uz
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Kanalga Telegram’da o‘tish

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ analitikasi

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 41 936 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 1 460-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 853-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 41 936 obunachiga ega bo‘ldi.

03 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -48 ga, so‘nggi 24 soatda esa -243 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.99% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.33% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 041 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 5 643 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 170 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 04 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

41 936
Obunachilar
-24324 soatlar
-2 1857 kunlar
-4830 kunlar
Postlar arxiv
#Шубҳа 15-қисм Баланд мусиқа ва ўта гавжум жой бўлган клуб- бир қарашда чет элдан фарқи йўқдек. Келган кунимдан бери ғарб давлатларини гапирган поччам ва холам клублардаги ёшлардан хабари бор эдими? Тутун ва тер ҳидини ўткир ичимликлар, ҳатто нархи арзон атирлар ҳам боса олмаган. Ўзимни бу клубни энг қарисидек ҳис этдим. Ёши кичик қизлар. Бир томонда сути оғзидан кетмаган болалар. Аммо бошқа ёнда қизлар олдида амаки ёшига арзийдиганларнинг туриши, ғалати ҳолат эди. Тўғри юриб бар қисмига ўтирдим. Америкада барменлар клубга тез- тез келадиган доимий мижозларни жуда яхши танишади. "Салом! Менга "virgin mojito"",-деб унга алкоголсиз энг ўткир таъмли коктейлдан буюртма қилдим. "Меҳмонмисиз? Ёки тил ўрганяпсизми?",-деб сўради. Тилимдаги акцентни шунча шовқин ичида фарқлай олганди. "Меҳмон дейлик",-деб унга жавоб қайтардим ва ўзим атрофга қарадим. Икки- уч кунлик кузатувларим мени чуқур мулоҳазага солганди. Фақат ғарбда урф деб ўйлаганим айрим нозик масалалар бу ерларга ҳам етиб келганини кўрдим. Мода индустрияси ёши катта хонимларни кичик, кичкина қизларни эса катта аёллардек кийинтиргани етмагандек, ӯсмир қизларга кўча болалари киядиган кенг, катта ўлчамдаги беўхшов кийимлар кийдирган. Йигитларга эса учи калта ва тор шимлар. Бу деформация (бузилиш) фақат чет элларда бўлиб, баъзи ташкилотлар бу билан курашиб келмоқда. Чунки кичик қизчаларга катта аёллар кийими ва тескари ҳаракат остида, педофилия мантиғи ётганини даъво қилишади. Ўсмир ёшдаги қизлар эркакшода, йигитлари эса борган сари нозиклашиб, фитратидан қайтарадиган "лгбт" тушунчаларини уқтиргандек. Бу гапларни холамдек оддий инсонларга ҳозир айтсанг, қўйсангчи, деб бепарво бўлар. Аммо афсуски, бу айни ҳақиқат. Озгина атрофига қараганлар нима демоқчи эканлигимни тушуниб олади. Мендек оиласи парчаланганлар энг тубларга тушарди. Атрофимда кўраётганларимга нима бўлганди? Уларни ҳам онаси бошқага алмашиб кетган эдими? "Қаердансиз?",-деб бармен йигит хаёлимдан чалғитди. "Океан ортидан",-деб жавоб қилдим. "Зўр! У томондаги барларга ўхшар эканми?",-деб у ҳам ўз дардида эди. "Фарқ кўрмаяпман", -дедим, жилмайди. Кўрсатган самимиятига таяниб, чўнтагимдан телефонимни чиқардим. Акамнинг худди шу барда тушган расмини кўрсатдим. Узатган телефон экранимга қараб бироз тикилди. Сўнг қўлини шиқиллатиб эслашга ҳаракат қилди. "Бу ботаник Мишаку!",-деди. Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

#Шубҳа 14-қисм "Янги уй қолиб... нега шароити йўқ ерга бординглар?",-деб саволни қайтардим. "Акангиз... уйни калитини чўнтагидан туширган экан. Эшик олдида кутиб-кутиб охири у уйга бордик ",-деди худди гапини тўғрилаган одамдек. "Янги уйни калити йўқолган чўнтакдан, эски уй калити чиқдими?",-деб кесатиб сўрадим. Авзойи бузилди. "Нималар деяпсиз опа? Мен қанча ялиндим. Меҳмонхонага борайлик ёки бу уйга келайлик деб... кўнмади акангиз. Девордан ошиб тушди. Дарвозани ичкаридан очди. Бир кун минг кун эмас, шу ерда қоламиз... эртага эшикни қулфини буздириб очтирамиз, деди",-деб йиғлай бошлади. "Маржона, бу ерда эдингми?",-деб холам ортимдан қидириб келди. Нигора худди қутқарувчисини кўриб қолгандек, пайтдан фойдаланиб тезда кўздан ғойиб бўлди. "Нима бўлди? Нега йиғлаяпти?",-деб холам мендан сўради. "Бир кунлик келин ҳомиладор бўлиб улгурибди, деб одамлар гап қилса... нима қиламан, деб дардини айтаётган эди",-дедим. Холам энсаси қотиб чуқур нафас олиб қўйди. "Тавба де, қизим. Ақлсизлардан ўрнак олма",-деди. Аслида менинг хатоли ўзбек тилимни ҳаммаси яхши тушунарди. Хаёлимда инглиз тилида ўйлаб, уни ўзбек тилига таржима қилардим. Мулоқот йўқлиги учун анча ёдимдан кўтарилган экан. Аммо эшитган сарим тил ёдимга тушяпти. 14-15 ёшимгача оила муҳитим ўзбекона бўлган. Дадам раҳматли тилимизни унутмайлик, деб доим биздан ўзбекча шеърлар ва китоблар ўқишимизни истарди. Мен ўқимадим, сизлар ўқинглар, лекин она тилингизни ва қаердан келганингизни унутманг, дерди доим. Отам бечора насиҳатларини фақат боласига қилган экан. Бир ёстиққа бош қўйганидан бехабар қолган. Бир амаллаб вақтни кеч қилдим. Уйимни ҳафтада икки келиб тозалайдиган ширкат раҳбариятига электрон мактуб ёздим. Колумбиялик бир аёл бир неча йилдан бери уйимни ишларини қиларди. Унга тўғридан- тўғри айтиш ўрнига, фирма орқали дипломимни олдирмоқчи бўлдим. Чунки ҳужжатларим турган сейфда пул бўлмасада, янада керакли қоғозларим бор эди. Ва ҳар эҳтимолга қарши, фирманинг сервис хизматидан фойдаланмоқчи бўлдим. Дипломимни жўнатиши учун алоҳида пул тўладим. Узоғи 4-5 кунда келиши керак. Диплом иши ҳал бўлгач, устимни алиштириб, тунги клубга хос кийиндим. Сочларимни ёйиб, енгил пардоз билан чиқдим. Бироз вақт ўтказиш ва энг асосийси, акам расмларида борган клубларида муҳит қандай эканини билгим келганди. Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

#Шубҳа 13-қисм Яшаш шароитингиз ва улғайган муҳитингиз қанчалик фарқ қилишини, ўз қолипингиздан чиқиб билар экансиз. Тарих бўйича инсонлар турли сабаблардан кўчиб юришган. Урушлар, табиий офатлар. Ҳатто оддий ризқ топиш илинжида кишилар оилалари билан, баъзида эса ёлғиз кетиб, ортга қайтишмаган. Менинг отам ҳам оддий сварка устаси бўлган. Ким билади, нима хаёл билан грин карта ўйнаб, ютганида қанча хурсанд бўлган. Ота томонидан қариндошларим жуда кўплигини биламан. Фақат холамлардан анча узоқда яшаши, ҳозирча уларнинг олдига боришимга тўсқинлик қилаётган бир жиноят ҳодисаси бор эди. Америкага кетгандан сўнг, Ўзбекистонни жуда қаттиқ соғинардик. У пайтлар Одноклассники, Майл агент, Скайп деган иловалар орқали қариндошлар билан гаплашар эдик. Бу- биз акам иккимизга катта хурсанчилик бўларди. Йиллар ўтиб алоқа ўрнатиш имкони кўпайсада, орадаги ришталар анча узилганди. Мен бутунлай ўз қобиғимга ўралиб олгандим Акам вақтни бой бермай, ҳамма билан муносабатини тиклаб бўлган экан. Хусусан она томони билан. Хаёлимдан ўтган ўйлар қуршовида Нигоранинг ортидан юрдим. Унинг ҳаракатларини бироз кузатдим. Жуда оддий, ортиқча бир хусусиятсиз қиздек эди. Акам бунинг нимасига ошиқ бўлган бўлса? Гарчи қомати чиройли, қош- кўзи қора ва лабининг ёнидаги холи уни истарали қилиб кўрсатарди. Ҳар қанча гўзал бўлмасин, мен учун акамнинг ўлимида шубҳа уйғотган кишиларнинг бошида келарди. "Ким ўлдирди деб ўйлайсан?",-деб ногоҳ ортидан ошхонасига кирганимда сўрадим. Мени пайқамаган кўринади, чўчиб тушди. Қўли беихтиёр қорнига кетди. "Қўрқитдингиз опа-а-а",-деб нозланиб сузилди. Ундан катталигимни ҳурматини қилиб, опа деганди. "Оддий овозга чўчиб тушдинг? Ким билади, акам қанча қотили билан курашди? Балкида ёрдам сўради? Чўмилмаган ҳаммомингда қанча яшириниб турдинг?",-деганимда қаттиқ ютинганини сездим. Бир неча сония ўзини йўқотиб, сўнг ҳушёр тортди. "Нега унақа гапларни айтяпсиз? Мен... мен чўмилишга кирганда ...акангиз устини алиштирмоқчи эди. Сочимда тўғноғич ва сепилган "прелесть"дан қутилиш учун соатлаб қолиб кетдим...",-деб йиғлай бошлади. Бу сохта ёшларни жуда яхши танир эдим. Ҳамда анча ёшлик пайтимдан. "Нега янги уйга кетмай, бувамнинг эски ташландиқ ҳовлисига бординглар?",-дедим, "ташландиқ" сўзига урғу бериб. Ўзини бир нималарга овора қилиб, жавоб беришга шошилмас эди. Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

