Кўк бўри ҳайқириғи
Маълумот биздан, фикр юритиш сиздан. Мурожаат учун: @KUKBURI_bot
Ko'proq ko'rsatish472
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-87 kunlar
-4030 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Photo unavailableShow in Telegram
Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келади
@Кўк бўри ҳайқириғи
🇺🇿🇰🇷Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
@Кўк бўри ҳайқириғи
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇬🇺🇿Қирғизистон президенти яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда
@Кўк бўри ҳайқириғи
Photo unavailableShow in Telegram
"Москва биржаси" доллар, евро ва Гонконг долларидаги савдолар тўҳтатилганлигини хабар қилди.
Бундай қарор АҚШ томонидан биржага нисбатан санкция-чеклов чоралари киритилиши муносабати билан юз берди.
@Кўк бўри ҳайқириғи
Repost from Ўйлашимча?
Исроил Рафаҳга ҳужум қилди. 45 киши ўлгани айтилмоқда. Тасвирлар шунчаки даҳшат. Нетаняҳу инсон эмас.
*
АҚШ Президенти Жо Байден ҳар доимгидек, чала ёрти муносабат билдирган ва Исроил фуқароларини ҳимоя қилишга ҳуқуқли деб айтган.
Бегуноҳ инсонларни ўлдириш эвазига ХАМАСга қарши курашаяпти. АҚШ эса қуроллар етказиб беришдан тўхтамаяпти. Дунёдаги жамики урушлар бошида АҚШ ва Исроил турибди.
🇵🇸Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластинни тан олди
🔴 Дублинда Ирландия Бош вазири Саймон Харрис Фаластин бир асрдан кўпроқ вақт олдин Британиядан мустақиллик учун урушдан сўнг Ирландия олган суверен давлат сифатида тан олиниш ҳуқуқига муносиб эканини айтди.
🔴Мадридда Бош вазир Педро Санчес шундай деди: “Мен бир нарсани аниқ айтмоқчиман: бу эътироф ҳеч кимга қарши эмас.
❗️Жавоб сифатида Исроил қарорга норозилик сифатида ушбу давлатлардан ўз элчиларини “зудлик билан” чақириб олишини эълон қилди.
🇸🇪 Шу пайтгача Швеция Фаластинни давлат сифатида бир томонлама тан олган ягона Европа Иттифоқи аъзоси эди. Европа Иттифоқига қўшилишдан олдин ҳам бир қатор бошқа Европа давлатлари бу позицияни эгаллаган.
Айни пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 давлатнинг 140 дан ортиғи Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган.
✋ Афтидан, АҚШда нимадир режадагидек кетмади. Бироқ, "Эски дунёда" ақлнинг донаси қолганидан фақат хурсанд бўлиш мумкин. Аммо қанча одам ҳалок бўлганини ҳисобга олсак, Европа давлатлари жуда кеч ўзига келмадими?
@Кўк бўри ҳайқириғи
🇺🇿Самарқандда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади
Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари иштирокидаги биринчи саммит бўлиб ўтади, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
@Кўк бўри ҳайқириғи
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
@Кўк бўри ҳайқириғи
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.