cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Гулистон янгиликлари

Бизни кузатиб боринг...

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
387
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-47 kunlar
+2430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
ОТМларга кириш тестлари 14 июлдан бошланади Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, имтиҳонлар 28 июлда якунланади ва абитуриентлар 30 июлдан бошлаб 15 кун давомида йўналиш танлаши мумкин бўлади. 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланиб, натижалар 21-22 августда эълон қилинади. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирланди Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати ҳамда божхона органларининг машаққатли хизмат фаолиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда фаол иштирок этгани учун бир гуруҳ вилоят телевидение, радио ва нашриёт ходимлари, шунингдек журналист ва блогерлар тақдирланди. Уларга Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни касб байрамингиз билан яна бир марта қизғин табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга омонлик, ижодий ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз. Ҳурмат билан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Гулистон шаҳри бўлими номидан Лазизбек Ахмедов. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Гулистон шаҳридаги паст қувватда ишлаётган ва вақтинча фаолият юритмаётган саноат корхоналари Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Бобур Ходжаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурахим Умаров ҳамда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Ботиров томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
🤼 Кураш бўйича Гулистон шаҳри прокурори кубоги ўтказилди Гулистон шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 27 июнь куни спортнинг кураш тури бўйича уюшган, уюшмаган ва оталиққа олинган ёшлар ўртасида Гулистон шаҳри прокурори кубоги мусобақаси ўтказилди. Мазкур беллашувда иштирок этиш учун вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 100 нафардан ортиқ ўғил-қизлар ташриф буюрди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар шаҳар ҳокими Жамолиддин Ходжиманов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
❗️Расмий баёнот! Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри «Боғишамол» МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур объектда «Сирдарё сув таъминоти» АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимларида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилгани ва аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар берилган. Вилоят сув таъминоти корхонаси масъуллари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари масулларидан ташкил этилган тезкор гуруҳ ўрганишлари натижасида ҳозирда ходим Ҳ.И. вафот этган ва қолган икки нафар ходим З.Б. ҳамда  Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлиб, шифокорлар томонидан аҳволи ўта оғирлиги қайд этилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади. "Ўзсувтаъминот" АЖ жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради. Манба. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
💼 #Тайинлов Наргиза Холбаева — Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Н.Холбаева мазкур тайинловга қадар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Статистика 📊 Йиллар давомида Сирдарё вилояти бўйича ўртача баллар 1️⃣ 2021 йил: 67.43 балл 🧑‍🎓 Имтиҳон топширган барча абитуриентлар сони: 33 369 нафар   2️⃣ 2022 йил: 62.357 балл 🧑‍🎓 Имтиҳон топширган барча абитуриентлар сони: 40 152 нафар 3️⃣ 2023 йил: 62.769 балл 🧑‍🎓 Имтиҳон топширган барча абитуриентлар сони: 31 994 нафар Манба: 👉 https://mandat.uzbmb.uz/Home2023/FullStat 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрли дўстлар! Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барчангизни Гулистон шаҳри ҳокимлиги жамоаси номидан чин дилдан муборакбод этаман. Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Дунёда ва мамлакатимизда рўй бераётган ҳодисаларни тезкор, сифатли ва холисона ёритишда Сиз азизларнинг хизматингиз беқиёс. Аҳолини тезкор ва ишончли ахборот билан таъминлаш, халқимизнинг кундалик турмуши, уларни қийнаётган муаммолар, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш борасида олиб бораётган ишларингизни эътироф этган ҳолда ўз миннатдорчилигимни изхор этаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, касбий байрамингиз билан самимий қутлайман. Келгуси меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик- хотиржамлик, ўзингиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, ижодингизга эса ривож тилайман. Жамолиддин Ходжиманов, Гулистон шаҳри ҳокими.
Hammasini ko'rsatish...
Гулистон шаҳрида «Маҳалла еттилиги» томонидан «Рақамли маҳалла» платформасига маълумотларни киритиш ҳамда улар ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. 👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.