😱🔞 Фашистик тажрибалар Ўлим жазосидан олдин учта яҳудийга таклиф қилинган: ё сизни отиб ташлашади, ёки яшашни давом эттирас
😱🔞 Фашистик тажрибалар Ўлим жазосидан олдин учта яҳудийга таклиф қилинган: ё сизни отиб ташлашади, ёки яшашни давом эттирасиз, лекин соат ҳам, ёруғлик ҳам йўқ ва овқат ҳам қоронғу хонада берилади. Яҳудийлар бўшлиқ ҳисси бўлмаган хонага рози бўлишди. Учинчи куни улар билан содир бўлган воқеа фашистларни ҳам ҳайратда қолдирди... 18ёшдан кичиклар ўқимасин😰👇

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа 📔

Shubha hikoyasi ham yoqdimi??? Davomi qiziqmi???

Ҳаммаси доимо ярим тунда ҳамма ухлаганида содир боларди.. Янгги келинчак эдим..Бу оила жуда сирли эрим ғалати одам эди.. Ҳовл
Ҳаммаси доимо ярим тунда ҳамма ухлаганида содир боларди.. Янгги келинчак эдим..Бу оила жуда сирли эрим ғалати одам эди.. Ҳовлимизда қудуқ болиб эримнинг никох оқшомида айтган созлари ҳамон қулогимда.. Нима болса ҳам қудуққа яқинлашма..Аммо нимадир мени қудуққа чорлайверар.. Кечки пайт қудуқдан ғалати овозлар келарди..Ва бир куни эрим ухлаганида..Устимга нарса илдиму қудуқ томон бордим..Қудуқни тосган нарсаларни олдиму жойимда қотиб қолдим..Ё Аллоҳ нима бу ???? Дахшат..😱

Узрнинг хосияти Улар уришиб қолишди. Эрталаб аёл барвақт уйғонди-да, нонушта дастурхонини тайёрлаб, ўзи чойини ичиб туриб кетди. Эри уйғониб, нонушта қилгани келди. Қўлига қайнатилган тухумни олиб, арчишга тушди. Аёлининг келишини кутди. У келмади. Стакандаги сутни ҳўплади. Совиб қолибди. Маза қилиб чой ичгиси келди. Иштаҳаси қочди. Аёл қўлида нон кўтариб кириб келди. Дастурхонга ўтиргиси келди. Ўтиролмади. Кетди. Бироздан сўнг кўча эшигининг товуши эшитилди. «Ишга кетдилар, шекилли», деди аёл. Ошхонага кириб стол устини йиғиштирмоқчи бўлди. Қараса, ҳеч нарса ейилмабди. - Ҳа, тухумни тозалаб беришимни кутганмидингиз?! Сиз менинг меҳримга арзимайсиз!? Кечаги гапларингиз қалбимни парчалади! - деди. Ғазабланиб идишларни йиғиштира бошлади ва кўзлари икки атиргулга тушди. Бири оқ, бири қизил. Остида хат ҳам бор эди. Унда: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Ҳаётимдаги энг гўзал гул, севимли аёлим, жисмимнинг руҳи, абадий маҳбубамга... Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, меҳрибоним! Нонуштага келишингни қанчалар кутганимни билсанг эди!? Лекин бу шарафдан маҳрум бўлганимдан чой ичолмадим. Бўғзимдан ўтмади... Сенинг ҳар кунгидек мени ишга гўзал табассум ила кузатишингни қанчалар кутганимни билсанг эди... Суюклигим! Шайтон мени ғазаб отига миндирди. Хато қилдим. Ноҳақ эдим! Узримни қабул қиласанми?» деб ёзилганди. Аёлнинг кўз ёшлари варақни ивитди. Уни қаттиқ бағрига босиб: - Мени ҳам кечиринг, Азизим! - деди! Сўнг асалари мисоли учгандек ишга киришди. Эрининг энг севимли таомларини тайёрлади. Уйларни ўзгача тозалади. Гуллар билан безатди. Ўзи пардоз-андозини қилиб, муносиб тарзда эрини кутиб олишга ҳозир бўлди. Улар бир-бирларини ўзгача табассум билан қаршиладилар. Аёлнинг тилидан бол, юз-кўзидан муҳаббат, нур ва ризо ёғиларди.

Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжо
Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжон энди нима қиламиз, ҳўжайинсиз қандай яшаймиз? — деса, Иккинчи товуқ: — Қўшниникига чиқамиз, у ердаги хўроз ҳали ёш ва баққуват, бир мазза қиламиз, — дебди. Қўшниникига чиқа-солиши билан хўроз икки товуқни қувлай кетибди. Товуқлар ҳовлида гир айлана қочар экан биринчи товуқ: — Нега қочаяпмиз? Аҳир чиқишимиздан мақсад шу эмасмиди! — деса, Иккинчи товуқ...👇

#Ажойиб_топишмоқ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи ширин еб
#Ажойиб_топишмоқ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи ширин еб бўлмас, Бемаза ҳам деб бўлмас. Боши охири бир ҳарф, Жами бўлиб тўрт ҳарф😳 Сизчи топа оласизми? ЖАВОБИ 👈

Ўзингизга бахт беринг. Гўзаллик беринг. Қалбингизни асранг. Сизларни энг камида мен яхши кўраман😉
Ўзингизга бахт беринг. Гўзаллик беринг. Қалбингизни асранг. Сизларни энг камида мен яхши кўраман😉

18 ёшли келиним менинг ўрнимга музлаткичга келин салом қилди😱 Биттаю битта олий маълумотли, фалсафа доктори бўлган ўғлимни ў
18 ёшли келиним менинг ўрнимга музлаткичга келин салом қилди😱 Биттаю битта олий маълумотли, фалсафа доктори бўлган ўғлимни ўзи севган курсдошига уйлантирдим. Тўй чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган тарзда ўтди. Келиним ҳам жуда одобли, содда қиздек кўринди. Ҳамма хурсанд эди, лекин ҳаммаси тўйдан эртаси куни бошланди. Эрта тонгда келиним чиқиб, менга келин салом қилиш ўрнига музлаткичга келин салом қила бошлади. Жаҳлим чиқиб нега бундай қилганини сўраганимда, унинг берган жавоби мени шокка солди‼️ Унинг айтишича: музлаткичга салом бериш сабаби… Давоми👇

—Ўн олти ёшимда ота онам оламдан ўтди. Кейин амаким мени ўз қарамоғига олди, амаким яхши одам эмас экан. Кунда хар хил одамла
—Ўн олти ёшимда ота онам оламдан ўтди. Кейин амаким мени ўз қарамоғига олди, амаким яхши одам эмас экан. Кунда хар хил одамлар қарзини сўраб келарди. Бир куни, мен қўрқган нарса содир бўлди. —Мариям, тез кийиниб чиқ. Амакимни гапига хайрон бўлдим. —Нега? —Бир жойга бориб келамиз. Амаким шошиб гапирди. Кўчага чиқсак бизни икки эркак кутиб турарди —Қарзингни, эвазига зўр нарса эканми? Икки эркак бир бирига қараб тиржайди. —Манабу сизларга, сизлар билан рачотмиз. Амакимни гапидан музлаб қолдим. —Йўқ, амаки жон амаки мени қутқаринг. Мен тинмай чинқирардим. Икки эркак мени судраб машинага солиб кетди. Ташландиқ жойга олиб боришиб мени...

🔥SABRLIGIM🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 10.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 151-қисм Гулхаё учун кунлар ōз мазмунини йōқотди. Энди уни на атрофдагилар ва на қорнида ривожланиб келаётган хомиласи қизиқтирарди. Гōё бир деворга айланиб қолганди. Бу ёқда Наима келиб Гулхаёни кунлик ишлари янада кōпайиб кетганди. Кунда - Чет элда юриб соғиниб кетдим! - деб қийин хамирли овқатлар қилдирар аммо ōзи на Гулхаёга ёрдам берар на болаларига қараб турарди. Кунда Наимани кōргани келадиган узоқ яқин қариндошларнику гапирмаса ҳам бōларди. Гулхаё буларнинг барига матонат билан чидаб келаётган бир вақтда Азизбекни хиёнат қилиб юрганини сезиб қолди. Телифонини қуватлагичда қолдириб Азизбек хожатга кетганда телифон икки марта жиринглади. Охири кетма кет смс келиб туша бошлади. Гулхаё барибир аёл кишилигига бориб қизиқиб смсларни очиб кōрди - Нега жавоб бермайсиз? Анави сōхтаси совуқ ёнингиздами?! - Агар икки дақиқада қайтиб қўнғироқ қилмасангиз аразлайман! Бугал тилла олиб берсангиз ҳам эримайман. Жуда қимматга тушасиз... Гулхаёнинг кōз олди қоронғулашиб кетди. Хабар ёзувчини исми ōрнига фақат юракча қōйилгани учун кимлигини билолмади. Нафаси сиқиб смс хабарларни бир бошидан кōра бошлади. Хабарлар жуда очиқ бехаё гаплардан ташлкил топган ва базида мавзу Гулхаёга уланиб уни устидан маза қилиб кулишган, ташқи кўриниши таппидан бошлаб энг жирканч нарсаларгача ōхшатиб чиқилганди. - У билан жирканмай қандай бир уйда яшаяпсиз?! - хабар ёзганди аёл. Азизбек аввал йиғлаётган смайлик жōнатиб ортидан шундай деган - Зōрға чидаяпман. Юз йилда бир чōмилмайдими нима бало сасиб кетган. Сендан келадиган ёқимли ифорни хумори тутиб аранг тонг оттираман.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 150-қисм. Гулхаё шифохонадан дарди дунёси қоронғу бōлиб қайтди. Қулоғи остида тинмай шифокорнинг гаплари жаранг сочарди - Организми қанчага бардош берса шунча яшайди! Аммо кōп эмас... Нари бери икки ёки уч йил. Гулхаё бошини силкиди тахтачада ётган қизига умид билан термулди - Дōхтирлар гапираверади қизим. Ҳали тузалиб кетасан, умринг ҳам узоқ бōлади... Элёр қанча қистаса ҳам Гулхаёни ōзи билан кетишга кōндиролмади - Янгангни ōйлама, ғиринг деса жағини ёраман. Юр Иброҳимжонни ҳам ол, кетамиз! -Янгам менга ҳеч нарса демайди. Олдингидан анча яхши орамиз. Лекин ҳозир кетолмайман, кетганимдаям нима ōзгаради? Икки кундан кейин яна қайтиб келаман. Бекорга иссиқ ōрним совугани қолади. Элёр уф тортди - Ҳеч бōлмаса Малакни дориларини олсак бōларди? - Сизам ōйнаб пул топмаябсизку, дадаси олиб беради. Элёр синглисига гапини ōтказолмай эшик олдида тушириб қайтиб кетди. Дарвозадан Малак билан кирган Гулхаёни хуши бошидан учди - Нимабōлди Иброҳимжонга?! -Эе додиллама! - жеркиди Ҳалима ая- нарвонга ōйнабди, чиқаман деб йиқилибди... Боши ёрилди. Ҳеч бало қилмайди, бола йиқилиб йиқилиб катта бōлади! -Ҳеч бōлмаса дōхтирга обормадингларми?! Гулхаё Малакни супага қōйиб боши дока билан боғланган ōғлини кōтарди - Ҳай битта сенда ақл борми! - киноя қилди Ҳалима ая- обориб келдик сенсизам. Сен юравер ногиронингни судраб шахарма шахар! Гулхаёни гапиришга ҳам холи бōлмай ōғлини етаклаб қизини кōтариб уй томон юрди. Ортидан қайнонаси гапириб қолди - Болаларни уйга қōйда тез тез чиқиб ошга уна! Наима келган.