnadan hosil to‘g‘ri keldi.
📍 Ayni kunlarda dalalarda kechayotgan qizg‘in mehnat, zamonaviy texnikalarning uzluksiz harakati va terimni jadallashtirishga qaratilgan sa’y-harakatlar mavsumning muhim bosqichini tashkil etmoqda.
🌐Website 💬Telegram 💬Facebook 📺YouTube 📷Instagram
#АХБОРОТ24
Пахтадан юқори ҳосил олинмоқда
Мамлакатимизда сўнгги йилларда пахтачилик соҳасида алоҳида мактаб шаклланди. Хусусан, тармоқни ривожлантириш юзасидан чўл шароитида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар бугун юқори самара бермоқда.
Сабаби, юртимизда агарар тизимдаги ислоҳотлар тўлақонли илмий асосга эга бўлиб боряпти.
Масалан, Пешку туманида етиштирилаётган мўл ҳосилга бугун кўп йиллик тажрибага эга деҳқонларининг ўзи ишонмаяпти.
Гап шундаки, азал-азалдан пахтачиликка ихтисослашган Бухоро заминида ҳар гектар майдондан 60 центнердан пахта хом ашёси олиниши имконсиз вазифа сифатида қаралган.
Бугун эса фермерлар 100 центнерлик маррани кўзлаб ҳаракат қилишмоқда.
https://t.me/buxoronafasi
Repost from N/a
🌱 Ромитан тумани фермерлари кенгаши бошчилигида Чилонги ҳудудидаги "Остон Солиха" фермер хўжалиги даласида тўқсонбости экинларини экиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинар жараёнида тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш, ерни экишга тайёрлаш, уруғликларни тўғри танлаш, экинларни парваришлаш ва юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида туман ҳудудида тўқсонбости экинларини экиш ишларини сифатли ва тизимли ташкил этиш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришни янада кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
+3
☑️ Янги Тошкент — янги имкониятлар шаҳри
Президентимиз Янги Тошкентда барпо этилган қатор йирик иншоотларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди. Ушбу маросимда мен ҳам қатнашдим. Уч йил аввал бошланган ушбу улкан лойиҳа мамлакатимиз тарихидаги энг йирик шаҳарсозлик ташаббусларидан бири сифатида янги шаҳарсозлик муҳитини яратмоқда.
Бугунги кунга қадар Янги Тошкентда 2 миллиард долларлик ишлар амалга оширилди. Замонавий турар жойлар, университетлар, кутубхона, амфитеатр, йўл ва муҳандислик инфратузилмалари барпо этилди. Маросимда умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилди.
Янги Тошкентда энди юқори технологиялар, ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш, “яшил” энергетика, замонавий бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларига қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилади. Умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган яна 10 та лойиҳанинг қурилишига старт берилгани ҳам шаҳарнинг иқтисодий салоҳиятини кўрсатади.
Шаҳарнинг 2 минг гектари яшил ҳудудлар, 500 гектари эса истироҳат боғларидан иборат бўлиши режалаштирилган. Замонавий транспорт, метро билан интеграциялашган инфратузилма, янги йўллар, тиббиёт ва таълим объектлари Янги Тошкентни яшаш учун қулай ва экологик барқарор шаҳарга айлантиришга хизмат қилади.
Энг муҳими, Янги Тошкент — шунчаки янги бинолар қад ростлайдиган ҳудуд эмас. Бу ерда замонавий технология, инвестиция, таълим, бизнес ва “яшил” тараққиёт бирлашган янги шаҳар муҳити шаклланмоқда. Бундай кенг кўламли лойиҳалар пойтахтимизнинг келажак қиёфасини ўзгартириб, янги иш ўринлари, янги имкониятлар ва янги тараққиёт нуқталарини яратади.
@a_xaitov
+4
Боғотда тўқсонбости экинлар етиштириш бўйича семинар ўтказилди
Боғот туманида фермерлар ва деҳқон хўжаликлари иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирда пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини етиштириш агротехникаси, кечки экинлар орқали даромадни ошириш ҳамда фермерларни айланма маблағ билан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, пахта ҳосилини нобудгарчиликсиз йиғиб олиш, бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
Ишбилармон фермер юқори даромадга эга бўлмоқда.
Улуғнор туманида 2026 йил ҳосил учун 7600 гектар майдонларда 37 минг 480 тонна пахта ҳом-ашёси етиштириш режалаштирилган.
Мавсум бошидан буён 9828 тонна оқ олтин далалардан йиғиштириб олиниб, давлат омборларига топширилган. Ҳозирда йиғим-терим ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек 2027 йил ҳосили учун 5610 гектар майдонларга бошоқли дон экиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан туманидаги “Улуғнорда Шерзодбек ери” фермер хўжалиги рахбари Комилжон Мирзакаримов илмий ёндошув асосида пахта ва ғалла етиштиришни йўлга қўйган.
Фермер хўжалигининг жами ер майдони 54,8 гектани ташкил этади. Шундан 21,1 гектар майдонга Шинжон техналогияси асосида пахта етиштирилган ва 33,8 гектар майдонларга келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экилган.
+2
Косонда тўқсонбости пиёз экинини парваришлаш ишлари ўрганилди
Косон туманидаги «Ўзбекистон ҳудуди Асил Жавоҳир Зийнати» фермер хўжалигининг 2 гектарлик майдонида экилган тўқсонбости пиёз экинини парваришлаш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида вилоят фермерлари кенгаши вакиллари ҳамда Косон тумани фермерлари кенгаши томонидан экинларни парваришлаш ҳолати билан танишилди.
Тўқсонбости усушила экин етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва агротехник тадбирларга эътибор қаратилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
+4
ФАРҒОНАДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси Актам Ахмадович Фарғона вилояти Риштон туманидаги «Мухторжон ерлари» фермер хўжалигининг пахта майдонларида бўлиб, пахта йиғим-терими жараёнлари билан танишди.
Ўрганиш жараёнида Фарғона вилояти фермерлари кенгаши раиси Шуҳрат Мамажонов ҳам иштирок этиб, теримнинг бориши ва мавсумдаги ишлар самарадорлигига эътибор қаратилди.
Пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатаётган илғор механизатор ва ҳосил йиғиб олишда иштирок этаётганларга Ўзбекистон фермерлари кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Бизнесда аёл шижоати
Бугун Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қиёфасини, замон билан ҳамнафас одимлаётган хусусий сектор ривожини тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови мамлакатимиз бўйлаб яна юзлаб янги номларни, уларнинг ибратли меҳнати ва истиқболли лойиҳаларини кашф этмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида маҳаллалардан бошланиб, вилоят босқичларига қадар етиб келган ушбу нуфузли беллашув аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва оилалар фаровонлигини оширишда алоҳида майдонга айланди.
👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 8 октябрь сонидан.
@a_xaitov
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Хоразмда имкониятлар катта
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Урганч туманидаги Ғайбу қишлоғида бўлиб, фермерлар ва томорқа ер эгалари билан учрашди.
👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 8 октябрь сонидан.
@a_xaitov
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
+1
☑️ Ўзбекистон МДҲда ҳамкорликнинг янги йўналишларини таклиф қилди
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз Ўзбекистоннинг 2027 йилдаги раислиги даври учун устувор йўналишларни баён қилди. Давлатимиз раҳбари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни аниқ ва сезиларли натижаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Бу борада “МДҲ — ишонч ва умумий тараққиёт макони” шиори асосий мезон сифатида илгари сурилди.
Иқтисодиётда саноат кооперациясини кучайтириш, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, барқарор етказиб бериш занжирларини йўлга қўйиш ҳамда савдодаги тўсиқларни бартараф этиш муҳим вазифалар сифатида қайд этилди. Шунингдек, муҳим минераллар, сунъий интеллект, роботлаштириш, янги материаллар ва замонавий энергетика технологияларида ҳамкорликни кенгайтириш таклиф қилинди.
Транспорт соҳасида транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш, қулай ва хавфсиз йўналишларни ривожлантириш, хавфсизлик борасида эса терроризм, экстремизм ва кибержиноятчиликка қарши биргаликда курашишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ташаббуслар МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ва хавфсизлик салоҳиятини янада бирлаштиришга хизмат қилади.
Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон раислигида инсон омили ҳам устувор ўринга қўйилмоқда. Талабалар, ёш мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар ва ижодкорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, таълим, илм-фан ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Умуман олганда, Ўзбекистоннинг 2027 йилдаги МДҲга раислиги мавжуд ҳамкорликни сақлаб қолиш билан бирга, янги иқтисодий ва технологик имкониятларни биргаликда яратишга қаратилмоқда. Энг муҳими, бу ташаббуслар марказида инсон манфаати, тинчлик, ишонч ва умумий тараққиёт ғояси турибди.
@a_xaitov
Repost from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
От доверия — к экономике совместного роста в Центральной Азии
Восьмая Консультативная встреча глав государств Центральной Азии и Азербайджана, состоявшаяся в Национальной туристической зоне «Аваза» (Туркменистан), стала очередным подтверждением того, насколько изменился наш регион за последние годы. Еще сравнительно недавно Центральная Азия нередко воспринималась как пространство нерешенных вопросов, ограниченной взаимной торговли и слабой транспортной связанности. Теперь же даже внешним экспертам и наблюдателям становится очевидно, что формируется другая реальность. Сегодня наш регион — пространство доверия, прагматизма и совместного экономического развития.
👉 Газета «Правда Востока», 10 октября 2026 года.
@a_xaitov
+4
Фарғонада пахта топшириш пунктларида фермерлар билан мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги пахта топшириш пунктларида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар давомида фермерларнинг фикр-мулоҳазалари ва мавжуд масалалар ўрганилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
Repost from GENERALISSIMUS
Фермерлар кенгаши Пискент ҳокимининг ҳаракати юзасидан прокуратурага мурожаат қилди
Фермерлар кенгаши фермерларга “жонини суғуриб олиши”ни айтган Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб прокуратурага мурожаат киритди. Бизнес-омбудсман ҳам ҳолат назоратга олинганини, ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди.
Пискент тумани ҳокимлиги эса “ер фермернинг хусусий мулки эмас”лигини айтиб чиқди. Муносабатда ҳокимнинг таҳдидли сўзлари ва ҳақоратларига изоҳ берилмаган.
@u_generalissimus
+5
ХОНҚА ТУМАНИДА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Хонқа туманида пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини етиштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари П. Матчанов, вилоят фермерлари кенгаши раиси Қ. Ражабов, туман фермерлари кенгаши раиси Ш. Суванов, Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Р. Юсупов ҳамда фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирок этди.
Семинарда кечки картошка, пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиш орқали ердан самарали фойдаланиш ва даромадни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, фермерларга дуга, плёнка, уруғ ва ўғитлар харид қилиш учун жамғарма ҳисобидан 18 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама билан, 6 ойлик имтиёзли давр асосида маблағ ажратиш таклифи илгари сурилди.
Амалий семинар Хонқа туманидаги «Пахтагул» МФЙ ҳудудида жойлашган Солой Яқубовнинг боғдорчилик фермер хўжалиги даласида давом этди. Иштирокчиларга тўқсонбости усулида пиёз етиштиришнинг афзалликлари ва агротехникаси бўйича тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, фермер хўжаликларининг бўш ерларидан самарали фойдаланиш, Президентнинг ПҚ-322-сон қарори ижросини таъминлаш, чорвачилик комплекслари қурилишини жадаллаштириш ва замонавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Семинар қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, фермерлар даромадини кўпайтириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
Избоскан туманидаги "Тиллабоев ҳосили мўл" фермер хўжалиги рахбари Азамжон Нурмирзаев жорий йил хосили учун Шинжон усулида Хитой 52 навли чигит экиб эндиликла мавсумда замонавий терим машиналари орқали териб пахта териб олмоқда.
Миришкор фермер пахтачиликда юқори ҳосили олишни мақсад қилган.
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКМАНИСТОНДАГИ ТАШРИФИ: МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ
2026 йил 8–9 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бўлиб, қатор халқаро тадбирлар ва икки томонлама учрашувларда иштирок этди.Минтақавий ҳамкорлик. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашувида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика, энергетика ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон–Туркманистон муносабатлари. Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва логистика имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Янги ташаббуслар. Ўзбекистоннинг 2027 йилда МДҲга раислиги доирасида иқтисодиёт, инновациялар, транспорт ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларида муҳим аҳамият касб этади. Видео муаллифлиги манбага тегишли 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг 🌐web / ✅facebook /🌐Instagram / 📹YouTube / ✈️minbar ✈️Fermer AI
