SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ko'proq ko'rsatish5 520
Obunachilar
-1824 soatlar
-967 kunlar
-37230 kunlar
Postlar arxiv
Ассалому алайкум, қадрдонлар!
Барчамизга бошланган янги иш ҳафтаси муборак бўлсин. Бу ҳафта ҳар бир режамиз амалга ошишини, меҳнатларимиз самара беришини тилаймиз. Омад ва бахт қадамларимизга ҳамроҳ бўлиб, ишларимиз енгил ва баракали кечишини тилаймиз. Энг муҳими, соғлиғимиз жойида, кайфиятимиз кўтаринки бўлиб, ҳафта давомида куч ва ишонч бизни тарк этмаслигини тилаймиз. Барчамиз учун файзли ва унумли ҳафта бўлсин!
🎼 Озодбек Назарбеков - Нимам ёқмайди🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг!
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди.
2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди.
Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди.
Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг!
🕒 Овоз бериш 10 январь соат 22:00 гача давом этади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Фарзанд руҳиятини синдирадиган сўзлар бор…
Улар оғриқ қилмайди, лекин из қолдиради.
— Болани ҳайвонга қиёслаб, ҳақорат қилиш.
Бу сўзлар унинг қалбида қўрқув уйғотади.
— Турмушдаги аламни фарзанддан олиш.
У айбдор эмас, у фақат бола.
— Бошқалар билан таққослаш.
Бу унинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.
— «Сен ҳеч нарсани тушунмайсан» дейиш.
Бу боланинг ақлига эмас, орзуларига зарба.
— Ҳар бир истакка «йўқ» дейиш.
Бу унинг ҳаётга бўлган иштиёқини ўчиради.
⚠️ Эсланг:
Бола сўздан улғайади, сўздан синдиради ҳам.
❗️Фарзандингизга айтган ҳар бир сўзингиз
унинг келажагига айтилган сўздир.
📣 Ота-оналар!
Сўзингиз билан тарбия қилинг,
сўзингиз билан вайрон қилманг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Нима учун киви истеъмол қилинади?
Киви — витамин ва антиоксидантларга бой, кундалик рацион учун фойдали мева.
Саломатликка фойдаси:
▪️Иммунитетни мустаҳкамлайди — C витамини кўп, шамоллашдан ҳимоя қилади.
▪️Ҳазмни яхшилайди — ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
▪️Юрак учун фойдали — калий қон босимини меъёрлашга ёрдам беради.
▪️Қон ивишини камайтиради — тромб хавфини пасайтиради.
▪️Тери ва сочга фойда — антиоксидантлар қаришни секинлаштиради.
▪️Кам калорияли — вазн назорати учун қулай.
Маслаҳат: кунига 1–2 дона киви етарли. Меъда сезгир бўлса, овқатдан кейин истеъмол қилинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Асаб тизими ва қон босимини меъёрга келтирувчи кундалик машқлар
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from N/a
Қора нонни афзал кўрадиган одамлар, юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекишади. Унда оқ нон билан солиштирганда 30% кўпроқ калий ва 50% кўпроқ магний мавжуд.
✅ Бизни кузатингBilasizmi?💡
Repost from SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг!
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди.
2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди.
Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди.
Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг!
🕒 Овоз бериш 10 январь соат 22:00 гача давом этади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Бу мевани еманг! Сабабини билсангиз, ҳар куни ейишни бошлайсиз
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Ассалому алайкум, якшанба тонги муборак! Бугунги дам олиш кунингиз кўнгилга ҳузур бағишласин. Қишнинг совуқ кунларида ҳам қалбингиздаги илиқлик ҳеч қачон тарк этмасин.
🎼 Гулсанам & Фарруҳ - Куёв🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from N/a
Ҳаммаси яхши бўлади, деган ишончни баъзида фақат яқин инсоннинг кўзида топасиз.
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from N/a
Дунё вафо қилмаган экан — унга суянма.
Амал ва мансаб кетган экан — уларга суянма.
Одамлар ўзгарган экан — уларга боғланма.
Сеники бўлмаган ҳар нарса бир кун сени ташлаб кетади.
Аммо сеники бўлган нарса бор: иймон, меҳнат, сабр ва мақсад.
Шуларни йўқотмасанг, йўқотганинг сени синдирмайди.
Ҳақиқий куч — кетган нарсада эмас,
қолиб ҳам тик турган қалбда.
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from N/a
Чарчоқ одамни янада самимийроқ қилиши мумкин. Чарчаганимизда, ўз фикрларимиз ва ҳис-туйғуларимизни бўлишишимиз осонроқ бўлади.
✅ Бизни кузатингBilasizmi?💡
Жигар — тананинг ички қалқони
У қонни тозалайди, заҳарларни зарарсизлантиради, модда алмашинувини бошқаради. Жигарни асраш — касалликнинг илдизини қуритишдир.
