ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 21 001 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 785 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 863 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 21 001 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 25 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -537، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -44، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.59‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.74‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 647 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 837 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 20.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 26 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

21 001
المشتركون
-4424 ساعات
-1417 أيام
-53730 أيام
أرشيف المشاركات
ВАФО... Саодатнинг буйи етиб уйига совчилар кела бошлашди. Унинг ота онасига кушни кишлоклик бир оила маькул тушди. Ёшларни бир бирларини куришлари учун учрашув тайинланди. Саодат бирон бир йигитга тик карамаган иймонли киз эди. Учрашувда йигит яьни Азамат унга маькул тушди. Чунки Азамат баланд буйли кенг елкали келишган йигит эди. Кизларни кунглига йул топишни хам койиллатарди. Тез орада туй булиб утди. Азамат 4 угилнинг кенжаси булиб улар уртамиёна кун кечиришарди. Бу оилага келин булиб келган Саодат барча юмушларни мик этмай бажарар, шу уринда барча оила аьзоларининг хурматини жойига куярди. Улар кетма кет 3 фарзандли булишди. Бу орада Азамат савдога узини урди. Уйида кичик цех очди. Болалари узини эплаб колган Саодат эртаю кеч цехда аппаратни юргизарди. Шу билан бирга уй ишларига хам улгуришга харакат киларди. 3 фарзандга караш уларнинг кир-чири кариб колган кайнона хизмати, сигир бузок бу ёкда эса цехни юргазиш. Саодат сира нолимасди чунки турмуш уртогининг иши юришаётганидан шод эди. Куп утмай улар машинали булишди. У пайтларда кишлокди бор йуги 2 ёки 3 та Нексия автомобили бор эди Азамат Нексия машинасини миниб юкларни олиб бозорга кетар колган барча юмушлар Саодат зиммасида эди. Азаматнинг чунтаги каппайди бу унинг юриш туришига таьсир килмай колмади. Энди у уйига кеч келар кеч келса хам майли куни билан тинмаган Саодатни турткилар баьзи пайтларда калтаклаб хам турарди. Саодат эса барчасига чидар буларни эрининг иши куплиги учун чарчаётгани, уйкуга туймаётганига деб куя коларди. Бу орада кишлокда Азамат хакида гаплар болалай бошлади. Нимаймиш Азамат шахарлик бир аелга уйланиб олганмиш. Бу гаплар секин аста оила аьзоларига ва нихоят Саодатга етиб борди. Хали бундай зарбани курмаган Саодатнинг кадди букилди, калби чил-парчин булди. Айбни эса узидан ахтарарди.....уй ишларига, цехга бор вактини сарфлаб эрига эьтибор бермагани, хатто узига караб усма -сурма килмагани хакида уйларди. Энди узимга карайман эримга эьтибор бераман. Хаммаси яхши булади. Ахир 3 та фарзандимиз бор Азамат акам биздан хеч качон воз кечмайди. Улар жуда яхши одам. Факат анави шахарлик йулдан урган булса керак Шундай хаёллар билан яна уй ишларига андармон булиб коларди. Орадан 5-6 ой вакт утди. Бир куни Азамат аёли ва 3 фарзандини кучага хайдади. Бир тийинсиз хайдади. Саодат болаларини етаклаб ота уйига кайтди........ ​​Орадан куп вакт утмай Азамат ёшгина иккинчи хотинини уйига олиб келиб яшай бошлади. Захро узига оро берадиган факат узини уйладиган тинмай эрни пулини совуриб кийим оладиганлардан эди. Тез орада бир кизлик булишди. Бир куни у эрининг пулидан сурамасдан олиб узига тилла такинчок сотиб олди. Хотинчасининг бундай сурамай пул ишлатишидан безиб турган Азамат эса портлаб кетди ва хотинини бисотидаги жамики ,,яхши'' сузлар билан сийлаб камига яна дуппослади. Ахир тилло такинчок озмунча турадими? Бундай хакоратларга урганмаган доим айтгани булган Захро эса акаларига кунгирок килиб ,,арзимаган'' нарса учун уласи килиб калтаклаган эри устидан шикоят килди. Захронинг уч акалари етиб келиб сурамай нетмай Азаматни дуппослаб кетишди. Захрони эса узлари билан олиб кетишди. Захронинг акалари бироз ошириб юборишганди. Улар бунчалик булишини уйлашмаган факат хазина куёвни эсини киргазиб куймокчи булишганди холос Азамат жонлантириш булимида 3 кун деганда узига келди. Унинг унг буйраги эзилган аллакачон захарли токсинлар танага таркаб улгурган эди. Хаммаси у хушига келгандан кейин бошланди. Кузлари очик лекин дунёни куролмасди. У кур булиб колганди. Азаматнинг акалари бориб Саодатни олиб келишди. Саодат эрини парваришлай бошлади. Лекин бирор марта эрининг юзига килган ишларини гапирмади. Факат уни овутарди. Саодат эрини овкатлантирар, кийимларини хатто тагликларини алмаштирар уларни ювиб тозаларди. Азамат яримжон булиб колганди. Бир бир ярим йил утдими йукми у бу дунёни тарк этди. Азамат Саодатдан кечирим сураганми адашганини айтиб йиглаганми йукми билмайман.

🌿 🟠🔴🟠🟠 🟠🔴🟠🔴🟠🟠🔴🟠 🌿 🔥 OCH QOLMASDAN 1 OYDA 5 KG DAN 15 KG GACHA OZASIZ! 🎁 SOVGʻALAR: 💚 1 OY — 50 MING 💚 2 OY
🌿 🟠🔴🟠🟠 🟠🔴🟠🔴🟠🟠🔴🟠 🌿 🔥 OCH QOLMASDAN 1 OYDA 5 KG DAN 15 KG GACHA OZASIZ! 🎁 SOVGʻALAR: 💚 1 OY — 50 MING 💚 2 OY — 100 MING 🎁 Intim gimnastika kursi sovgʻa qilib qoʻshib beriladi 💚 3 OY — 150 MING 🎁 Mukammal ayol psixologik kursi sovgʻa qilib qoʻshib beriladi ⚡ BUNAQA ARZON VA SOVGʻALI MARAFON BOSHQA BOʻLMAYDI! Murojaat Uchun Lechkam👇 @Dietolog_Rano 🚀 TEZ GURUHGA QOʻSHILING! @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba

Разолат... Эри бошқа жувонга илакишиб кетиб қолгач, бу аёл қайнона-қайнотаси, қайноға-қайинопалари билан бир ҳовлида яшайверди, ичидан ўтганини билдирмасдан, уларга астойдил хизмат қилаверди. Кунларнинг бирида худди келишиб олишгандай уйдагиларнинг ҳаммаси қайгадир жўнаб қолишди, фақат эрталаб мамнун қиёфада кириб келишди. Ахийри тасодифан, гап-сўзларидан уйдагилар эрининг янги хотинидан фарзанд кўргани шарафига ўтказган тўйга боришганини, роса ўйинга тушишганини билиб қолгач, жизғанаги чиқиб кетган аёл беихтиёр ёзғирди: – Мен уларнинг калиши устидан ҳатлаб ўтмабман! Улар бўлса бемалол менинг устимдан ҳатлаб ўтиб, кундошимнинг тўйига боришибди. Кеча улар у ерда рақс тушишган, бугун бўлса бу ерда... Қани имон!? Абдуқаюм Йўлдош 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Юзингиз тинниқ , оппоқ ва таранг бўлишини истайсизми? Ушбу рецептни сиз учун топиб келдим! Ўзим синаб кўрдим эффекти сизни лол қолдиради! Ретсепни билиш учун👇👇👇👇👇👇

илакишдим. Энди ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўғ-у, балога қолиб ўтирибман...» У хонага кирди-да, эшикни ичкаридан тамбалаб, ўзини диванга ташлади. Шу кўйи қанча ўтирганини билмайди, бир маҳал эшикнинг оҳиста тақиллашидан ҳушига келди. Ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қаради. Аллақачон кетадиган пайт бўлибди. Эҳтиёткорлик билан оёқ учида юриб бориб, ташқарига қулоқ тутди. Қизиқ, ким экан тақиллатган?.. Ие, бошлиқ бўлса-я?.. У шоша-пиша эшикни очди... Рўпарасида Ҳосила кулиб турарди... «Нима? Қилғиликни қилиб, яна менинг устимдан кулаяптими бу?.. Маза қилаётгандир-да!.. Ие, маза қилмайдими? Бир эркакнинг уйини бузиб мақсадига етмоқчи. Албатта, маза қилади...»....... ​​Мансур хаёлидан яшин тезлигида ўтган бу фикрлардан, рўпарасида тиржайиб турган Ҳосилани кўрганидан ғазаби тошиб миясида оғриқ турди. — Келинг, — деди синиқ овозда, — ичкарига киринг!.. Ҳосила юзида табассум билан остонадан енгил ҳатлаб хонага кирди. — Кетмадингизми? — сўради Ҳосила унга маъноли тикилиб. — Йўқ, шошиб қаергаям борардим? — Ўйлаб кўрдингизми? — Нимани? Ҳосила туйқусдан кулиб юборди. — Нега куласиз? Мазах қилаяпсизми? — тўнғиллади Мансур. Ҳосила кулишдан тўхтаб жиддий тортди: — Йўқ, сизни мазах қилиб бўладими, Мансур ака. Кечиринг мени!.. Боя сизни беҳуда хафа қилиб қўйдим. Рости-чи... Сизни синамоқчи эдим. Мансур ялт этиб Ҳосилага қаради. — Хўш, синовдан қандай ўтдим? — Зўр ўтдингиз. Чиндан оиласига садоқатли эркак экансиз. Раҳмат сизга!.. Доим шундай бўлинг, бўптими?.. Мен ҳеч қачон турмуш қурмайман деб ўзимга сўз берганман. Келиб-келиб сиздай хокисор одамнинг уйини бузармидим? Ўзингиз мундоқ танангизга ўйлаб кўрмадингизми?.. Йўқ, бошқаларни билмадим-у, мен ундай йўл билан бахтли бўлолмайман. Тўғри, сиз менга ёқасиз, сизни яхши кўраман. Шунинг учун ҳам ҳаётингизга аралашмайман. Чин юракдан яхши кўрган одам севган кишисига ёмонликни раво кўролмайди. Бу гаплардан Мансур беихтиёр ҳушёр торта бошлади. — Шу гапларни ўзингиз гапираяпсизми? — унинг лабларида табассум пайдо бўлди. — Ишонгим келмаяпти. — Ишонмасангиз ўзингизга ҳавола. Мен барибир ишдан кетаяпман. Эслаб юрарсиз... — Тўхтанг, нега ишдан кетасиз? Ўзи... Яқиндагина жойлашдингиз-ку!.. — Мен синовдан ўтолмадим, — кулиб жавоб қилди Ҳосила. — Сиздай кучли эмас эканман... — Кимнинг синовидан ўтолмадингиз? — Кимнинг бўларди, бошлиқларнинг-да... Майли, Мансур ака, хайр, бахтли бўлинг!.. Ҳеч қачон ўғилчангизни ташлаб кетманг-а?.. Шу лаҳзада Мансурнинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. — Ҳа, сизга бир гапни айтмоқчийдим, — деди Ҳосила ортига қайрилиб. — Мактабда адабиёт ўқитувчимиз: «Ҳар бир инсоннинг топинадиган гавҳари бўлади, бу биров учун фарзанди, бошқа биров учун оиласи ё касб-кори, балки ота-онаси бўлиши мумкин... агар одам ана шу гавҳарини асраб-авайласа, йўқотиб қўймаса ҳаётда хўрлик кўрмайди», дерди. Гавҳарингизни асранг, шунда мен ҳам сиздан хавотир олмайман. Мансур ишхонадан чиқиб, уйига қайтаркан Ҳосиланинг кўрсатган «ҳунар»ини эслаб мийиғида кулди: «Қанчалар айёр-а булар!.. Э, йўқ, буни айёрликкаям йўйиб бўлмайди. Ҳосила барибир оқила экан. У менинг кўзимни очиб қўйди. Очгандаям...» Уйига кириб, ланглаб, хотини, ўғли қайси хонадалигини билгиси келди. Манзура ўғилчасини бағрига олиб телевизор кўраётган экан... Мансур ўғлига талпинди, уни бир қўлига олди, бир қўли билан хотинини қучди... — Оҳ, гавҳарларим!.. Олимжон ҲАЙИТ. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бу йўлдан қайтишим керак. Муродимдан ажралиб... Ҳечам! Бунга чидолмайман. Адойи тамом бўламан мен...» Шундай хаёллар билан ич-этини еб ўтирган бир маҳалда хонага Ҳосила кириб келди-ю, Мансурнинг ўйлари тумандай тарқаб кетди. Ҳа, Ҳосила кейинги пайтларда янаям очилибди, ҳуснига ҳусн қўшилибди. Лабидан табассум аримайди. Сочи-чи?.. Бўяб, юлдузчалар ёпиштириб олибди. Наҳотки, буларнинг бариси Мансур учун... — Ассалому алайкум! — Мансурга яқин келиб секингина салом берди Ҳосила. — Яхши келдингизми? — Раҳмат. — Бир дақиқага ташқарига чиқа оласизми?...... Бўлмаса-чи? — Мансур ҳовлиқиб қўлларини олдинга чўзди. — Сиз таклиф қиласиз-у чиқмайманми? Ҳосила хоналарга бир-бир кўз ташлаб олиб, секин ортига ўгирилди: — Сиз мени яқин орада жинни қип қўясиз. Бу кутилмаган гап Мансурни ҳушёр торттирди. — Нега? — Ҳа, ўзингизга ўргатиб олиб, энди билмасликка олаяпсизми? Тўғри-да, сизга осон. Оилангиз бор, ўғлингиз бағрингизда. Кечаси бориб ўша хотинчангизнинг қучоғига кирасиз. Мен бўлсам... — Ҳосила, сизни таниёлмай қолдим. — деди Мансур асабийлашиб. — Кечаги гапларингиз қаёқда қолди-ю... — Нима бўпти? Мен сиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлиб юрувдим. Ортиқ чидай олмайман. Ў у ёқли-ё бу ёқли қилинг!.. Бировнинг ҳиссиёти билан ўйнашишга ўйнашдингизми, охиригача ҳал қилинг! — Нимани ҳал қилай? — Вой, — Ҳосиланинг қалин қора киприклари пирпираб, лаблари титрай бошлади. — Билмайсизми? Мен билан нима мақсадда гаплашиб юрибсиз? Шунчаки кўнгилхушлик учунми? Йў-ўқ, яхши йигит, бунақаси кетмайди. Ў мени дейсиз, ё ўша хотинчангизни!.. — Ахир... Бу мумкин эмас!.. Қ-қандай қилиб?.. — Ў, жа устамон экансиз-ку!.. Бир бегуноҳ аёлнинг ичига кирволиб, хоҳлаганча устидан кулиб, энди силлиққина чиқиб кетмоқчимисиз? Бу ҳунарингиз ўтмайди. Агар ҳал қилмасангиз, хотинингизга бораман-да: «Эрингни тийвол, мени тинч қўйсин! Кўз очиргани қўймаяпти», деб айтаман. — Хўш, кейин-чи? — Мансурнинг миясида оғриқ турди. Юраги тез уриб, аъзойи бадани қизиб кетди. — Кейин нима бўлади? — Менинг нима ишим бор? Кейин... Унданам айрилиб, сўппайиб бир ўзингиз қолаверасиз... — Йўқ, Ҳосила, — Мансур азбаройи қўрқиб кетганидан вазиятни юмшатишга уринди, — бу яхшимас... Мен... Сизга қўлимниям теккизган эмасман... — Қўлингизни теккизмай туриб ҳисларим билан ўйнашдингиз... Мени азоб чангалига солиб қўйи-иб, ўзингиз бир четда томоша қилаяпсиз. Аҳмоғингиз йўқ... Эртагача кутаман. Агар ҳал қилмасангиз, ўзингиздан кўринг!.. — Хўп, нимани ҳал қилай? Нима қилсам, кўнглингиз тўлади? — Вой, билмайсизми?.. Ўйланг! Бегуноҳ бир аёлнинг қалбини эгаллаб олиб, тағин нима қилай деб сўрайсиз! Агар, шу бугун бир ёқли қилманг-чи!.. — Хотинимни қўйиб, сизга уйлансам, кўнглингиз тўладими? — Билмайман. Ўзингиз ҳал қилинг!.. Ҳосила зарда билан ортига ўгирилди-да, ичкарига кириб кетди. Мансур эса турган жойида шамдай қотди. У қаерга боришни, нима қилишни билмасди. «Афсус, шайтоннинг йўлига кириб қўйдим! — ўйларди у мушт бўлиб тугилган қўлларини тиззасига уриб. — Чиройига учибман!.. Нимага?.. Гулдай оилам нима бўлади энди? Муроджоним отасиз ўсадими? Қандоқ чидайман бу кўргиликка?.. Аёлнинг макри — илоннинг заҳри. Мени Мажнунга айлантиргунча мулойим супурги эди. Ана, бугун асл башараси кўринди-қўйди... Қўлингдан келганини қил!.. Хотинимга айтармиш. Айт! Менам тушунтираман. Манзура тушунадиган аёл. Керак бўлса, кечирим сўрайман... Қаёққа борарди бу шарманда?!. Сакраб-сакраб жойига тушади... Аммо... Ишхонада-чи? Бунақалар биринчи навбатда ишхонадагиларга дардини айтади. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..» Мансур таҳририятга қайтиб кираркан ходима аёллар шивирлаб, ортидан кулаётгандай туйилди. Бу ҳам етмагандек, бош муҳаррир ёнидан ўтиб кетаётиб ғалати қараб қўйди. «Тамом, тарқатибди! — кўнглидан ўтказди Мансур юрагига ғулғула тушиб. — Энди шарманда бўлдим. Бу нарса ҳаш-паш дегунча уйимга ҳам етиб боради... Уф-ф, нималар қилиб қўйдим? Оилам, фарзандим бўла туриб боши очиқ ёлғиз аёлга 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу гап оғзидан қандай чиқиб кетди, Мансурнинг ўзи ҳам пайқамай қолди. Ҳосила ялт этиб унинг кўзларига боқди. — Уйланганмисиз ўзингиз? — М-менми?.. Ҳ-ҳа... Бир ўғлим бор. — Демак, бахтли одам экансиз... Мансур гап тополмай қолди. Ўзини ўнглаб, оғз...... ини жуфтлагунча қиз хонани тарк этганди. — Бугун сизни кузатиб қўйсам майлими? — деди эртаси куни икки ўт орасида қолган Мансур қизга ниятини ошкора қилишни кўнглига тугиб. — Ишонинг, кейинги кунларда ўзимга нима бўлаётганини билолмай қолдим. Туну кун фақат сиз. Кўзимга бошқа ҳеч ким кўринмай қўйди... — Қўйинг, Мансур ака, — деди Ҳосила чуқур хўрсиниб, — оилангиз, фарзандингиз бор. Яхшимас... — М-мен... Мени тўғри тушунинг... Сизга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Фақат... Кузатиб қўйсам бўлди, икки оғиз гаплашсам... Бошқа ҳеч нарса керакмас... — Йўқ, мен истамайман! Нега? — Бошим очиқлигини билиб шундай деяпсизми?.. Умуман, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр. Ўлғизлигингни сезишдими, айлантирмоқчи бўлишади. Аслида мақсади... бир марта бўлсаям шу аёлга етиш. — Шунақа денг. Наҳотки, мениям ўша эркаклар қаторига қўшсангиз? — Билмадим... Билмадим... Қўйинг, бу ҳақда гаплашмайлик!.. — Майли. Аммо билиб қўйинг, кузатиб қўйишимни истамасангиз ҳам барибир орқангиздан думга ўхша-аб судралиб кетавераман... Ҳосила кулиб юборди. Унинг жарангдор, беғубор кулгиси Мансурнинг юрагини ўртаб юборди. Одам боласининг табиати ғалати: бир-бирига яқинлашгани сайин орадаги айрилиқ жари кенгайиб бораверади — аста-секин бир-биридан беза боради. Шунда олдин билинмаган нуқсонлари сув юзидаги пўкакка ўхшаб кўриниб қолади, ҳамроҳининг ғашига тега бошлайди. Мансур Ҳосилани кузатиб қўя бошлаганига ҳам икки ҳафтача бўлди. Суҳбатлашиб кетаркан, унинг ҳуснига ўғринча тикилиб тўймайди. Назарида Ҳосила тобора очилиб фариштага айланиб бораётгандай туйилади. Ниҳоят эҳтироси жунбушга келган Мансур ўзини тутолмади: — Мен сизни севиб қолдим, Ҳосила! — деди у жониқиб ва Ҳосиланинг билагидан тутиб ўзига тортди. — Ортиқ чидолмайман. Келинг, мени кўп қийнаманг!.. Ўлиб кетмай сизга зор бўлиб!.. Ҳосила бир зарб билан қўлини тортиб олди, кўзларига ёш қуйилиб келди: — Сиз... Сиз мени ким деб ўйловдингиз?.. Ҳали мақсадингиз шумиди? Мансур каловланиб қолди. У савқитабиий билан қўлига ихтиёр бериб қўйганини пайқаб: — Кечиринг, мен билмай қолдим! — деди афсусланиб. — Ўлай агар, билмай қолдим!.. Кечиринг!.. Ҳосила сумкачасидан рўмолчасини олди-да, кўз ёшларини артди. — Бошида айтгандим-ку, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр деб!.. — Йўқ, асло ундаймас!.. Мен бошқа одамман. Фақат хафа бўлманг!.. Иккинчи қайтарилмайди... Ҳосила хўрсинди. — Тўғрисини айтсам, Мансур ака, ўзим ҳам ҳайронман. Негадир сиз тўғрингизда ўйлагим, кимларгадир гапиргим келаверади... Аёлнинг қалбини тушунмайсиз-да!.. Кечалари кўрпага бурканиб олиб, узоқ-узоқ йиғлайман. Нега йиғлаётганимни ўзим билмайман. Фақат... йиғлайман... Мансур ака, илтимос, дилимга озор берманг! Мен севгим пок бўлишини истайман... Тўғри, турмуш кўрган аёлга осонмас. Лекин... Сиз менга яқинлашсангиз, баттар қийналаман... Агар қийналишимни истамасангиз, мени чиндан яхши кўрсангиз, менга қўл теккизманг!.. — Хўп бўлади, Ҳосила. — деди Мансур лабларини асабий тишлаб. — Бу гапингиздан кейин сизга меҳрим яна ошди. — Яна бир илтимосим бор. — Хўш... — Мен туфайли оилангиздан совиманг!.. Уларга ёмон гапирманг!.. Шуни сиздан қаттиқ илтимос қиламан! — Илтимосингиз қабул қилинди деб ҳисоблайверинг!.. — Ҳосиланинг ақлига, одобига ичида тан берган Мансур кулиб ерга қаради. — Сизнинг гапларингизни ҳеч қачон ерда қолдирмайман!.. Мансур билан Ҳосиланинг муносабати тез орада ҳамкасблари орасига ёйилди. Айниқса, улар дуч келиб қолишганида аёллар ўғринча кўз қисишиб жилмайишарди. «Оиланг бўлсаям буларга барибир. Севгингни борича қабул қилаверишади... Ўзи севгими бу?.. Тушунолмайман. Хотиним билиб қолса-чи? Ўғлим... Алҳазар, мен 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГАВҲАРЛАРИМ... Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг қош қорайганда деразалари қуёш чиқиши билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қуёш бош кўтаргандаёқ кун қизиб, иссиқ ҳаво лопиллаб ичкарига уради. Эрта тонгдаёқ бу эҳтиёт чоралари кўрилмаса, кун бўйи иссиқ тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас. Мансур апил-тапил ювиниб, энди бир ёшни қоралаётган ўғилчаси Муроднинг бешиги бошига келди. Гўдак мириқиб ухлар, ора-сира уйқусида жилмайиб қўярди. — Тушида бировлар кулдиради, шекилли, — шивирлади у хотини Манзурага. — Қара, кулиб қўйяпти! Ишқилиб... Мансурнинг кайфияти ўзгариб, бироз ўйга толди. Кейин ухлаётганига қарамай гўдакнинг қўл-оёғини бўшатиб, шартта кўтариб олди-да, бағрига босди. — Вой, бу нима қилганингиз? — безовталаниб пичирлади Манзура. — Уйғотиб юборасиз-ку!.. Хотинининг гаплари Мансурнинг қулоғига кирмас, худди боласидан ажралиб қоладигандай гўдакни қўлидан қўйгиси келмасди. — Йў-ўқ! — деди у овозини хийла кўтариб. — Мен сени ҳеч қачон ташлаб кетолмайман... Шундай ширин болани-я?.. Сен учун жонимни берсам бераманки, ташлаб кетмайман!.. — Қаёқдаги гапларни гапирасиз-а? — деди Манзура қошлари чимирилиб. — Жа соғинсангиз ишга опкета қолинг!.. Мансур хотинига ўйчан қараб қўйди-да, афсуслангандай бошини чайқаганча гўдакни жойига ётқизди. — Кечир, ғалати тушлар кўрибман. Шунга... Кўнглим бузилиб кетди. Журналистнинг нони қаттиқ. Эрталабдан қоғозга кўмилганича шомга бориб бошини кўтаради. Вақтнинг селдай гулдираб ўтиб кетганини пайқамайди ҳам. Бугун Мансурнинг ишга қўли бормади. Сабабини ўзи ҳам тушунмайди. Эрталаб хотинига ғалати туш кўрибман, дегани шунчаки оғзига келиб қолган гап эди. Аслида... Бир ҳафта бурун ишга келган янги ходима Ҳосила унинг тинчини ўғирлаб қўйди. Озғингина, оқ-сариқдан келган, сочларини ёйиб юрадиган бу ходима бошқаларга ўхшаб юз-кўзларига бўёқ чапламаса-да, гўзаллиги бир қарашда ҳар қандай йигитнинг юрагига чўғ солади. «Қизиқ, — кўнглида кечаётган туйғуларни тушунолмай ўйларди Мансур, — уйланган бўлсам, фарзандим бор. Нега энди уни кўрдим-у, тинчимни йўқотдим? Худди фарзандимни, эс-ҳушли, уйим-жойим дейдиган хотинимдан ажралиб қолаётгандай безовтаман? Йў-ўқ, ўзимни қўлга олишим керак. Ахир, ёшим ўттиздан ошган бўлса. Ким қўйибди мендай бола-чақали одамга қизларга кўз сузишни! Бундай хаёлларни бошдан қувиш керак...» Шу пайт эшик «ғийқ» этиб очилди-ю, остонада қўлида чойнак кўтарган Ҳосила пайдо бўлди... Беихтиёр ўрнидан туриб кетган Мансурнинг ҳозиргина хаёлида чарх ураётган ўйлари ҳавога учди. У шахдам қадам ташлаб қизга пешвоз чиқди. — Келинг, Ҳосилахон, қайси шамоллар учирди бизнинг хоналарга?.. — Чой сўраганмидингиз? Кўк чой... — Ҳ-ҳа, ҳа... Раҳмат... Тўғриси, кутмагандим... Қани, мана буёққа қўя қолинг!.. Келинг... Ўтиринг... Ҳосила чойнакни стол устига қўйиб, ўриндиққа омонатгина ўтирди... Бу орада Мансур унинг этаги узун юбкасига, шаршарадек ёйилиб тушган тим қора сочларига ўғринча қараб улгурганди... — Ўрганиб қолдингизми бизнинг ишхонага? — сўради у ўртадаги ноқулайликни йўқотишга уриниб. — Ўқдими сизга? — Ҳа, — кулди Ҳосила. — чидаса бўлади. — Шунақа денг? Котибаликнинг ҳам ўзига яраша ташвиши бор, бироқ ҳали кўникиб кетасиз. — Сиз... Мухбир бўлиб ишлайсизми бу ерда? — Шунақа десаям бўлади. Ишимиз ёзиш-чизиш... Бошқа нимаям қилардик? Кечирасиз... Бир нарса сўрасам майлими?.. — Майли. — Турмушга чиққанмисиз?.. Ҳосиланинг боши эгилганини кўриб, Мансур ножоиз савол бериб қўйганидан хижолат тортди. Аммо... Билгиси келаётганди, ҳаяжонини яширолмади. У қизнинг юзларига ўғринча боқди. Ҳосила жавоб беришга шайланаётгандек лабларини қимтиб қўйди. Кейин шикаста товушда: — Чиққандим, — деди. — Ажрашиб кетганмиз... — Сиз-а?.. — Ҳа, мен. Нима менинг бошқалардан ортиқ жойим борми? — ўзини мажбурлагандай дардли жилмайди у. — Пешонамга ёзилгани шу экан... — Ўша йигитнинг ўрнида бўлганимда... Сиз билан ҳеч ҳам ажрашмаган бўлардим... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЕТИМНИ ХЎРЛАГАН АЁЛ ҚИСМАТИ Очликдан, куркувдан, огрикдан кизалокнинг митти гавдаси эгилди. Ойи демадинг майли демагин сен итдан таркаган барибир эл булмайсан караб тургин дея бакирди. Тусатдан ошхона эшикларини ойнаси чил чил синиб кетди, деразадан каттик шамол кирди зарб билан Саидага урилди. Карганиб бошини кутарган Саида куркувдан тили калимага келмай колди. Холасининг беаёвкалтагини еб хушидан кетган кизалокнинг боши тепасида бир парча булут хосил булди ва бир оз турдида Саида томон кела бошлади. Якинлашган сайин одам шаклига кира бошлади. Саида куркувдан карахт булиб бакрайиб турарди. Сояга ухшаган шарпада у опасини кургандек булди. Саидани бутун вужудини карахтлик кандайдир коронгулик коплай бошлади. Шу дамда корниниг пастки томонида каттик огрик турганини пайкади. Саида кулини корнига босиб суянганча утириб колди. Тунда ишдан кайтган эри уйнинг чироклари учиклигини куриб ажабланди. У эшикни узининг калити билан очиб кирдию дахшатдан котиб колди. Шундоккина эшик ёнида Саида хушсиз ётарди. Саида деди эри ва хотининг елкасидан ушлаб силкитди. Хотинини кутариб ичкарига олиб кириб ёткиз кейин нима булганини билмокчи булиб кизини хонасига кирди. Дилнавоз кизим. Бирок Дилнавоз жойида йук эди. У кунгирок килиб тез ёрдам чакирди Саидани шифохонага олиб кетишди. Тонг отганда эрига Саидани боласи нобуд булганини айтишди, хотинингиз каттик куркканиданми хомиласидан айрилди ва эс хуши хам узида эмас дейишди. Саида эрини танимади, узини кимлигини хам унутганди. Хотини аклдан озгани, нобуд булган фарзанди, кизчасини йуколгани унга каттик таъсир килди. Дилнавоз кишлокка бувисиникига кандай бориб колганини эслолмайди. Бувиси тунда тараклаган овоздан уйгониб чикиб караса дарвоза ёнида конга беланган набираси ётарди. Кизчани хушига келтириб хамма вокеадан хабар топди. Бувиси шахарга келганда Саида кизи ёруг оламни унутган савдойи булиб колган, куёви эса бу мусибатларга чидолмай ичкилик ичиб юрган экан. Ёмонлик истаманг одамлар.. Ёмонлик Худодан кайтади.. Бир норасида сагирнинг дилини огритган одамни Аллох жазосиз колдирмайди.

❓АСЛИДА КИМСИЗ Бу тест орқали инсоннинг руҳий ҳолатини аниқлаш мумкин. Суратни диққат билан кузатинг ва ўзингизга ёққан, сизн
АСЛИДА КИМСИЗ Бу тест орқали инсоннинг руҳий ҳолатини аниқлаш мумкин. Суратни диққат билан кузатинг ва ўзингизга ёққан, сизнинг ички оламингизни, ҳисларингизни акс эттирган,ва келажакда ўзингизни шундай кўринишда кўришни хоҳлаган рақам эгасини танланг. ЖАВОБЛАР👇

+3
😍😍😍    😍😍😍😍😍😍 🚨🚨 DIQQAT! BEK BARAKADA BOMBA AKSIYA! 🚨🚨🚨 Narxlar qulab tushdi! Bozorni larzaga soladigan SKIDKA 😍 DVOYKALAR – SUV TEKIN! 🏩Bekbarakada💥 3⃣-Blok✔️ 8⃣-Qator✔️ 5⃣6⃣2⃣-Do'kon🛍✔️ Diqqat narxlarni sindrib tashlaymizmi https://t.me/+lwWMKvKKDYM4Y2Ji https://t.me/+lwWMKvKKDYM4Y2Ji https://t.me/+lwWMKvKKDYM4Y2Ji

Умарнинг иши номардликми ёки ноиложлик? Балки учаласи ҳам ота-оналарнинг ҳаваслари қур бонидир? Умар ўзининг кимлигини исботлаш учун ҳам Лайлога уйлангандир? Ота-онасининг хатосига шу йўл билан курашмоқчи бўлдими?.. Айтганча, ҳикоя орқали уларни бутунлай қоралаш ёхуд оқлаш ниятимиз йўқ. Ўзларининг ҳам фикрини келтирдик.

Секин-секин иккинчи турмушимдаги болалари мга ҳам меҳри тушди. Ҳозир ўша пайтда қаттиқ турмаганимдан афсусланаман. Насибанинг гоҳо таънали нигоҳлари, гоҳо меҳрга муҳтож кўзларига қараганимда виждоним қийналади… «Суйганимнинг суйгани бор» — Ўн саккиз ёшда эдим, — дейди Насиба. — Бир дунё орзулар билан турмушга чиқдим. Ўқиган, келишган йигит билан тақдирим боғланаяпти деб хурсанд эдим. Тўй ҳам бўлди. Фарзанд кута бошладим. Ўша-ўша совуқ нигоҳлар илимади. Сезардим, эримнинг ҳаётида яна кимдир борлигини. Катта қизим дунёга келганида эрим ёнимда турган. Ўшанда биринчи бор қўлларимни меҳр билан ушлаган. Шундагина меҳрини ҳис этдим. Аммо бу ҳам мен учун эмас, зурриёдини дунёга келтираётган аёл учунлигини кейинчалик англаб этдим. Уйланганини эшитганимда ўзимни хўрланган ва алданганлигимни бутун вужудим билан ҳис қилдим. Мен кимман? Шу савол қийнайди? Қайнонам атрофимда парвона. Суюкли ва намунали келинман. Бир куни болаларини олиб кетиб қолмаса бўлди, дея доим қош-қовоғимга қараб туришади. Эрим уйга келмайдиган кунлари яна ҳам меҳрибон бўлиб қолишади. Ҳаммасига чидаб яшайман. Эрим учун болаларининг онасиман, холос. Уйга келганида: «Яхши ўтирибсизларми?» деган саволидан чарчаб кетганман. Қўнғироқ қилиб қолса, болалари-ю онасининг ҳол-аҳволини билиш асносида бу ҳам бор-ку, дея сўрашишлари жонимдан ўтиб кетади. Ёнимда ётадию Лайлосига «SMS» ёзади, эрталаб уйғониши билан қўнғироқ қилади. Шунчаки уларнинг ҳолидан хабар олиш учунмас, соғинганидан, чин дилдан севганидан, хавотирланганидан... Мен эса... одамларнинг орасига кирганимда фалончининг хотиниман-у, ўзим билан ўзим қолганимда ҳеч кимман! Суйгани унга исталган пайтда қўнғироқ қилиши, исталган мавзуда эрим билан суҳбатлашиши мумкин. Мен эса фақат оиламизда нимадир юз бергандагина эримга қўнғироқ қиламан. Чунки бизни фақат турмуш деган ришталар боғлайди. Хўш, кимни айблай? Таниган-билган оила дея қизини узатган, энди эл ичида ажрашибди, деган гапни эшитмаслик учун «чида» деяётган ота- онамними? Боласини ўзи истаганига уйлантиришни хоҳлаган, «Бир куни эрингиз сизга қайтади, кўз очиб кўрганисиз, ахир», деб овутиб, тўғрироғи, алдаб яшаётган қайнонамними? Эримдан қанчалар нафратланмай, шунчалар севадиган ўзимними? Ёхуд менда ҳам кўнгил борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдиган эримними? Билмайман… Билганим, қачондир бу омонат девор қулайди. Ё эримнинг ўзи буткул бизни тарк этади, ё мен бу совуқ ва сохта турмушимдан воз кечаман... Тамға — Йигирма тўрт ёшимда иккинчи хотин бўлдим, — ҳикоя қилади Лайло. — Нима менинг орзуларим йўқмиди? Оёқ-қўлим соғ, рисоладагидек қиз эдим. Келинлик либоси кийишни истамасмидим? Ҳамма орзуларимни севганим учун қурбон қилдим. «Бошида отаси бўлганида бировга иккинчи хотин бўлмасди», деган таъналарни ҳам эшитдим. Ёлғиз қийналиб катта қилган онамнинг алам устидаги калтакларини ҳам едим. Нима учун? Умар акани азбаройи севганимдан. Усиз ҳаётни тасаввур қилолмаганимдан. Бу «қаҳрамонлигим» эвазига бир умр бошида кўтариб юришга ваъда берган суйганим учун. Умар аканинг ёши энди ўттиздан ошди. Кундошим эса йигирма бешда. Балки бу ҳаммаси ёшликнинг ғўр хатоларидир. Аммо хатоларнинг тўғрилашнинг иложи йўқ. Менинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққим бор. Қайсидир маънода бахтлиман ҳам. Эримнинг «Насиба ота-онамнинг хизматида. Уни шунинг учун ҳурмат қиламан», деган гапларига ишонгим келмайди. Ҳар куни болаларимни кундошим пиширган кечки таом учун олиб кетаётганида минг хаёлга бораман. «Нега бутунлай мен билан яшамайсиз?» деган саволим жавобсиз қолишидан юрагим тилка- пора бўлади. Баъзан севганимнинг худбинлигининг қурбонимиз деб ўйлаб қоламан. Мени бировларга бергиси келмаганидан, икки аёл билан даврини суриб юрибди деган хаёлларга бораман. Яна ўша қурғур севги бундай ўйлардан устун келади. Фарзандларим: «Бувимнинг уйидаги болалар ҳам дадамни «дада» деркан, ойи. Уларнинг ҳам онаси сизмисиз? Нега ҳаммамиз ўша ҳовлида яшамаймиз?» деган саволларидан қийналиб кетаман. Эртага катта бўлишса, оналарининг иккинчи хотин бўлиб яшашини тушунишса, нима қилишаркан, деб ўйланаман. Ўртамизда, муҳаббат, фарзандлар бўлса ҳам, қўрқиб яшайман.

СЕВГИ УЧБУРЧАГИНИНГ ҚУРБОНЛАРИ .. Ушбу ҳикоя қаҳрамонлари билан яқинда танишиб қолдим. Уларнинг ҳаётида содир бўлган воқеани ўқиб, турмуш қуриш остонасидаги ёшларнинг истаклари, туйғулари ҳақида катталар яхшилаб ўйлаб кўришади, деган ниятдаман… Лайло. Унинг доим кулиб турадиган, аслида эса маъюс кўзлари Умарни сеҳрлаб қўйганди. Ишхонасидан чиқиши билан Лайло томон шошар, қизни уйига кузатиб қўйиш катта бахт эди. Лайло ҳам саккиз йилдан буён йигитга суяниб қолган. Бошқа ким ҳам Умардек қайғурарди, уни асрарди. Отаси ўз пушти камаридан бўлган қизларни ташлаб кетган. Онаси — бутун умрини болаларига бахшида қилган, рўзғор, қизларни узатиш ташвишларидан, ёлғизлик азобидан чарчаган аёл. Баъзида Лайло онасига Умар ҳақида сўз очгиси келар, лекин чўчирди. Севишганлар келажак ҳақида узундан-узун ўйлар суришар, ҳатто болаларига ҳам исмлар топиб қўйишганди. Лайло доим «Тўнғич фарзандим ўғил бўлишини истайман. Ўзим акам йўқлигидан жуда қийналдим», дерди. Умар эса қизлари Лайлодек лобар бўлишини хоҳларди. Афсуски, ҳаммаси ҳар доим истагандек бўлмас экан. Умарнинг ота-онаси ўғлини уйлантириш ташвишига тушишгач, севишганларнинг ҳам ташвиши ортди. Ўғлининг суйганини ҳақида суриштирган онанинг биринчи айтгани «Бизга умуман тўғри келмайди. Ота-онаси ажрашиб кетишган экан» деган гап бўлди. Умар отасидан нажот кутди. Аммо падарининг қарори ундан ҳам қаътий эди: «Тенги тенги билан болам!» Умарнинг кўксида уриб турган бир парча гўшт эмас, юраклигини эса ҳеч ким инобатга олмади. «Шунча йил ўқитдик, боқдик, катта қилдик, энди бир қиз учун бизга қарши чиқасанми?» деган таъналар уни эзиб ташлади. Лайло эса барчасидан бехабар эди. Севги осмонида учиб юрибди. «Шундоқ ҳам кўп қийналганди, ягона юпанчи, ишонгани мен бўлсам…» деб ўйларди Умар. Ота-онаси дарров тенгларини топди. Отасининг яқин ўртоғининг қизини келин қилишадиган бўлишди. Ҳамма иш пишгач, Умарга Насибанинг суратини кўрсатишди. Йигит суратни қўлига олдию, қайрилиб ҳам қарамади. Умарнинг ўзига бўлган ишончи ҳам, умидлари ҳам сўнди. «Бўлажак келин билан учрашувга чиқ. Ҳозир энг чиройли пайтларинг», деган гапларга: «Нима қиламан учрашиб, бир умр ўшанинг юзига қараб ўтаман-ку», дея жавоб берди. Бир мартагина мажбуран учрашди. Тўй ҳам бўлди. Расм-русумлар жойида ўтказилди. Аммо Умар тўйдан аввал ҳамма ишни пишитган. Севганини ўз режасига кўндирган эди. «Кўнглимда бир ёр…» — Мен учун Лайло ҳамма нарса, — деб ҳикоя қилади Умар. — Ундан юз ўгириш, шундоқ ҳам қийналган қизни ёлғиз ташлаб кетиш — бунга кўнглим бормасди. Ахир, уни севаман! Авваллари бошқа аёлни рафиқам сифатида тасаввур ҳам қилолмасдим. Онам уйлантириш ташвиши тушганидан кейингина кўнглимга қўл суқди. Шу пайтгача бирор марта тенгига уйланиш керак бўлган боласининг дардларини тингламади-ку! Менда нима айб? Лайлода-чи? Нега унга осмон-осмон ваъдалар бериб, тенгим эмассан, дегандек ташлаб кетишим керак? Нега энди ота-онам кўз остига олиб қўйган Насибага уйланишим шарту, ўзимнинг муҳаббатимдан воз кечишим керак? Тўғри, ўшанда ҳам бу саволлар мени қийнаган. Жавобсиз саволлар. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмади. Отамнинг раъйини қайтара олмадим. Улар аллақачон Насибанинг уйига совчиликка боришган, ҳамма нарсани ҳал қилишган эди. Ягона йўл Лайлони шаърий никоҳимга олиш эди. Тўйдан олдин ҳаммасини унга тушунтирдим. Уч кун севганим мен билан гаплашмади. Бироқ унинг ҳам муҳаббати кучлилик қилдими, рози бўлди. Насиба мен учун болаларимнинг онаси, онамнинг суюкли келини. Лайло исмли хотиним борлигини билганида кўксимга муштлаб йиғлади. Шартлар қўйди. Фойдаси бўлмади. Чунки ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Уни жойига қайтариш яна бир болани етим қилиш эди. Лайло аввалига ўғил, кейин қиз туғиб берди. Баъзида иккинчи хотинлиги алам қилиб йиғлайди. Балким у қачондир бутунлай қайтишимдан умид қилар. Худди Насибага ўхшаб… Мен болаларимни доим бирга бўлишларини истайман. Ҳар куни ишхонадан чиқиб, уларни уйга олиб келаман. Насиба овқат тайёрлайди, бирга бир дастурхон атрофида овқатланамиз. Олдинига онам бунга қаршилик қилди. Аммо «Хатони биз қилдик, болаларда нима айб?» деган гапимдан кейин индамади.

Мен нима ҳам дердим. — Опа, сизни аллақачон кечирганман, — дедим кулимсираган кўйи. Иккинчи қайнопамнинг ёлғиз ўғли бепушт экан. Шу сабаб келини ажрашиб кетибди. — Бир пайтлар сизнинг болангизни туширмоқчи бўлгандим. Мана, Худойим ўз боламни бепушт қилиб қўйди, — деб йиғлади Фароғат опа. Унга нима деб таскин беришни билмадим. «Қўйинг, ҳали ҳаммаси яхши бўлади», дедим, холос. Худога шукр, ке​​лин тушириб, қиз узатдим. Тўйда қайнопаларимдан маслаҳат сўрашни унутмадим. Улар йигирма йил деганда менинг «яхши келин»лигимни тан олишди. Бугун мени ҳам ҳурмат, ҳам иззат қилишади. Сабрим ортидан бугун оилам бут, кўнглим хотиржам яшамоқдаман. МУАТТАРнинг сўзларини САИДА ёзиб олди....

Бошқоронғи бўлганимни эшитиб, эрим бироз илиқ муносабатда бўла бошлади. Бирокқ бу янгиликни эшитган аждаҳо опаларимиз боладан қутулиш йўлларини ўйлашди. Шундай кунларнинг бирида уларнинг гапини эшитиб қолдим. — Чойига қўшиб қўй, тез таъсир қиларкан, — деди катта қайнопам. — Аниқми? — деди кичиги. — Кампир айтди, шу чойни ичса, боласи тушиши аниқ экан. Қўрқиб кетдим. Мен нима ёмонлик қилдим ахир? Қорнимдаги ҳам бегонамас, жигарининг зурриёди-ку… Шу қадар ҳам тубан аёллар бўладими? Уларнинг режасидан бохабар бўлганим учун қайнопаларим берган чойни ёлғондан уйга олиб кириб кетган бўлдим-у, ҳаммасини деразадан ташқарига тўкиб юбордим. Икки кун давомида бири қўйиб, бири: «Яхшимисиз, Муаттар? Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?» деб сўрашди. «Йўқ, яхшиман», дедим. Улар бир-бирига саволомуз қараб қўйишарди. Хуллас, болам туғилгунча ўз эҳтиётимни қилиб юрдим. Худога шукр, ой-куним етиб, паҳлавондек ўғилли бўлдим. Эримнинг қувончи чексиз эди. Ўғлини еру кўкка ишонмасди. Қайнотам ҳам набира билан андармон бўлиб қолди. Бироқ боламнинг аммалари ўз ниятидан кечай демасди. Рисолат опам келиб, эримга: «Онам бўлганида бизни чиройли кутиб оларди. Манави хотининг на чой қўяди, на овқат қилади. Эсизгина, ўз ота уйимизга ҳам сиғмаймиз», деб ёлғондан бизни уриштирарди. Табиийки, менга кўнгли йўқ эрим опаларининг гапига кириб, роса калтакларди. Боламни бағримга босганча, унсиз йиғлардим. Аммо на опаларимга, на ота-онам ёки акамга дардимни айтолмасдим. Худодан фақат ва фақат сабр тилаб яшардим. Иккинчи болам — қизим туғилганда, қайнотамнинг аҳволи оғирлашди. Бир куни у мени ёнига чорлаб: — Муаттар, қизим, биламан, сизга қийин. Бир тарафдан ўғлим азобласа, иккинчи томондан қизларим тинч қўйишмайди. Аммо сиз бардошли бўлинг. Вақти келиб, улар ўз хатосини тушунишади. Мен ўлгач, оилангизнинг бузилишига йўл қўйманг. Нима бўлса ҳам чиданг, жон болам, — деди ёшли кўзларини артаркан. — Бундай гапларни айтманг, дадажон. Ҳали кўп яшайсиз. Раҳимжоннинг тўйини кўрасиз, — дея тасалли бердим у кишига. Аммо инсон кўнгли сезаркан. Орадан икки кун ўтиб, қайнотам бандаликни бажо келтирди. Қайнопаларим: «Отамга яхши қарамадинг!» деб айюҳаннос солишди. Уларнинг туҳматига, таъна-маломатига ҳам индамай бош тутиб бердим. Ўзга чорам ҳам йўқ эди. Бу гаплар кўчага овоза бўлганида опаларим аҳволим қай даражада эканини билишди. Бироқ мен ҳеч кимга нолимай яшашда давом этдим. Орадан йиллар ўтди. Ўғлим 12 га, қизим 10 га кирди. Бу орада ота-онам ҳам вафот этишди. Бир куни қорнимдаги қаттиқ оғриқдан йиқилиб тушдим. Аксига олиб эрим ҳам ишга кетганди. Аранг ўрнимдан туриб, акамга қўнғироқ қилдим. «Тез ёрдам» билан етиб келган акам мени шифохонага етказди. Кўричак бўлган эканман. Дарҳол операция қилишди. Шифокорлар рухсат бергач, акам ота ҳовлимга олиб кетди. — Бир муддат дам олиб, ўзингга кел. Борасан, ўша уйингга, — деди қатъий оҳангда. — Болаларим-чи? — ўтинч билан тикилдим акамга. — Уларни ўзим олиб келаман, — деганча акам чиқиб кетди. Бироқ қайнопаларим: «Нега бизга айтмай операция қилдирдинглар», деб акам билан жанжаллашишибди. Болаларимни ҳам кўрсатишмабди. «Бола керак бўлса, ўзи келсин», дейишибди. Асабий тарзда келган акам: — Улар аждарҳонинг ўзи экан-ку, синглим. Шунча йилдан буён қандай қилиб яшаяпсан? — деди. — Шу ерда турасан. Болаларинг соғинишса, ўзи келишади. Шу тариқа акамнинг уйида беш ой яшадим. Болаларим мактабга боришганида яширинча кириб кетишарди. Улар ҳам аммаларидан қўрқишарди. Эрим беш ойдан сўнг келди. Акам билан гаплашгач, келиб мени уйга олиб кетди. Йиллар ўтиб борарди. Катта қайнопам қиз узатди. Бу дунё қайтар дунё, дегани рост экан. Қизи қайнопалари билан уришиб, уйига қайтиб келгач, у ўз хатосини тушунди. Келиб мендан узр сўради. — Муаттар, мени кечиринг. Сизга қилган ёмонликларим ўзимга қайтди, — деди Рисолат опам.

Ёмонлиги ўзига қайтган қайнопалар — Оилада уч опа-сингилнинг кенжасиман. Оиламизга ҳавас қиладиган дадамнинг дўсти: «Битта қизингни келин қиламан», деб ният қилган экан. Икки опам узатилгач, бу тилакни амалга ошириш менинг чекимга тушди. «Икки қизингдан қуруқ қолдим, энди учинчингни ўғлимдан бошқасига бермайсан», деб туриб олди бўлажак қайнотам. «Сендан қизим айлансин», дея дадам ҳам қўл ташлаб розилик берибди. Хуллас, тақдирим менинг ихтиёримсиз бошқа бир инсонга боғланди. Куёв бўлмиш хорижда бўлгани учун фотиҳани тайин қилиб, келиши ҳамоноқ тўй қилишга келишиб олишди. Бир олам орзуларим бор эди. Ҳаттоки опаларим сингари куёв билан ширин энтикиб учрашиш ҳам насиб этмади. Ёлғон бўлмасин, тўйга икки кун қолганда у билан учрашдик. Қаҳрамон экан исми. Бўй-басти келишган, қирра бурун, ҳинд йигитларига ўхшаб кетаркан. Менга бошдан-оёқ разм солган йигит: — Ҳм, Муаттар деганлари сизмисиз?.. — деди аллақандай менсимаган оҳангда. Ичимда уйғонаётган ширин туйғулар унинг бу гапидан сўнг бир зумда ўчиб қолди. — Мен сизга уйланолмайман, — деди у дабдурустдан. Йигитнинг кўзларига қарадим. Унинг кўзлари қаҳрли ва кибрли боқарди. — Нега ундай дейсиз? Ахир фотиҳамиз… — гапим оғзимда қолди. — Мендан сўрамай фотиҳа қилишган. Менинг ўз суйганим бор. Бир олам ширин орзулар билан учрашувга чиққан кўнглим ер билан чилпарчин бўлди. Йиғлаганча югуриб кетдим. Кейин бу ҳақда катта опамга айтдим. Воқеадан хабар топган дадам дарҳол дўстини ёнига чорлади. — Қаҳҳор, бу нима деган гап? Ўғлинг ўз севганим бор, деганмиш. Ахир икки кундан кейинга тўй белгиланган… Дадамнинг эътирозини тинглаган бўлажак қайнотам бўғриқиб гапирди: — У тентак бола гапираверади. Аҳамият берма. Албатта, тўй бўлади. Битта ўғил деб кўнглига қараганимга жуда ҳаддидан ошиб кетибди. Тўй бўлади, вассалом. Тўй бўлди. Йиғлаб-йиғлаб келин бўлдим. Янги хонадонда мени нималар кутаётганини ўзимча тасаввур қилишга ҳам қўрқардим. Қайнонам вафот этган. Қайнотам эса менга меҳрибон эди. Аммо эрим ва унинг икки опаси менга қарши тиш қайрашарди. Тўй куни кечаси эрим икки елкасининг орасига ўйиб ёзилган исмни кўрсатди: — Уни жуда севардим. Севгимнинг исботи сифатида, мана, азобига чидаб, нинада ўйиб ёздирганман. Аммо сени деб дадам мени ундан жудо қилди. Унга қарши бирор сўз айтолмасдим. Ёстиққа бағримни берганча йиғлардим. Икки қайнопамнинг қилмишлари эса эримникидан ҳам ўтиб тушарди. Кунда-кунора келиб, қилган ҳар бир ишимдан камчилик топишга, мени бошқалар олдида мулзам қилишга уринишарди улар. Бир куни кир ювиб ўтирсам, катта қайнопам Рисолат кириб келди. — Ҳа, кир ювяпсизми? — деди менсимай. — Келинг, опа, — дея ўрнимдан турдим. Энди сўрашмоқчийдим, у юзини ўгирди. Сўнг илондек вишиллаб: — Сен туфайли укам билан отам тескари бўлиб қолишди. Шунинг учун сени ёқтирмайман. Шўрлик жигарим ўз севганига эришолмади. Ҳаммасига сен сабабчисан. Барибир, бу уйдан кетмагунингча тинчимайман, — деди. Музлаб қолдим. Ахир мен шўрликда нима айб? — Рисолат, уйингга кет. Нима бор бу ерда? — деган овоз эшитилди ортимдан. Ўгирилдим. Бизнинг гапимизни эшитиб турган қайнотам қизини уришиб берди. — Ада, сизларни ҳам кўргани келолмайманми энди… — ёлғондан отасига йиғламсираб гапирди қайнопам. — Келсанг, тўғри келиб, тўғри кет, — деди қайнотам. Сўнг менга юзланди: — Қизим, чой қўйворинг. Ошхонага ўтиб, чой қўйдим. Нон, қанд-қурс, чой қилиб қайнотам ва қизи ўтирган хонага кирдим. Гарчи гапларидан кўнглим ранжиган эса-да, аммо билдирмай очиқ чеҳра билан чой узатдим. Ота-болани ёлғиз қолдириб, ишимга қайтдим. Не кўз билан кўрайки, оппоқ кирлар ивитилган тоғорага кимдир (тўғрироғи, қайнопам) ранги чиқадиган сочиқларни ҳам солиб қўйганди. Кўк ва қизил ранглар оппоқ кўйлакни кўриб бўлмайдиган даражага келтирганди. Йиғлаб юбордим. Алам қилди. Аммо қайнотамга сездирмадим. Бундай ювилган кир учун эримдан тарсаки едим. Хуллас, қайнопаларимнинг бири келиб, бири кетар, ҳар гал турли нағмалар билан мени шу уйдан кетказишга уринишарди. Аммо сабр қилардим. Албатта, бир куни бахтим юзага чиқишига ишонардим.

Қабринг тупроғи қуриган куни уйланаман😢 Бир аёл эрини роса яхши кўраркан, аммо оғир бетоб бўлибдию, вафоти аниқ бўлиб қолибд
Қабринг тупроғи қуриган куни уйланаман😢 Бир аёл эрини роса яхши кўраркан, аммо оғир бетоб бўлибдию, вафоти аниқ бўлиб қолибди. 😢 Бир кун эрига мен вафот этсам қачон уйланасиз деган саволни берибди. 😔 Шунда эри ҳазиллашиб қабрингни тупроғи қуриган куни уйланаман хотин дебди. Кун келиб аёли вафот этибди, ва эри уни тез тез зиёрат қилишга бораверибди. Лекин нимагадир ҳар борганида қабр атрофи тупроқлари нам бўларкан. Бундан таажжубга тушган эр, буни сабабини билмоқчи бўлибди, ва ўша қабристондан кетмай бир четда кузатишга аҳд қилибди. Ва орадан кўп ўтмай бўлган ишдан шокка тушиб қолибди. Эркак кузатиб турган вақт...... 😱

Сукут Сақланг Айрим гап-сӯзларга жавоб бермай сукут сақлаб турган инсонлар - улар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди! - Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради. - Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради. - Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради. - Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради. - Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

🌸​​‌Ассалому Алайкум дилга яқин, яхши инсонларим!🌸 ☘Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонгги муборак ва ҳайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг! 🍃Аллоҳим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. 🪴Жисмингизга соғлик қалб оламингизга хотиржамлик тилайман. 🌴Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин. Шанба тонги муборак! 🍃ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