2 246
المشتركون
+224 ساعات
-27 أيام
-3830 أيام
أرشيف المشاركات
2 245
Азизлар, янги иш бошладик.
Мебелчи укам билан ҳамкорлик қиляпмиз.
Шу рақамга телефон қилиб, мебел буюртма қилинса, менга бонус ажратилади. Хуллас мен реклама қиламан, у ишни бажаради)
Буюртма қилганларда муддат билан боғлиқ муаммо юзага келса, алоқага чиқаверасизлар.
Ошхона мебели, ётоқхона, меҳмонхона ёки офис учун — ҳар қандай мебел хоҳишингизга мос равишда тайёрланади.
Мурожаат учун: +998991733233
Velaris — орзуингиздаги мебелни биргаликда тайёрлаймиз.
Буюртма ва РТ билан қўллаб юборганларга алоҳида раҳмат!
2 245
Бир инсоннинг шифо топишига сабабчи бўлайлик
Абдулазиз Азиовга капоси саркомаси (қон ва лимфа томирларининг шиллиқ қаватида ҳосил бўлган саратон) ташхиси қўйилган. У бир неча босқич кимё терапия муолажаларини олган, касаллик сабабли даволаниш жараёни ҳали ҳам давом этмоқда.
Ҳозирги кунда навбатдаги муолажаларини олиши ва даволаниш харажатларини қоплаши учун моддий ёрдамга муҳтож.
Кимдир пул билан ёрдам беради, кимдир дуоси билан, яна кимдир ушбу эълонни тарқатиб, беморга ёрдам етишига сабабчи бўлади.
5614 6816 2276 9135
9860020119802351
5614 6816 2103 6130
Карталар бемор Абдулазиз Азимов номида.
2 245
Repost from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди;
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Телеграм каналларимиз
2 245
Repost from N/a
Velaris расман Тошкентда иш бошлади.
Энди сифатли, замонавий ва дид билан тайёрланган мебелларни бизга буюртма қилишингиз мумкин.
Ошхона мебели, ётоқхона, меҳмонхона ёки офис учун — ҳар қандай мебелни хоҳишингизга мослаб тайёрлаймиз.
Ҳар бир буюртмага алоҳида ёндашув ва юқори сифат кафолати.
Буюртмалар қабул қилишни бошладик!
Мурожаат учун: +998991733233
Velaris — орзуингиздаги мебелни биргаликда яратамиз.
2 245
Repost from N/a
Velaris расман иш бошлади.
Энди сифатли, замонавий ва дид билан тайёрланган мебелларни бизга буюртма қилишингиз мумкин.
Ошхона мебели, ётоқхона, меҳмонхона ёки офис учун — ҳар қандай мебелни хоҳишингизга мослаб тайёрлаймиз.
Ҳар бир буюртмага алоҳида ёндашув ва юқори сифат кафолати.
Буюртмалар қабул қилишни бошладик!
Velaris — орзуингиздаги мебелни биргаликда яратамиз.
2 245
Тошкентлик Феруза исмли синглимиз оғир дард билан синовдан ўтмоқда.
Шифокорлар текширувидан сўнг бош мияда атрофия белгилари аниқланиб, зудлик билан даволаниш ва мунтазам мутахассис назорати тавсия қилинган.
Даволаниш харажатлари оиласи учун оғирлик қилмоқда. Шу сабабли Аллоҳ розилиги учун саховат қилишни истаган барча инсонларга мурожаат қиламиз.
Синглимиз дарддан фориғ бўлиши учун имконингиз етганича эҳсон қилинг.
5614 6829 0640 9273 uzcard
5614 6816 2451 7763 uzcard
Карталар Feruza R. номида.
2 245
Италиянинг 29 йиллик мухлиси сифатида “Пирлосиз қолишга” розиман.
Мураббийлик ҳеч нарса қилолмаган яна бир мутахассис керакмас.
2 245
Элдор Шомуродовнинг Жаҳон чемпионатида урган ажойиб голи турнирнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлар қаторига киритилибди. Ҳозир ушбу соврин учун овоз бериш жараёни кетяпти. Ғолиб мухлисларнинг овози орқали аниқланади.
Мен ҳеч кимни овоз беришга чақирмайман. Шунчаки шу маълумотни етказдим, холос. Қолганини эса… ўзингиз биласиз. 🇺🇿😉
2 245
🕌 Садақаи жорияга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида “Кичик мундиён” жоме масжиди қурилиши давом этмоқда. Пойдевор ва асосий қурилиш ишлари амалга оширилди.
Айни пайтда ички-ташқи пардозлаш ишларини якунлаш ва томини ёпиш учун саховатли инсонларнинг кўмагига эҳтиёж бор.
Ҳар бир эҳсонингиз, ҳар бир сўмингиз масжид қурилишининг тезроқ битишига ва кўплаб мусулмонларнинг ибодат қилишига сабаб бўлади. Бу хайрли ишда иштирок этиб, садақаи жория соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
💳 Хайрия учун карта рақамлари:
Uzcard (UnionPay)
6262 5700 4618 5241
HUMO
9860 0303 2132 2619
Uzcard (UnionPay)
6262 5704 6676 5312
📞 Боғланиш учун:
+998 99 598 32 33
Мазкур хабарни яқинларингиз ва дўстларингизга улашиш орқали бўлса ҳам ушбу савобли ишга ҳисса қўшинг.
2 245
Ҳоким ёрдамчилари институти: натижа кўпроқми ёки муаммо?
Ҳоким ёрдамчилари институти аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва имтиёзли кредитларни манзилли етказиш мақсадида жорий этилган эди.
Аммо коррупцияга оид рақамлар жиддий саволларни ўртага қўймоқда.
📌 2025 йилда:
153 та жиноят иши.
252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Шундан 37 нафари қамалган, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган.
📌 2026 йилнинг ўзида Бош прокуратура томонидан Фарғона, Андижон ва Сирдарёда камида 19 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан коррупция билан боғлиқ ҳолатлар очиқлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори маҳаллий ҳокимликлардаги коррупция жиноятларининг 80–90 фоизи ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ бўлганини маълум қилган. Шу сабабли имтиёзли кредит ва субсидияларни ажратиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда инсон омилини камайтириш чоралари кўрилаётгани айтилган.
Савол туғилади:
Ҳоким ёрдамчилари институти давлат учун кутилган самарани бердими?
Ёки коррупция хавфлари ва бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши туфайли ушбу тизимни жиддий ислоҳ қилиш вақти келдими?
Сизнингча, ҳоким ёрдамчилари институтининг фойдаси кўпроқ бўлдими ёки зарари?
2 245
+1
Нега машина термометрига ишонмаслик керак?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда машиналар панелида 56 даража иссиқлик кўрсатган расмлар тарқалмоқда. Биз расмларда кўраётганимиз ҳақиқий ҳаво ҳарорати эмас.
Нега бу маълумотларни ёлғон деб қабул қилишимиз керак? Сабаби оддий: машина термометри қуёш нурида қизиган асфальт ва металл юзадан қайтган иссиқликни ўлчайди. Сенсор кўпинча бампер остида, шамол тегмайдиган жойда туради. Махсус метеостанциялар эса фақат соядаги, шамоллатиладиган махсус қутичада ўлчов олади. Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) бошқа ҳеч қандай усулни тан олмайди.
Хўш, сайёрамизда расман қайд этилган энг юқори ҳарорат қанча бўлган?