⚡️Қисқа тиббий маслаҳат:
▪️Ёғли ва қовурилган овқатни камайтиринг — жигар ёғ босишидан сақланади.
▪️Спиртли ичимликлардан йироқ бўлинг — жигар ҳужайраларининг энг катта душмани шу.
▪️Кунига етарли сув ичинг — заҳарларнинг чиқишини тезлаштиради.
▪️Дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз қабул қилманг — ортиқча юк жигарни емиради.
▪️Ҳаракатда бўлинг — жигар семиришни ёқтирмайди.
Хулоса: жигар оғримагунча қадрига етинг. Уни асраш — умрни асрашдир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
+3
Халқимизга ўзининг ижро этган рўллари билан қалбида қолган актёр, каскадиёр, ўзбек ва турк тарихий киноларида ёргин рўллари билан машхур актёр Маруф Отажонов простата бези ҳавфсиз гиперплазияси касалиги туфайли бизга мурожат қилдилар биз сифатли ёрдам кўрсатдик. Лекин озгина оғритдик🫣
Халқимиз саломатлиги учун биз доим тайёрмиз, сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим.👨⚕️Уролог-эндоуролог: Аббосжон Адашев Исмонжонович «Андрология-Н» тиббиёт маркази Қўшимча маълумотлар учун: 📱 +998934949325 Telegram | Instagram | Telegram shaxsiy blok | Манзил: Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Порлоқ МФЙ, Тинчлик кўчаси 62 уй 📍 Manzil joylashuvi 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Бармоқларингизнинг оддий масажи — саломатликка катта фойда
Биласизми, оддий бармоқларимизни масаж қилиш орқали танамиздаги кўплаб муҳим аъзолар фаолиятини яхшилаш мумкин. Бармоқ учларида жойлашган нерв нуқталари юрак, мия, ошқозон ва бошқа аъзолар билан бевосита боғлиқ. Кун давомида 5–10 дақиқа бармоқларни енгил уқалаш қон айланишини яхшилаб, стрессни камайтиради ва умумий ҳолатни енгиллаштиради.
Саломатлик — майда одатлардан бошланади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
🏡 20 Дақиқа.
Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди.
Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди.
Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди.
Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатларда муаммолар кузатилмайди.
Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа кераксиз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қиласиз.
Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз.
Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз.
Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди.
Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз...
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Ассалому алайкум қадрдонлар!
Файзли шанба тонги муборак бўлсин! Бугунги кунимиз қалбларга қувонч олиб кирадиган, ёдда қоладиган хурсандчиликларга бой бўлсин!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Қиш кунлари мева истеъмол қилиш — саломатлик учун зарурат.
Тиббий жиҳатдан аниқ айтиш мумкин: қиш фаслида организм витамин C, A ва антиоксидантларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Мева эса шу эҳтиёжни табиий йўл билан қондирувчи энг ишончли манба.
Фактлар билан қисқача:
▪️🍊 Цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон) иммунитетни кучайтиради, шамоллаш ва грипп хавфини 30–40%га камайтиради.
▪️🍎 Олма ва нок ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги холестеринни пасайтиради.
▪️❤️ Анор қон айланишини рағбатлантиради, камқонликнинг олдини олишда самарали.
▪️🛡️ Мевалардаги антиоксидантлар ҳужайраларни ҳимоя қилади ва эрта қаришни секинлаштиради.
Муҳим тиббий маслаҳат:
Қишда кунига камида 200–300 грамм мева истеъмол қилиш — дори эмас, аммо касалликларнинг олдини олувчи энг табиий профилактика ҳисобланади.
Қисқаси, қишда мева — шунчаки таом эмас, иммунитетнинг қалқони.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Сиз буни билишингиз керак!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Қадамлар камайса, касаллик яқинлашади
Бугун сиз неччи километр пиёда юрдингиз? Балки 1 км ҳам эмасдир. Аммо айнан шу оддий савол инсон саломатлиги учун жуда катта маънони англатади.
Пиёда юриш — энг арзон, энг хавфсиз ва энг самарали жисмоний машқ.
Кунига атиги 30–40 дақиқа пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, қон босимини меъёрлаштиради ва қандли диабетнинг олдини олишга ёрдам беради. Энг муҳими — юриш стрессни камайтиради, руҳиятни тинчлантиради ва фикрни тиниқлаштиради.
Шифокорлар фикрича, мунтазам пиёда юрадиган инсонларда ортиқча вазн камроқ учрайди, уйқу сифати яхшиланади ва умр давомийлиги узаяди. Лифт ўрнига зина, транспорт ўрнига бир бекат пиёда — мана шу кичик одатлар катта соғлиқни яратади.
Бугун қанча километр пиёда юрдингиз? Балки соғлом ҳаёт айнан шу саволдан бошланаётгандир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
