cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

TOSHBOY XALFA JOME' MASJIDI

Ушбу канал ТОШБОЙ ХАЛФА ЖОМЕЪ масжиди бош имоми назоратида. Телеграм канал орқали Ўзбекистон Республикаси Диний идораси томонидан берилган расмий маълумотлар бериб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
229
Obunachilar
-224 soatlar
-67 kunlar
-1930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#dolzarb 🌙 АКА УКА ОҚИБАТИ (давоми бор) 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ #назр ❓1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган: إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره “Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Repost from FATVO.UZ
#Видео #гуноҳ #жосуслик 🎙Биродарини айбини яшириш керак Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Xatib.uz
У менинг биродарим Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қуйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб: - “Агар у қудуққа тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?” - деб сўрадилар. Улар: - “Чиқарардик” - дейишди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: - “Биродарингизни сўкманглар, уни сўккандан кўра сизларни гуноҳдан сақлаган Аллоҳ таолога ҳамд айтинглар” - деди. Одамлар: - “Бу кишини ёмон кўрмайсизми?” - деб сўрашди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: - “Мен унинг қилган амалини ёмон кўраман, лекин бу ишини ташласа, у менинг биродарим” - деб жавоб бердилар. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Xatib.uz
Кам таъминлаган ҳоким Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, саҳобалардан Саъид ибн Омир разияллоҳу анҳуни Шом диёрига яқин Ҳумс шаҳрига амир этиб тайинлади. Саъид ибн Омир вазифасига киришиб кўп ўтмасдан Мадинага Ҳумсдан бир неча нафар мулозимлар келишди. Халифа улардан ҳол-аҳвол сўради. Ҳокимнинг иш юритиши ҳақида маълумотлар олди ва суҳбат сўнггида шаҳрингиздаги фақир-қашшоқларнинг рўйҳатини тузиб беринг, байт ул-молдан уларга нафақа тайинлайман, – деди. Улар қатор рўйҳатни тузиб халифага тақдим қилишди. Умар розияллоҳу анҳу рўйҳатни кўздан кечирар эканлар, орада Саъид ибн Омир деган исмга ҳам кўзлари тушди. – Бу одам ким? – сўради Халифа. – Бу бизнинг ҳокимимиз, – деб жавоб қилишди. – Наҳотки?! У ҳам фақирлар қаторидами? – Ҳа. Аллоҳга қасамки, унинг ҳонадонида кунлаб қозон қайнамайди. Биз бунга шоҳидмиз… Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг кўзларидан тирқираб ёш оқиб кетди. Ўзини ўзи койиган Умари Одил уларга минг динор солинган ҳамён бериб, уни ҳокимга, ўз эҳтиёжига сафрлаши учун беришни тайинладилар. Ҳумсликлар келди. Эшикни тақиллатиб Саъид ибн Омирга омонатни узатишди. Ҳамённи қўлига олган Саъид ибн Омир унинг ичини очаркан ундаги тилла тангаларга кўзи тушиши билан “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” оятини ўқиганча ҳамённи улоқтириб ташлади. Амирнинг хотини ҳовлиқиб: – Ҳа, тинчликми? Мўминлар амири ўлиб қолибдими? – деб сўради. – Йўқ. Ундан ҳам катта мусибат!!! – Тинчликми ўзи? Мусулмонлар бирор муҳорабада мағлубиятга учрабдими? – Йўқ! Ундан ҳам каттароқ бало! Уйимга охиратимни барбод қиладиган фитна кирди. – Ундай бўлса уни чиқариб ташланг, халос бўлинг. – Сен бу ишимга қарши эмасмисан? – Асло, мен доим сиз биланман. Саъид ибн Омир ҳамённи олиб ичидаги минг динорни фақирларга тақсимлаб берди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
#xasta_qalblar_davosi 📖 Раъад сураси 35-43-оятлар 👤 Шайх Алижон қори 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ #ғусл #таҳорат ❓1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган: وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ." “Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ، “Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Repost from Xatib.uz
Қўшничилик ҳам сотиладими? Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қуйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга: - “Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул берасизлар?” - деди. Харидорлар: - “Қўшничилик ҳам сотиладими?” - дейишди. Муҳаммад уларга: - “Сўрасанг берадиган, сўрамасанг ўзи келиб хабар оладиган, ёмонлик қилсанг, яхшилик қайтарадиган одамга қўшни бўлиш қандай қилиб сотилмасин?” - деди. Бундан хабар топган Саъид ҳовлини сотмасликни сўраб, қўшнисига юз минг дирҳам жўнатди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ? #ҳадис ❓1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти). Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Repost from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...