— Ферниз Крик (АҚШ) — 56,7°C — 1913 йил 10 июль;
— Кебили (Тунис) — 55°C — 1931 йил 7 июль;
— Митраба (Кувайт) — 54°C — 2016 ва 2021 йиллар;
— Тират Цви (Исроил) — 54°C — 1942 йил 21 июнь;
— Death Valley (АҚШ) — 54,4°C — 2020 ва 2021 йиллар;
— Турбат (Покистон) — 53,7°C — 2017 йил 28 май;
— Аҳваз (Эрон) — 53,7°C — 2017 йил 29 июнь;
— Басра (Ироқ) — 53,9°C — 2016 йил;
— Вадий Ҳалфа (Судан) — 53°C — 1967 йил апрель.
Диққат қилинг: рақамларнинг энг каттаси ҳам 56,7 даражадан ошмайди. Ва бу рекорд бир асрдан бери янгилангани йўқ. Демак, машинангиз кўрсатган 56 даража табиий юзага келган рекорд эмас, балки қуёш остида қолган темир қутининг ҳолати.
Илгари жаҳон рекорди сифатида Ливиядаги Ал-Азизия шаҳрида қайд этилган иссиқлик (58°C, 1922 йил) тан олинарди. Аммо 2012 йилда ўтказилган пухта текширувдан сўнг бу натижа расман бекор қилинди. Бунга сабаб ўлароқ ўлчоқ асбобида хатолик топилгани келтирилган.
Қуёшда турган машина кўрсатган иссиқликни факт ўрнида қабул қилиш хато.
2 245
Она тилимиз учун муҳим ислоҳот
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Бу 1995 йилда қабул қилинган муаммоли имло ечимини бартараф этишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Аслида 1993 йилги алифбо лойиҳасида Ç, Ş, Ğ ва Ö каби яхлит ҳарфлар назарда тутилган эди. Аммо 1995 йилда улар ўрнига Ch, Sh, G‘ ва O‘ каби қўшҳарфлар ва апострофли шакллар жорий қилинди. Натижада ўзбек тили ўттиз йил давомида имло, рақамли технологиялар ва саводхонлик билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келди.
Янги қонун лойиҳаси амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан иборат алифбо ўрнига 28 та мустақил ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топган тизимни жорий этишни назарда тутмоқда. Бу эса қўшҳарфларни камайтириб, матнни ихчамлаштиради, ўқиш ва ёзишни енгиллаштиради, имловий чалкашликларни бартараф этишга ҳамда рақамли тизимларда ўзбек тилидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Апострофли имло натижасида «Oʻzbekiston» сўзи турли жойларда бир неча хил кўринишда ёзила бошлади. Бу эса амалдаги алифбо тизими етарлича қулай эмаслигини яққол кўрсатади.
P.S. Кундалик ҳаётда кирил алифбосидан фойдаланишни маъқул кўрсам ҳам, лотин алифбосига асосланган алифбога тўлиқ ва тезроқ ўтиш тарафдори бўлганман. Аввал бошида зўр ўйланган бўлса ҳам, амалга оширилиши турли баҳоналар билан кечиктирилди. Энди қатъий ирода кўрсатадиган пайт келди.
2 245
“Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистон буюк етакчига эга” — Грузия Бош вазири
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга оширган давлат ташрифи якунланди.
Ташриф якунида давлат раҳбарини аэропортда кузатиш чоғида журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзеден эксклюзив интервью олди.
Грузия ҳукумати раҳбари икки давлат ўртасида ўтган олий даражадаги музокаралар ва эришилган келишувларни юқори баҳолар экан, Ўзбекистон раҳбари ҳақида ҳам алоҳида фикр билдирди.
«Дунёда раҳбарлар танқислиги бор. Аммо Ўзбекистон буюк бир етакчига эга. У мамлакатни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар. Унинг улкан ютуқлари айнан шахсий етакчилиги самарасидир», — деди Ираклий Кобахидзе.
2 245
Repost from Gurung podkasti
Xohlaganday yashash huquqmi?
Gurung 13-son
Gurung suhbatlarining navbatdagi soni mehmoni — huquqshunos Javohir Shukurov.
Huquqiy madaniyatni rivojlantirish uchun hamma yuridik universitetni bitirishi shart emas. Buning uchun huquqshunos diplomining keragi yo‘q. Bilingki, sizning huquqlaringiz boshqa bir insonning huquqlari boshlangan joyda tugaydi. Mashinani taqiqlangan joyga qo‘ymaslik, internetda haqoratli izoh yozmaslik va tunda qo‘shnilarni bezovta qilmaslik ham huquqiy ong belgisidir. Har qanday shartnomani imzolashdan avval uning oxirgi satrlarigacha o‘qish, do‘kondan chek talab qilish va har bir to‘lovning asosini so‘rash — bu huquqiy madaniyatdir.
Siz oxirgi marta qachon o‘z huquqingizni himoya qila oldingiz?Izohlarda yozib qoldiring, biz ularni albatta o‘qiymiz va keyingi sonlarda tahlil qilamiz. 📹 Premyera @gurungpodkasti
2 245
Мен овоз бердим.
Жаҳон чемпионатида ўзимиздан из қолдириш имконияти бор. 2-3 дақиқа кетади холос.
2 245
Эрталабдан терма жамоамизнинг ўйинини муҳокама қилдик
Вақт бўлса кўринглар.
https://www.youtube.com/live/BDhm6mKnHk8?si=2a8qaJ6HRk5kEjLm
2 245
Repost from Qiymat klubi
“Qiymat” klubining navbatdagi soni ⚡️
🤗 An’anaviy tarzda oʻtkazib kelinayotgan mazkur klubning bu galgi uchrashuvi 25-iyun kuni, soat 10:00da Seoul Mun filialimizda bo‘lib o‘tadi.
Bu safar O‘zbekiston Milliy axborot agentligi Sun’iy intellekt loyihalar ofisi koordinatori, media va kontent loyihalarni boshqarish bo‘yicha mutaxassis Saidaziz A’zamov klubimiz mehmoni bo‘ladi.
🔥 Spiker bilan “20 yoshimgacha nega bu haqda aytishmagan?” kitobi muhokama qilinadi.
🚀 Kitob mazmunidan kelib chiqsak, ushbu tadbir o‘smir va balog‘at yoshidagi, endi mustaqil hayotga qadam qo‘yayotgan yoshlarga manfaatli bo‘lishiga ishonamiz.
Joylar soni cheklangan, atigi 30 nafar kitobxon ishtirok etoladi.
🔗 Ushbu havola orqali ro‘yxatdan o‘tishingiz mumkin.
@qiymat_klubi
2 245
Пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди
Шу йилнинг 5-7 июнь кунлари Тошкентда ўтган пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетовга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 312-моддасига кўра, ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди. Моддий рағбатлантириш кўрсаткичи бекор қилинди.
Русланбек Давлетов раҳбарлик қиладиган хизматнинг бош инспектори Суҳроб Юсупов Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан лавозимидан озод қилинди. Фармойиш ижроси Администрация Комплеанс хизмати бошлиғи Эркин Юлдашев ва Ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров зиммасига юклатилди.
Фикримча, мазкур қарор мутлақо объектив ва жамоатчилик истаган қарордир. Салқин ичимликлар ниқоби остидаги бу тадбир на қонунга ва на қадриятларга мосдир. Ўтган йили ҳам ахлоқсизликка айланиб кетган, жамиятда зиддиятлар қўзғатган бу тадбирни танқид қилганимда жанобнинг тарафдорлари кибер нишонига айлангандим.
Ким қилмагай — ким топмагай. Шаҳар бедарвоза эмас, ҳар қандай уқувсизлик, миллат манфаатига қарши бориш жазоланиши керак. Президент миллий генофонд тақдири учун қайғуриб, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга уруш очган бир пайтда бундай назорат қилинмайдиган тадбирларга бош бўлиш сиёсий кўрликдир.
©️Абдураҳмон Ташанов
