4-ҚИСМ #БАХТ
Машинада онаси кириб кетганини ва Мадинанинг ниқобсиз юзини кўрган Оятуллоҳ сабрсизлик билан онасининг чиқишини кутарди. У дуо қиларди Мадина рози бўлсин деб. У ҳозир жуда асабий, сабаби эса номаълум.
Орадан ярим соат ўтди. Назира хола уйдан хурсанд ҳолда чиқди. Онасининг кайфиятини кўрган Оятуллоҳнинг юраги сал бўлса ҳам нормал уришни бошлади.
— Нима бўлди? — онаси ҳали машинага жойлашмасидан сўроққа тутди йигит.
— Яхши. Аввал қиз билан учрашасан! Улар шу қарорга келишди. Қиз ҳам “майли” деди, — деди Назира хола машинага жойлашгач.
— Хўп. Сизни яхши кўраман, ойи. Хўш, қачон учрашамиз? — деди Оятуллоҳ онасининг пешонасидан ўпиб.
— Икки кундан сўнг, Мадинанинг мактаби олдида. Чунки қиз жуда банд экан. Мактабдан чиқиб қўшимча дарсга борар экан. Сен эса у йўлда кетаётган вақтда гаплаша оласан.
— Хўп! — деди ва машинани ҳайдади.
🍃🍃🍃
Мадинанинг уйи.
— Дадаси, ҳозир келган совчилар яхшига ўхшаяпди. Асли тошкентлик экан. Йигит катта бизнесмен экан. Адашмасам, “Саидов Гроуп” деган компания бошлиғи экан, — Алишер аканинг олдига келиб секин гап бошлади Санобар хоним.
— Нима? “Саидов Гроуп”? — сўради хушёр бўлиб.
— Адашмасам, ҳа! Тинчликми? Сиз танийсизми? — сўради эрининг бирдан сергак тортганини кўриб Санобар хоним.
— Ҳа, мен у компанияни яхши биламан. Тошкентлик бир яқин танишимнинг компанияси. Адашмасам, унинг ўғиллари катта ёшда-ку.
— Ҳа, майли, — деди. — Ҳа, айтганча, Мадина билан гаплашдингми? — деди Алишер амаки.
— Йўқ ҳали, — деди-да ўрнидан туриб. — Унда мен у билан гаплашиб чиқай, — деб қизининг хонаси томон кетди.
Эшик тақиллашидан ҳаёли тарқаган Мадина “Киринг”, деди. Сўнг эшик очилиб Санобар хоним кирди. Мадина бунга эътибор бермай дарсини қилишда давом этди.
— Барибир учрашувга чиқмайман, — дафтарга ёзиш баробарида гапирди.
— Қизим, бир марта “хўп” дегин. Келган аёллардан бирининг эри билан даданг таниш экан. Даданг хурмати, — Санобар хоним гапирар экан, Мадинанинг рози бўлишини истарди.
— Йўқ.
— Ундай қилма! Отанг учун.
— Майли, фақат бир марта!
— Уҳ, жуда ҳам сендан хурсандман. Икки кундан кейин учрашувга чиқасан, — Санобар хоним қизи рози бўлганида қувонди.
— Хўп, — оддий оҳангда гапирди қиз ва онаси хонани тарк этди.
“Энди ўзим танимаган инсон билан учрашувга чиқаманми?” деди ўзига-ўзи Мадина.
🍃🍃
Икки кундан сўнг
Мактаб биноси олдида тўхтаган машина ичидан Оятуллоҳ тушди ва орқа ўриндиқдан ҳажми анча катта бўлган лолали гулдастани олди. Кастюм-шим кийган, оёғи эса қуёш нури остида ярақларди. Сочлари ортга таралган. Бир сўз билан айтганда, Оятуллоҳ энг кўркам йигитга айланган эди. Гулни яна машина ичига қўйиб, ўзи Мадинанинг чиқишини кутди.
Мадина жуда банд бўлганлиги учун мактабдан кейин қўшимча дарсларга боради. Шунинг учун Оятуллоҳ у билан йўлда гаплашиб кетмоқчи эди.
Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Мадина бир нечта қизлар билан мактаб биносидан чиқди. Мадина Оятуллоҳни танимагани учун бемалол кетаётган эди.
— Мадина! — бироз баландроқ оҳангда қизни ортидан чақирди йигит. Мадина эса ортига қаради.
— Ассалому алайкум. Сизни эшитаман, — одатда йигитлар чақирса ҳам қарамайдиган Мадина бу сафар ўзи билмаган ҳолда ортига қаради ва гапирди ҳам.
— Ва алайкум ассалом. Бу мен — Оятуллоҳман, — илтифот билан ўзини таништирди Оятуллоҳ.
— Бугун сиз билан учрашувимиз борлигини эсдан чиқармагансиз, деб ўйлайман, Мадина, — Оятуллоҳнинг гапларини эшитиб Мадина ғалати бўлиб кетди. Сабаби у ростан ҳам бу ҳақида унутган эди.
— Мадинахон! — йигит унинг исмини тўғри айтмаганини кўриб, қиз унга исмини тўлиқ айтишни ишора қилди.
— Нима?
— Исмим Мадинахон! Мадина эмас!
Энди Оятуллоҳ Мадинанинг исмини ҳурмат билан айтмагани учун бироз ичида ўзини койиди.
— Узр. Балки ёлғиз суҳбат қилиб кетармиз? — Оятуллоҳ Мадинанинг орқасида бир-бири билан гаплашиб турган қизларга ишора қилди.
Давоми бор…