cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: [email protected]

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
13 940
المشتركون
-19224 ساعات
-3397 أيام
-53330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат раҳбарлариннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ташрифга тайёргарлик доирасида парламент аъзоларининг учрашувлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, "Иннопром" кўргазмаси, икки мамлакат етакчи муҳандислик-техник олий ўқув юртлари ректорлари ва нуфузли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг анжуманлари самарали ўтгани, Тошкентда Рус санъати ҳафталиги тадбирлари давом этаётгани таъкидланди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва Россиядан инвестициялар ҳажми кўпаймоқда, саноат кооперацияси ривожланмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 45 миллиард долларни ташкил этди. Етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, етакчилар энергетика, шу жумладан атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Кўп қиррали маданий-гуманитар алмашинув ривожланаётганига юқори баҳо берилди. Таълим ва муҳандис кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. @a_xaitov
إظهار الكل...
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди 👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908 Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди. Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди. Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди. #uzlidep #Xaitov @uzlidep
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия ўратсидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат раҳбарлариннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ташрифга тайёргарлик доирасида парламент аъзоларининг учрашувлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, "Иннопром" кўргазмаси, икки мамлакат етакчи муҳандислик-техник олий ўқув юртлари ректорлари ва нуфузли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг анжуманлари самарали ўтгани, Тошкентда Рус санъати ҳафталиги тадбирлари давом этаётгани таъкидланди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва Россиядан инвестициялар ҳажми кўпаймоқда, саноат кооперацияси ривожланмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 45 миллиард долларни ташкил этди. Етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, етакчилар энергетика, шу жумладан атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Кўп қиррали маданий-гуманитар алмашинув ривожланаётганига юқори баҳо берилди. Таълим ва муҳандис кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. @a_xaitov
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ХИРМОНИНГИЗГА БАРАКА, ҚАДРЛИ ҒАЛЛАКОРЛАР! Элимизнинг ризқ-насибасини мўл бўлиши ва ҳаётимизнинг фаровонлиги Сиз азиз ғаллакорларнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга боғлиқ. Бинобарин, бугун юртимизда, энг аввало жанубий вилоятимиз Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланиб кетди. Серҳосил ва етилган башоқлардаги дон саранжомланиб, хирмонлар юксалмоқда. Фермеру деҳқонларимиз ўзи бунёд этган бу қут-барака ва насибамизни кўриб, қанчалик қувонаётганини сўз билан ифодалаш ниҳоятда қийин. Жонажон диёримиздаги барча янгиланишлар, ҳаётбахш ўзгаришлар ризқ-насибамизнинг мўл-кўллиги ва маъмурчилик билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида ғаллачиликни ривожлантириш, ғаллакор фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш мақсадида нархлар бозор иқтисодиёти шароитига мувофиқлаштирилди, юқори ҳосил олган фермерлар имкониятлари янада кенгайтирилди. Ғаллачиликдаги бундай ислоҳотлар фермерларни ҳосилдорликни ошириш ҳамда ғаллани ўз вақтида йиғиб-териб олишга илҳомлантирмоқда. Қадрли ғаллакорлар! Куз ва баҳор ойлари серёғин келган бу йилги шароитда сизлар мардонавор меҳнат қилиб, мисли кўрилмаган даражада ҳосил етиштиришга муваффақ бўляпсиз. Эндиги вазифа буғдойни нес-нобуд қилмасдан қабул пунктларига етказиш ва хирмонларни юксалтиришдан иборат. Бу вазифа қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир. Қолаверса бу жонажон диёримиз, Янги Ўзбекистон равнақи ва келажаги учун ҳам муҳим вазифадир. Мамлакатимизнинг бепоён кенгликларида пишиб етилган мўл ҳосилга ўроқ тушди. Бу тўқлик, тўкинлик ва ҳаётимиз фаровонлиги манбаидир. Шундай экан, Сиз азиз фермерлар бир ғайрат қилиб, ризқу рўзимиз, насибамиз ва улкан бойлигимиз бўлган ғаллани тез кунларда саранжомлаб олиб, юзингиз ёруғ бўлади, деб ишонамиз. Бу масъулиятли мавсум ишларида Сизларга омад куч-ғайрат ва ишларингизга унум ҳамда барака тилайман! @a_xaitov
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қадрли ёшлар, мактаб битирувчилари! Барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз, муваффақиятли якунланган таълим билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари бошчилигида таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди. Айни даврда Ўзбекистон таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Мактабларда хорижий тилларни ўқитиш сифати оширилди, замонавий касбларга ўргатиш, олий таълимга тайёрлов ҳам сифат жиҳатдан мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Натижада олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 42 фоизга етказилди. Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг эсда қоларли қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Аминманки, мактабда меҳрибон устоз ва ўқитувчиларингиздан олган билимларингиз олий ўқув юртларига киришда, келажакда ўз йўлингизни топишда сизга асқотади. Бир сўз билан айтганда, сизни ёруғ ва фаровон истиқбол қарши олмоқда. Янги Ўзбекистоннинг бунёдкори бўлишдек шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман. @a_xaitov
إظهار الكل...
01:29
Video unavailableShow in Telegram
☑️ Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти. ЎзЛиДеП "Аёллар қаноти" ташаббуси билан республикамиздаги барча маҳаллаларда “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтмоқда. Оққўрғон туман босқичида тумандаги 29 маҳаллаларда истиқомат қилувчи тадбиркор, ишбилармон, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар ўзаро беллашдилар. Танлов иштирокчиларидан бўлган Динара Аширбаева бундан бир неча йил муқаддам уй бекаси, яъни ишсиз эди. Имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Дастлаб 2 дона тикув машинасини имтиёзли шартларда кредитга олиб, иш бошлаган бўлса, бугун маҳалласидаги 200 нафардан ортиқ хотин-қизларга ҳунар сирларини ўргатиб, касаначилик асосида иш билан таъминлашга эришди. Танловнинг яна бир иштирокчиси Ҳилола Караджанова боқувчисини йўқотган оила бекаси бўлишига қарамасдан, ҳамшираликдан топаётган маошига қаноат қилмай, даромадини кўпайтириш мақсадида алоҳида физиотерапевтик тиббий хизматга муҳтож оилаларга уй ҳамширалиги хизматларини кўрсатишдан фаолиятини бошлади. Ҳозирда аҳолига сифатли тиббий хизматларни кўрсатадиган хусусий корхонаси бор. Ташаббускор тадбиркор келажакда сиҳатгоҳ типидаги хусусий клиника фаолиятини йўлга қўймоқчи. Бир сўз билан айтганда, кўрик-танловнинг ғолиблиги учун беллашган тадбиркор аёлларнинг ҳар бири алоҳида эътироф ва таҳсинга сазовор. Танлов ташкилотчилари томонидан совриндор ва ғолибларга партиянинг ташаккурнома ва дипломлари, эсдалик совғалари тақдим этилди. @a_xaitov
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ЎзЛиДеПнинг истиқболли лойиҳаси “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди. "XXI asr” газетасининг 2024 йил 23 май сонидан. @a_xaitov
إظهار الكل...
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Fakt 24 |Йил давомида резаворлар етиштириш имконини берувчи #21may #uzbekiston24 Йил давомида резавор мевалар етиштиришни режалаштираётган Канадалик олимлар сунъий интеллект томонидан бошқариладиган оптимал ўсиш шароитларини таъминловчи агро-тунел вертикал фермалари ёрдамида бунга эришмоқчи. Кенг кўламдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 га яқин кўкат тури, қулупнай малинадан тортиб, маймунжонгача энди йилнинг исталган фаслида ҳатто совуқ иқлим шароитида яшовчиларнинг дастурхонида ҳам бўлади, дейди лойиҳа муаллифлари. Экинлар Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция ва бошқа мамлакатлардаги вертикал фермаларга ўхшаш баланд устунларда ўстирилади. Айрапоник ва гидрапоник тизимлар комбинациясидан фойдаланган холда ёпиқ бинода жойлашадиган фермада энергия истеъмоли қайта тикланувчи манбалар ҳисобига таъминланади. Яъни биргина қуёш панеллари ўсимликлар ўсишига жавобгар дио чироқлар, сув ва иссиқлик насослари, сунъий интеллект базасида маниторинг қилувчи тизимга автаном тарзда энергия узатади. Ёзнинг жазирама кунларида эса экинларни экстремал об-ҳаводан ҳимоялаш, оптимал ўсиш шароитларини аниқлашда қўл келиши мумкин. Бундай ақилли фермаларни келаси йилдан бошлаб бутун Канада бўйлаб жойлаштириш режалаштирилмоқда. @a_xaitov
إظهار الكل...
O‘zbekiston fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari Kengashi raisi, O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi Xaitov Aktam Axmadovich bugun Bo’ston tumanida bo’ldi. Kengash raisi dastlab Bo‘ston tumani “Xalqobod” mahallasida tomorqasidan unumli foydalangan holda, har bir xonadon yilda 100 million so‘mdan ortiq daromad topayotgan dehqonlar oilasi bilan yaqindan suhbatlashdi. -Mahallada ishsizlik va kambag‘allik yo‘q, deb bemalol ayta olamiz, bitta yarimtasi bo‘lsa ham darrov ishini topib oladi, -deydi xonadon egalari. Hozirda ko‘plab xonadonlarda issiqxona, parranda, chorvachilik, asalari va tomorqa yerlaridan yilda 100-150 million so‘m daromad ko‘rilmoqda. Shuningdek Kengash raisi supurgi yetishtirib, mo’may daromadga ega bo’layotgan xonadonlarda bo’ldi Xonadon egalariga Kengash raisining sovg‘alari topshirildi. Bo‘ston tumani hokimligi Matbuot xizmati Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15905 Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди. Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз эгалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини эътироф этди. #uzlidep #Xaitov @uzlidep
إظهار الكل...