ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 773 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 750 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 990 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 773 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 07 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -34، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -45، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.31‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.45‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 12 965 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 522 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 08 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 773
المشتركون
-4524 ساعات
-207 أيام
-3430 أيام
أرشيف المشاركات
❗️Президент иш ўринларини “соядан чиқариш” масаласига тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди. Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради. Бу ҳам “соядан чиқиб”, расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди. Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини “соядан чиқариш” чораларини кўриш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Чегара ва анклав ҳудудлардаги 563 та маҳаллага туман ҳокимлари етарли эътибор қаратмаётгани қайд этилди. У ерларга олиб борувчи йўллар таъмирланиб, меҳмон уйлари, дам олиш маскани, савдо-сервис объектлари ташкил қилинса, 50 минг хонадоннинг даромади кўпаяди. Келгуси йилда бу маҳаллалардаги аҳоли турмушида вазият кескин ўзгариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу маҳаллаларда дам олиш ва сервис объектларини қуриш лойиҳалари учун 1 триллион сўм ресурс ажратиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

“Қайси ҳоким натижа кўрсатса, ўша туман кўп маблағ олади” 2026 йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади. ❗️Лекин бу маблағ ҳамма туманга тенг тақсимланмайди. Чунки, Дўстлик туманида берилган 5 миллиард сўм мақсадли ишлатилиб, Чинобод маҳалласидаги 2 километрли кўчанинг инфратузилмаси яхшиланди, куну тун ишлайдиган масканга айлантирилди. Ишнинг самараси кўрингани сабабли туманга яна 10 миллиард сўм ажратилган эди, кўчага туташган дарё бўйи ободонлаштирилди, савдо-сервис учун қўшимча жой очилди. Натижада 130 та янги тадбиркор иш бошлаб, 700 нафар одамни банд қилди. Лекин худди шундай «драйвер» лойиҳалар учун маблағ олган Учкўприк, Бектемир, Жомбой, Китоб, Тошкент туманларида ҳали натижа кўрингани йўқ. “Энди қайси ҳоким тез ҳаракат қилиб, аниқ лойиҳа асосида натижа кўрсатса, ўша туман кўп маблағ олади”, – деди Президент. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, шундан 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Доллар курси тушди 20 ноябрь куни учун АҚШ долларининг расмий курси 11 910,93 сўм (-29,77 сўм) қилиб белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Икки нафар туман ҳокими лавозимидан озод этилади Президент Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.
Бунинг асосий сабаби — камбағаллик даражасини камайтиришдаги сусткашлик. Мисол учун, намунавий бўлган Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган. Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди. Шартнома 2025 йил 31 мартда Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида имзоланганди. Унга кўра, уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши аниқланди. Уч мамлакат ўртасида чегара масалаларининг ҳал этилиши – ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенглик тамойилларига асосланган айнан ушбу кўп йиллик машаққатли меҳнат, самимий мулоқот ва ҳамкорлик самарасидир. Айни дамда, ушбу шартнома бутун минтақанинг яқинлашувида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Telegram | Instagram | Facebook

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент "Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ: ➖ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади; ➖ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади;Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими киритилади; ➖ Экология қўмитаси “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Эко-маданият” ва “Био мерос” умуммиллий лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади; ➖ Экология қўмитаси ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади; ➖ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Шунингдек, Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унда белгиланганидек: ➖ Экология қўмитасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази” давлат муассасаси негизида “Экологик мониторинг миллий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади;2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади; ➖ атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифага мансуб саноат корхоналари 2026 йил 1 мартга қадар ўз ҳудудларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиши ва уларни Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиши шарт бўлади, акс ҳолда 2026 йил 1 мартдан бошлаб ушбу корхоналарга нисбатан компенсация тўловлари беш бараварга оширилган ҳолда қўлланади; 2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади; ➖ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш, дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланади;Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади; ➖ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Telegram | Instagram | Facebook Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Sochigacha parvoz — 900,000 so'mdan! ❤️ Sochi quyosh, dengiz va tog‘ manzaralari bilan o‘ziga chorlaydi. Sayohatingizni osonlashtiring: to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar va qulay ulanishlarni tanlang, bir daqiqada onlayn band qiling va tariflarimiz byudjetingizni hisobga oladi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Sochiga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 900,000 so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар мавжуд Бу ҳақда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгилаб қўйилган. Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар давлат хизмати самарадорлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган. ▫️Роликда батафсил. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомоби
Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомобиллар учун янги тўлов тарифларини тасдиқлади.
Унга кўра, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида, юқорироқ тўлов миқдорлари жорий этилди. Масалан, дам олиш кунлари 3 соатгача сақлаш 25 минг сўмни, 4 соатдан ортиқ вақт эса 50 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадда (видеоролик, реклама ёки клип) суратга олиш учун янги тўлов тартиби жорий этилди. Эндиликда бундай турдаги видео/тасвирга олишнинг бир соати учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Бу чеклов хорижий туристлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига татбиқ этилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook

Yangi Ultra-Mustahkam HONOR X9d Taqdim Etildi! Yangi HONOR X9d – sizning kuchli va bardoshli smartfoningiz! Ultra-mustahkam ekran, IP68+IP69K darajadagi suvga chidamlilik va 8300 mAsoat batareya bilan 3 kungacha faollik. Xarid bilan sovg'alar: Karnay (11-dekabrgacha) 60 kun Yandex Plus'ga bepul obuna Tasodifiy shikastda ekranni bepul almashtirish va qurilmani bepul almashtirish imkoniyatidan bahramand bo'ling HONOR X9d — Sen Kabi Kuchli Batafsil ma'lumot olish uchun rasmiy HONOR saytiga tashrif buyurin Batafsil #reklama 16+ honor.com

Ташқи меҳнат миграцияси тизими такомиллаштирилади ➖ Сўнгги йилларда меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда, фуқаролар асосан
Ташқи меҳнат миграцияси тизими такомиллаштирилади ➖ Сўнгги йилларда меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда, фуқаролар асосан юқори маошли иш ўринларида ишлаш учун хорижга кетмоқда. Натижада 2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 млрд доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 млрд долларга етди. ➖ Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термиз шаҳрида “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Пойтахтнинг Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади. ➖ Айни пайтда қатор Европа давлатлари билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Президент томонидан тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолаш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди. ➖ Лицензиясиз фаолиятни амалга оширган консалтинг ташкилотлари учун жарима миқдорини ошириш таклиф қилинди. Жиноят кодексига ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва кўмаклашиш учун жавобгарлик киритиш масаласини ўрганиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни янгилади. ▪️ Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади. ▪️ Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади. ▪️ Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди. ▪️ Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди. ▪️ Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда. Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — tez, qulay va ishonchli. 💰 1,1 mln so'mdan boshlab ✅ Muntazam reyslar ✅ Quvlay bron qilish va parvoz "Bron qilish" tugmasini bosing va sayohatingizni rejalashtiring. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️2025 йилда чоп этилган онлайн-НКТ ва электрон чеклар суммаларини 20 ноябрдан 10 декабргача таҳрирлашга рухсат берилади. Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ҳозирда зарур техник имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга олдиндан тайёргарлик кўриш тавсия этилади. Тўлиқ қўлланма қўшимча тарзда эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook