fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 820 مشترک است و جایگاه 3 754 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 988 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 820 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 08 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -61 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -20 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.39% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.49% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 13 014 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 550 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 09 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 820
مشترکین
-2024 ساعت
-757 روز
-6130 روز
آرشیو پست ها
Centrum Air bilan Guanchjouga sayohat!Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yo‘nalishlarga muntazam reyslarni amalga oshiradi! Endi sayohat qilish yanada qulayroq! ✨Toshkentdan Guanchjouga togridan-togri reyslar sizni kutmoqda. Xitoyning biznes va savdo markaziga qulay va tez yetib boring. 💰Sayohatlaringizni oldindan rejalashtiring va chiptalarni avvalroq bron qiling – erta bron qilinganda eng yaxshi narxlar mavjud! Narxni bilish #reklama booking.centrum-air.com

Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Пре
Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли (ПФ-226-сон, 21.11.2025) фармони қабул қилинди. У бунга қадар Бўка тумани суди раиси эди. Telegram | Instagram | Facebook

96 та медаль жамғарган Ўзбекистон делегацияси Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларини иккинчи ўринда якунлади Саудия Арабистони
96 та медаль жамғарган Ўзбекистон делегацияси Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларини иккинчи ўринда якунлади Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган бу галги мусобақада спортчиларимиз 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медаллари билан 57 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди. Telegram | Instagram | Facebook

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (иловалари билан бирга) Фармон билан, 2040 йилга қадар ҳар йили қурилаётган уй-жойлар сонини икки бараварга ошириб, 421 мингтага олиб чиқиш, ипотека кредити портфелини 10 баравардан ортиқ кўпайтирган ҳолда 56,7 млрд АҚШ долларига етказиш белгиланган. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

“Ўзгидромет” раҳбари атмосфера ҳавоси билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига шахсан тушунтириш берди Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар миқдорининг ошиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳолат бир нечта табиий омиллар билан боғлиқлиги айтилди. Биринчи омил – кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди. Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февраль ойларида кузатилади. Иккинчи омил – ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади. Учинчи омил – арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади.Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди. Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади. Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар томонидан қуйидаги амалий ишлар олиб борилмоқда: – кўча ва йўлларни намлаш; – яшил ҳудудларни қўшимча суғориш; – жамоат жойларини нам тозалаш; – аҳоли учун тавсияларни етказиш; – атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилиш. Telegram | Instagram | Facebook

“Ўзгидромет” раҳбари атмосфера ҳавоси билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига шахсан тушунтириш берди Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар миқдорининг ошиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳолат бир нечта табиий омиллар билан боғлиқлиги айтилди. Биринчи омил – кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди. Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февраль ойларида кузатилади. Иккинчи омил – ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади. Учинчи омил – арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади.Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди. Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади. Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар томонидан қуйидаги амалий ишлар олиб борилмоқда: – кўча ва йўлларни намлаш; – яшил ҳудудларни қўшимча суғориш; – жамоат жойларини нам тозалаш; – аҳоли учун тавсияларни етказиш; – атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилиш. @pressuzb

O'zbekistondan parvoz qiling - onlayn band qiling! ⚡Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yo'nalishlarga muntazam reyslarni ochdi! Endi sayohat qilish yanada qulay va oson bo'ldi! ✅ O‘zbekistonning barcha aeroportlaridan Dubay, Pxuket va Maldiv orollariga, Guanchjou, Seul, Bangkok, Istanbul, Moskva va boshqa yuzlab shaharlarga to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar — orzuingizdagi dam olish yo‘nalishini tanlang! 💰Sayohatingizni rejalashtiring va chiptalarni oldindan bron qiling — erta bron qilishda eng qulay narxlar mavjud! Narxni bilish #reklama booking.centrum-air.com

