ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 21 155 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 758 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 828 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 21 155 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 20 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -406، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -11، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.62‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.74‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 671 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 850 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 18.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 21 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

21 155
المشتركون
-1124 ساعات
-1437 أيام
-40630 أيام
أرشيف المشاركات
Жасадини арилар тўдаси талаган 19 ёшли келин‼️ Маҳалламиздаги энг обрўли оила ёлғиз ўғлини уйлантирди. Келин жуда ҳам бой оил
Жасадини арилар тўдаси талаган 19 ёшли келин‼️ Маҳалламиздаги энг обрўли оила ёлғиз ўғлини уйлантирди. Келин жуда ҳам бой оиладан эди. Кунларнинг бирида ёш келинчак ток уриши натижасида вафот этди. Маййитни энди қабрга қўямиз деганларида, арилар тўдаси учиб келиб маййитни ва атрофдагиларни чақа бошлади. Қабрга қўйишга қанчалик уринишмасин, арилар маййитни қабрга қўйдирмади. Илож тополмаган имом келиннинг отасидан нега бундай бўлганини сўраганда, отанинг берган жавоби ҳаммани йиғлатди. Отанинг айтишича: қизи қизлик вақтида… Давоми👇

#ана_холос 🐄😂 «Мол чимхўр бўлиб қолса, ейдиган нарсасини танлаб еса нима қилиш керак?» ​Чорвадорларнинг кундалик ҳаётидан ажойиб лавҳа: бир аёл мол докторига (ветеринарга) телефон қилиб, сигирининг жуда инжиқ бўлиб қолганидан, овқатни тозалаб, танлаб-танлаб еяётганидан шикоят қилибди. ​ ​Кун давомида яхши кайфият

☁️ Табассум қилинг! 💗Ҳаёт чиройли, 🌳 орзулар эса амалга 🤲ошиш учун берилган. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

     ХАЙРЛИ ТОНГ. 🦋🌸 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌸🌸 БУГУН 🤍🤍💛🤍🤍💛🤍 Сизни севган қадрлаган инсонларни асло асло хафа Қилманг.... Бу хаёт жудаям қисқа Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз❤️❤️❤️❤️ Янги кун муборак 🌷🌷🌷 ✨❤️Пайшанба тонги барчамизга бахт қувонч ❤️✨ОМАД олиб келсин🌷 ✨❤️✨❤️✨❤️✨❤️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖 https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli

#У‌ткинчи_дунё #No_119. #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ахир у мени узоқ бўлсада қариндошим. Хумора, Сардорни олдига ўтириб, кўндиришга уринди. —Мени кўндираман.деб, умид қилма. Кейин у билан қаердан гаплашдинг? Яна келдими уйга? —Кимдандир, номеримни топибди. —У яхши аёл эмас, мен яхши танийман қариндошингни? —Қаердан танийсиз? Хуморани қоши кўтарилди. —Кўчада юрганимдан кейин, танийманда. Хуллас бу хақида бошқа гап очма, кейин ойим ўша қариндошинга қўшиб, ўзингни хам хайдаб солади. Сардорни жиддий қиёфасидан, Хумора гапини тўхтатди. 💫💫💫💫 —Нега келдинг? Латофат эшикни очиб, Розияни кўриб кайфияти тушиб кетди. —Қизимни, кўришга келдим. Розия, Латофатни туртиб ичкарига кирди. —Кет бу уйдан.. Латофат, Розияни ортидан гапирди. —Нега кетар эканман, қизим қани? Розия атрофга қаради —Бу уй эмас, чўчқахона бўлиб кетибдику? Розия бурнини жийриб гапирди. —Оғзинга нима келса, валдирайверма. Латофатни жахли чиқди —Кўп гапирма, уканг йўқлигида қизимни олиб кетишга келдим. —Кеч қолдинг деб қўрқаман. Латофат мазах қилгандек кулди. —Бу нима деганингиз? Розия, ортида турган Латофатга қаради. —Қизинг энди эсингга келдими, улар чет элга кетишган. —Нима қанақасига? Нега кетади? Хаммангни қаматаман.. Розия бақирди —Қўлингдан нима келади? Оналикдан махрум қилинганинг эсингда йўқми? Уялмай қорнингни қаппайтириб келганингни қара. Латофат Розияни билиниб қолган қорнига қараб, лабини бурди —Буни шундай қўйиб қўймайман. Розия бақириб чиқиб кетди 💫💫💫💫 —Синглим яхшимисан? —Ассалому алайкум, опа яхшимисиз, енгилгина бўлиб юрибсизми? —Ха рахмат, бизни иш нима бўлди? Рухсат сўрадингми? —Опажон, хафа бўлманг Сардор акам кўнмади. Хумора хижолат бўлиб гапирди. —Бир марта илтимос қилсам, шуни хам бажара олмадингми? Битта эрингни кўндира олмасанг. Розия жахл қилди —Опа, ахир янги келинчак бўлсам. Ўзимга қўшиб сизни хам олиб келиб олсам бу ғалатимасми? —Нимаси ғалати? Ахир шунча хона бош ётибдику. Битта хонани бериб турса бўладику? —Опа хохласангиз ойимга айтаман, сизга бош ётган уйларимиздан бирини беради.

#У‌ткинчи_дунё #No_118 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ким экан ўша ит? Ботир, Жама қаради. —Ўзбекистондан қилинмаган, рақам чет элники. Мана, бу рақам экан. Жама Мунирани телефонини узатди. —Абанент апарати ўчирилган. Ботир қўнғироқ қилиб, туша олмай хуноби ошди. —Бу ўшалар, Муслимни сотиб олганлар. Жама, ёзилган запсни кўрсатди. Мунира ўша эркак билан гаплашган, ёзувини эшитиб асабийлашди. —Ўлдираман... Хаммасини ўлдираман. Ботир ўкирди. —Аёлингиз ўзига келди. Хамшира югуриб ичкаридан чиқди. —Ростданми? Ботир Мунира ётган хонага югурди. —Қўрқитиб юбординг гулим. Ботир Мунирани пешонасидан ўпди. —Муниса... Мунисни қутқаринг.. Мунира бехол кўзини юмди. —Қўрқма, Мунисага хеч ким зарар бера олмайди, мен бор эканман хеч бирингизга, хатто пашша хам озор бера олмайди. —Боламмм... Мунира, қорнига қўлини қўйиб, кўзларини яна очди. —Болам эса, болаларим.. Рахмат сенга, бир эмас икки фаришта хадия қилганинг учун. Ботир, Мунирани сочларини силади. —Қани? Болалар қани? Мунира зўрға гапирди —Уларни докторлар қарашяпти, уларни ўйлама. Сен тезроқ оёққа туришинг керак. —Табриклайман.. Назо ичкарига кўзларида ёш билан кириб келди —Рахмат опа.. Мунирани нигоҳи Назога қаратилди. —Яхшимисиз? Бола яхшими? Назо Мунирани олдидаги бош краватга қаради. —Ховлиқма, болалар яхши. Улар докторлар назоратида. Ботир Назога қараб жилмайди. —Нима? Болалар? Назони оғзи очилиб гапирди —Албатта, бир ўғил ва бир қиз. Ботир фахр билан гапирди. —Қандай яхши. Умри билан берган чин бўлсин. Назони юзига ғамгинлик югурди. —Рахмат опажон. Бу болалар сизни хам болангиз. Иккимиз бирга катта қиламиз, мендан анча каттасиз, сиз эплайсиз бола қарашни. Мунира холсиз жилмайди. —Рохтданми? Менга хам қарашга рухсат берасизми? —Албатта, сенга бермасак кимга берамиз? Ботир, Назога қараб ўзини айбдор ҳис қилди. —Рахмат Назо ўзини ушлаб тура олмай, кўз ёшларини озодликка чиқарди. 💫💫💫💫 —Сардор ака, кеча келган опам бор-ку? Хумора, сочини таракан Сардорга қаради —Хўш.. Сардор телефондан кўзини узиб Хуморага қаради —Ўшани эри уйдан чиқариб юборганди, тухмат қилиб. Бизникида яшаб турай деяпти.. —Нима? Ақлинг жойидами? Сардор бақириб юборди. —Нима қилибди, савоб бўладику? Хумора ўпкалади. —Бундай савоб керакмас. Сардорни қошлари чимирилди

#У‌ткинчи_дунё #No_117 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хуллас, поччангга керагинг йўқ экан, синглингга хабар бердик. Ишимиз ўхшаб қолса, Ботирбойни анча мунча пулини шиламиз, йўқса Ўзбекистонга борасан, синглингни менга берасан. —Хўш, синглимни эвазига нима берасан? Муслим, қўлини қовуштирди. —Ўзинг хохлаган хаёт. —Мунирани кутайлик, жавоб келмаса, унга қараб иш қиламиз. Синглимни ўқишга деб шу ерга юбораман, ўзинг кутиб оласан. Лекин айтиб қўяй, синглимга озор бериш йўқ. —Эх, қўйсангчи. Нега озор берарканман Эркак кулиб қўйди. 💫💫💫💫 —Опа, қийналмай ўтирибсизми? Диёр, Латофатга қўнғироқ қилди. —Ука ёлғизлик ёмон экан, мен ўзимга ўзим қилдим. Қизларимни ўзимдан совутдим, ўғлим эса мени кўчада қолдириб кетди. Латофатни кўзлари ёшланди —Майли опа, диққат бўлманг. Хаммаси яхши бўлади. Биз хам жойлашиб, ишларимни йўлга қўйиб олдим, Зарнигорни дўстимни фарзандлари билан мактабга жойладим. —Сен учун хурсандман. Латофат ортиқча гапиришни хохламади —Майли опа, яхши бўлсангиз. Яна гаплашамиз, ишга кириб кетяпман. —Ўзингни эхтиёт қил ука. —Хўп сиз хам. Опа, илтимос Нигишни қабрига бориб туринг, қараб туринг. Диёрни қалби ўртанди. —Хўп, сен ўйлама. Ўзим хабар олиб тураман. 💫💫💫💫 —Хуморани қаердан танийсан? Сардор, уйга кириши билан бўйнига осилган Розияни ўзидан итарди —Холамни набираси, нега унга уйландингиз? —Мен қаердан биламан, у сени қариндошинг эканини? —Уни севиб қолдизми? —Афсуски ха... Энди сен билан орани очиқ қилишим керак. Сендан хабар олиб тураман. —Хеч қачон, эшитяпсизми? Хеч қачон, сизни хеч кимга бериб қўймайман. Керак бўлса, ўша хотинингизни сочини битталаб юламан. Розия бақириб гапирди —Менга қара. Қорнингдаги болани хурматини қиляпман. Хотинимни тилинга хам олма.. Сардор Розияни тирсагидан махкам сиқди.

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қаттиқ шамолдан кейин бўлган воқеа экан. Мулкинг халолидан келса... дегани шу бўлади азизлар. https://t.me/Xazon_Rezgi

САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхш
САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхшилайди – Терини сўлишдан асрайди ва парваришлайди – Кўриш қобилиятини оширади – Кўз билан боғлиқ айрим касалликларни енгиллаштиради ⚠️Эслатма: Фақат табиий сарёғ ва меъёрда! Ҳаддан ошиш зарарли бўлиши мумкин.

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇

​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз. Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да. — Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти. Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди. — Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди. Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди. — Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти. Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди! «Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…» — Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради. — Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак! — Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади. Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига: «— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан? «Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам. Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди: — Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку… Қутлибека РАҲИМБОЕВА

📝БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК.. У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди. — Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди. Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душманнинг ишини қилган экансан-да! «Сирим фош бўлмайди», деб ўйлаганмидинг? Йўқ, Худойим чевар, ҳамма нарсани ўрнига қўйиб қўяди. Суф-эй сендай ўртоққа», — дея аламидан чиқар эди. Йўқ, кейинги олти ой мобайнида бошига тушган савдолар уни оғир-вазмин бўлишга, кўп нарсани ичига ютишга ўргатди. Шунинг учун ҳеч нарса бўлмагандек жилмайиб: — Яхшимисан, Дилафрўз? Жуда очилиб кетибсан. Илоё, кўз тегмасин. Ҳамиша шунақа ёш, чиройли бўлиб юр! — деди-да, «Сизнинг столингиз ўттиз саккиз», дея тирсагидан тутган сарвқомат қиз тарафга қайрилди. — Эссизгина, столинг бошқа экан. Ўтираверайлик-чи, балки, алмашиб олармиз, — деди Дилафрўз. У ҳануз сумкачаси билан қўлини бекитиб турарди. Нодира ҳам сохта афсус билан: — Шунақа экан… Столимиз бир бўлганда гаплашиб ўтирардик. Ҳа, майли, ростдан ҳам ҳали алмашиш имкони бўлар, — деди-да, қизга эргашди. Нодира тепаси гуллар билан ясатилган бу кошонага кирган пайтида: «Нимага келдим ўзи? Таклифнома берди, ҳамма ҳам бунақа эҳтиромга лойиқ кўрилаётгани йўқ-ку, деб югуриб келавердинг», дея ўзини койиган бўлса, ҳозир Дилафрўзни кўргач, келганига суюнди. Демак, жонажон ўртоғи уни тугаганлар қаторига қўшиб қўйибди-да. «Нодиранинг ўғли тўрт девор ичига кириб кетди. Энди унинг юзи қора бўлди, уни нуфузли аёллар саноғидан чиқариб ташлайди», деб ўйлабди-да. Чучварани хом санабди. Ҳали-бери Нодиранинг шохи синмайди. Уни давралар тўридан пойгакка тушириш хамирдан қил суғургандек осон иш эканми?! Нодира тадбир муносабати билан ўзига оро берган аёллар даврасида ўтирар экан, ён-верига қараб, Дилафрўзни қидирди. «Мен уни кўрмаётган бўлсам-да, у мени кўриб ўтирганига ишончим комил. Юраги потирлаётганмикин? Олдимда ёлғони фош бўлиб, обрўсизланганидан сиқиляптимикин ё «Бопладим, ажаб бўлди», деяётганмикин?» Ҳамма жой-жойига ўтиргач, сана муносабати билан ташкил қилинган тантана бошланди. Бири-биридан сермазмун нутқлардан сўнг санъаткорларга навбат берилди. Нодира атрофидаги гулдай тебранаётган аёлларга қараб ўтирар, фикрини жамлашга уринар, лекин хаёллари сочилиб кетаверарди… «Ўғил-қизимдан тиндим. Энди бемалол яйраб юрсам бўлади…» Ҳарҳолда, Нодира бу гапни шукроналик билан гапирган бўлса-да, барибир, Худойимга хуш келмадими, бундан тўрт-беш ой аввал ҳаёти остин-устун бўлиб кетди. Ўғли кечаси машинасида бир одамни уриб кетди. Албатта, оғир жароҳат олган қирқ ёшлардан ошган эркакнинг ўзи улфатчиликдан келаётган, яхшигина кайфи бор экан. Энг ёмони, Нодиранинг ўғли Элбекнинг ёнида қиз боланинг борлиги… Элбек онаси билан хотинига: «Ишхонада эдим, ойнинг охири бўлгани учун ҳисоботимни тугатиб қўяй, деб қолиб кетибман. Бу қиз бекатда турган экан, қўл кўтарди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. Манави одам йўлнинг ёқасида турган эди, бир қадам қолганда юриб юборди. Тормозни босишга улгурмадим», дея қасам ичса-да, Нодиранинг ҳам, келини Гулнозанинг ҳам кўнглига тушган шубҳа аримади. Гарчи Нодиранинг синглиси: — Опа, кўнглингизни тўғри қилсангиз-чи! Агар Элбекнинг ёнида ўтирган ўша қиз билан бир балоси бўлганида уни сизга, айниқса, Гулнозага кўрсатиб ўтирмасди-ку. Ўша заҳотиёқ ҳайдаб соларди… — дея опасининг кўнглидан шубҳа-гумонларни ҳайдамоқчи бўлса-да, Нодира билан Гулнозанинг қовоқ-тумшуғи очилмади.

ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман ,
ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман , Довонлардан ошаман, Қучоғига шошаман, Оилам-бахтим қўрғони. Умримнинг зар чашмаси, Азиз улуғ барчаси, Жонимнинг бир парчаси, Оилам- бахтим қўрғони. Тупроғи зар тўтиё, Ошёни нуру зиё, Мен учун ёруғ дунё, Оилам -бахтим қўрғони. Ўғлим, қизим дилбандим, Отам, онам жаннатим, Тиллолардан қимматим, Оилам-бахтим қўрғони. Тинч, осуда кўнглим чоғ, Тушмасин ҳеч унга доғ, Асрагин ўзинг Аллоҳ, Оилам-бахтим қўрғони. ✍Хуршид Карим Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган,
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йу‌злари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇

​​📝​​Севги ва ажирим. "-Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг... -Севиб қолдингизми?  -Қаёрдан билдингиз? -Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!” деганингиздан... -Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку...  -Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми?  -Иложи борми?  -Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор.  -Қайтаришнинг иложи йўқми?  -Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ... Психолог қабулидан лавҳа “...Мен оиласи бор эркакни яхши кўриб қолдим... Турмушдан ажраганимга олти йил бўлади. Хотини бор эркакни яхши кўриб қолиш азобини тушунтиришим қийин сизга. Айтганча, сизнинг турмуш ўртоғингиз борми? Менинг бу гапларимни эшитиб ёмон кўриб қолмайсизми?  Психолог: Оилам, турмуш ўртоғим, келиним, ўғлим қизим бор. Аммо, бу ҳаёт синовингиз мен сизнинг пешонангизга ёғганларини эшитиб ёмон кўриб қолмайман, ишонинг. Давом этаверинг, эшитаяпман... ... Мени эса икки ўғлим бор. Турмуш ўртоғим аварияда вафот этган. Тўғриси қачонки оилада эр-хотин чиқишмаса хотин эрини ёмон кўриб қолиши мумкин. Лекин ҳеч қачон эрига ўлим тиламаслиги керак экан. Мен эрим билан олти йил яшадим. Олти йил ичида инсон ичига қанча зардоб сиғишининг иложи бўлса, шунча азобни ичимга ютган хотинман. Эрим тадбиркор эдилар. Худо раҳмат қилсин далага пахта, экин экардилар. Уйимизда ишчилар, теримчилар, трактористу, машина тузатувчи усталарнинг кети узилмас эди. Уларга ош-овқат деганидек. Мол-ҳол, қайнона-қайнота, нон ёпишу қозон қайнатиш деган юмушлар бўлади қишлоқда. Яна свет ўчиб қолишини айтсам. Эрим ўша ишчиларга ҳам “ўйнаш” қилиб ураверарди. Менинг айбим нима? Уларга овқат беришим керак эди, овқатларини бердим десам ҳам тушунмасдилар. Ҳар сафар ноҳақ калтакланганимда уни ичимдан қарғардим. Нимаям қила оламан тан олмасдан... Бу дунёдан ўлиб қутилди. Мен эса унинг жаҳлидан, зуғумидан, заққум егандек уйидаги меҳрга очарчиликдан қутилдим. Ўлганларида ҳеч ниманиям сезмапман. Ўғлим етим қолгани-ю, ўзим бева қолганимни тушунмадим ҳам.  Кейин мени ўйдан ҳайдашди... Тошкентда бир укам ўқирди. Шу жойга келиб бир катта ишхонанинг ҳам ош-овқатини қилишга ва тозалаб беришга иш топдим.  Кўриб турибсиз чиройли аёлман. Бир эркак кўзимдаги мунгни ва баъзан йиғлаб пол артаётганимни кўрибди. Кейин кўнглимни сўради. Ҳаётимни айтиб бердим. Менга бу одамнинг раҳми келди... Яхши гапириб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қиларди. Бир куни 8 мартга атаб ҳаммани табрикладилар, аммо менга бир атир совға қилибдилар. Мен тўғриси бу одамни яхши кўриб қолдим. Ўзимга қарашни бошладим. Сочимни бошқачароқ қилиб турмакладим. Ҳамма аёллар менинг озғинлигимга ҳавас қилишарди. Бу озғинлик эмас азадорлик, бахтни ҳис қилмаганлик, табассум йўқлиги, аёл эмаслик, битта қозиқга айланиш, касалманд кайфият эканлигини қаердан ҳам билсин бахти бутун аёллар.  Ҳулласи... Менинг виждоним қийналишни бошлади. Аллоҳ олдида ҳам ўзимни гуноҳкор ҳис қилишни истамасдим. Бу одамнинг менга берган ёрдамларини ишхонамиздаги бухгалтеримиз ва бошқа ишчилар ҳам сезишарди. У одам менга никоҳ таклиф қилди. Мен аёлининг билиши кераклигини айтганимда Аллоҳ билса бўлди” дедилар ва мен бу гапга рози бўлдим.  Азобим янада кўпайди. Хотини бу ҳақда билди. Менга бир хоналик уй олиб бергандилар ва ҳафталик рўзғоримни қилиб берардилар. Уй тўққизинчи қаватда эди. Бир куни аёллари тўққиз қават уйнинг олдига келиб бор овозлари билан “....!”, “....!!” “Сен менинг эрим билан....!” деб ярим соат бақирди. Қандай қилиб ошхонага бориб пичоқ олганимни ва қорнимга суққанимни билмайман... Бугун қирқинчи кун. Аввал эримни қабрга кўмдим. Энди мен ишонган эркакни никоҳли эримни қалбимнинг қабрига кўмдим.  Менга ёрдам беринг... Бу севгидан қутилай...  Шу аёл эри билан бахтли яшасин... Мен эса яна оч-наҳор... Ноним-ошим бору, лекин яшашга иштаҳаси йўқ семиз, бахти бутун аёллар орзу қилган озғин аёлга айланай...  Севгимни хотирамдан ўчириб беринг... Опажон...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 - إحصائيات وتحليلات قناة تيليجرام @ibratli_sozlar