cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
16 963
Obunachilar
-4224 soatlar
-817 kunlar
-13830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

05:26
Video unavailableShow in Telegram
Ёлғон сўз. Раҳимберди домла Раҳмонов Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
ЗИКР Бир киши ҳар кеча "Аллоҳ" дер, бу зикрдан завқ олар еди. Шайтон: "Эй кўп гапирувчи, шунча "Аллоҳ" деганингга яраша унинг "Лабайка" дегани қани? Аллоҳ салтанатидан бир жавоб йўқ. Уялмай, зерикмай токайгача "Аллоҳ" деб турасан?" - деди. Одамнинг кўнгли синди, бошини ерга қўйди, ётди. Тушида яшил либос кийган Ҳазрат Хизрни кўрди. Ҳазрат Хизр: "Ўзингга кел, нега зикрни бас қилдинг, чақирган исмдан қандай зерикдинг, зикрингдан қандай пушаймон бўлдинг?" - деди. Одам жавоб ўрнида: "Лаббайка" деган овоз келмаяпти, даргоҳдан қувилишдан қўрқаяпман", - дегач, Хизр: "Сенинг "Аллоҳ" дейишинг бизнинг "Лаббайка" дейишимиздир. Сенинг у ниятинг, дардга тушишинг, ёниб-куйишинг бизнинг хабарчи аскаримиздир. Сенинг ҳийлаларга ишонишинг, чоралар излашинг сени ўзимизга тортишимиздан, оёғингни қўйиб юбормаганимиздадир. Қўрқув-хавотиринг еса лутфимиз камандидир, ишқинг ҳам. Ҳар "Йо Раббий" дейишингда бизнинг "Лаббай, афандим" дейишимиз яширин! - деди. (Жалолиддин Румий) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ЗИКР
Hammasini ko'rsatish...
Кўчиришдан қутулдим Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг улкан асари - Бидоя ва Ниҳоя китобида ҳижрий 489 йил воқеалари ҳақида сўзлар экан, Ибн Хозиба лақабли Абу Бакр Даққоқ исмли олим ҳақида қуйидагиларни ёзади: - "Бу киши одамларга билимини тарқатиш орқали, гўзал қироати, ҳусни хати, нусхаларни бехато кўчириши билан маълум ва машҳур эди. Қироат ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган, Хатиб Бағдодийдан кўп ривоят қилган киши эди. Ўзи ҳақида гапирар экан, шундай ёзади: "Бағдод сувга ғарқ бўлганида ҳовли-жойим ҳам, китобларим ҳам ғарқ бўлди.. Ҳеч нарсам қолмади. Китоблардан нусха кўчиришга мажбур бўлдим (қадимда китоб нусхалари хаттотлар томонидан қўлёзма шаклида кўчирилиб, кўпайтирилар эди). Ўша йили (489 йил) Саҳиҳи Муслимдан етти нусха кўчирдим. Бир кеча туш кўрибман. Тушимда қиёмат қўпибди. Бировнинг "Ибн Хозиба қани!" деб чақираётганини эшитдим. Бордим. Жаннатга киритилдим. Жаннатга кириб хотиржам бўлгач, чалқанча ётдим ва оёқларимни бир-бири устига қўйиб: - Китоб кўчиришдан қутулдиме! - деб юбордим.. Кейин уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда қалам, қаршимда нусхалар қалашиб турган экан..". (Ибн Касир, “Бидоя ва Ниҳоя”) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Кўчиришдан қутулдим
Hammasini ko'rsatish...
Ҳамма нарсам ота-онамники! Раҳимберди домла Раҳмонов Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Аёлларнинг энг яхшиси Ҳакимдан сўрадилар: энг яхши хотин қандай бўлади? Жавоб берди: энг яхши хотин: 1. Раббисини рози қиладиган 2. Эрига бўйсунадиган 3. Уйидан чиқмайдиган 4. Беш вақт намозини ўқийдиган 5. Сирини ташқарига чиқармайдиган 6. Кавуши кўринмайдиган 7. Овози эшитилмайдиган 8. Васфи билинмайдиган 9. Ўз қавмида иззатда 10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум) 11. Гўдагига меҳрибон энага 12. Уйи жаннат 13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади 14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади 15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади 16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади 17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади. 18. Агар у эрига боқса ажаблантиради 19. Агар эрининг айбини кўрса яширади 20. Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади 21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Аёлларнинг энг яхшиси
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тарозу Бева бир аёл тирикчилик дардида бир дўконга сариёғ қилиб сотарди. Дўкон эгаси у эса унинг сарёғини тортмасдан олиб қолиб пулини берарди. Шу тариқа анча вақтлар ўтди. Бир куни дўкон эгасининг хаёлига нимадир келгандек бўлди-ю, аёл олиб келган сариёғни тортиб кўрди. Қараса 1 кг деб берилган сариёғ 900 гр чиқди. У дарғазаб бўлиб аёлга бақира кетди: “Сен нега мени алдамоқчи бўлдинг? 1 кг деб 900 гр сариёғ берармидинг? Худодан қўрқмайсанми?” Аёлнинг юзи уятдан қип-қизил бўлиб кетди. Сўнг дўкон эгасига аста шундай деди: “Жаноб, менинг уйимда сизникидек тарози йўқ, бир амаллаб қўлбола тарози қилиб олганман. Унинг бир палласига сиздан сотиб олган шакарни қўйиб сариёғнинг оғирлигини ўлчайман... ". Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...