❗️Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади Марказий банкнинг маълум қилишича, молиявий қийинчиликка д
❗️Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади Марказий банкнинг маълум қилишича, молиявий қийинчиликка дуч келган фуқаролар ва тадбиркорлар учун кредит тўловларини кечиктириш ёки қайта тақсимлаш имконияти яратилади. Бу чора вақтинчалик қийин аҳволда қолган қарздорларга ёрдам бериш ҳамда банк тизими барқарорлигини сақлашга қаратилган. Telegram | Instagram | Facebook

Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири
+4
Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири — йўл қопламаси ва унга яқин ҳудудларни намлашдир. Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ифлосланиш авж олган даврларда қўлланилади. Шу сабабли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бу йилги фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

«Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли Ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида роликларда суратга тушди Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида «Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. «Маърифат акс-садоси» туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда «Форс шаҳзодаси» фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди. Telegram | Instagram | Facebook

Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; 🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Tel-Avivgacha parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️Noyabrda Tel-Aviv — dengiz va quyosh sizni kutmoqda! Tez va qulay uchi
Samarqanddan Tel-Avivgacha parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️Noyabrda Tel-Aviv — dengiz va quyosh sizni kutmoqda! Tez va qulay uching - almashishlarsiz, shovqin-suronsiz, hamyonbop narxda. ✨Tel-Avivda noyabr — oltin quyosh, mayin dengiz va iliq kechalar. Samarqanddan to‘g‘ridan-to‘g‘ri reys bilan Centrum Air orqali uching — 1,8 mln so‘mdan boshlab uyg‘un dam olish siz uchun. 👍Samarqanddan to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar. Chipta narxlari 1,8 mln so‘mdan — Centrum Air bilan qulay va foydali sayohat qiling. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Президент фармони билан Ўзбекистон Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилмоқда. Миллий қўмита: 🔹 урбанизация жараёнлари, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, ушбу йўналишдаги дастурларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади; 🔹 ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси билан узвий ҳамкорликда ташкил этади ва амалга оширади. Бунда Вазирлар Маҳкамаси урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека дастурларини ҳамда самарали давлат уй-жой сиёсатини амалга оширишда Миллий қўмитага ҳар томонлама кўмаклашади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Миллий қўмита тизимига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Фаррух Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди Давлат корхоналарида
Давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди Давлат корхоналарида қатор функциялар аутсорсингга ўтказилади. Тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат, маркетинг ва колл-марказ каби юмушлар хусусий секторга берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президентнинг Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қароридан: ➖ Қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари лавозими киритилади. У “Миллий PR-маркази” давлат муассасаси ва ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда миллий туристик маҳсулотларнинг самарали маркетинги учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгиланди; ➖ Қўмитанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ташкил этилади; ➖ Ўзбекистон ҳудудига кириш учун визасиз режим жорий этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудига кириш ва унинг ҳудудида бўлиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади; ➖ республика ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади (Rebate): 3 млрд сўмгача бўлса – 10 фоиз; 3-5 млрд сўм бўлса – 15 фоиз; 5-10 млрд сўм бўлса – 20 фоиз; 10 млрд сўмдан ортиқ бўлса – 25 фоиз (битта фильм учун 4 млрд сўмдан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Марказий Осиё мамлакатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олдилар Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишувга эришдилар. Бу Қозоғистон ҳукумати томонидан тегишли Битим лойиҳаси маъқулланганидан сўнг маълум бўлди. Ҳужжатга кўра, томонлар миллий қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтган университетлар томонидан берилган дипломларни тан оладилар. Дипломларни тан олиш ҳужжатларда кўрсатилган малакалар олий таълим тизимининг умумий талабларига жавоб берган тақдирда мумкин бўлади. Тан олиш фақат олий таълим тизими талабларида жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирдагина рад этилиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори билан: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга мах
+1
❗️Президент қарори билан: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги давлат инспектори мақомига эга ходимларга махсус унвонлар бериш тартиби белгиланди. Эндиликда экологларга ҳам ҳарбийлар каби махсус унвонлар берилади ва у учун ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Telegram | Instagram | Facebook