Гулистон янгиликлари
الذهاب إلى القناة على Telegram
1 149
المشتركون
-324 ساعات
-127 أيام
-330 أيام
جاري تحميل البيانات...
القنوات المماثلة
سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
سبتمبر '26
سبتمبر '26
+20
في 1 قنوات
أغسطس '26
+81
في 3 قنوات
Get PRO
يوليو '26
+64
في 2 قنوات
Get PRO
يونيو '26
+77
في 6 قنوات
Get PRO
مايو '26
+66
في 4 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+63
في 3 قنوات
Get PRO
مارس '26
+108
في 6 قنوات
Get PRO
فبراير '26
+101
في 5 قنوات
Get PRO
يناير '26
+84
في 3 قنوات
Get PRO
ديسمبر '25
+311
في 4 قنوات
Get PRO
نوفمبر '25
+64
في 4 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+55
في 3 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+30
في 3 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+188
في 3 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+98
في 4 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+180
في 9 قنوات
Get PRO
مايو '25
+111
في 2 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+63
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '25
+88
في 6 قنوات
Get PRO
فبراير '25
+112
في 3 قنوات
Get PRO
يناير '25
+174
في 6 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+90
في 8 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+71
في 1 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+69
في 4 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+165
في 3 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+122
في 5 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+128
في 6 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+96
في 4 قنوات
Get PRO
مايو '24
+109
في 8 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+52
في 5 قنوات
Get PRO
مارس '24
+98
في 3 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+83
في 3 قنوات
Get PRO
يناير '24
+190
في 5 قنوات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 10 سبتمبر | +2 | |||
| 09 سبتمبر | +1 | |||
| 08 سبتمبر | 0 | |||
| 07 سبتمبر | +2 | |||
| 06 سبتمبر | +2 | |||
| 05 سبتمبر | +1 | |||
| 04 سبتمبر | +2 | |||
| 03 سبتمبر | +1 | |||
| 02 سبتمبر | +8 | |||
| 01 سبتمبر | +1 |
منشورات القناة
📹 Гулистон шаҳрида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
| 2 | Сирдарё вилояти аҳолиси диққатига!
Бугун, 10 сентябр куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Очиқ мулоқот» кўрсатувида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида вилоятимизда олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги муаммолар тўғрисида сўз боради. Мавзуга оид саволларингизни соат 18:00дан бошлаб +998943516882 телефон рақами орқали йўллашингиз мумкин.
Саволларингизга камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбарлари жавоб беради.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 295 |
| 3 | Сирдарёда 110 кВли электр тармоқлари қурилиши жадал давом этмоқда
Айни кунларда Боёвут тумани Янги авлод маҳалласи ҳамда Гулистон шаҳри Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудида жойлашган «Янги Ўзбекистон» массивини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қурилаётган 110 кВли подстанцияга электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Сайхунобод туманидаги кичик саноат зонасигача бўлган 110 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари тўлиқ якунланди.
«Ушбу йирик инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши Сирдарё вилоятида электр таъминоти ишончлилигини ошириш, тармоқ қувватларини кенгайтириш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун мустаҳкам энергетик замин яратишга хизмат қилади», - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 1 363 |
| 4 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси Раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.
Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 296 |
| 5 | ❗️#Диққат
Гулистон шаҳрида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
Гулистон шаҳрининг Бўстон ва Бахт маҳалласи ҳудудидан ўтган д-300мм ичимлик сув тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 2026 йил 10 сентябр куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар Гулистон шаҳрининг барча маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Шу вақт мобайнида аҳоли махсус техникалар орқали ичимлик суви билан таъминланади», - «Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 725 |
| 6 | Гулистон шаҳрида амалий семинар: Тадбиркорлар учун янги имконият ва имтиёзлар тушунтирилди
Бугун Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида Солиқ қўмитасининг масъул ходими иштирокида тадбиркорлик субъектлари учун амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбиркорлик субъектлари ва ҳисобчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-175 ҳамда «Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-176-сонли Фармонлари мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 340 |
| 7 | Германиядан почта орқали юборилган «оғу» тўхтатиб қолинди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилаётган Черногория фуқароси мазкур тумандаги почта бўлимида Германиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида холислар иштирокида тўхтатилди.
Жўнатма белгиланган тартибда текширилганда, унда спорт анжомлари ичига яширилган 3 кг «Клефедрон» ва 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижий фуқаронинг вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, жами 30 гр оғирликдаги «АЛФА-ПВП» наркотик моддасидан иборат 11 дона тайёр закладкалар, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 326 |
| 8 | Эртага навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
10 сентябр куни республика бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.
Акция Президентнинг «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари «Автомобилсиз кун» этиб белгиланган.
Aкция ўтказиладиган кунларда давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 506 |
| 9 | Гулистон шаҳрида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Гулистон шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул Гулистон шаҳри ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фаррух Ўктамжонов раҳбарлигида бўлиб ўтди.
Унда Гулистон шаҳрининг барча маҳаллаларидан келган 30 нафардан ортиқ фуқародан мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, кадастр, ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчириш, соғлигини тиклаш, тиббий ёрдам, уй-жой каби масалалар шуьлар жумласидан.
Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида батафсил кўриб чиқилди. Жойида ҳал этиш имкони мавжуд бўлган масалалар юзасидан амалий чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар эса масъул идораларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 663 |
| 10 | Қалбаки ва сифатсиз препаратларга қарши назорат кучайтирилмоқда
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг сифати ва қонуний муомаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари томонидан ҳудудларда ердан фойдаланувчилар ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, қалбаки, сифатсиз ва белгиланган талабларга жавоб бермайдиган кимёвий препаратлардан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тушунтирилмоқда.
