ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 773 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 750 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 990 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 773 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 07 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -34، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -45، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.31‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.45‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 12 965 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 522 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 08 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 773
المشتركون
-4524 ساعات
-207 أيام
-3430 أيام
أرشيف المشاركات
Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири
+4
Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири — йўл қопламаси ва унга яқин ҳудудларни намлашдир. Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ифлосланиш авж олган даврларда қўлланилади. Шу сабабли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бу йилги фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

«Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли Ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида роликларда суратга тушди Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида «Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. «Маърифат акс-садоси» туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда «Форс шаҳзодаси» фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди. Telegram | Instagram | Facebook

Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; 🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Tel-Avivgacha parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️Noyabrda Tel-Aviv — dengiz va quyosh sizni kutmoqda! Tez va qulay uchi
Samarqanddan Tel-Avivgacha parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️Noyabrda Tel-Aviv — dengiz va quyosh sizni kutmoqda! Tez va qulay uching - almashishlarsiz, shovqin-suronsiz, hamyonbop narxda. ✨Tel-Avivda noyabr — oltin quyosh, mayin dengiz va iliq kechalar. Samarqanddan to‘g‘ridan-to‘g‘ri reys bilan Centrum Air orqali uching — 1,8 mln so‘mdan boshlab uyg‘un dam olish siz uchun. 👍Samarqanddan to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar. Chipta narxlari 1,8 mln so‘mdan — Centrum Air bilan qulay va foydali sayohat qiling. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Президент фармони билан Ўзбекистон Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилмоқда. Миллий қўмита: 🔹 урбанизация жараёнлари, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, ушбу йўналишдаги дастурларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади; 🔹 ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси билан узвий ҳамкорликда ташкил этади ва амалга оширади. Бунда Вазирлар Маҳкамаси урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека дастурларини ҳамда самарали давлат уй-жой сиёсатини амалга оширишда Миллий қўмитага ҳар томонлама кўмаклашади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Миллий қўмита тизимига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Фаррух Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди Давлат корхоналарида
Давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди Давлат корхоналарида қатор функциялар аутсорсингга ўтказилади. Тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат, маркетинг ва колл-марказ каби юмушлар хусусий секторга берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президентнинг Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қароридан: ➖ Қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари лавозими киритилади. У “Миллий PR-маркази” давлат муассасаси ва ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда миллий туристик маҳсулотларнинг самарали маркетинги учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгиланди; ➖ Қўмитанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ташкил этилади; ➖ Ўзбекистон ҳудудига кириш учун визасиз режим жорий этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудига кириш ва унинг ҳудудида бўлиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади; ➖ республика ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади (Rebate): 3 млрд сўмгача бўлса – 10 фоиз; 3-5 млрд сўм бўлса – 15 фоиз; 5-10 млрд сўм бўлса – 20 фоиз; 10 млрд сўмдан ортиқ бўлса – 25 фоиз (битта фильм учун 4 млрд сўмдан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Марказий Осиё мамлакатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олдилар Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишувга эришдилар. Бу Қозоғистон ҳукумати томонидан тегишли Битим лойиҳаси маъқулланганидан сўнг маълум бўлди. Ҳужжатга кўра, томонлар миллий қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтган университетлар томонидан берилган дипломларни тан оладилар. Дипломларни тан олиш ҳужжатларда кўрсатилган малакалар олий таълим тизимининг умумий талабларига жавоб берган тақдирда мумкин бўлади. Тан олиш фақат олий таълим тизими талабларида жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирдагина рад этилиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори билан: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга мах
+1
❗️Президент қарори билан: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби белгиланди. Эндиликда экологларга ҳам ҳарбийлар каби махсус унвонлар берилади ва у учун ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Telegram | Instagram | Facebook

Улуғбек Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига та
Улуғбек Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У.Давлатов 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Yuklab olish #reklama avo.uz

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида: “Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”. Telegram | Instagram | Facebook

Мажбурий автосуғурта: 2026 йилдан минимал кафолатланган товон пули ҳам, тарифлар ҳам ошади 2026 йилдан мажбурий автосуғурта бўйича тўлов қопламасининг энг кам миқдори 40 млн сўмдан 80 млн сўмга кўтарилади. Бу сумма — ЙТҲ содир бўлганда жабрланувчининг соғлиғи, ҳаёти ёки мулкига етказилган зарар учун суғурта компанияси томонидан тўланадиган минимал кафолатланган товон ҳисобланади. 2026 йил 1 январдан ошириладиган тарифлар: Енгил автомобиллар учун: ➖Ҳудудларда: 160 000 сўм ➖Тошкент ш. ва вилояти: 192 000 сўм ➖Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм Сўнгги 12 ойда суғурта ҳодисалари юз берган бўлса, суғурта мукофотлари миқдори ҳам ўзгаради. ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар учун тарифлар: ➖1 та ҳодиса – 208 000–249 600 сўм ➖2 та ҳодиса – 320 000–384 000 сўм ➖3 ва ундан ортиқ – 480 000–576 000 сўм ▪️Батафсил Telegram | Instagram | Facebook

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди Камбағалликка қайта тушиш хавфи мавжуд оилаларга ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар сақлаб қолинади. Уларга 6 ой мобайнида моддий ёрдам ва болалар нафақаси тўланиши давом эттирилади, боғча ва тўгарак харажатини қоплаш, даволаниш ордери каби 110 та ижтимоий хизмат ва ёрдамдан 12 ой давомида қўшимча фойдаланиш имкони берилади. Бундан ташқари, оғир ҳаётий вазият сабабли камбағалликка тушиб қолиши хавфи юқори бўлган оилаларни олдиндан аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади. Бу вазифалар устидан назорат ҳамда вилоят ҳокимлари билан ижросини ташкил қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент иш ўринларини “соядан чиқариш” масаласига тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди. Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради. Бу ҳам “соядан чиқиб”, расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди. Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини “соядан чиқариш” чораларини кўриш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook