ТАШЛАНДИҚ ҚИЗАЛОҚ.
ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА.
1. САЛОМ, РОССИЯ!
Зулхумор асли тожикистонлик. Баланд тоғлар ёнбағридаги қишлоқда истиқомат қиларди. Оиласи, беш фарзанди бор эди. Тоғни урса талқон
қиладиган жуфти ҳалоли бор эди.Ширингина турмушиыбор эди. Эри Эркинжон давлат идорасида ишлар, кунда туман марказига қатнарди, оилада моддий етишмовчиликлар,,танқисликлар юзага келмаганди. Эркинжон қиш кунларининг бирида аварияга учраб бир оёғидан ажралди.Касалхонада бир неча ой даволанишга мажбур бўлди. Ногирон бўлиб қолди. Ўз-ўзидан туман марказидаги ишидан ажралди.
Шундан кейин ташаббус ўз-ўзидан Зулхуморга ўтди.,Қариндошлар орасида Россияга бориб ишлаб, мўмайгина даромад олиб келаётганлари анча эди. Улардан бири Зулхумор билан Эркинжонга маслаҳат берди.
-Хотинингни ишлашга юбор, у ерда аёллар учун иш жуда кўп. Мана ҳамма аёллар ишлаб юришибди.
-Аёллар у ерга бориб йўлдан чиқиб кетаётганмиш.кеча чойхонада гуррунги бўлди
-Сенинг хотининг ўн беш яшар, ёшгина қизмиди,,қирқ ёшдан ўтган бўлса, беш болали бўлса, ҳамма ишлаб юрибди. Ҳар кимнинг инсоф ўзига берсин!
Хуллас у дейишди, бу дейишди, Зулхуморни Россияга жўнатишга эрини кўндиришди.Бешта боласи кетма-кет етишиб турибди. Катта қизи медицина институтида контракт билан ўқияпти,,қолганлари ўқувчи. Уларнинг кийимига етсинмм, қорнига етсинми битта ногиронлик нафақаси. Шуларни ўйлаб Эркинжон хотинига ишга боришга рухсат берди. Зулхумор Россияга боришга шунақа ҳавасманд эдики, қариндош-уруғлардан қарз олиб, ҳужжатларини тўғрилади, Москвага билет олди ва учиб кетди.
Унга маслаҳат берган аёл, Москвада ижара уйга олиб борди холос. Шереметьево аэропортидан тушгач, бир манзил юрмасданоқ, Вилоят озиқ-овқат базаси жойлашганди. Кўпчилик мусофирлар, келган пайтларида, яхшироқ иш топилгунча шу ерда ишлашарди.Эркаклар юк тушириш, ташиш, жойлаштириш, машиналарга ортиш билан шуғулланишса, аёллар маҳсулотни ўлчаш(фасовка), идишларга жойлаш(упаковка) билан шуғулланишарди. Зулхумор ҳам янги келган пайтида шу ерга ишга жойлашди.
Иши оғир эмас, аммо тиним йўқ, ишлаган соатингга ойлик тўлашади. Зулхуморнинг ижара уйи ишлайдиган жойидан анча узоқда эди. Аммо бир нави ишлаб келаётганди. Базадаги хотинлар унинг узоқдан қатнаётганлигини эшитиб, унга маслаҳат бердилар.
-Шу яқин атрофдаям квартира жуда кўп.Кўпчилик бўлиб яшаса,,арзонгаям тушади. Узоқдан қатнаб, бор пулингизни йўлга бериб юрасизми?
Хотинларнинг маслахати билан Зулхумор ўзининг яшайдиган жойини ўзгартирди. Яқинроқдан бир ижара уй топди. Ўзининг ҳамқишлоқларидан ажралди.
Аввалига ҳамқишлрқлари бир-икки йўл кўрсатишганди, кейин ҳаммаси ўзи билан ўзи бўлиб кетди. Қайси бири битта ишниям эплолмас, бошқаси, кундузи базада, оқшом қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишларди Зулхуморнинг бошқа жойга кўчмоқчили
Зулхуморнинг бошқа жойга кўчмоқчилигини эшитган Фотима опа, совуққина қилиб
-Ўзинг биласан, қайси сенга омадли бўлса, ўшани қил. Бу ерда сенга ҳеч кимдан ёрдам йўқ. Ҳамма ўзингдай мусофир, пул қувиб келган. Шунинг учун сенга маслаҳат беролмайман,- деди
Зулхумор янги кўчиб келган жойида, тўртта аёл билан яшарди. Иккитаси Қорақалпоғистонлик она-қиз эди. Бири андижонлик аёл ва яна биттаси ҳижобда юрадиган самарқандлик аёл эди. Ҳаммаси ўрта ёшли, ҳамма нарсага ақли етадиган аёллар эди. Қозоқ хотиннинг қизидан бошқа.
Қозоқ хотин ва қизидан ташқари аёллар базада ишлашар, кечқурун саккизда ишдан чиқишиб, овқатга уннашарди,
Хотинлар овқатланиб, нари-бери ишларини қилгунча, ярим кеча бўлар, тонгдан яна ишга боришлари керак эди. Зулхумор уч ой кетма-кет
уйига пул жўнатди. Эрига доимий иш топганлигини, квартира узоқлиги учун ҳамқишлоқларидан ажралиб, бошқа жойда хотинлар билан яшаётганлигини телефонда айтгач, эри ундан хавотир олмай қўйди
Кунлар бир текисда ўтарди. Токи...
Ҳамхоналари Тазагул ва қизи Гулойим кечқурунлари ҳам ишга деб кетишарди.Ярим тунда келишар, улар келган пайт аёллар ухлашган бўларди. Эрталаб аёллар ишга кетаётганда она-қиз ухлаб ётишарди
Зулхумор бу аёлларнинг нима иш қилишларига қизиқиб, самарқандлик Гулнора опадан сўради.
-Бу она-қизлар нима иш қилишади, Базада ишлашмайди, кун бўйи ухлашади, пуллари ҳамманикидан кўп?
-Янгисан, ҳали билмайсан