Таъкидланганидек, сифатсиз препаратлардан фойдаланиш экинларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорликнинг пасайиши ва хўжаликларнинг иқтисодий зарар кўришига олиб келиши мумкин.
Шу боис ҳудудий инспекторларга кимёвий воситалар савдоси ва улардан фойдаланиш ҳолатларини янада синчиклаб ўрганиш, ердан фойдаланувчиларни зарур огоҳлантириш ҳамда аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилди.
Назоратнинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш, сифатли ҳосил етиштириш ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларини таъминлаш.
Сирдарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси матбуот хизмати
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 371 |
| 11 | #Эълон
Азиз сирдарёликлар!
Жорий йилнинг 12 сентябр куни соат 8:30 дан бошлаб Боёвут тумани Наврўз маҳалласи, Истеъдод кўчасида жойлашган Истироҳат боғида Президентнинг Сирдарё вилоятидаги халқ қабулхонаси томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабул вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ўтказилиб, унда вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок этади.
Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.
Локация: https://maps.app.goo.gl/91sR3vA3Jda1TuxJ8
☎️ (67) 225-49-32, (67) 225-40-90.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 360 |
| 12 | 🎬 Эркинжон Турдимов: Йўқ дейиш осон, лекин чин ҳаракат қилса масалага ечим топиш мумкин. Сидқидилдан йиғласа, сўқир кўзидан ёш чиқар!
Ҳар қандай муаммо ёки топшириқ олдида дарҳол баҳона топиб, «иложсиз» дейиш энг осон йўл. Аммо инсон чин дилдан, бор куч-ғайрати ва масъулияти билан ёндашса, ҳатто энг мураккаб вазиятда ҳам ечим топилади. Меҳнат ва интилиш бор жойда албатта натижа бўлади!
———
🎬 Эркинжон Турдимов: Сказать «нет» — проще всего. Но если по-настоящему взяться за дело, решение можно найти. Если плакать от всей души, то даже из слепых глаз выступят слёзы!
Перед любой проблемой или поручением проще всего сразу найти оправдание и сказать: «Это невозможно». Но если подойти к делу искренне, с полной отдачей и ответственностью, выход можно найти даже из самой сложной ситуации. Там, где есть труд и стремление, обязательно будет результат. | 677 |
| 13 | 🎞 Кредит бу масъулият: Ҳокимлик соатида қарздорликлар танқидий муҳокама қилинди | 321 |
| 14 | 🎬 «СИРДАРЁ ХАЛҚ НАЗОРАТИ» ПЛАТФОРМАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
———
🎬 ЗАПУЩЕНА ПЛАТФОРМА «НАРОДНЫЙ КОНТРОЛЬ СЫРДАРЬИ» | 331 |
| 15 | 📹 Гулистон шаҳрининг Обод юрт маҳалласи ҳудудида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
Обод юрт маҳалласи ҳудудида 180 метр узунлик ва 4,5 метр кенгликдаги ички йўлга шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан асфальт ётқизилмоқда.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 358 |
| 16 | «Гулистон янгиликлари» газетасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 13-сони мутолаа учун ҳавола этилмоқда
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 332 |
| 17 | Гулистон шаҳрида мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Гулистон шаҳар электр таъминоти томонидан 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 95.2 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари, 38 та трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш ҳамда 141,0 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 80 та трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки авариявий вазиятларни тезкор бартараф этиш мақсадида 15 нафар ходимлардан иборат 3 та бригада ташкил этилиб, уларга 5 та автомашина бириктирилган.
Ушбу ишлар натижасида ҳудуддаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси барқарорлиги янада яхшиланади.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 390 |
| 18 | Юк ташиш хизматлари билан шуғулланувчилар фаолияти ўрганилди
Гулистон шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда Сирдарё вилояти ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда шаҳарда юк ташиш хизматлари билан шуғулланувчи шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш ва ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида юк ташиш хизматларини кўрсатаётган шахсларнинг тегишли ҳужжатлари, фаолиятининг қонунийлиги ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганлиги ўрганилди.
Фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирмаган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида давлат рўйхатидан ўтиш зарурлиги тушунтирилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қонуний асосда амалга ошириш, белгиланган солиқ мажбуриятларини бажариш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Гулистон шаҳар солиқ инспекцияси
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 388 |
| 19 | Сўнгги уч соатликда ерликлар «қизил» хавф даражасидаги 5 баллик магнит бўрони таъсирида қолишмоқда.
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 369 |
| 20 | Президент олимпиадаси йўлланмаси соҳиблари тақдирланди
Гулистон шаҳар спорт мактабининг дзюдо бўлими шуғулланувчилари Муҳаббат Давронова ва Саиджон Абдухалилов ўзларининг муносиб иштироки ва юқори натижалари билан Президент олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
Ёш спортчиларнинг ушбу ютуғи Гулистон шаҳар спорт мактаби жамоаси томонидан муносиб эътироф этилди. Уларга спортдаги муваффақиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида дзюдо учун махсус спорт кийимлари тақдим этилди.
Бу каби эътироф ёш спортчиларни янада юқори марралар сари интилишга, спортда ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишга ундайди.
Муҳаббат Давронова ва Саиджон Абдухалиловга Президент олимпиадасида муносиб иштирок этиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилакдошмиз!
Янги зафарлар ва улкан ғалабалар ёр бўлсин!
👉 https://t.me/guliston_yangiliklari | 413 |
