ar
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

إظهار المزيد
5 660
المشتركون
-824 ساعات
-937 أيام
-37030 أيام
أرشيف المشاركات
Ассалому алайкум қадрдонлар! Файзли шанба тонги муборак бўлсин! Бугунги кунимиз қалбларга қувонч олиб кирадиган, ёдда қоладиган хурсандчиликларга бой бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қиш кунлари мева истеъмол қилиш — саломатлик учун зарурат. Тиббий жиҳатдан аниқ айтиш мумкин: қиш фаслида организм витамин C, A ва антиоксидантларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Мева эса шу эҳтиёжни табиий йўл билан қондирувчи энг ишончли манба. Фактлар билан қисқача: ▪️🍊 Цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон) иммунитетни кучайтиради, шамоллаш ва грипп хавфини 30–40%га камайтиради. ▪️🍎 Олма ва нок ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги холестеринни пасайтиради. ▪️❤️ Анор қон айланишини рағбатлантиради, камқонликнинг олдини олишда самарали. ▪️🛡️ Мевалардаги антиоксидантлар ҳужайраларни ҳимоя қилади ва эрта қаришни секинлаштиради. Муҳим тиббий маслаҳат: Қишда кунига камида 200–300 грамм мева истеъмол қилиш — дори эмас, аммо касалликларнинг олдини олувчи энг табиий профилактика ҳисобланади. Қисқаси, қишда мева — шунчаки таом эмас, иммунитетнинг қалқони. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Сиз буни билишингиз керак! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қадамлар камайса, касаллик яқинлашади Бугун сиз неччи километр пиёда юрдингиз? Балки 1 км ҳам эмасдир. Аммо айнан шу оддий са
Қадамлар камайса, касаллик яқинлашади Бугун сиз неччи километр пиёда юрдингиз? Балки 1 км ҳам эмасдир. Аммо айнан шу оддий савол инсон саломатлиги учун жуда катта маънони англатади. Пиёда юриш — энг арзон, энг хавфсиз ва энг самарали жисмоний машқ. Кунига атиги 30–40 дақиқа пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, қон босимини меъёрлаштиради ва қандли диабетнинг олдини олишга ёрдам беради. Энг муҳими — юриш стрессни камайтиради, руҳиятни тинчлантиради ва фикрни тиниқлаштиради. Шифокорлар фикрича, мунтазам пиёда юрадиган инсонларда ортиқча вазн камроқ учрайди, уйқу сифати яхшиланади ва умр давомийлиги узаяди. Лифт ўрнига зина, транспорт ўрнига бир бекат пиёда — мана шу кичик одатлар катта соғлиқни яратади. Бугун қанча километр пиёда юрдингиз? Балки соғлом ҳаёт айнан шу саволдан бошланаётгандир. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ананас — табиат ҳадя этган шифобахш мева Ананас нафақат мазаси, балки инсон саломатлиги учун бебаҳо фойдаси билан ҳам қадрланади. У таркибидаги бромелайн ферменти овқат ҳазмини енгиллаштиради, ичак фаолиятини яхшилайди ва организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Бу тропик мева С витаминига бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, шамоллаш ва чарчоққа қарши табиий ҳимоя воситаси ҳисобланади. Ананас юрак-қон томир тизими учун фойдали, қон айланишини яхшилайди ҳамда шишларни камайтиришга ёрдам беради. Калорияси паст бўлгани сабабли у вазнни назорат қилишда ҳам қўл келади. Бироқ меъёрга амал қилиш муҳим: ортиқча истеъмол ошқозонда ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин. Хулоса: Ананас — меъёрида истеъмол қилинганда саломатликни қўллаб-қувватловчи, табиий ва самарали мева. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, қадрдоним! Янги файзли жума тонги муборак бўлсин. Бугунги куннинг файзи ва таровати қалбингизга ёғилсин. Ҳар бир онингиз баракали, кўнглингиз сокин, ниятларингиз ижобат бўлсин!
🎼 Мухриддин Холиков — Бу Дунё
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

⚡️Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилди 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб соҳа вакилларининг маошлари сезиларли даражада ошири
⚡️Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилди 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб соҳа вакилларининг маошлари сезиларли даражада оширилди.
Яъни, тиббиётчиларнинг ойлик маошлари ўртача 15 фоиздан 30 фоизгача оширилиши кўзда тутилган. KPI тизимида ҳам иш самарадорлиги ва даволаш натижаларига қараб бериладиган рағбатлантириш тўловлари маошнинг 50 фоизигача бўлган миқдорни ташкил этиши мумкин. Ҳамширалар ва кичик тиббий ходимларнинг иш ҳақи ўртача 20 фоизга ошириш кўрсатилган. Бу ҳақда президентнинг 09.11.2025 йилдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида"ги қарорида қайд этилган.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Repost from N/a
Денгиз ҳавоси ёд ва манфий ионларга бойлиги туфайли уйқу ва соғлиқни яхшилайди. ✅ Бизни кузатинг Bilasizmi?💡
Денгиз ҳавоси ёд ва манфий ионларга бойлиги туфайли уйқу ва соғлиқни яхшилайди.
Бизни кузатинг
Bilasizmi?💡

❗️2026 йил 1 январь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Наманган вилоятида жами 110 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу кўрсаткич ҳудуд
❗️2026 йил 1 январь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Наманган вилоятида жами 110 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида юқори натижалардан бири сифатида қайд этилди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

2026 йил 1 январдан қонунчиликка кўра, камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий
2026 йил 1 январдан қонунчиликка кўра, камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Бугундан бошлаб, «суюнчи пули» олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси эндиликда аризасиз ва автом
Бугундан бошлаб, «суюнчи пули» олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси эндиликда аризасиз ва автоматик равишда тайинланади. Барча жараёнлар электрон тизим орқали амалга оширилиб, фуқаролар учун ортиқча оворагарчиликка чек қўйилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

🎄Аёлларимизни арчаси ҳам тайёр бўлибди.😅 Борингизга шукр. Байрам куни меҳр билан тайёрланган ширин таомларингиз оилага қуво
🎄Аёлларимизни арчаси ҳам тайёр бўлибди.😅 Борингизга шукр. Байрам куни меҳр билан тайёрланган ширин таомларингиз оилага қувонч улашди. Доимо соғ-саломат, бахтимизга омон бўлинг! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Биргина машқ билан тана оғриғидан қутулиш мумкинми? 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

🐎2026 йил — От йили (Мучал бўйича) От йилида туғилганлар учун 2026-йил ҳаракат ва жасорат йили бўлади. Бу давр улардан тезкор қарор, меҳнат ва қатъият талаб этади. Ташаббус кўрсатган, қўрқмай олдинга интилганлар учун имкониятлар эшиги очилади. Аммо шошқалоқлик ва ҳиссиётга берилиш айрим синовларни келтириши мумкин. Сабр билан ўйлаб иш тутганлар йил охирида меҳнатининг самараларини кўради. Хулоса: 2026 — от йилликлар учун синовли, аммо ютуқларга бой давр. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Кириб келган 2026 йил барчамизга муборак бўлсин! Бу йил ҳаётимизга янги саҳифа очиб кирсин — ниятларимиз амалга ошадиган, орзуларимиз йўл топадиган йил бўлсин. Ҳар бир тонг умид билан, ҳар бир кун барака билан бошлансин. Юракларимиздан хавотир кетиб, ўрнини ишонч эгалласин. Хонадонларимизда тинчлик, дастурхонларимизда тўкинлик, қалбларимизда эса шукроналик зиёда бўлсин. 2026 йил бизни сабрда собит, меҳнатда баракали, ниятда пок қилиб, эзгу мақсадларга етакласин. Янги йил — янги имкониятлар, янги қувончлар ва янги ғалабалар йили бўлсин! Янги йилингиз билан! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Repost from N/a
Тиббиётда расмий атама бор — байрам юрак синдроми. Статистик маълумотларга кўра, юрак хуружидан ўлимлар сони йил давомида айн
Тиббиётда расмий атама бор — байрам юрак синдроми. Статистик маълумотларга кўра, юрак хуружидан ўлимлар сони йил давомида айнан 31 декабрь ва 1 январь кунлари энг юқори чўққига етади. Бу нафақат алкогол ва ёғли овқат билан боғлиқ, балки инсонлар «мукаммал байрам» яратишга уринишлари туфайли юзага келадиган даҳшатли стресс билан ҳам боғланади.
✈️Бизни кузатинг
Bilasizmi?💡

Қадрли ватандошлар! Кириб келаётган 2026 йил Янги йил байрами барчангизга муборак бўлсин! Янги йил хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, қалбларингизга қувонч ва умид олиб келсин. Оилаларингизда меҳр-оқибат, соғлик-саломатлик, барака ва фаровонлик доимий ҳамроҳ бўлсин. Янги йилда эзгу ниятлар амалга ошиб, орзу-интилишларингиз рўёбга чиқсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келажагимиз ёруғ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қадрли юртдошлар! Барчангизни келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. Янги йил ҳаётингизга қувонч, ишонч ва
Қадрли юртдошлар! Барчангизни келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. Янги йил ҳаётингизга қувонч, ишонч ва барака олиб келсин. Энг аввало, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилаларингизга тинчлик тилайман. Ҳурмат билан, Солижон Мўминов, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 6 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Янги йил — меъёр билан янада гўзал 🎄Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ўртасида анъанавий равишда турли хил таомлар тай
Янги йил — меъёр билан янада гўзал 🎄Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ўртасида анъанавий равишда турли хил таомлар тайёрланиб, дастурхонлар безатилади. Бироқ бу кунларда овқатланиш тартибига эътиборсизлик билан ёндашиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 🫀 Тиббий кузатувларга кўра, байрам даврида ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори юқори бўлган таомларнинг меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши ошқозон-ичак тизими, жигар, юрак-қон томир ҳамда қанд алмашинуви жараёнларига ортиқча юклама бўлади. Айниқса, сурункали касалликлари бор беморларда бундай ҳолатлар хасталикнинг зўрайишига олиб келиши мумкин. 👨‍⚕️Шу муносабат билан шифокорлар байрам кунларида овқатланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди: 🍟 қовурилган ва оғир ҳазм бўладиган таомлар ўрнига қайнатилган, димлаб ёки буғда тайёрланган овқатларни танлаш; 🍖 майонезли салатлар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ҳамда тузли таомлар улушини чеклаш; 🍱 сабзавот, кўкат ва табиий меваларга устуворлик бериш; 🎂ширинликларни меъёрда истеъмол қилиш, шакарли ичимликлар ўрнига тоза ичимлик суви ёки кўк чой ичиш; 🫕 овқатни секин, белгиланган вақтда истеъмол қилиш, кечки пайт эса оғир таомлардан воз кечиш . 🍶Шунингдек, байрам кунлари етарли миқдорда сув ичиш организмда моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлаб, умумий аҳволни барқарор сақлашга хизмат қилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe