Бахтсиз тасодиф...
(Воқеий хикоя)
Муслима уйқуси келиб йиғлаётган ўғлини соат тўққизларда бешикка солди.
Одатда шу пайтда ухлаган ўғли икки
соатдан ортиқ тинч ухлаб олар, Муслима эса вақтдан фойдаланиб, йиғилиб қолган yй юмушларини битириб оларди. Қори боланинг (уни эркалаб хамма Қори бола деб чақирарди) футболкасини ечмай бешикка ётқизган она, бошини кўтараётгани учун кўкрагидан аста босиб, йўргаксиз боғлаб олди. Жисмонан полвонгина бўлган бола қўллари боғланса хам ўрнидан туриб кетгудек бошини кўтарар, оғзини очиб эмиш илинжида кўкрак қидирарди. Сабрсиз ўғлига шошиб кўкрак тутди-ю, бешикка суяниб кўзини юмди...
Муслиманинг қанона-қайнотаси
эрта оламдан ўтган экан. Абдуллани акаси ота бўлиб уйлади, бошини иккита қилди. Аммо, ўзининг ўғиллари кўплиги учун ота ховлидан бошқа жойга уй солиб чиқмади. Иккита қизчали бўлишганда, Абдулла ва Муслималар ўзлари ишлаб, бошқа
уй сотиб олдилар. Эх-хе, бу уйга кўчгунча, бу бошларидан нималар ўтмади дейсиз.
Мана, хаммаси ортда қолди, Худога шукур! Иккита қиздан кейин, ўғил, ўғил
бўлганда хам хар кимнинг хаваси келадиган полвонгина ўғилли бўлишди. Эндигина ёшига тўлган бўлса хам, унинг баъзи харакатлари ақлли одамларни хам хайратга соларди. Хали ёшига етмасдан туриб хамма яқинларини хатто кийимларигача таниб олганди. Агар дадаси ишдан келиб, дўпписини хотинига кийдириб қўйса қийқириб кулар, онасидан ечиб, дадасига узатарди. Ёки катта опасининг бирон кийимини кичик опаси кийиб олса, этагидан тортиб ечмагунча қўймасди...
Ўғли тинчиб қолганини сезган она бешик пардасини хиёл тортди-да, аста
ўрнидан турди. Эшикни беркитганда ғижирлаб ёпилганди, “Шу савилни ёғлаб қўйса бўларкан, ғижирлаб асабга тегадиган бўлибди” деб хаёлидан ўтказди. Ташқарига чиқаркан, ховли супиришга тушган қизларига қараб юзи ёришди. Бир икки кун қариндошларининг тўйларида бўлиб, анчагина ишлар, ювилмаган кирлар Муслимани кутиб қолганди.
-Ўзимни ақлли қизларим, онасини дастёрларидан айланай!- уларни эркалаб илхомлантирди.
- Биттанглар супиринглар, биттанглар ахлатни куракчада пақирга
солиб, четга обориб ташанглар!
-Хўп бўлади, аяжон. Кейин биз хам сиз билан кир ювамиз а?-эркаланди
кичик қизи.
-Мен деразаларни артаман,-деди катта қизи.
-Хоп, ширинларим. Бўлақолинглар, укангиз уйғонгунча хамма ишларни
битириб оламиз.
Бир қарашда ўзбек аёлига уйда хеч қандай иш йўқдек туюлади. Аммо, бир
ишга киришса, кўзга кўринмаётган ишлар тоғдек савлат тўкади. Гохида эркаклар ишдан келади-да, хотинларга мазза, овқат қилади-ю, телевизор кўри-иб ётади, деб
ўйлаб қоладилар. Лекин, зийрак эрлар, аёлининг чарчоқ юзига қараб, кўринмас юмушлардан тинкаси қуриганини сезадилар. Аслида, ховлидаги кўринмас юмуш дейиш
бу эркакларга нисбатан, аёллар хар бир ишни кўриб, режа қилиб турадилар.
Муслима соат ўн биргача кундалик юмушларни хам, кирларини хам ювиб
битирди. “Қори болам хам хозир уйғониб қолса керак, аввал уни бешикдан ечиб, эмизиб берсам, кейин тушлик тайёрласам хам бўлади.” У шундай хаёлда уйга яқинлашаркан айвондаги соатга қараб, хали ўғли уйғонадиган вақт бўлмаганини
кўрди. Шундай бўлса хам, негадир юраги ғашланиб, ичкарига кирди.
Оналарининг “Вой!” деб чинқиришидан қизлари бир сапчиб тушди. Муслима бешикка югурди, э вох, бола бешикдан полга осилиб қолганди! Боламга не бўлди? Қанақасига!? Нега!?
Онанинг миясига аёвсиз саволлар
санчиларди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Абдулазиз полвон бола эди. У боя
эшикнинг охиста ғижирлаганида сергакланган, шу бўйи уйқуси қочиб, бешикдан тушишга уринган эди. Қўлларини тинмай қимирлатиши эвазига, бешик чилвирини бўшатиб олган, бундан фойдаланиб полга тушишга уринганда эса, елкасига сурилиб қолган ип, бўйнига сиртмоқ бўлганди.
Муслима яшин тезлигида боласини бешикдан олиб бағрига босди. Момиққина томоқлари кўкариб турган тана совуб бўлибди. Муслиманинг кўз олди қоронғулашди.
Нима қилиб қўйдим жоним болам? Нега ёнингда ўтирмадим-а, қори болам! Вой бола-а-а-м!!!
Асли инсон зотига Аллох умр берармуш,
Болага жон беришга Она тайёр турармуш.
Товонга тикон кирса юракка ниш
урармуш,
Бўзлаб-бўзлаб тиконни кипригида олармуш!
Давоми 8:58 да